язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Турли соҳалар бўйича ўзгартиш ва қўшимчалар тўғрисида ҳужжатлар/ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси қарорлари/ 2018 й./ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 05.07.2018 й. 503-сон "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар ва қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги Қарори

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

05.07.2018 й.

N 503



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ҲУКУМАТИНИНГ АЙРИМ ҚАРОРЛАРИГА

ЎЗГАРТИРИШЛАР ВА ҚЎШИМЧАЛАР

КИРИТИШ ТЎҒРИСИДА


(Ўзбекистон Республикаси Президентининг

"Тадбиркорлик фаолияти соҳасидаги лицензиялаш ва рухсат

бериш тартиб-таомилларини янада қисқартириш ва соддалаштириш,

шунингдек, бизнес юритиш шарт-шароитларини яхшилаш

чора-тадбирлари тўғрисида" 2018 йил 11 апрелдаги

ПФ-5409-сон Фармони)



Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Тадбиркорлик фаолияти соҳасидаги лицензиялаш ва рухсат бериш тартиб-таомилларини янада қисқартириш ва соддалаштириш, шунингдек, бизнес юритиш шарт-шароитларини яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида" 2018 йил 11 апрелдаги ПФ-5409-сон Фармонига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг иловага мувофиқ айрим қарорларига ўзгартиришлар ва қўшимчалар киритилсин.


2. Вазирликлар ва идоралар ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.


3. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг ички ишлар вазири П.Р. Бобожонов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                          А. Арипов






Вазирлар Маҳкамасининг

2018 йил 5 июлдаги

503-сон қарорига

ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг

айрим қарорларига киритилаётган

ўзгартиришлар ва қўшимчалар


1. Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 16 июлдаги 315-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2003 й., 7-сон, 63-модда) билан тасдиқланган Гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар ва прекурсорларнинг муомалада бўлиши билан боғлиқ фаолиятни лицензиялаш тўғрисидаги Низомнинг 12-банди олтинчи хатбоши чиқариб ташлансин.


2. Вазирлар Маҳкамасининг "Портловчи моддалар ва портлатиш воситаларини Ўзбекистон Республикасига олиб кириш, транспортда ташиш, сақлаш ва улардан фойдаланиш тартибини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2004 йил 6 майдаги 213-сон қарорида (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2004 й., 5-сон, 46-модда):


а) 2-банднинг учинчи хатбоши чиқариб ташлансин;


б) 2-илова 11-бандининг учинчи, бешинчи ва олтинчи хатбошилари чиқариб ташлансин.


3. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар киритиш, шунингдек баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикасининг ташқи иқтисодий фаолиятини янада тартибга солиш чора-тадбирлари тўғрисида" 2008 йил 27 мартдаги ПҚ-823-сон қарори)" 2008 йил 7 майдаги 90-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2008 йил 5-сон, 17-модда) 12-банднинг "а" кичик банди ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


4. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси ҳудудида пиротехника буюмлари муомаласини давлат томонидан тартибга солиш ва назорат қилишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" 2010 йил 25 октябрдаги 234-сон қарорида (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2010 й., 10-сон, 52-модда):


а) 1-банднинг учинчи хатбоши, 2, 3 ва 5-бандлар ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин;


б) 1-иловада:


4 ва 5-бандлар қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"4. Лицензия бериш, беришни рад этиш, тўхтатиш, унинг амал қилишини қайта тиклаш ёки тўхтатиб туриш, шунингдек, уни бекор қилиш ҳамда қайта расмийлаштириш тўғрисидаги қарор Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги (кейинги ўринларда лицензияловчи орган деб аталади) томонидан қабул қилинади.

5. Лицензиялар бериш тўғрисидаги ҳужжатларни кўриб чиқиш, улар юзасидан хулосалар тайёрлаш учун лицензияловчи органда лицензияловчи орган, "Саноатгеоконтехназорат" давлат инспекцияси, Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси ва Соғлиқни сақлаш вазирлиги мутахассислари ҳамда экспертларидан иборат таркибда эксперт комиссияси ташкил этилади.

Эксперт комиссияси тўғрисидаги низом ва унинг таркиби "Саноатгеоконтехназорат" давлат инспекцияси, Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси ва Соғлиқни сақлаш вазирлиги билан келишилган ҳолда лицензияловчи орган томонидан тасдиқланади.

Лицензияловчи орган лицензиялар бериш тўғрисидаги аризаларни кўриб чиқишда тегишли хулосалар тайёрлаш учун бошқа ташкилотлардан экспертларни жалб қилиш ҳуқуқига эга.

Эксперт комиссияси йиғилиши зарурат бўлганда ўтказилади";


6-банд ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин;


7-банднинг иккинчи хатбошига "ушбу Низомга 1-иловага мувофиқ шаклда" сўзлари қўшилсин;


8-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"8. Пиротехника буюмларини яратиш, ишлаб чиқариш, ташиш, сақлаш, реализация қилиш, улардан фойдаланиш, уларни йўқ қилиш ва утилизация қилиш бўйича фаолиятни амалга ошириш ҳуқуқига лицензиялар уларнинг амал қилиши чекланмаган муддатга берилади";


10-банднинг ўн биринчи хатбошидаги "Ишчи органга" сўзлари "Лицензияловчи органга" сўзлари билан алмаштирилсин;


11-банддаги "в" кичик банднинг бешинчи хатбоши ва "д" кичик банднинг учинчи хатбоши чиқариб ташлансин;


15-бандда:

учинчи, саккизинчи - ўн биринчи хатбошилар чиқариб ташлансин;

ўн тўртинчи хатбошидаги "Ишчи орган" сўзлари "Лицензияловчи орган" сўзлари билан алмаштирилсин;


17-бандда:

биринчи ва иккинчи хатбошиларидаги "Ишчи органга" ва "Ишчи органнинг" сўзлари "Лицензияловчи органга" ва "Лицензияловчи органнинг" сўзлари билан алмаштирилсин;

қуйидаги мазмундаги хатбоши қўшилсин:

"Лицензия бериш тўғрисидаги аризада лицензия талабгори электрон манзилининг кўрсатилиши унинг қабул қилинган қарор тўғрисидаги билдиришномани ўз аризаси бўйича ахборот тизими орқали электрон шаклда олиш учун розилиги ҳисобланади.

Электрон шаклда тақдим этилган ҳужжатлар лицензия талабгорининг электрон рақамли имзоси билан тасдиқланади";


19-банддаги "Ишчи органнинг" сўзлари "лицензияловчи органнинг" сўзлари билан алмаштирилсин;


20-бандда:

биринчи хатбошидаги "илова қилинаётган" сўзлари "ушбу қарорга 2-иловага мувофиқ" сўзлари билан алмаштирилсин;

иккинчи хатбошидаги "Ишчи орган томонидан барча зарур ҳужжатлар билан бирга олинган кундан бошлаб ўттиз кундан ортиқ бўлмаган муддатда" сўзлари "Лицензияловчи орган томонидан барча зарур ҳужжатлар билан бирга олинган кундан бошлаб ўттиз кундан ортиқ бўлмаган муддатда" сўзлари билан алмаштирилсин;

қуйидаги мазмундаги хатбоши қўшилсин:

"Агар, лицензияловчи орган лицензия бериш тўғрисидаги аризани кўриб чиқиш муддати давомида лицензия бериш ёки лицензия беришни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилмаса, лицензия талабгори кўрсатилган муддат ўтганидан сўнг лицензияловчи органни ёзма равишда хабардор қилган ҳолда аризада кўрсатилган фаолият турини амалга оширишга ҳақлидир. Бунда лицензияловчи орган лицензия талабгорининг ёзма хабарномаси олингандан кейин беш иш куни давомида унга лицензия бериши шарт";


21-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"21. Талабгорнинг аризаси барча зарур ҳужжатлар билан биргаликда улар қабул қилинган кунда эксперт комиссиясига кўриб чиқиш учун киритилади. Экспорт комиссияси ўн етти кундан ошмайдиган муддатда ҳужжатларни кўриб чиқиб, улар юзасидан эксперт хулосаси тайёрлайди ва Лицензияловчи органга лицензия талабгорига лицензия бериш ёки беришни рад этиш тўғрисида таклиф тақдим этади.

Лицензияловчи орган лицензия талабгорининг лицензия талаблари ва шартларига мувофиқлигини аниқлаш учун юқорида кўрсатиб ўтилган муддат доирасида ўз маблағлари ҳисобидан:

лицензия талабгорида лицензияланаётган фаолият турини амалга ошириш учун мавжуд шарт-шароитларни жойига бориб баҳолаш;

ҳужжатларни экспертизадан ўтказиш учун тегишли соҳанинг юқори малакали мутахассисларини шартнома асосида қўшимча равишда жалб этиш ҳуқуқига эга.

Лицензияловчи орган уч кун муддатда эксперт комиссиясининг хулосаси асосида лицензия бериш ёки лицензия беришни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилади";


22-банддаги "Ишчи орган" сўзлари "лицензияловчи орган" сўзлари билан алмаштирилсин;


23-банддаги "ва унинг амал қилиш муддати узайтирилганлиги" сўзлари чиқариб ташлансин;


24-бандда:

биринчи, тўққизинчи ва ўн иккинчи хатбошиларидаги "Ишчи орган" сўзлари "лицензияловчи орган" сўзлари билан алмаштирилсин;

еттинчи хатбоши чиқариб ташлансин;


25-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"25. Лицензиялар қатъий ҳисобда турадиган ҳужжатлар ҳисобланадиган, ҳисобга олиш сериясига, тартиб рақамига ва ҳимояланганлик даражасига эга бўлган махсус бланкаларда расмийлаштирилади.

Лицензияловчи орган раҳбари лицензиялар бланкаларининг ҳисобга олиниши, сақланиши ва улардан мақсадли фойдаланилиши учун жавоб беради";


26-банднинг иккинчи хатбошидаги "Ишчи органга" ва "Комиссия" сўзлари "лицензияловчи орган" сўзлари билан алмаштирилсин;


27-банднинг иккинчи хатбоши қуйидаги мазмунда баён этилсин:

"Лицензия талабгори лицензия беришни рад этиш тўғрисидаги қарор, шунингдек, лицензияловчи органнинг мансабдор шахси хатти-ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) юзасидан қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда шикоят қилиш ҳуқуқига эга".


29-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"29. Лицензия беришни рад этиш учун асос бўлган сабаблар лицензия талабгори томонидан бартараф этилган тақдирда, ҳужжатлар лицензия талабгорининг аризаси барча зарур ҳужжатлар билан биргаликда олинган кундан бошлаб ўн кундан ортиқ бўлмаган муддатда қайта кўриб чиқилади. Бунда қайта тақдим этилган ҳужжатлар эксперт комиссиясига улар қабул қилинган кунда кўриб чиқиш учун киритилади.

Эксперт комиссияси етти кундан ошмайдиган муддатда тақдим этилган ҳужжатларни қайта кўриб чиқади ва улар бўйича лицензия бериш ёки лицензия беришни рад этиш тўғрисида эксперт хулосасини тайёрлайди.

Лицензияловчи орган уч кун муддатда эксперт комиссиясининг хулосаси асосида лицензия бериш ёки лицензия беришни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилади. Лицензияловчи орган лицензия талабгорини икки кун муддатда қабул қилинган қарор ҳақида хабардор қилади.

Лицензия талабгорларининг аризалари қайта кўриб чиқилганлиги учун йиғим ундирилмайди.

