язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Ер ва бошқа табиий ресурслар. Атроф-муҳит муҳофазаси/ Ўсимлик дунёси тўғрисидаги қонунчилик/ Ўсимлик дунёсини муҳофазаси қилиш, ҳимоя қилиш ва қайта тиклаш/ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 29.01.2018 й. 65-сон "Ўзбекистон Республикаси ҳудудини ўсимликлар карантинидаги зарарли организмлардан ҳимоя қилиш ва ўсимликлар карантини соҳасида рухсат бериш тартиб-таомилларидан ўтиш тартиби тўғрисидаги низомларни тасдиқлаш ҳақида"ги Қарори

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

29.01.2018 й.

N 65




ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ҲУДУДИНИ ЎСИМЛИКЛАР

КАРАНТИНИДАГИ ЗАРАРЛИ ОРГАНИЗМЛАРДАН ҲИМОЯ

ҚИЛИШ ВА ЎСИМЛИКЛАР КАРАНТИНИ СОҲАСИДА

РУХСАТ БЕРИШ ТАРТИБ-ТАОМИЛЛАРИДАН ЎТИШ

ТАРТИБИ ТЎҒРИСИДАГИ НИЗОМЛАРНИ

ТАСДИҚЛАШ ҲАҚИДА


Ўзбекистон Республикасининг "Ўсимликлар карантини тўғрисида"ги, "Тадбиркорлик фаолияти соҳасидаги рухсат бериш тартиб-таомиллари тўғрисида"ги Қонунлари ва Вазирлар Маҳкамасининг ""Тадбиркорлик фаолияти соҳасида рухсат бериш тартиб-таомиллари тўғрисида" Ўзбекистон Республикаси Қонунини амалга ошириш чора-тадбирлари ҳақида" 2013 йил 15 августдаги 225-сон қарорига мувофиқ, шунингдек, ўсимликлар карантини соҳасида тадбиркорлик субъектларининг рухсат бериш тартиб-таомилларидан ўтишининг ягона тартибини белгилаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Қуйидагилар:

Ўзбекистон Республикаси ҳудудини ўсимликлар карантинидаги зарарли организмлардан ҳимоя қилиш тартиби тўғрисидаги низом 1-иловага мувофиқ;

Ўсимликлар карантини назоратидаги маҳсулотлар учун карантин рухсатномасини бериш тартиби тўғрисидаги низом 2-иловага мувофиқ;

Ўсимликлар карантини назоратидаги маҳсулотлар учун фитосанитар сертификатини бериш тартиби тўғрисидаги низом 3-иловага мувофиқ тасдиқлансин.


2. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ўсимликлар карантини давлат инспекцияси манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда бир ой муддатда:

ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ушбу қарорга мувофиқлаштирсинлар;

тадбиркорлик фаолияти субъектлари ва аҳоли ўртасида ушбу қарорнинг мақсадлари, моҳияти ва аҳамиятини кенг ёритилишини таъминласинлар.


3. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари - қишлоқ ва сув хўжалиги вазири З.Т. Мирзаев зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                  А. Арипов



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2018 йил 1 февраль