Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Давлат ҳуқуқий тизими асослари / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 03.07.2018 й. 497-сон "Фуқаролар йиғинининг "Маҳалла посбони" жамоатчилик тузилмаси фаолиятини тубдан такомиллаштириш ҳақида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

03.07.2018 й.

N 497




ФУҚАРОЛАР ЙИҒИНИНИНГ

"МАҲАЛЛА ПОСБОНИ" ЖАМОАТЧИЛИК

ТУЗИЛМАСИ ФАОЛИЯТИНИ ТУБДАН

ТАКОМИЛЛАШТИРИШ ҲАҚИДА


Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ички ишлар органларининг ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бўлинмалари фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2017 йил 18 апрелдаги ПҚ-2896-сон қарорига мувофиқ ҳамда фуқаролар йиғинининг "Маҳалла посбони" жамоатчилик тузилмаси фаолиятини тубдан такомиллаштириш, уларнинг ички ишлар органлари билан ўзаро ҳамкорлигини янада кучайтириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Қуйидагилар:

Фуқаролар йиғинининг "Маҳалла посбони" жамоатчилик тузилмаси тўғрисида низом 1-иловага;

Фуқаролар йиғинининг "Маҳалла посбони" жамоатчилик тузилмаси раҳбарига гувоҳнома бериш тартиби 2-иловага;

Фуқаролар йиғинининг "Маҳалла посбони" жамоатчилик тузилмаси раҳбарига кўкрак нишони бериш тартиби 3-иловага;

Фуқаролар йиғинининг "Маҳалла посбони" жамоатчилик тузилмаси аъзоларини хизмат кийими ҳамда раҳбарларини хизмат сумкаси билан таъминлаш тартиби 4-иловага мувофиқ тасдиқлансин.


2. Белгилаб қўйилсинки:

Фуқаролар йиғинининг "Маҳалла посбони" жамоатчилик тузилмаси раҳбарининг гувоҳномаси, кўкрак нишони ва хизмат сумкаси ҳамда фуқаролар йиғинининг "Маҳалла посбони" жамоатчилик тузилмаси аъзоларининг хизмат кийимларини тайёрлаш ва етказиб бериш билан боғлиқ харажатлар Ўзбекистон "Маҳалла" хайрия жамоат фонди ҳамда Ўзбекистон ёшлар иттифоқини ривожлантириш жамғармаси ҳисобидан молиялаштирилади;

Фуқаролар йиғинининг "Маҳалла посбони" жамоатчилик тузилмаси раҳбарларининг тузилма фаолиятига оид ҳуқуқий билимларини ошириш мақсадида фуқаролар йиғини раиси томонидан бериладиган йўлланма асосида тегишли ҳудудларда фаолият кўрсатаётган Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг академик лицейлари ўқув базасида ҳар йили бир маротаба ҳафталик ўқув йиғинида бепул малака оширадилар.


3. Фуқаролар йиғинининг "Маҳалла посбони" жамоатчилик тузилмаси раҳбарларига фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари раислари лавозим маошларига тенг миқдорда лавозим маошлари белгиланишининг амалдаги тартиби сақлаб қолинсин.


4. Юкланган вазифаларни бажаришда фаоллик кўрсатган, ўзлари фаолият юритаётган ҳудудда ҳуқуқбузарликларнинг олдини олишда намуна кўрсатган ва содир этилган жиноятлар сони нисбатан кам бўлган фуқаролар йиғинининг "Маҳалла посбони" жамоатчилик тузилмаси раҳбарларига ёки уларнинг ота-оналарига белгиланган тартибда ички туристик йўналишларга ёки саломатлигини тиклаш мақсадида соғломлаштириш муассасаларига Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг бюджетдан ташқари маблағлари ҳисобидан йўлланмалар бериш амалиёти жорий этилсин.


5. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича республика кенгаши билан биргаликда икки ой муддатда фуқаролар йиғинининг "Маҳалла посбони" жамоатчилик тузилмаси раҳбарларига ёки уларнинг ота-оналарига ички туристик йўналишларга ёки саломатлигини тиклаш мақсадида соғломлаштириш муассасаларига йўлланмалар бериш тартиби тўғрисида низомни ишлаб чиқсин ва тасдиқласин.


6. Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича республика кенгаши ҳамда Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Марказий Кенгаши фуқаролар йиғинининг "Маҳалла посбони" жамоатчилик тузилмасига ёшларни жалб этишнинг таъсирчан чораларини кўрсинлар.


7. Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича республика кенгаши маҳаллий давлат ҳокимияти органлари билан биргаликда фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари жойлашган биноларда фуқаролар йиғинининг "Маҳалла посбони" жамоатчилик тузилмаси учун қулай шароитга эга бўлган хизмат хоналари ажратсин ҳамда ушбу хоналарни моддий-техника жиҳозлари билан таъминласин.


8. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 5-иловага мувофиқ айрим қарорлари ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


9. Вазирликлар ва идоралар ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсинлар.


10. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазири П.Р. Бобожонов ва Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича республика кенгаши раисининг биринчи ўринбосари Ш. Жавлонов зиммасига ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг Маданият, санъат ва ёшлар сиёсати масалалари ахборот-таҳлил департаментига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                              А. Арипов






Вазирлар Маҳкамасининг

2018 йил 3 июлдаги

497-сон қарорига

5-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг ўз кучини

йўқотган деб эътироф этилаётган айрим қарорлари

РЎЙХАТИ


1. Вазирлар Маҳкамасининг "Фуқаролар йиғинининг "Маҳалла посбони" жамоатчилик тузилмаси фаолиятини тубдан такомиллаштириш тўғрисида" 2014 йил 4 мартдаги 47-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2014 й., 3-сон, 17-модда).


2. Вазирлар Маҳкамасининг "Фуқаролар йиғинининг "Маҳалла посбони" жамоатчилик тузилмаси тўғрисидаги низомга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида" 2017 йил 7 октябрдаги 805-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2017 й., 10-сон, 226-модда).



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2018 йил 4 июль










































Время: 0.0125
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск