Практическая Бухгалтерия

Нормативно-правовые акты / Некоммерческие организации /

Адлия вазирининг 27.06.2018 й. 336-мҳ-сон "Нодавлат нотижорат ташкилоти томонидан адлия органига тақдим этиладиган ҳисобот шаклини тасдиқлаш ҳақида"ги Буйруғи (АВ томонидан 27.06.2018 й. 3027-сон билан рўйхатга олинган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

27.06.2018 й.

N 3027




ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРИНИНГ

27.06.2018 й.

N 336-мҳ


БУЙРУҒИ



Нодавлат нотижорат ташкилоти томонидан

адлия органига тақдим этиладиган ҳисобот

шаклини тасдиқлаш ҳақида


Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 4 майдаги ПФ-5430-сон "Мамлакатни демократик янгилаш жараёнида фуқаролик жамияти институтларининг ролини тубдан ошириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Фармони ҳамда 2018 йил 13 апрелдаги ПҚ-3666-сон "Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги фаолиятини янада такомиллаштиришга доир ташкилий чора-тадбирлар тўғрисида"ги қарорига асосан БУЮРАМАН:


1. Нодавлат нотижорат ташкилотининг фаолияти тўғрисида ҳисобот шакли иловага мувофиқ тасдиқлансин.


2. Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2016 йил 26 декабрдаги 308-мҳ-сон "Нодавлат нотижорат ташкилотлари томонидан адлия органларига тақдим этиладиган ҳисобот шаклларини тасдиқлаш тўғрисида"ги буйруғи (рўйхат рақами 2852, 2016 йил 26 декабрь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2016 й., 52-сон, 609-модда) ўз кучини йўқотган деб топилсин.


3. Нодавлат нотижорат ташкилотлар, шу жумладан уларнинг алоҳида бўлинмалари, бош ташкилоти Ўзбекистон Республикасидан ташқарида жойлашган халқаро нодавлат нотижорат ташкилотлари ҳамда чет эл нодавлат нотижорат ташкилотларининг ваколатхоналари ва филиаллари ҳисоботларни ўз танловларига кўра электрон шаклда электрон рақамли имзо билан тасдиқлаган ҳолда тегишли адлия органининг расмий сайти орқали тақдим этишлари мумкин.


4. Мазкур буйруқ давлат рўйхатидан ўтказилсин ва бу ҳақда Ҳукумат баённома қарорлари ва идоравий норматив ҳужжатларни ҳуқуқий экспертизадан ўтказиш бошқармаси Идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг давлат реестрига тегишли ёзув киритсин.


5. Қонун ҳужжатларини таҳлил қилиш ва туркумлаш бошқармаси ушбу идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатни "Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами" - "Собрание законодательства Республики Узбекистан"да ҳамда Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинишини таъминласин.


6. Мазкур буйруқ 2018 йил 1 июлдан кучга киради.


7. Мазкур буйруқнинг ижросини назорат қилиш вазир ўринбосари А. Ташкулов зиммасига юклансин.



Вазир                                                           Р. Давлетов






Буйруққа

ИЛОВА


Нодавлат нотижорат ташкилотининг фаолияти тўғрисида

ҲИСОБОТ


20__йил




(Нодавлат нотижорат ташкилоти (ННТ) номи)


     

1. ННТни адлия органида давлат рўйхатидан ўтказилганлиги ёки ҳисобга қўйилганлиги тўғрисидаги гувоҳнома рақами



2. Солиқ тўловчининг идентификация рақами (СТИР)



3. ННТнинг реквизитлари тў

...
Время: 0.0238
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск