ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА
ЎзР Конунчилиги / Таълим. Фан. Маданият / Таълим / Олий таълим (бакалавриат, магистратура) /ЎзР ВМ 13.10.2008 й. 226-сон Қарори билан тасдиқланган Низомнинг (2-илова) олдинги таҳрири
ЎзР ВМ 13.10.2008 й. 226-сон Қарори билан
тасдиқланган Низомнинг (2-илова)
олдинги таҳрири
ЎзР ВМ 04.11.2021 й. 674-сон Қароридан олдинги таҳрири
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг давлат стипендиялари Ўзбекистон Республикаси фуқаролари бўлган давлат олий таълим муассасалари (бакалавриат ва магистратура бўйича алоҳида) талабаларига Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги томонидан ўтказиладиган танлов натижаларига биноан тайинланади.
2. Талабаларга тайинлаш учун белгиланган Ўзбекистон Республикаси Президентининг давлат стипендияси квотаси (ўн битта) қуйидаги таълим йўналишларидан ҳар бири бўйича биттадан стипендия ҳисобидан бакалавриат ва магистратура учун алоҳида-алоҳида тақсимланади:
қишлоқ ва сув хўжалиги;
техника ва информатика;
соғлиқни сақлаш ва ижтимоий таъминот;
ижтимоий-гуманитар ва ижтимоий фанлар;
табиий фанлар;
бизнес ва бошқарув;
педагогика;
маданият, санъат ва спорт;
хорижий тиллар;
ҳуқуқ ва халқаро муносабатлар;
журналистика.
Ушбу рўйхатга Вазирлар Маҳкамаси томонидан ҳар ўқув йили бошида, таълим йўналишларидаги устуворликларни ўзгартиришнинг мақсадга мувофиқлигидан келиб чи??ан ҳолда, Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги тавсиясига биноан ўзгартириш ва қўшимчалар киритилиши мумкин.
3-банд бешинчи хатбошининг олдинги таҳрири
тилларни - давлат тилини ва битта хорижий чет тилини билиш (Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги мамлакатлари давлат тилларидан ташқари), бакалавриатдаги таълим йўналиши ёки магистратурадаги мутахассислик хорижий тил бўлган тақдирда эса қўшимча равишда яна битта хорижий тилни билиш талаб қилинади;
12. Ўзбекистон Республикаси Президентининг давлат стипендиялари соҳиблари бўлган бакалавриат талабалари олий таълим муассасасини битиргач, икки йил давомида магистратурага давлат гранти асосида, магистратура талабалари таянч докторантурага кириш имтиҳонларисиз Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари ҳисобига ўқитиш учун қабул квотаси асосида қабул қилинади. (ЎзР ВМ 17.08.2019 й. 684-сон Қарори таҳриридаги банд) (Олдинги таҳририга қаранг)
ЎзР ВМ 17.08.2019 й. 684-сон Қароридан олдинги таҳрири
12. Ўзбекистон Республикаси Президентининг давлат стипендиялари соҳиблари бўлган талабалар давлат олий таълим муассасасини битиргач, икки йил давомида магистратурага грант асосида (бакалавр-стипендиатлар) ва таянч докторантурага (магистр-стипендиатлар) кириш имтиҳонлари натижаларига кўра қабул қилинади.
Бир неча талабгорларнинг таянч докторантурага кириш имтиҳонлари натижалари бўйича улар томонидан тўплаган якуний баллари тенг бўлган тақдирда қуйидаги талабгорларга устунлик берилади:
Ўзбекистон Республикаси Президентининг Давлат стипендиялари соҳиблари;
магистратурани аъло баҳолар билан тамомлаганлар;
муаллифлик гувоҳномалари ва патентга эга бўлганлар.
(ЎзР ВМ 08.11.2017 й. 898-сон Қарори таҳриридаги банд) (Олдинги таҳририга қаранг)
ЎзР ВМ 08.11.2017 й. 898-сон Қароридан олдинги таҳрири
12. Ўзбекистон Республикаси Президентининг давлат стипендиялари соҳиблари бўлган талабалар давлат олий таълим муассасасини битиргач, икки йил давомида грант асосида магистратурага (бакалавр-стипендиатлар) ва аспирантурага (магистр-стипендиатлар) кириш имтиҳонларисиз қабул қилинади. Агар аспирантура ва магистратура мутахассислиги тўғри келмаса, у ҳолда кириш имтиҳонлари фақат аспирантура мутахассислиги бўйича топширилади.
13. Ўзбекистон Республикаси Президентининг давлат стипендиялари соҳиби бўлган талабалар ўқишни битиргандан сўнг, икки йил мобайнида магистратурада (бакалавар-стипендиатлар) ва аспирантурада (магистр-стипендиатлар) ўқишни давом эттириш мақсадида хорижга жўнатилиш ҳуқуқини сақлаб қоладилар.