Умная подшивка

"Норма маслахатчи" газетаси / 2018 йил / 2018 йил N 29 (678) 17 июль /

Мавзувий нашр

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

БИЗ ЯШАЙДИГАН УЙ*



Немис тажрибаси

Соат - бешта кам ўн икки

Уй устаси: Ўзбекистон ўчун мақбул ечим

"Уй иши" ёки Латвия усулидаги "Обод уй"



НЕМИС ТАЖРИБАСИ


Германия, Беларусь ва Латвиядан келган кўчмас мулкни профессионал бошқариш бўйича халқаро экспертлар бизнинг уй-жой соҳасидаги ходимлар учун энг қимматли бўлган тажрибалари билан ўртоқлашиш мақсадида ташриф буюрдилар. Хатога йўл қўймасдан, уларнинг тажрибасини идрок қилиб ва ўзимизда қўллаб кўриб, синалган йўлдан боришимиз, бу билан мақсадга тезроқ эришишимизни кўзладилар. Собиқ Иттифоқ маконидаги бир қатор мамлакатлар ушбу тажрибани ўрганиб, уни миллий шароитларига мослаштирганларидек, биз ҳам худди шу йўлни танламоғимиз даркор. Ой давомида 2 турда ўтказилган "Қозоғистон ва Ўзбекистонда уй-жойларни профессионал бошқариш" Pro House лойиҳаси доирасида Тошкентда бўлиб ўтган семинарларда бошқарувчиларимиз ушбу тажриба билан танишиш имконига эга бўлдилар. Уни "Шарқий Европада уй-жой хўжалиги" (WO, Берлин ш.) ташаббуси Евроиттифоқ молиявий кўмагида амалга оширмоқда. Немис томонидан - Европа уй-жой ва кўчмас мулк таълим маркази (ЕВZ) ҳамда Германия кўчмас мулк бошқарувчиларининг мувофиқлаштирувчи иттифоқи (DDIV), бизнинг томондан - Ўзбекистон уй-жой фондини профессионал бошқарувчи ва унга хизмат кўрсатувчи ташкилотлар уюшмаси ҳамкорлар ҳисобланади.

Ўзбекистон УКХ соҳасини ислоҳ қилиб, уй-жой соҳасидаги қонунчиликни янгилаётганлиги инобатга олинса, бу айни вақтида юз берган ҳодисадир. Шу сабабли семинарлар мавзуси ислоҳотда белгиланган устувор вазифалар билан ҳамоҳанг бўлди. Яшаш учун мўлжалланган кўчмас мулкни бошқариш бўйича халқаро экспертларнинг Ўзбекистон уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазири Музаффар Солиев билан учрашуви ушбу тажриба бизга қўл келиши борасида умид уйғотди. УКХ вазирлиги раҳбари мутахассисларга янги уй-жой қонунчилигини ишлаб чиқишда иштирок этишни таклиф қилди.


Уй-жой соҳасидаги ходимларимиз семинарларда профессионал бошқариш даражасини ошириш билан боғлиқ кўпгина масалалар билан танишдилар. Улар, хусусан, "Vegis" компаниялар гуруҳи мисолида Германияда яшаш учун мўлжалланган кўчмас мулкни бошқаришнинг турли моделларини; маркетинг ва мижозларни жалб этиш; уй аҳлини уйдаги умумий мулкни бошқариш жараёнига жалб этиш, уй-жой мулкдорлари бирлашмаларини (УМБ) яратиш масалаларини ўргандилар; мол-мулкни тақсимлаш тўғрисидаги декларация нима эканлигини билиб олдилар. Экспертлар Германияда бошқарувчилар қандай қилиб УМБнинг йиллик бюджети ва ҳисоботни ишлаб чиқишлари; қарздорлар билан ишлашлари (суддан ташқари ундириш тартиби, мажбурий ундирув ва бошқарув, мол-мулкни аукционда мажбурий сотиш) ва бошқаларни тушунтириб бердилар.

Мунозаралар давомида уй-жой соҳасидаги мутахассисларимиз Ўзбекистон ва Германия уй-жой қонунчилигидаги бир қатор нормалар кўп жиҳатдан ўхшаш эканлигини қайд этдилар. Нима учун улар бизда Германиядагидек ишламайди деган савол бердилар. Бунинг устига, 2006 йилда қабул қилинган "Хусусий уй-жой мулкдорларининг ширкатлари тўғрисида"ги амалдаги ЎзР Қонунини ишлаб чиқиш чоғида Шарқий Европа мамлакатлари уй-жой фондини бошқариш тажрибаси ўрганилган ва мослаштирилган эди. Биз нимада адашдик?

Аввало ушбу жараёнга жалб этилган барча фигурантлар уй-жой соҳасидаги қонунчиликка риоя этилиши устидан назорат қилмайдилар. Давлат тузилмаларининг бошқарувчи ташкилотлар ва ХУМШ ишларига аралашиши ва ноўрин маъмурийлаштириши, ортиқча ғамхўрлик қилиши панд беради. Квартира эгалари ўз ҳуқуқ ва мажбуриятларидан етарли даражада хабардор эмас, аксарият бош

...
Время: 0.0139
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск