язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Иқтисодиётнинг айрим соҳалари/ Қўшимчалар ва ўзгартиришлар киритилган ҳужжатлар/ Транспорт/ Ички ишлар вазирлигининг 44-сон, Ўзбекистон автомобиль транспорти агентлигининг 1/212-сон "Юк автотранспорт воситаларини "Қамчиқ" довонидан ўтиши ва ҳаракатланиши устидан назорат қилиш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартиришлар киритиш ҳақида"ги 07.06.2018 й. Қарори (АВ томонидан 09.07.2018 й. 2391-1-сон билан рўйхатга олинган)

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

09.07.2018 й.

N 2391-1

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ИЧКИ ИШЛАР ВАЗИРЛИГИНИНГ

07.06.2018 й.

N 44

ЎЗБЕКИСТОН АВТОМОБИЛЬ

ТРАНСПОРТИ АГЕНТЛИГИНИНГ

07.06.2018 й.

N 1/212

ҚАРОРИ



Юк автотранспорт воситаларини "Қамчиқ" довонидан

ўтиши ва ҳаракатланиши устидан назорат қилиш тартиби

тўғрисидаги низомга ўзгартиришлар киритиш ҳақида



Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 6 апрелдаги 268-сон "Қамчиқ" довони орқали автомобиль транспортида юк ташишни янада тартибга солиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарорига (Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 06.04.2018 й., 09/18/268/1042-сон) мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ва Ўзбекистон автомобиль транспорти агентлиги ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ва Ўзбекистон автомобиль ва дарё транспорти агентлигининг 2012 йил 3 августдаги 28, 5-сон қарори (рўйхат рақами 2391, 2012 йил 21 сентябрь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2012 й., 38-сон, 443-модда) билан тасдиқланган Юк автотранспорт воситаларининг "Қамчиқ" довонидан ўтиши ва ҳаракатланиши устидан назорат қилиш тартиби тўғрисидаги низомга иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.


2. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

Ички ишлар вазири

П. Бобожонов

Ўзбекистон автомобиль

транспорти агентлиги бошлиғи

Д. Дехканов





Қарорга

ИЛОВА



Юк автотранспорт воситаларини "Қамчиқ" довонидан

ўтиши ва ҳаракатланиши устидан назорат қилиш тартиби

тўғрисидаги низомга киритилаётган ўзгартиришлар


1. Муқаддима қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 26 декабрдаги 342-сон "Ўзбекистон Республикаси ҳудудидаги автомобиль йўлларида хавфсизликни таъминлаш ва ташкиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги, 2012 йил 10 июлдаги 204-сон "Қамчиқ" довони орқали автомобиль транспортида юк ташишни тартибга солишга доир қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида"ги ва 2018 йил 6 апрелдаги 268-сон "Қамчиқ" довони орқали автомобиль транспортида юк ташишни янада тартибга солиш чора-тадбирлар тўғрисида"ги қарорларига мувофиқ юк ташиётган юк автотранспорт воситаларининг "Қамчиқ" довонига кириши ҳамда унда ҳаракатланиши устидан назорат қилиш тартибини белгилайди.".


2. 4-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"4. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 6 апрелдаги 268-сон "Қамчиқ" довони орқали автомобиль транспортида юк ташишни янада тартибга солиш чора-тадбирлар тўғрисида"ги қарорига мувофиқ ишлаб чиқарилган йили 20 йилдан ортиқ бўлган юк автотранспорт воситалари ва шатакчи автотранспортда (тиркама ва ярим тиркамалар бундан мустасно) "Қамчиқ" довони орқали юкларни ташиш тақиқланади.".


3. 6-бандининг биринчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"6. Юк автотранспорт воситаларини, шунингдек, уларга ортилган юк габарити ва вазни ўлчамларини текшириш ҳамда назорат қилиш А373 "М39 автойўли - Гулистон -Бўка - Ангрен - Қўқон ва Андижон орқали - Ўш" автомобиль йўлининг 185 ва 273-километрларида замонавий технологик қурилмалар билан жиҳозланган назорат пунктлари қуриб битказилгунга қадар 193 ва 268-километрларидаги "Чинор" ва "Наманган" мунтазам йўл-патруль хизмати масканларида Ўзбекистон Республикаси Автомобиль йўллари давлат қўмитаси ҳамда Ички ишлар вазирлигининг Давлат йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати (бундан буён матнда ИИВ ДЙҲХХ деб юритилади) томонидан ҳамкорликда амалга оширилади. Бунда қуйидагиларга жиддий эътибор қаратилади:".


4. 7-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"7. А373 "М39 автойўли - Гулистон - Бўка - Ангрен - Қўқон ва Андижон орқали - Ўш" автомобиль йўлининг 185 ва 273-километрларидаги назорат пунктлари қуриб битказилганидан кейин юк автотранспорт воситалари, шунингдек уларга ортилган юк габарити ва вазн ўлчамлари Ўзбекистон Республикаси Автомобиль йўллари давлат қўмитаси томонидан текширилади ва назорат қилинади.".


5. 8-банди ўз кучини йўқотган деб топилсин.


6. 9-бандидаги "Ўзавтойўл" ДАКнинг" деган сўзлар "Ўзбекистон Республикаси Автомобиль йўллари давлат қўмитасининг" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


7. Мазкур ўзгартиришлар Ўзбекистон Республикаси Автомобиль йўллари давлат қўмитаси билан келишилган.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2018 йил 10 июль


"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2018 йил 16 июль, 28-сон, 583-модда