Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Солиқлар. Мажбурий тўловлар / 1997 йилдан 2007 йилгача солиқ қонунчилигига оид ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Солиққа тортишнинг соддалаштирилган тизими /

Адвокатлик бюролари, адвокатлар ҳайъатлари, адвокатлик фирмалари ва адвокатлар томонидан бюджетга солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларни ҳисоблаб чиқариш ва тўлаш тартиби тўғрисидаги Йўриқнома (АВ томонидан 22.03.2004 й. 1330-сон билан рўйхатга олинган 29.02.2004 й. МВ 41-сон, АВ 66-мх-сон, ДСҚ 2004-29-сон билан қарори билан тасдиқланган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Ўзбекистон Республикаси

Адлия вазирлигида

2004 йил 22 мартда 1330-сон

билан рўйхатга олинган

Ўзбекистон Республикаси

Молия вазирлиги, Адлия

вазирлиги ва Давлат солиқ

қўмитасининг

2004 йил 29 февралдаги

41-сон, 66-мх-сон ва

2004-29-сон қарори билан

ТАСДИҚЛАНГАН



Адвокатлик бюролари, адвокатлар ҳайъатлари,

адвокатлик фирмалари ва адвокатлар томонидан

бюджетга солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларни

ҳисоблаб чиқариш ва тўлаш тартиби тўғрисидаги

ЙЎРИҚНОМА


Мазкур Йўриқнома Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодекси, "Давлат солиқ хизмати тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 7-моддаси, "Адвокатура тўғрисида"ги, "Адвокатлик фаолиятининг кафолатлари ва адвокатларнинг ижтимоий ҳимояси тўғрисида"ги ва "Нодавлат нотижорат ташкилотлар тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси қонунларига мувофиқ ишлаб чиқилиб, адвокатлик бюролари, адвокатлар ҳайъатлари, адвокатлик фирмалари ва адвокатлар томонидан бюджетга солиқлар ва мажбурий тўловларни ҳисоблаб чиқариш ва тўлаш тартибини белгилайди.



I. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. "Адвокатлик фаолиятининг кафолатлари ва адвокатларнинг ижтимоий ҳимояси тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 11-моддасига мувофиқ Адвокатура нотижорат ташкилотдир ва фаолиятни ўз маблағлари ҳисобидан амалга оширади. У адвокатлик фаолияти билан шуғулланиш учун лицензия олган адвокатлар томонидан жисмоний ва юридик шахсларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш мақсадида ихтиёрийлик асосида ташкил этилган ўзини ўзи бошқариш ташкилотидир.


2. Адвокатуранинг ташкилий тузилмалари бўлиб адвокатлар коллегиялари, адвокатлик фирмалари ва адвокатлик бюролари (кейинги ўринларда - адвокатлик тузилмалари) ҳисобланади.

Адвокатлик фаолияти билан шуғулланиш ҳуқуқини берувчи лицензияни белгиланган тартибда олган жисмоний шахс ўз адвокатлик бюросини очиб, якка тартибда фаолият кўрсатишга ёхуд ихтиёрийлик асосида бошқа адвокатлар (шериклар) билан ҳайъатлар ва фирмалар тузишга, шунингдек, адвокатлик фирмалари ва коллегияларига аъзо (муассис) сифатида киришга ҳақлидир.

"Адвокатура тўғрисида"ги Ўзбекистон Републикаси Қонунининг 4-моддасига мувофиқ адвокатлар бюролари, ҳайъатлари ва фирмалари рўйхатдан ўтган кундан эътиборан юридик шахс мақомини оладилар ҳамда кўрсатилган юридик ёрдам учун фуқаролардан ва юридик шахслардан тушадиган пул маблағлари (даромадлар) ҳисобига фаолият кўрсатадилар.


3. "Нодавлат нотижорат ташкилотлари тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 29-моддасига мувофиқ, нодавлат нотижорат ташкилотларининг мол-мулкини шакллантириш манбалари қуйидагилардан иборат бўлиши мумкин:

кириш ва аъзолик бадаллари, агар улар уставда назарда тутилган бўлса;

муассислардан, қатнашчилардан (аъзолардан) бир маротаба ва мунтазам равишда келадиган тушумлар;

ихтиёрий мулкий бадаллар ва эҳсонлар;

тадбиркорлик фаолиятидан олинган, фақат устав мақсадлари учун ишлатиладиган даромадлар (фойда);

қонунларда тақиқланмаган бошқа тушумлар.

Бунда қатнашчилар (аъзолар), яъни адвокатларнинг жисмоний ва юридик шахсларга кўрсатиладиган юридик ёрдам учун оладиган даромадларининг бир қисми кўринишидаги мунтазам тушумлари адвокатлик тузилмаларини маблағ билан таъминлашнинг асосий манбаси ҳисобланади. Кўрсатилган юридик ёрдам учун келиб тушган маблағлардан адвокатлик тузилмасини сақлаб туриш учун ажратмалар миқдори адвокатлик тузилмасининг таъсис ҳужжатида (уставида) ёки қатнашчилар (аъзолар) нинг бошқа қарорида белгиланади.


4. Адвокатлик тузилмасини сақлаш учун харажатларга маъмурий ва хўжалик харажатлари, шунингдек уни сақлаш учун қилинган бошқа харажатлар киради.


5. Адвокатлик тузилмасини сақлаш учун харжатлар таркибига қуйидаги харажатлар киради:

а) маъмурий ва хўжалик (техник) ходимларни сақлаб туриш, жумладан компенсация ва кафолатли тўловлар билан биргаликда улар меҳнатига ҳақ тўлашга;

б) коммунал хизматлар, шунингдек, телефон, телекоммуникация ва ахборот хизматлари учун ҳақ тўлашга;

в) инвентарь, материаллар, канцелярия, офис учун ва бошқа жиҳозларни харид қилишга;

г) транспорт воситалари, техникаларни сақлаш, ижарага олишга ва бошқа хизматларга ҳақ тўлашга, бензин ва ёқилғи мойлаш маҳсулотларига;

д) адвокатларни (адвокатура ходимларини) ўқитишга, газеталар, журналлар ва бошқа даврий нашрларга обуна бўлишга, бошқа жорий харажатларга;

е) жорий таъмирлашга;

ж) техника ва асбоб-ускуналарни, оргтехника воситалари, компьютерлар ва бошқа асосий воситаларни харид қилишга;

з) қурилиш ва капитал таъмирлашга;

и) адвокатлик тузилмасини сақлаб туриш учун бошқа харажатларга.

"Адвокатура тўғрисида"ги Ўзбекистон Републикаси Қонунининг 12-моддасига мувофиқ, адвокатлик тузилмасини сақлаб туриш учун харажатлар таркибига, шунингдек, маблағлари адвокатларнинг ижтимоий эҳтиёжларига ишлатиладиган Адвокатурани ижтимоий ҳимоя қилиш жамғармасини шакллантириш бўйича харажатлар киради. Адвокатурани ижтимоий ҳимоя қилиш жамғармасининг маблағлари қуйидагиларга сарфланади:

а) адвокатлик тузилмасининг адвокатларига нафақалар, компенсация ва кафолатли тўловларни тўлаш, уларнинг таътили учун ҳақ тўлашга. Бунда адвокатлик тузилмалари таътил учун ҳақ тўлаш мақсадида маблағларни (масалан, иш ҳақининг миқдоридан келиб чиққан ҳолда) жамлашга ҳақлидирлар;

б) моддий ёрдам сифатида бериладиган турли хил пуллик нафақаларга;

в) санатория-курортда даволаниш учун ва дам олиш уйларига йўлланмаларни тўлашга, стационар ва амбулатор даволаниш ҳақини тўлашга;

г) овқатланиш учун қўшимча тўловларга, йўл чипталарини бериш ёки уларнинг қийматини қоплашга;

д) адвокатларнинг ҳаёти ва соғлиғини суғурта қилиш бадалларини тўлашга;

е) туристик йўлланмалар, спорт секцияларига абонементларни тўлашга ва бошқа шу каби харажатларга;

ж) Ўзбекистон Адвокатлар ассоциациясига аъзолик бадалини адвокат ҳисобидан тўлашга;

з) адвокатларнинг бошқа ижтимоий эҳтиёжларига.



II. ФОЙДА СОЛИҒИ ВА ЯГОНА СОЛИҚ ТЎЛОВИ

6. Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг 31-моддасига мувофиқ тижорат билан шуғулланмайдиган юридик шахслар, уларнинг тадбиркорлик фаолиятидан оладиган даромадларидан (фойдаларидан) ташқари фойда солиғидан озод қилинади.

Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг 8-моддасига мувофиқ, солиққа тортишнинг соддалаштирилган тизими тадбиркорлик фаолиятини амалга ошираётган микрофирмалар ва кичик корхоналар учун қўлланилади.

7. Адвокатлик тузилмалари нодавлат нотижорат ташкилотлар сифатида, фойда солиғини тўлашдан озод этиладилар ҳамда ягона солиқ тўлови тўловчиси ҳисобланмайдилар.

8. "Адвокатура тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 11-моддасига мувофиқ, адвокатларнинг меҳнатига кўрсатилган юридик ёрдам учун жисмоний ва юридик шахслардан адвокатлар бюролари, ҳайъатлари ва фирмаларига келиб тушган маблағлар ҳисобидан ҳақ тўланади. Бунда юридик хизмат учун ҳақ тўлаш адвокат билан мижоз ўртасида ихтиёрий равишда тузиладиган битим (шартнома) асосида амалга оширилади.

Адвокат томонидан кўрсатилган юридик ёрдам учун келиб тушган маблағлар адвокатлик тузилмаларининг даромадлари ҳисобланмайди.

Маблағларнинг адвокатлик тузилмасини сақлаб туриш учун ўтказиладиган (ушлаб қолинадиган) қисми тадбиркорлик фаолиятидан олинган даромад бўлиб ҳисобланмайди. Ушбу маблағларга мазкур Йўриқноманинг 3 ва 4-бандларига мувофиқ адвокатлик тузилмасини сақлаб туриш учун мунтазам тушумлар сифатида қаралади.


9. Агар адвокатлик тузилмалари тадбиркорлик фаолияти, яъни адвокатлик фаолиятидан ташқари бошқа (адвокатнинг юридик ёрдам кўрсатиши билан боғлиқ бўлмаган) фаолият билан шуғуллансалар, ушбу фаолиятдан олинган даромадлар (фойда) белгиланган тартибда фойда солиғи ёки ягона солиқ тўловига тортилади.


III. ЖИСМОНИЙ ШАХСЛАРНИНГ

ДАРОМАДИГА СОЛИНАДИГАН СОЛИҚ


10. Молия йилида солиқ солинадиган даромадга эга бўлган жисмоний шахслар - адвокатлар жисмоний шахсларнинг даромадига солинадиган солиқни тўловчилардир.


11. Адвокатлар меҳнатига ҳақ тўлаш шаклида олинадиган даромадлардан жисмоний шахслар даромадига солинадиган солиқни ушлаб қолиш ва уни бюджетга ўтказиш адвокатлик тузилмалари томонидан амалга оширилади.


12. Адвокатлар меҳнатига ҳақ тўлаш шаклида олинадиган даромадларни аниқлаш учун асос бўлиб адвокатларнинг меҳнатга ҳақ тўлаш фонди ҳисобланади.

Жисмоний шахслар даромадига солинадиган солиқни аниқлаш мақсадида, ад вокатларнинг меҳнатга ҳақ тўлаш фонди, белгиланган ставкаларда ажратиладиган ижтимоий суғурта бадалларини чегириб ташлаган ҳолда қуйидаги формула асосида аниқланади:


Ф = (Y x 100) / (100 + C), бунда


Ф - адвокатларнинг меҳнатга ҳақ тўлаш фонди;

Y - адвокат томонидан кўрсатилган юридик ёрдам учун олинган маблағлар (адвокат гонорари) ҳамда мазкур Йўриқноманинг 3 ва 4-бандига мувофиқ адвокатлик тузилмасини сақлаб туриш учун ўтказиладиган маблағлар ўртасидаги фарқ;

С - меҳнатга ҳақ тўлаш фондидан олинадиган ижтимоий суғурта бадалининг фоиздаги ставкаси.

Масалан, кўрсатилган юридик ёрдам учун адвокатнинг гонорари 100000 сўмни ташкил этган. Бунда, адвокатлик тузилмасининг тегишли қарорига кўра, адвокатлик тузилмасини сақлаб туриш учун мунтазам тушум сифатида 30000 сўм ушлаб қолинган. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 25 декабрдаги 567-сон қарорига мувофиқ, адвокатлик тузилмалари меҳнатга ҳақ тўлаш фондидан 25 фоизли ставкада ижтимоий суғурта бадалини тўлайдилар. Бундай ҳолда, меҳнатга ҳақ тўлаш фонди қуйидагича аниқланади:


(100000  30000) х 100 / (100 + 25) = (70000 х 100) / 125 = 56000 сўм.


Меҳнатга ҳақ тўлаш фонди ва меҳнатга ҳақ тўлаш шаклида олинадиган даромадларни аниқлашнинг намунавий схемаси мазкур Йўриқноманинг иловасида келтирилган.


13. Жисмоний шахсларнинг даромадига солинадиган солиқни ҳисоблаб чиқаришда меҳнатга ҳақ тўлаш шаклида олинадиган даромадлар таркибига мазкур Йўриқноманинг 12-банди асосида аниқланадиган меҳнатга ҳақ тўлаш фондидан ташқари, Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг 49-моддаси иккинчи қисмида назарда тутилган даромадлар ҳам киради.


14. Жисмоний шахсларнинг даромадига солинадиган солиқни ушлаб қолиш ва бюджетга ўтказиш учун адвокатлик тузилмалари жавобгардир. Солиқ суммаси ушлаб қолинмаганда, улар ушлаб қолинмаган солиқ суммасини ҳамда у билан боғлиқ жарима ва пеняларни бюджетга тўлаши шарт.


15. Жисмоний шахсларнинг даромадига солинадиган солиқ ушлаб қолинганда адвокатлик тузилмалари ушлаб қолинган солиқ суммасини тўлов амалга оширилган ой тугаганидан кейин беш кун ичида бюджетга ўтказадилар.


16. Адвокатлик тузилмалари:

иш ҳақини тўлаш чоғида адвокатнинг талабига кўра унга унинг даромади суммаси ва тури, шунингдек, ушлаб қолинган солиқ суммаси (агар солиқ ушлаб қолинган бўлса) кўрсатилган маълумотномани бериши;

асосий бўлмаган иш жойидан олинган даромадлар тўғрисида жисмоний шахснинг рўйхат рақами, фамилияси, исми ва отасининг исми, доимий яшаш манзили, ҳисобот йилида қилган даромадининг умумий суммаси ва ушлаб қолинган солиқнинг умумий суммаси кўрсатилган маълумотномани қонун ҳужжатларида белгиланган шаклда молия йили тугаганидан сўнг ўттиз кун ичида солиқ органларига тақдим этиши;

ёлланиб ишлайдиганларга меҳнат ҳақи тарзида ҳисоблаб чиқарилган ва амалда тўланган суммалар ҳамда бошқа даромадлар, шунингдек, бу даромадларнинг солиқ суммалари тўғрисидаги маълумотларни қонун ҳужжатларида белгиланган шаклда йилнинг ҳар чорагида, йилнинг ҳисобот чорагидан кейинги ойнинг 15-кунига қадар солиқ органларига тақдим этиши шарт.



IV. ҚЎШИМЧА ҚИЙМАТ СОЛИҒИ ВА

АКЦИЗ СОЛИҒИ, БОЖХОНА ТЎЛОВЛАРИ


17. Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг 66-моддасига мувофиқ, тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланувчи юридик шахслар қўшилган қиймат солиғи тўловчилардир.

Адвокатлик тузилмалари қўшимча қиймат солиғини тўловчи ҳисобланмайдилар, мазкур Йўриқноманинг 18-бандида ва 19-бандининг иккинчи қисмида назарда тутилган ҳоллар бундан мустасно.


18. Агар адвокатлик тузилмалари тадбиркорлик фаолияти, яъни адвокатлик фаолиятидан ташқари бошқа (адвокатнинг юридик ёрдам кўрсатиши билан боғлиқ бўлмаган) фаолият билан шуғуллансалар, ушбу фаолият доирасидаги товарлар (ишлар, хизматлар) реализацияси бўйича оборот белгиланган тартибда қўшимча қиймат солиғига тортилади.


19. Адвокатлик тузилмалари товарларни импорт қилишда божхона тўловларини (шу жумладан қўшимча қиймат ва акциз солиғини) белгиланган тартибда тўлайдилар, қонунчиликда назарда тутилган ҳоллар бундан мустасно.



V. БОШҚА СОЛИҚЛАРНИ ҲИСОБЛАБ

ЧИҚАРИШ ВА БЮДЖЕТГА ТЎЛАШ

21. Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг 92, 102 ва 119-моддаларига мувофиқ адвокатлик тузилмалари нодавлат нотижорат ташкилотлар сифатида мол-мулк солиғи, ер солиғи ва сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқни тўлашдан озод қилинадилар.

Агар адвокатлик тузилмалари тадбиркорлик фаолияти, яъни адвокатлик фаолиятидан ташқари бошқа (адвокатнинг юридик ёрдам кўрсатиши билан боғлиқ бўлмаган) фаолият билан шуғуллансалар, ушбу фаолият учун фойдаланилган мол-мулк, ер участкалари ва сув ресурслари белгиланган тартибда мол-мулк солиғи, ер солиғи ва сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиққа тортилади.


22. Ободонлаштириш ва ижтимоий инфратузилмани ривожлантириш солиғини ҳисоблаш чиқариш ва бюджетга тўлаш тартиби тўғрисидаги йўриқнома (2002 йил 15 февраль, рўйхат рақами 1100-сон - Меъёрий ҳужжатлари ахборотномаси, 2002 й., 3-сон)нинг 1-бандига мувофиқ, ободонлаштириш ва ижтимоий инфратузилмани ривожлантириш солиғини тўловчилар тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланувчи юридик шахслардир.

Адвокатлик тузилмалари ободонлаштириш ва ижтимоий инфратузилмани ривожлантириш солиғини тўловчи ҳисобланмайдилар.

Агар адвокатлик тузилмалари тадбиркорлик фаолияти, яъни адвокатлик фаолиятидан ташқари бошқа (адвокатнинг юридик ёрдам кўрсатиши билан боғлиқ бўлмаган) фаолият билан шуғуллансалар, ушбу фаолиятдан олинган соф фойда белгиланган тартибда ободонлаштириш ва ижтимоий инфратузилмани ривожлантириш солиғига тортилади.



VI. ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ПЕНСИЯ

ЖАМҒАРМАСИ ҲАМДА ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

МОЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ҲУЗУРИДАГИ РЕСПУБЛИКА ЙЎЛ

ЖАМҒАРМАСИГА МАЖБУРИЙ АЖРАТМАЛАР ВА БАДАЛЛАР


23. Юридик ёрдам адвокат ва мижоз ўртасида тузилган шартнома асосида адвокат (жисмоний шахс) томонидан кўрсатилганлиги сабабли, адвокатлик тузилмасининг адвокатлари томонидан кўрсатилган юридик ёрдам ҳажмидан Бюджетдан ташқари пенсия жамғармасига ҳамда Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Республика йўл жамғармасига мажбурий ажратмалар ўтказилмайди.

Агар бевосита адвокатлик тузилмаси томонидан товарлар ишлаб чиқарилса, ишлар бажарилса ва хизматлар кўрсатилса, ушбу товарлар (ишлар, хизматлар) реализацияси ҳажмидан белгиланган тартибда Бюджетдан ташқари пенсия жамғармаси ва Республика йўл жамғармасига ажратмалар ўтказилади.


24. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2006 йил 25 октябрдаги ПҚ-499-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Республика йўл жамғармаси даромадларини шакллантириш ва сарфлаш фойдаланиш тартиби тўғрисидаги низомнинг 34-бандига мувофиқ нодавлат нотижорат ташкилотлар тижорат ва хўжалик фаолияти бўлмаган фаолиятдан олинган даромадлар ва тушумлар бўйича Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Республика йўл жамғармасига мажбурий ажратмалар тўлашдан озод этилади.

Адвокатнинг кўрсатилган юридик ёрдам учун олган гонорари, уставда назарда тутилган кириш ва аъзолик бадаллари, ихтиёрий мулкий бадаллар ва эҳсонлар, адвокатлардан бир маротаба ва мунтазам равишда келадиган тушумлар тижорат ёки хўжалик фаолиятидан олинган даромадлар ёки тушумлар ҳисобланмайди.


25. Адвокатлик тузилмалари ягона ижтимоий тўлов ўрнига меҳнатга ҳақ тўлаш фондидан 25 фоизлик мажбурий ижтимоий суғурта бадалларини тўлайдилар.


26. Меҳнатга ҳақ тўлаш фондидан ажратмалар ҳамда фуқароларнинг иш ҳақидан мажбурий суғурта бадаллари, солиқлар ушланишини ҳисобга олмасдан, иш ҳақи (даромад) нинг барча турларига (шу жумладан адвокатурани ижтимоий ҳимоя қилиш жамғармасидан тўланадиган тўловларга) ҳисобланади, қонунчиликда белгиланган тўловлар бундан мустасно.

Бунда меҳнатга ҳақ тўлаш фондидан ажратиладиган мажбурий ажратмалар суммаси қуйидаги формула асосида аниқланади:


CF = ((Y + V) x С) / (100 + C), бунда


CF - адвокатларнинг меҳнатга ҳақ тўлаш жамғармасидан ажратиладиган ижтимоий суғурта бадали суммаси;

Y - адвокат томонидан кўрсатилган юридик ёрдам учун олинган маблағлар (адвокат гонорари) ҳамда мазкур Йўриқноманинг 3 ва 4-бандига мувофиқ адвокатлик тузилмасини сақлаб туриш учун ўтказиладиган маблағлар ўртасидаги фарқ;

V - Адвокатурани ижтимоий ҳимоя қилиш жамғармасидан ажратиладиган ва суғурта бадаллари ҳисобланиши назарда тутилган тўловлар. Бунда суғурта бадаллари ҳисобланиши назарда тутилмайдиган тўловлар, адвокатлик тузилмалари томонидан ижтимоий суғурта бадалларини ҳисоблаб чиқариш ва тўлашда ҳисобга олинмайди;

С - меҳнатга ҳақ тўлаш фондидан олинадиган ижтимоий суғурта бадалининг фоиздаги ставкаси.

Масалан, кўрсатилган юридик ёрдам учун адвокатнинг гонорари 100000 сўмни ташкил этган. Бунда адвокатлик тузилмасининг тегишли қарорига кўра, адвокатлик тузилмасни сақлаб туриш учун мунтазам тушум сифатида 30000 сўм ушлаб қолинган.

Бундан ташқари, адвокатлик тузилмаси томонидан адвокат ҳисобига Адвокатурани ижтимоий ҳимоя қилиш жамғармаси маблағларидан 2000 сўм миқдорида аъзолик бадали тўланган, шунингдек, 3000 сўм миқдорида моддий ёрдам берилган. Бунда, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1994 йил 11 майдаги 249-сон қарори билан тасдиқланган Пенсияни ҳисоблаб чиқаришда ҳамда суғурта бадалларини ҳисоблашда ҳисобга олинмайдиган иш ҳақи ва даромадлар турлари рўйхатига мувофиқ моддий ёрдам бўйича ижтимоий суғурта бадали ҳисобланмайди. Аъзолик бадали мунтазам равишда адвокат ҳисобига тўланишини инобатга олиб, ушбу тўлов адвокатнинг даромади ҳисобланади ва у бўйича ижтимоий суғурта бадали ҳисобланади (бунда аъзолик бадали пенсияни ҳисоблашда ҳам ҳисобга олинади).

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 25 декабрдаги 567-сон қарорига мувофиқ, адвокатлик тузилмалари меҳнатга ҳақ тўлаш фондидан 25 фоизли ставкада ижтимоий суғурта бадалини тўлайдилар.

Бундай ҳолда, меҳнатга ҳақ тўлаш фондидан ажратиладиган ижтимоий суғурта бадали суммаси қуйидагича аниқланади:


((100000  30000) + 2000) х 25 / (100 + 25) = (72000 х 25) / 125 = 14400 сўм.


Фуқароларнинг иш ҳақидан мажбурий ижтимоий суғурта бадали суммаси қуйидагича аниқланади:


CF1= ((Y-CF) + V) x C1/100, бунда


CF1 - иш ҳақидан мажбурий ижтимоий суғурта бадали суммаси;

C1 - иш ҳақидан мажбурий ижтимоий суғурта бадалининг фоиздаги ставкаси.

Юқорида кўрсатилган мисолда фуқароларнинг иш ҳақидан 2,5 фоизли мажбурий суғурта бадали суммаси қуйидагича аниқланади:


((70000-14400)+2000) х 2,5/100 = 57600 х 2,5/100 = 1440 сўм.



VII. МАЗКУР ЙЎРИҚНОМА ТАЛАБЛАРИГА РИОЯ ЭТИЛИШИ

УСТИДАН НАЗОРАТ, АДВОКАТЛИК ТУЗИЛМАЛАРИНИНГ

ЖАВОБГАРЛИГИ


27. Солиқлар ва мажбурий тўловларни мазкур Йўриқномага асосан тўғри ҳисоблаб чиқарилиши ва бюджетга тўланиши устидан назорат белгиланган тартибда давлат солиқ хизмати органлари томонидан амалга оширилади.


28. Қорақалпоғистон Республикаси Адлия вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар адлия бошқармалари рўйхатдан ўтказувчи органлар сифатида адвокатлик тузилмалари томонидан ўзларининг таъсис шартномалари ва уставларига риоя этилиши устидан назоратни олиб борадилар.

Адвокатлик тузилмалари мазкур Йўриқнома талабларига риоя этмаганлик учун қонунчиликда белгиланган тартибда жавобгарликка тортиладилар.



VIII. ЯКУНЛОВЧИ ҚОИДАЛАР


29. Мазкур Йўриқнома Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш вазирлиги ҳамда Ўзбекистон Адвокатлар ассоциацияси билан келишилган.





Йўриқномага

ИЛОВА


Адвокатларнинг меҳнатга ҳақ тўлаш

фондини ҳисоблаб чиқаришнинг

НАМУНАВИЙ СХЕМАСИ

Адвокатнинг гонорари 100 000 сўм














30 000 сўм

70 000 сўм


  

Адвокатлик тузилмасининг таъминоти учун ҳаражатлар - 30 000 сўм


  

  

  

  


МҲТФдан иж. суғурта*** (25%) 14 000 сўм.

Адвокатларнинг меҳнатга ҳақ тўлаш фонди (ҳисоблаб чиқарилган гонорар) 56000 сўм

Маъмурий ва хўжалик ҳаражатлари, сақлаб туриш бўйича бошқа ҳаражатлар (20 000 сўм).

Шу жумладан:

1) Маъмурий бошқарув ва хўжалик ходимларини сақлаб туриш учун ҳаражатлар;

2) коммунал ва телекоммуникацион хизматларга ҳақ тўлаш;

3) инвентар ва канцелярия жиҳозларини харид қилиш;

4) даврий нашрларга обуна;

5) адвокатлик тузилмасининг таъминоти учун бошқа ҳаражатлар.


Даромад солиғи * (13 дан 30 фоизгача) 6048 сўм.

Иш ҳақидан иж. суғурта*** (2,5%) 1400 сўм.





Адвокат "қўлга" оладиган гонорари - 48 067 сўм.

Кас. уюш. (1%)**** 485 сўм.













Адвокатурани ижтимоий ҳимоя қилиш жамғармаси (10 000 сўм.).

Шу жумладан:

1) моддий ёрдам **;

2) маблағларни таътиллар учун жамланиши (МҲТФдан 7 фоиз);

3) ЎАУга аъзолик бадали (энг кам иш ҳақдан 30 фоиз)*;

4) адвокатнинг амбулатор даволаниши ҳақини тўлаш;

5) адвокатларнинг бошқа ижтимоий эҳтиёжаларига.










  

  

  

  

  

  

  

  

  

  

  



Изоҳ:

Мазкур схема адвокатларнинг меҳнатга ҳақ тўлаш фондини аниқлаш учун намуна тариқасида келтирилган. Маъмурий ва хўжалик (техник) ходимларнинг иш ҳақи ва меҳнатга ҳақ тўлаш фонди ҳамда улар бўйича ижтимоий суғурта бадаллари адвокатлик тузилмасининг таъминоти учун маблағлар ҳисобидан белгиланган тартибда алоҳида аниқланади.

*) Жисмоний шахсларнинг даромадига солинадиган солиқни меҳнатга ҳақ тўлаш кўринишидаги даромадлардан ушлаб қолинади. Бунда, Солиқ кодексининг 49-моддасига мувофиқ, меҳнатга ҳақ тўлаш кўринишидаги даромадларга адвокат ҳисобига тўланган аъзолик бадали ҳамда адвокатнинг амбулатор даволаниши қиймати киритилади.

**) Солиқ кодексининг 58-моддасига кўра, йил давомида берилган, суммаси энг кам ойлик иш ҳақининг ўн икки бараваридан ошмайдиган моддий ёрдам солиқ солиш базасига киритилмайди.

***) Меҳнатга ҳақ тўлаш фондидан ажратмалар (25%) ҳамда фуқароларнинг иш ҳақидан мажбурий суғурта бадаллари (2,5%), иш ҳақи (даромад) нинг барча турларига (шу жумладан адвокатурани ижтимоий ҳимоя қилиш жамғармасидан тўланадиган тўловларга) ҳисобланади, қонунчиликда белгиланган тўловлар бундан мустасно.

****) Касаба уюшмасига бадаллар, агар адвокатлик тузилмасида бундай ушлаб қолиш назарда тутилган бўлса, касаба уюшмаси аъзоси бўлган адвокатнинг розилигига асосан (даромад солиғи ва мажбурий ижтимоий суғурта бадалларини тўлагандан сўнг қолган иш ҳақидан) ушлаб қолинади.



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2004 йил, 12-сон, 148-модда.





























Время: 0.2038
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск