язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Иқтисодиётнинг айрим соҳалари/ Қўшимчалар ва ўзгартиришлар киритилган ҳужжатлар/ Транспорт/ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 30.06.2018 й. 492-сон "Хорижий автоташувчиларнинг Ўзбекистон Республикаси ҳудуди бўйлаб транзит ҳаракат қилиши учун мўлжалланган йўналишлар рўйхатига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги Қарори

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

30.06.2018 й.

N 492



ХОРИЖИЙ АВТОТАШУВЧИЛАРНИНГ

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ҲУДУДИ БЎЙЛАБ

ТРАНЗИТ ҲАРАКАТ ҚИЛИШИ УЧУН МЎЛЖАЛЛАНГАН

ЙЎНАЛИШЛАР РЎЙХАТИГА ЎЗГАРТИРИШ ВА

ҚЎШИМЧАЛАР КИРИТИШ ТЎҒРИСИДА



Хорижий автоташувчиларнинг Ўзбекистон Республикаси ҳудуди бўйлаб транзит ҳаракат қилиши учун қўшимча қулай шарт-шароитлар яратиш, республиканинг транспорт ва транзит салоҳиятини ошириш ҳамда автомобиль транспортида экспорт-импорт юкларининг узлуксиз ташилишини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Вазирлар Маҳкамасининг "Хорижий автоташувчиларнинг Ўзбекистон Республикаси ҳудуди бўйлаб транзит ҳаракат қилиши учун мўлжалланган йўналишлар рўйхатини тасдиқлаш тўғрисида" 2011 йил 9 декабрдаги 323-сон қарори билан тасдиқланган Хорижий автоташувчиларнинг Ўзбекистон Республикаси ҳудуди бўйлаб транзит ҳаракат қилиши учун мўлжалланган йўналишлар рўйхатига (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2011 й., 50-сон, 513-модда) иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.


2. Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги дипломатик каналлар орқали хорижий давлатлар элчихоналари, консулликлари ва ваколатхоналарига ушбу қарор билан киритилган ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисида хабар қилсин.


3. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари - "Ўзбекистон темир йўллари" АЖ бошқаруви раиси А.Ж. Раматов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                                            А. Арипов






Вазирлар Маҳкамасининг

2018 йил 30 июндаги

492-сон қарорига

ИЛОВА



Хорижий автоташувчиларнинг

Ўзбекистон Республикаси ҳудуди бўйлаб

транзит ҳаракат қилиши учун мўлжалланган

йўналишлар рўйхатига киритилаётган

ўзгартириш ва қўшимчалар


Ўзбекистон Республикаси ҳудуди бўйлаб хорижий автоташувчиларнинг транзит ҳаракат қилиши учун мўлжалланган йўналишлар рўйхатида:


а) 17-йўналиш қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:


"17-йўналиш - 714 км


Туркманистон чегараси - Дўстлик автомобиллар ўтиш пункти (Хоразм вилояти) - Қорақалпоғистон автомобиллар ўтиш пункти (Қорақалпоғистон Республикаси) - Қозоғистон чегараси.

Туркманистон чегараси - Дўстлик автомобиллар ўтиш пункти, 4Р15бг - 4Р156 автомобиль йўллари бўйлаб, сўнгра узунлиги 15 км бўлган инспекторлик йўли орқали А380 - автомобиль йўлига чиқиш (4К-41 - 4Р-174 - 4Р-1914Р-176 4Р-176в автомобиль йўллари бўйлаб) - Қорақалпоғистон автомобиллар ўтиш пункти - Қозоғистон чегараси".


б) 24-йўналиш қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:


"24-йўналиш - 1126 км


Туркманистон чегараси - Олот автомобиллар ўтиш пункти (Бухоро вилояти) - Қорақалпоғистон автомобиллар ўтиш пункти (Қорақалпоғистон Республикаси) - Қозоғистон чегараси.

Туркманистон чегараси - Олот автомобиллар ўтиш пункти - М37 - А380 автомобиль йўли бўйлаб (4К-41 - 4Р-174 - 4Р-191 4Р-176 - 4Р-176в автомобиль йўллари бўйлаб) - Қорақалпоғистон автомобиллар ўтиш пункти - Қозоғистон чегараси".


в) 29-йўналиш қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:


"29-йўналиш - 1474 км


Афғонистон чегараси - Дарё порти автомобиллар ўтиш пункти (Сурхондарё вилояти) - Қорақалпоғистон автомобиллар ўтиш пункти (Қорақалпоғистон Республикаси) - Қозоғистон чегараси.

