язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Иқтисодиётнинг айрим соҳалари/ Қишлоқ ва сув хўжалиги/ Уруғчилик. Наслчилик иши. Селекция. Тажриба хўжалиги/ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 30.06.2018 й. 490-сон "Чой етиштиришни ташкил этиш ва аҳолини мамлакатимизда ишлаб чиқарилган сифатли чой ҳамда чой маҳсулоти билан таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

30.06.2018 й.

N 490



ЧОЙ ЕТИШТИРИШНИ ТАШКИЛ ЭТИШ

ВА АҲОЛИНИ МАМЛАКАТИМИЗДА ИШЛАБ

ЧИҚАРИЛГАН СИФАТЛИ ЧОЙ ҲАМДА ЧОЙ

МАҲСУЛОТИ БИЛАН ТАЪМИНЛАШ

ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА


Импорт ўрнини босадиган маҳсулотлар ишлаб чиқариш ҳажмларини янада кўпайтириш, импорт маҳсулотлар ҳажмларини камайтириш, чой етиштиришни ташкил қилиш ва чой маҳсулоти ишлаб чиқаришни такомиллаштириш, аҳолини мамлакатимизда етиштирилган ҳамда ишлаб чиқарилган сифатли чой ва чой маҳсулоти билан таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. "Ўзбекозиқовқатхолдинг" ХК ва Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг илмий муассасалар, фермер хўжаликлари ва бошқа тадбиркорлар иштирокида масъулияти чекланган жамият шаклидаги Чой етиштиришни ривожлантириш илмий-ишлаб чиқариш маркази (кейинги ўринларда Марказ деб аталади) ташкил қилиш тўғрисидаги таклифи қабул қилинсин ва Марказга қуйидаги асосий вазифалар юклансин:

чой уруғлари ва кўчатларини тайёрлашни ташкил қилиш, фермер хўжаликлари ҳамда тадбиркорларни улар билан таъминлаш;

республиканинг иқлим ва бошқа шароитларини ҳисобга олган ҳолда чой етиштириш технологиясини ишлаб чиқиш, саноат чой плантацияларини ташкил қилиш, чой маҳсулоти тайёрлаш ҳажмларини изчил ошириб бориш;

чой маҳсулотини саноат йўли билан қайта ишлаш ва қадоқлашнинг замонавий линияларини жорий этиш;

маҳсулотни хорижий давлатларга чиқариш учун унинг юқори сифатини сақлаш ва маркетинг тизимини ишлаб чиқиш;

тажриба алмашиш, чой етиштириш ва чой маҳсулотини ишлаб чиқаришнинг синовдан ўтказилган замонавий технологияларини жалб қилиш учун жаҳондаги чой ишлаб чиқарувчилар билан кенг кўламли халқаро алоқаларни йўлга қўйиш.


2. "Ўзбекозиқовқатхолдинг" ХК, "Bay Tea Group" МЧЖ ва "BMB Trade Group" МЧЖ, шунингдек, чой ишлаб чиқарувчи фермер хўжаликлари Марказ муассислари ҳисобланиши;

Марказ фаолияти ўз хўжалик фаолияти, жумладан, пулли хизматлар кўрсатишдан тушадиган маблағлар ва қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобидан молиялаштирилиши маълумот учун қабул қилинсин.


3. "Чой етиштиришни ривожлантириш илмий-ишлаб чиқариш маркази" МЧЖнинг бошқарув ходимлари чекланган умумий сони 18 кишидан иборат бўлган тузилмаси 1-иловага мувофиқ маъқуллансин.

Иштирокчиларнинг умумий йиғилишига зарурат бўлганда, Марказ тузилмасига ўзгартиришлар киритиш ҳуқуқи берилсин.


4. "Ўзбекозиқовқатхолдинг" ХК янги ташкил этилаётган Марказга бир ой муддатда қулай ва шинам бинолар ажратилиши ҳамда уларнинг жиҳозланишини, шунингдек, унинг барқарор фаолият юритиши билан боғлиқ ташкилий масалалар ҳал этилишини таъминласин.


5. 2018-2025 йилларда чой етиштириш учун саноат плантацияларини ташкил этишнинг мақсадли параметрлари 2-иловага* мувофиқ маъқуллансин.


6. Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги тегишли вилоятлар ҳокимликлари ва "Ўзбекозиқовқатхолдинг" ХК билан биргаликда:

тасдиқланган мақсадли параметрларда назарда тутилган чой плантацияларини ташкил этишга доир лойиҳаларни амалга оширишнинг тармоқ жадвалларини 2018 йил 1 сентябргача бўлган муддатда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига тасдиқлаш учун киритсин;

чой етиштириладиган саноат плантацияларини ташкил қилиш мақсадида ушбу ўсимликнинг ўсиши учун қулай бўлган ҳудудларда 2018 йил 15 сентябргача бўлган муддатда ерлар ажратсин.


7. Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси, Фанлар академияси чой етиштириш учун майдонларни танлаш, плантациялар ташкил қилиш ва агротехник тадбирларни ўтказишда Марказга амалий ёрдам кўрсатсин.


8. "Ўзбекозиқовқатхолдинг" ХК Марказ билан биргаликда 2018 йилнинг 10 июлигача бўлган муддатда Жиззах вилоятининг Зомин туманида чой етиштириш ва чой маҳсулоти ишлаб чиқариш бўйича ихтисослаштирилган корхона ташкил этсин.


9. Марказ Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари раҳбарияти билан биргаликда Ўзбекистон халқининг миллий ва тарихий анъаналарини эътиборга олган ҳолда, август ойининг биринчи якшанбасида чой байрами ўтказилишини ташкил этсин.


10. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари З.Т. Мирзаев, "Ўзбекозиқовқатхолдинг" ХК раиси Т.А. Жалилов, Навоий вилояти ҳокими К.Б. Турсунов, Жиззах вилояти ҳокими Э.А. Солиев, Сурхондарё вилояти ҳокими Э.О. Турдимов ва Тошкент вилояти ҳокими Ғ.И. Ибрагимов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                                          А. Арипов



*) 2-илова рус тилидаги матнда берилган.






Вазирлар Маҳкамасининг

2018 йил 30 июндаги

490-сон қарорига

1-ИЛОВА



Чой етиштиришни ривожлантириш илмий-ишлаб

чиқариш марказининг

ТУЗИЛМАСИ

           

Муассислар умумий йиғилиши

Тафтиш комиссияси

Директор

Илмий котиб

Директорнинг илм-фан ва хомашё базасини

ривожлантириш бўйича ўринбосари

Директорнинг агротехнологиялар ва

ишлаб чиқаришни ривожлантириш

бўйича ўринбосари

Бухгалтерия

2




Хом ашё ва тайёр маҳсулот сифатини

назорат қилиш лабораторияси

2

Чойни қайта ишлашни

ривожлантириш бўлими

2

Юрисконсульт

1





Уруғчиликни ривожлантириш ва илмий

ташкилотлар билан ҳамкорлик бўлими

2

Прогнозлаш ва бозор коньюнктураси

маркетинги бўлими

2


Кадрлар бўйича инспектор

1



  


Логистика бўлими

2

Офис-менеджер

1






  

              

Бошқарув ходимларининг чекланган умумий сони - 18 киши.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2018 йил 3 июль