ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Соғлиқни сақлаш. Жисмоний тарбия ва спорт. Туризм / Қўшимчалар ва ўзгартиришлар киритилган ҳужжатлар / Соғлиқни сақлаш /

Ички ишлар вазирининг 27.06.2018 й. 175-сон "Ички ишлар органлари томонидан гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар ва прекурсорлар сақланадиган объект ҳамда хоналарнинг техник мустаҳкамлиги ва қўриқлаш-ёнғинга қарши сигнализация мосламалари билан жиҳозланганлиги ҳолати устидан назоратни амалга ошириш тартиби тўғрисидаги низомнинг муқаддимасига ўзгартириш киритиш ҳақида"ги Буйруғи (АВ томонидан 11.07.2018 й. 2041-2-сон билан рўйхатга олинган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

11.07.2018 й.

N 2041-2




ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ИЧКИ ИШЛАР ВАЗИРИНИНГ

27.06.2018 й.

N 175


БУЙРУҒИ



Ички ишлар органлари томонидан гиёҳвандлик воситалари,

психотроп моддалар ва прекурсорлар сақланадиган объект ҳамда

хоналарнинг техник мустаҳкамлиги ва қўриқлаш-ёнғинга қарши

сигнализация мосламалари билан жиҳозланганлиги ҳолати

устидан назоратни амалга ошириш тартиби тўғрисидаги

низомнинг муқаддимасига ўзгартириш киритиш ҳақида



Ўзбекистон Республикасининг "Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизмати тўғрисида"ги Қонунига мувофиқ БУЮРАМАН:


1. Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазирининг 2009 йил 4 октябрдаги 75-сон буйруғи (рўйхат рақами 2041, 2009 йил 16 ноябрь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2009 й., 47-сон, 508-модда) билан тасдиқланган Ички ишлар органлари томонидан гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар ва прекурсорлар сақланадиган объект ҳамда хоналарнинг техник мустаҳкамлиги ва қўриқлаш-ёнгинга қарши сигнализация мосламалари билан жиҳозланганлиги ҳолати устидан назоратни амалга ошириш тартиби тўғрисидаги низом муқаддимасининг иккинчи хатбошиси қўйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Мазкур Низом талаблари Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги, Давлат хавфсизлик хизмати, Давлат божхона қўмитаси тузилмасига кирувчи ташкилотлар ҳамда Адлия вазирлигининг суд-экспертиза муассасаларига татбиқ этилмайди.".


2. Мазкур буйруқ Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги билан келишилган.


3. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.



Вазир                                                                  П. Бобожонов



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2018 йил 12 июль


"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2018 йил 16 июль, 28-сон, 586-модда


















Время: 0.1601
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск