язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Таълим. Фан. Маданият/ Фан/ Илмий ташкилотлар/ Ўзбекистон Республикаси Президентининг 29.05.2018 й. ПҚ-3752-сон "Ижтимоий-иқтисодий соҳада илмий-тадқиқот институтлари фаолиятини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ҚАРОРИ

29.05.2018 й.

N ПҚ-3752



ИЖТИМОИЙ-ИҚТИСОДИЙ СОҲАДА

ИЛМИЙ-ТАДҚИҚОТ ИНСТИТУТЛАРИ

ФАОЛИЯТИНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ

ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА



Ижтимоий-иқтисодий соҳанинг долзарб йўналишлари бўйича илмий-амалий ишланмалар самарадорлигини ошириш мақсадида, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 15 февралдаги "Ижтимоий-иқтисодий ривожланиш масалалари бўйича илмий-тадқиқот муассасалари фаолиятини такомиллаштириш юзасидан ташкилий чора-тадбирлар тўғрисида"ги ПҚ-3534-сон қарорига мувофиқ:


1. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Прогнозлаштириш ва макроиқтисодий тадқиқотлар институти ҳамда Ижтимоий тадқиқотлар институти тегишинча Иқтисодиёт вазирлиги ва Молия вазирлиги тасарруфига ўтказилганлиги маълумот учун қабул қилинсин.


2. Ижтимоий соҳадаги тадқиқотларни ўтказиш вазифаси Прогнозлаштириш ва макроиқтисодий тадқиқотлар институтига юклатилган ҳолда Ижтимоий тадқиқотлар институти Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Бюджет-солиқ тадқиқотлари институти этиб қайта ташкил қилинсин.


3. Белгилаб қўйилсинки:

Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Бюджет-солиқ тадқиқотлари институти Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Ижтимоий тадқиқотлар институтининг ҳуқуқ ва мажбуриятлари бўйича ҳуқуқий вориси ҳисобланади;

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Лойиҳа бошқаруви миллий агентлиги Агентликка юклатилган вазифаларни амалга ошириш доирасида Иқтисодиёт вазирлиги ҳузуридаги Прогнозлаштириш ва макроиқтисодий тадқиқотлар институти ҳамда Молия вазирлиги ҳузуридаги Бюджет-солиқ тадқиқотлари институти фаолиятини мувофиқлаштиради.


4. Қуйидагилар:

а) Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги ҳузуридаги Прогнозлаштириш ва макроиқтисодий тадқиқотлар институтининг асосий вазифалари ва фаолият йўналишлари этиб белгилансин:

иқтисодиётни либераллаштириш, аҳоли фаровонлигини ошириш мақсадида мамлакатнинг интеллектуал, технологик ва инновацион салоҳиятини юксалтириш шароитида қисқа муддатли, ўрта муддатли ва узоқ муддатли даврда мамлакатни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришни таъминлашга қаратилган стратегик режалаштириш тизимининг ҳамда концепцияларни, комплекс, мақсадли, соҳавий ва ҳудудий дастурларни ишлаб чиқишнинг илмий-методологик асосларини шакллантириш;

илғор хорижий тажриба асосида прогнозли моделлаштиришнинг замонавий инструментарийсини ишлаб чиқиш, макроиқтисодий сиёсат чора-тадбирларининг миллий иқтисодиёт, унинг алоҳида соҳалари ва ҳудудлар ривожланишига таъсирини баҳолаш;

ички ва ташқи бозорда маҳаллий маҳсулотлар рақобатбардошлигини, ташки иқтисодий фаолият самарадорлигини оширишга қаратилган иқтисодиётдаги таркибий ўзгартиришлар стратегиясини ишлаб чиқишда қатнашиш, мамлакат иқтисодиётини модернизация ва диверсификация қилишнинг энг муҳим йўналишлари бўйича таклифлар тайёрлаш;

иқтисодиётни ислоҳ қилиш ва либераллаштиришни янада чуқурлаштириш, хусусий мулкнинг устувор ролини таъминлаш, иқтисодиётни бошқаришнинг бозор услублари ва механизмларини кенг жорий этиш бўйича илмий асослантирилган таклифлар тайёрлаш;

ҳудудларнинг инвестициявий ва ресурс салоҳиятидан самарали фойдаланиш, кичик бизнесни, инновацион тадбиркорликни ривожлантиришни янада рағбатлантириш ҳамда инвестиция муҳитини яхшилаш ҳисобига иқтисодиётда ҳудудлараро номутаносибликни қисқартиришни назарда тутадиган ҳудудларни комплекс ва мувозанатлашган ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш стратегиялари ҳамда дастурларини ишлаб чиқишда иштирок этиш;

илғор ресурс тежовчи ва инновацион технологияларни жорий қилишнинг стратегик йўналишлари, иқтисодиётнинг энергия самарадорлигини ошириш, қайта тикланадиган энергия манбаларини жорий этиш ҳамда ривожлантириш бўйича таклифлар тайёрлаш;

давлат захирасини шакллантиришнинг методологик асосларини ҳамда мамлакат озиқ-овқат хавфсизлиги стратегиясини ишлаб чиқишда кўмаклашиш;

келгусида меҳнат ресурслари прогнозли балансларини, шунингдек, аҳолига тақдим этиладиган ижтимоий хизматлар кўламини кенгайтиришга қаратилган инновацион чора-тадбирлар ҳамда механизмларни ишла б чиққан ҳолда, демографик ривожланишнинг ўрта муддатли ва узоқ муддатли прогнозларини шакллантириш;

аҳоли ҳаёт даражаси ва сифатининг турли таркибий қисмлари, унинг фаровонлиги динамикаси, жумладан даромадлари миқдори ва манбалари, истеъмол харажатлари тузилмасининг тизимли таҳлилини ўтказиш;

энг кам "истеъмол саватчаси" ҳамда тирикчилик учун энг кам миқдор ҳисоб-китобини амалга ошириш, келгусида аҳолининг харид қобилиятини янада оширишни таъминлаш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш;

оммавий ахборот воситалари ва илмий мақолаларда, конференциялар, "давра суҳбатлари" ва семинарлар давомида иқтисодий ислоҳотлар натижаларини маҳаллий ҳамда хорижий экспертларни, бизнес-доиралар вакилларини жалб этган ҳолда кенг муҳокама қилиш;

б) Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Бюджет-солиқ тадқиқотлари институтининг асосий вазифалари ва фаолият йўналишлари этиб белгилансин:

бюджет-солиқ ва божхона-тариф сиёсати соҳасида илмий-тадқиқот фундаментал ҳамда амалий ишларни ташкил қилиш ва олиб бориш, уларни такомиллаштириш, бюджет жараёни ҳамда солиқ маъмуриятчилиги самарадорлигини ошириш, маҳаллий бюджетларнинг даромадлар базасини мустаҳкамлаш бўйича амалий тавсиялар ишлаб чиқиш;

Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигини бюджет-солиқ ҳамда божхона-тариф сиёсатини такомиллаштириш масалалари бўйича услубий ва таҳлилий таъминлаш;

молия секторининг ривожланиш тенденцияларини ҳамда бюджет-солиқ ва божхона-тариф сиёсати соҳасида амалга оширилаётган чора-тадбирларни таҳлил қилиш, бюджетлаштиришдаги тизимли муаммоларни аниқлаш ҳамда унинг услублари самарадорлигини ошириш, ҳудудларнинг бюджети етарлилигини таъминлаш;

Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети даромад ва харажат қисмини режалаштириш ҳамда прогнозлаштиришнинг инновацион услубларини, бюджет ташкилотларини молиялаштириш механизмларини, бюджет тизими бюджетларининг ижро этилишида потенциал хавфлар шаклланиши устидан давлат молия назорати ва мониторингини ишлаб чиқиш;

пенсия таъминоти тизимини янада такомиллаштириш бўйича таклифларни шакллантириш, бюджет, солиқ ва божхона қонунчилигини такомиллаштириш юзасидан таклифлар ишлаб чиқишда қатнашиш;

оммавий ахборот воситаларида, жумладан телевидение ва интернет-ресурсларда илмий тадқиқотлар натижаларини кенг ёритиш, шунингдек, аҳолининг молиявий саводхонлик даражасини оширишда фаол иштирок этиш.


5. Қуйидагилар:

Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги ҳузуридаги Прогнозлаштириш ва макроиқтисодий тадқиқотлар институтининг тузилмаси 1-иловага* мувофиқ;

Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Бюджет-солиқ тадқиқотлари институтининг тузилмаси 2-иловага* мувофиқ тасдиқлансин.

тегишлича Ўзбекистон Республикаси иқтисодиёт вазири ва молия вазирига, зарур ҳолларда, ходимларнинг тасдиқланган умумий чекланган сони ва меҳнатга ҳақ тўлаш фонди доирасида институтларнинг тузилмасига ўзгартишлар киритиш ҳуқуқи берилсин.


6. Институтларга қуйидаги ҳуқуқлар берилсин:

давлат ва хўжалик бошқаруви органлари мутахассисларини, илмий-тадқиқот ташкилотлари ходимларини, олий таълим муассасалари, жумладан халқаро ва хорижий муассасаларнинг олимлари ва ўқитувчиларини илмий-амалий тадқиқотларга экспертлар сифатида шартнома асосида жалб қилиш;

бошқа илмий-тадқиқот ташкилотлари, олий таълим муассасалари, жамғармалар, жумладан халқаро ва хорижий муассасалар, жамғармалар билан қўшма илмий тадқиқотлар олиб бориш бўйича шартномалар тузиш;

ваколатли давлат бошқаруви органларидан молиявий, солиқ, статистик ва тадқиқотлар ўтказиш учун зарур бошқа маълумотни сўраш ҳамда бепул олиш;

давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, хўжалик юритувчи субъектларга шартнома асосида консалтинг хизматларини кўрсатиш.


7. Белгилаб қўйилсинки:

институтлар директорлари тегишинча Ўзбекистон Республикаси иқтисодиёт вазири ва молия вазирининг буйруғи билан лавозимга тайинланади ва лавозимдан озод этилади;

жорий сақлаб туриш учун ажратиладиган Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари, хўжалик фаолиятидан ҳамда шартнома асосида тадқиқотлар ўтказишдан келиб тушган тушумлар, халқаро (хорижий) молия ва бошқа ташкилотларнинг фантлари, шунингдек, қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар институтлар фаолиятини молиялаштириш манбалари этиб ҳисобланади;

институтларнинг даромадлари солиқ солиш объекти ҳисобланмайди;

институтларнинг ходимлари учун тегишинча Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги ва Молия вазирлигининг марказий аппарати ходимлари учун белгиланган меҳнатга ҳақ тўлаш ва моддий рағбатлантириш шартлари татбиқ этилади;

институтлар ходимлари учун бюджет маблағлари ҳисобидан меҳнатга ҳақ тўлаш фондининг 50 фоизи миқдорида Моддий рағбатлантириш махсус фондлари назарда тутилади;

институтларнинг алоҳида хизмат кўрсатган ходимларини рағбатлантириш Моддий рағбатлантириш махсус фонди ҳисобидан икки лавозим маошигача бўлган миқдорда амалга оширилади.


8. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳар йили институтларнинг асосланган ҳисоб-китобларига кўра, улар фаолиятини таъминлаш, жумладан ходимларнинг халқаро илмий-амалий тадбирларда қатнашиши билан боғлик харажатлар учун, даврий нашрларни, хусусан хорижда чоп этиладиган нашрларни сотиб олиш учун Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетидан зарур маблағлар ажратсин.


9. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги, Молия вазирлиги:

институтлар фаолиятини таъминлаш ва уларни янада ривожлантириш мақсадида халқаро (хорижий) молия институтлари ва бошқа ташкилотларнинг грантларини жалб қилиш чораларини кўрсин;

икки ҳафта муддатда институтлар уставларини ишлаб чиқсин ва тасдиқласин.


10. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги ҳузуридаги Прогнозлаштириш ва макроиқтисодий тадқиқотлар институти Тошкент шаҳри, Мовароуннаҳр кўчаси, 1-уй манзилида жойлаштирилсин.


11. Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим ҳужжатлари 3-иловага* мувофиқ ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


12. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари - молия вазири Ж.А. Қўчкоров, Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Лойиҳа бошқаруви миллий агентлиги директори Ш.М. Садиков ва Ўзбекистон Республикаси иқтисодиёт вазири Б.А. Ходжаев зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикаси Президенти                              Ш. Мирзиёев



*) Иловалар рус тилидаги матнда берилган.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2018 йил 30 май