Афғонистон чегараси - Дарё порти автомобиллар ўтиш пункти - 4Р23н - М39 - А380 автомобиль йўллари бўйлаб (4К-41 - 4Р-174 - 4Р-191 - 4Р-176 - 4Р-176в автомобиль йўллари бўйлаб) - Қорақалпоғистон автомобиллар ўтиш пункти - Қозоғистон чегараси".


г) 34-йўналиш қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:


"34-йўналиш - 1481 км


Афғонистон чегараси - Термиз автомобиллар ўтиш пункти (Сурхондарё вилояти) - Қорақалпоғистон автомобиллар ўтиш пункти (Қорақалпоғистон Республикаси) - Қозоғистон чегараси.

Афғонистон чегараси - Термиз автомобиллар ўтиш пункти - М39а - М39 - А380 автомобиль йўллари бўйлаб (4К-41 - 4Р-174 - 4Р-191 - 4Р-176 - 4Р-176в автомобиль йўллари бўйлаб) - Қорақалпоғистон автомобиллар ўтиш пункти - Қозоғистон чегараси".


д) 38-йўналиш қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:


"38-йўналиш - 1638 км


Тожикистон чегараси - Сариосиё автомобиллар ўтиш пункти (Сурхондарё вилояти) - Қорақалпоғистон автомобиллар ўтиш пункти (Қорақалпоғистон Республикаси) - Қозоғистон чегараси.

Афғонистон чегараси - Сариосиё автомобиллар ўтиш пункти - М41 - М39а - М39 - А380 автомобиль йўллари бўйлаб (4К-41 - 4Р-174 - 4Р-191 - 4Р-176 - 4Р-176в автомобиль йўллари бўйлаб) - Қорақалпоғистон автомобиллар ўтиш пункти - Қозоғистон чегараси".


е) 40-йўналиш қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:


"40-йўналиш - 1558 км


Тожикистон чегараси - Ойбек автомобиллар ўтиш пункти (Тошкент вилояти) - Қорақалпоғистон автомобиллар ўтиш пункти (Қорақалпоғистон Республикаси) - Қозоғистон чегараси.

Тожикистон чегараси - Ойбек автомобиллар ўтиш пункти - 4Р20 - А373 - М39 - М37а - М37 - А380 автомобиль йўллари бўйлаб (4К-41 - 4Р-174 - 4Р-191 - 4Р-176 - 4Р-176в автомобиль йўллари бўйлаб) - Қорақалпоғистон автомобиллар ўтиш пункти - Қозоғистон чегараси".


ж) 43-йўналиш қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:


"43-йўналиш - 1776 км


Қирғизистон чегараси - Дўстлик автомобиллар ўтиш пункти (Андижон вилояти) - Андархон автомобиллар ўтиш пункти (Фарғона вилояти) - Тожикистон чегараси - Ойбек автомобиллар ўтиш пункти (Тошкент вилояти) - Қорақалпоғистон автомобиллар ўтиш пункти (Қорақалпоғистон Республикаси) - Қозоғистон чегараси.

Қирғизистон чегараси - Дўстлик автомобиллар ўтиш пункти - А373 - А373б - 4Р44б - А376 автомобиль йўллари бўйлаб - Андархон автомобиллар ўтиш пункти - Тожикистон чегараси - Ойбек автомобиллар ўтиш пункти - 4Р20 - А373 - М39 - М37а - М37 - А380 автомобиль йўллари бўйлаб (4К-41 - 4Р-174 - 4Р-191 - 4Р-176 - 4Р-176в автомобиль йўллари бўйлаб) - Қорақалпоғистон автомобиллар ўтиш пункти - Қозоғистон чегараси".


з) 44-йўналиш қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:


"44-йўналиш - 1542 км


Қозоғистон чегараси - Яллама автомобиллар ўтиш пункти (Тошкент вилояти) - Қорақалпоғистон автомобиллар ўтиш пункти (Қорақалпоғистон Республикаси) - Қозоғистон чегараси.

Қозоғистон чегараси - Яллама автомобиллар ўтиш пункти - 4Р186 - М39 - М34 - А373 - М39 - М37А - М37 - А380 автомобиль йўллари бўйлаб (4К-41 - 4Р-174 - 4Р-191 - 4Р-176 - 4Р-176в автомобиль йўллари бўйлаб) - Қорақалпоғистон автомобиллар ўтиш пункти - Қозоғистон чегараси".


и) қуйидаги мазмундаги 45-52-йўналишлар қўшилсин:


"45-йўналиш - 1546 км


Туркманистон чегараси - Хўжайли автомобиллар ўтиш пункти (Қорақалпоғистон Республикаси) - Дўстлик автомобиллар ўтиш пункти (Андижон вилояти) - Қирғизистон чегараси.

Туркманистон чегараси - Хўжайли автомобиллар ўтиш пункти, А381 - А380 (4К-41 - 4Р-174 - 4Р-191 - 4Р-176 - 4Р-176в автомобиль йўллари бўйлаб) - М37 - М37а М39 А373 - ("Қамчиқ" довони) - А373б - 4Р126 - А373 - Дўстлик автомобиллар ўтиш пункти - Қирғизистон чегараси.


46-йўналиш - 1396 км


Туркманистон чегараси - Дўстлик автомобиллар ўтиш пункти (Хоразм вилояти) - Дўстлик автомобиллар ўтиш пункти (Андижон вилояти) - Қирғизистон чегараси.

Туркманистон чегараси - Дўстлик автомобиллар ўтиш пункти, 4Р15бг - 4Р156 автомобиль йўллари бўйлаб, сўнгра узунлиги 15 км бўлган инспекторлик йўли орқали А380 - М37 - М37а - М39 - А373 - ("Қамчиқ" довони) - А373б - 4Р126 - А373 - Дўстлик автомобиллар ўтиш пункти - Қирғизистон чегараси.


47-йўналиш - 1025 км


Туркманистон чегараси - Олот автомобиллар ўтиш пункти (Бухоро вилояти) - Дўстлик автомобиллар ўтиш пункти (Андижон вилояти) - Қирғизистон чегараси.

Туркманистон чегараси - Олот автомобиллар ўтиш пункти (Бухоро вилояти) - М37 - М37а - М39 - А373 - ("Қамчиқ" довони) - А373б - 4Р126 - А373 автомобиль йўллари бўйлаб - Дўстлик автомобиллар ўтиш пункти - Қирғизистон чегараси.


48-йўналиш - 1044 км


Афғонистон чегараси - Дарё порти автомобиллар ўтиш пункти (Сурхондарё вилояти) - Дўстлик автомобиллар ўтиш пункти (Андижон вилояти) - Қирғизистон чегараси.

Афғонистон чегараси - Дарё порти автомобиллар ўтиш пункти - 4Р23н - М39 - А378 - М37а - М39 - А373 - ("Қамчиқ" довони) - А373б - 4Р126 - А373 автомобиль йўллари бўйлаб - Дўстлик автомобиллар ўтиш пункти - Қирғизистон чегараси.


49-йўналиш - 1058 км


Афғонистон чегараси - Термиз автомобиллар ўтиш пункти (Сурхондарё вилояти) - Дўстлик автомобиллар ўтиш пункти (Андижон вилояти) - Қирғизистон чегараси.

Афғонистон чегараси - Термиз автомобиллар ўтиш пункти - М39а - М39 - А378 - М37а - М39 - А373 - ("Қамчиқ" довони) - А373б - 4Р126 - А373 автомобиль йўллари бўйлаб - Дўстлик автомобиллар ўтиш пункти - Қирғизистон чегараси.


50-йўналиш - 1208 км


Тожикистон чегараси - Сариосиё автомобиллар ўтиш пункти (Сурхондарё вилояти) - Дўстлик автомобиллар ўтиш пункти (Андижон вилояти) - Қирғизистон чегараси.

Тожикистон чегараси - Сариосиё автомобиллар ўтиш пункти - М41 - М39а - М39 - А378 - М37а М39 - А373 - ("Қамчиқ" довони) - А373б - 4Р126 - А373 автомобиль йўллари бўйлаб - Дўстлик автомобиллар ўтиш пункти - Қирғизистон чегараси.


51-йўналиш - 502 км


Қирғизистон чегараси - Дўстлик автомобиллар ўтиш пункти (Андижон вилояти) - Қозоғистон чегараси.

Қирғизистон чегараси - Дўстлик автомобиллар ўтиш пункти - А373 - 4Р126-А373б - А373 - ("Қамчиқ" довони) - М34- М39 - 4Р186 автомобиль йўллари бўйлаб - Яллама автомобиллар ўтиш пункти - Қозоғистон чегараси.


52-йўналиш - 1946 км


Қирғизистон чегараси - Дўстлик автомобиллар ўтиш пункти (Андижон вилояти) - Қорақалпоғистон автомобиллар ўтиш пункти (Қорақалпоғистон Республикаси) - Қозоғистон чегараси.

Қирғизистон чегараси - Дўстлик автомобиллар ўтиш пункти - А373 - 4Р126 - А373б - А373 ("Қамчиқ" довони) - А373 - М39 - М37а - М37 - А380 (4К-41 - 4Р174 - 4Р191 - 4Р176 - 4Р176в) автомобиль йўллари бўйлаб - Қорақалпоғистон автомобиллар ўтиш пункти - Қозоғистон чегараси".



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2018 йил 3 июль