Лицензия талабгорининг аризасини қайта кўриб чиқишда илгари лицензия беришни рад этиш тўғрисидаги билдиришномада кўрсатилмаган янги асослар бўйича лицензия беришни рад этишга йўл қўйилмайди.

Лицензия бериш тўғрисидаги билдиришномада кўрсатилган муддат тугагандан сўнг тақдим этилган ариза янги тақдим этилган деб ҳисобланади";


V-боб номидаги "унинг амал қилиш муддатини узайтириш" сўзлари чиқариб ташлансин;


30-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"30. Лицензиат қайта ташкил этилган, унинг номи ёки жойлашган жойи (почта манзили) ўзгарганда, янги ташкил этилган юридик шахс давлат рўйхатидан ўтказилган санада лицензияланадиган бир хил турдаги фаолиятни амалга ошириш учун лицензияга эга лицензиатлар қўшилган тақдирда, лицензиат ёки унинг ҳуқуқий вориси қайта рўйхатдан ўтгандан сўнг бир ой муддатда лицензияловчи органга қайд этилган маълумотларни тасдиқловчи тегишли ҳужжатлар илова қилинган ҳолда лицензияни қайта расмийлаштириш тўғрисида ариза тақдим этади";


32-банднинг биринчи ва иккинчи хатбошиларидаги "Ишчи орган" ва "Ишчи органнинг" сўзлари "лицензияловчи орган" ҳамда "лицензияловчи органнинг" сўзлари билан алмаштирилсин;


33-банд ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин;


34 ва 35-бандлар қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"34. Лицензия қайта расмийлаштирилганда лицензиат илгари берилган лицензияни Лицензияловчи органга қайтариб беради.

35. Йўқолган ёки яроқсиз ҳолга келган лицензия ўрнига лицензиатнинг аризасига кўра дубликат берилиши мумкин. Бунда лицензиат даврий нашрларда йўқолган лицензиянинг ҳақиқий эмаслиги тўғрисида хабар чоп эттириши, шунингдек, чоп этилган хабарни ишчи органга тақдим этиши керак.

Дубликат беришда лицензияловчи орган томонидан "Дубликат" белгиси қўйилган янги лицензия берилади.

Лицензия дубликатини беришда лицензия талабгорининг лицензия бериш тўғрисидаги аризаси кўриб чиқилганлиги учун тўланадиган сумманинг ярми миқдорида йиғим ундирилади. Йиғим суммаси лицензияловчи органнинг махсус ҳисобрақамига ўтказилади";


36-банддаги "Ишчи орган" сўзи "лицензияловчи орган" сўзлари билан алмаштирилсин;


37-бандда:

биринчи хатбошидаги "Ишчи орган" сўзи "лицензияловчи орган" сўзлари билан алмаштирилсин;

учинчи хатбоши чиқариб ташлансин;

еттинчи хатбошидаги "Комиссияга кўриб чиқиш учун таклиф киритиш" сўзлари "қонунчиликда белгиланган тартибда қарорлар чиқариш ёки тўхтатиб туриш тўғрисида судга мурожаат қилиш" сўзлари билан алмаштирилсин;


38-банддаги "Ишчи органнинг" ва "Ишчи органда" сўзлари "лицензияловчи органнинг" ва "лицензияловчи органда" сўзлари билан алмаштирилсин;


39-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"39. Лицензиянинг амал қилишини тўхтатиб туриш ва тўхтатиш, шунингдек, лицензияни бекор қилиш "Фаолиятнинг айрим турларини лицензиялаш тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 22-24-моддаларида назарда тутилган ҳолларда ва тартибда лицензияловчи органнинг қарори бўйича амалга оширилади";


40-банд ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин;


42-бандда:

биринчи ва ўнинчи хатбошиларидаги "Ишчи орган" ва "Ишчи органга" сўзлари "лицензияловчи орган" ва "лицензияловчи органга" сўзлари билан алмаштирилсин;

тўртинчи хатбоши чиқариб ташлансин;

еттинчи хатбошидаги "амал қилиш муддатини узайтириш" сўзлари чиқариб ташлансин;


иловага қуйидаги мазмундаги 1 ва 2-иловаларга алмаштирилсин:



"Пиротехника буюмларини яратиш,

ишлаб чиқариш, ташиш, сақлаш, реализация

қилиш, улардан фойдаланиш, уларни йўқ қилиш

ва утилизация қилиш бўйича фаолиятни

лицензиялаш тўғрисидаги низомга

1-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси

Давлат гербининг

тасвири



Ўзбекистон Республикаси

Ички ишлар вазирлиги



ЛИЦЕНЗИЯ


ПТ N 000


Ушбу лицензияга мувофиқ



(лицензия эгасининг тўлиқ номи)



(фаолият тури (турлари)

        


амалга оширишга рухсат этилади.

Лицензия эгаси жойлашган жой (почта манзили):

  

Лицензия эгаси-солиқ тўловчининг идентификация рақами:

    

Лицензия берилган муддат:

  

йил


Лицензиянинг амал қилиш муддати чекланмаган.

Реестр бўйича тартиб рақами:

     


   


Ваколатли шахс:




(Ф.И.О.)


(имзо)

                               М.Ў.




Пиротехника буюмларини яратиш,

ишлаб чиқариш, ташиш, сақлаш, реализация

қилиш, улардан фойдаланиш, уларни йўқ қилиш

ва утилизация қилиш бўйича фаолиятни

лицензиялаш тўғрисидаги низомга

2-ИЛОВА



Пиротехника буюмларини яратиш, ишлаб чиқариш

ташиш, сақлаш, реализация қилиш, улардан

фойдаланиш, уларни йўқ қилиш ва утилизация

қилиш фаолиятини лицензиялаш

СХЕМАСИ

                    

Босқичлар

Субъектлар


Тадбирлар

Бажариш муддатлари











1. Пиротехника буюмларини яратиш, ишлаб чиқариш, ташиш, сақлаш, реализация қилиш, улардан фойдаланиш, уларни йўқ қилиш ва утилизация қилиш бўйича фаолиятни лицензиялаш тўғрисидаги низомда назарда тутилган рўйхатга мувофиқ лицензия олиш учун зарур бўлган ҳужжатларни тайёрлайди.

2. Ҳужжатларни лицензияловчи органга бевосита ёхуд уларнинг олинганлиги тўғрисидаги билдиришнома билан почта алоқаси орқали тақдим этади.




























Лицензия талабгори - юридик шахс



Лицензия талабгорининг

хоҳишига кўра

1-босқич



















































































1. Лицензияловчи органнинг масъул шахси ҳужжатларни рўйхат бўйича қабул қилади ва нусхасини ҳужжатлар қабул қилинган сана кўрсатилган ҳолда ариза берувчига юборилади (топширилади).

2. Ҳужжатлар лицензияловчи орган ҳузуридаги эксперт комиссиясига кўриб чиқиш учун киритилади.


3. Қайта тақдим этилган ҳужжатлар кўриб чиқиш учун эксперт комиссиясига киритилади.

  











Лицензияловчи орган (Ўзбекистон Республикаси ИИВ)















Ҳужжатлар қабул қилинган кунда

2-босқич















































































1. Ҳужжатларни кўриб чиқади, улар юзасидан эксперт хулосасини тайёрлайди ва лицензия талабгорига лицензия бериш ёки лицензия беришни рад этиш тўғрисида лицензияловчи органга таклиф тақдим этади.

2. Лицензия талабгори лицензия беришни рад этиш учун асос бўлган сабабларни бартараф этиб, ҳужжатларни қайта тақдим этган ҳолларда ҳужжатларни кўриб чиқади ва хулоса тайёрлайди.

          

1.Ҳужжатлар олин-ган кундан кейин 17 кундан ошмайдиган муддатда

2. Ҳужжатлар олинган кундан кейин 7 кундан ошмайдиган муддатда















Эксперт комиссияси



3-босқич







































































1. Эксперт комиссиясининг хулосаси асосида лицензия бериш ёки лицензия беришни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилади.

2. Лицензия бериш рад этилгани тўғрисида қарор қабул қилинган тақдирда, рад этиш ҳақидаги билдиришнома лицензия талабгорига рад этишнинг аниқ сабаблари кўрсатилган ҳолда ёзма равишда юборилади (топширилади).

3. Лицензия талабгорини қабул қилинган қарор тўғрисида ёзма равишда хабардор қилади. Лицензия талабгорига лицензия бериш учун қарор қабул қилингани тўғрисидаги билдиришнома билан бир вақтда лицензия шартномаси имзолаш учун юборилади.

4. Лицензиялар реестрига тегишли ёзувлар киритади.

   

1. Хулоса олинган кундан кейин 3 кундан ошмайдиган муддатда

2, 3. Қарор қабул қилинган кундан кейин 3 кундан ошмайдиган муддатда

4. Лицензия бериш тўғрисидаги қарор қабул қилинган кунда















Лицензияловчи орган (Ўзбекистон Республикаси ИИВ)









4-босқич













































































Лицензия берилганлиги учун давлат божи тўланганлигини тасдиқловчи ҳужжатни лицензияловчи органга тақдим этади ва лицензия битимини имзолайди. Ушбу шартлар бажарилмаган тақдирда, лицензияловчи орган лицензияни бекор қилиш тўғрисида қарор қабул қилишга ҳақли.

  

Лицензия талабгорига лицензия бериш тўғрисида қарор қабул қилинганлиги ҳақида-ги билдиришнома юборилган вақтдан бошлаб уч ойдан кечикмай





Лицензия олувчи
































5-босқич

































1. Лицензия беришни рад этиш учун асос бўлган сабаблар бартараф этилган тақдирда, ҳужжатлар қайта кўриб чиқилиши ҳуқуқига эга.


2. Лицензия талабгорининг аризаси қайта кўриб чиқилганлиги учун йиғим ундирилмайди.


3. Лицензия бериш рад этилганлиги тўғрисидаги билдиришномада кўрсатилган муддат ўтгандан кейин берилган ариза янгидан берилган ариза ҳисобланади.

































Лицензия бериш рад этилганлиги тўғриси-даги билдиришномада кўрсатилган муддатда





Лицензия талабгори

















































































1. Лицензиат томонидан лицензия берилганлиги учун давлат божи тўланганлигини тасдиқловчи ҳужжат тақдим этилган ҳамда лицензия битими имзоланган тақдирда, тегишли лицензия бланкаларини расмийлаштиради.

2. Расмийлаштирилган лицензия лицензиатга берилади.











Лицензияловчи орган (Ўзбекистон Республикаси ИИВ)



Лицензия битими имзолангандан ва давлат божи тўлангандан кейин уч кун муддатда

    







6-босқич




































";

                

в) 2-илова ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


5. Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил16 февралдаги 35-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2011 й., 2-сон, 9-модда) билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасида хавфли юкларни автомобиль транспортида ташиш қоидаларида:


а) 2-банднинг ўн учинчи хатбоши, 50-банд, 51-банднинг учинчи хатбоши, 56-банднинг "е" кичик банди, 88-банднинг олтинчи хатбоши, 101-банднинг иккинчи хатбоши ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин;


б) 57-банднинг биринчи хатбошидаги "рухсатномада" сўзи "маршрутда" сўзи билан алмаштирилсин;


в) 91-банднинг биринчи хатбошидаги "ҳудудий йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаларининг олдинда ва орқада иккита патруль автомобили" сўзлари "ташувчининг ҳаракат хавфсизлиги хизмати автомобиллари" сўзлари билан алмаштирилсин.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2018 йил 5 июль