Умная подшивка

"Норма маслахатчи" газетаси / 2018 йил / 2018 йил N 30 (679) 24 июль /

Юридик маслаҳатлар

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ХОРИЖДАГИ ФИЛИАЛ

ҚАНДАЙ ЁПИЛАДИ


Биз Қозоғистон Республикасида уларнинг қонунчилигига мувофиқ филиал (савдо уйи) очганмиз. Ҳозир бизнинг МЧЖ муассиси (ЎзР) савдо уйини ёпмоқчи.

МЧЖ филиали - Қозоғистондаги савдо уйини тугатиш тартиби қандай?


Е.Ҳафизова,

бош бухгалтер.



- МЧЖнинг хориждаги филиали фаолиятини тугатиш тартиби филиал рўйхатдан ўтказилган мамлакат қонунчилиги билан тартибга солинади.

Мурожаатингизга қараганда, МЧЖ Қозоғистон ҳудудидаги филиални белгиланган тартибда рўйхатдан ўтказган. Шу сабабли бундай филиални тугатиш (рўйхатдаги ҳисобдан чиқариш) масалалари ҳам Қозоғистон Республикаси қонунчилиги билан тартибга солинади.

Жамият филиалларини ташкил этиш тўғрисидаги қарорни МЧЖ муассиси (муассислари) қабул қилади ("Масъулияти чекланган ҳамда қўшимча масъулиятли жамиятлар тўғрисида"ги Қонуннинг 30-моддаси). Тегишинча, филиални ёпиш тўғрисидаги қарорни ҳам у қабул қилиши керак. Шу тариқа, савдо уйини ёпиш учун сизда Қозоғистон Республикаси ҳудудидаги филиал фаолиятини тўхтатиш тўғрисида иштирокчининг қарори (иштирокчилар умумий йиғилишининг баённомаси) бўлиши лозим.

Юридик шахсларнинг Қозоғистон ҳудудидаги филиаллари ҳисобга олиниши керак.

Филиални рўйхатдаги ҳисобдан чиқариш учун Қозоғистон Республикасида юридик шахсларни давлат рўйхатидан ўтказиш ҳамда филиал ва ваколатхоналарни рўйхатдаги ҳисобга олиш бўйича йўриқномага (ҚР АВнинг 12.04.2004 йилдаги 112-сон буйруғи билан тасдиқланган) амал қилиш зарур.

Филиал Қозоғистонда рўйхатдаги ҳисобдан чиқарилганидан кейин бир ой ичида Ўзбекистон Ташқи савдо вазирлигига мурожаат қилиб, филиал ҳисобдан чиқарилганини тасдиқловчи ҳужжатларни тақдим этиш зарур (АВ томонидан 17.05.2013 йилда 2457-сон билан рўйхатдан ўтказилган Низомнинг 12-банди).


* * *




"ЯНГИ РЎЙХАТДАН ЎТГАН"

УЧУН ИМТИЁЗ


Якка тартибдаги тадбиркор 2013 йилда ўз фаолиятини тўхтатди. Ҳозир уни яна бошлаш ниятида.

4.12.2014 йилдаги ЎРҚ-379-сон

...
Время: 0.0038
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск