язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Ер ва бошқа табиий ресурслар. Атроф-муҳит муҳофазаси/ Ўсимлик дунёси тўғрисидаги қонунчилик/ Ўсимлик дунёсини муҳофазаси қилиш, ҳимоя қилиш ва қайта тиклаш/ Ўсимликлар карантини назоратидаги маҳсулотлар учун карантин рухсатномасини бериш тартиби тўғрисида Низом (ЎзР ВМ 29.01.2018 й. 65-сон қарорига 2-илова)

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

Вазирлар Маҳкамасининг

2018 йил 29 январдаги

65-сон қарорига

2-ИЛОВА



Ўсимликлар карантини назоратидаги маҳсулотлар учун

карантин рухсатномасини бериш тартиби тўғрисида

НИЗОМ


1-БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Мазкур Низом ўсимликлар карантини назоратидаги маҳсулотларга карантин рухсатномасини бериш тартибини белгилайди.


2. Мазкур Низомда қуйидаги асосий тушунчалардан фойдаланилади:


экспорт қилувчи мамлакат - ўсимликлар карантини назоратидаги маҳсулотларни Ўзбекистон Республикасига олиб кириш ёки унинг ҳудудидан транзит тарзида олиб ўтилиши учун халқаро фитосанитар талаблар асосида юбораётган мамлакат;


фитосанитар талаблар - давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, юридик ва жисмоний шахслар учун бажарилиши мажбурий бўлган ўсимликлар карантини назоратидаги маҳсулотга, уни олиб киришга, ишлаб чиқаришга, қайта ишлашга, сақлашга, ташишга, сотишга, йўқ қилишга ва ўсимликлар карантини объектларига қўйиладиган талабларни белгиловчи ҳужжат;


карантин рухсатномаси - ўсимликлар карантини назоратидаги маҳсулотларни белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб кирилишига ёки ҳудудидан транзит тарзида олиб ўтилишига Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси хузуридаги Ўсимликлар карантини давлат инспекцияси (кейинги ўринларда Инспекция деб аталади) томонидан рухсат берилганлигини тасдиқловчи ҳужжат.


3. Карантин рухсатномаси Инспекция томонидан берилади.


4. Карантин рухсатномасида белгиланган талабларга юридик ва жисмоний шахслар томонидан риоя этилиши Инспекция ва ҳудудий ўсимликлар карантини инспекциялари томонидан назорат қилинади.


5. Карантин рухсатномаси Ўзбекистон Республикаси ҳудудини чет мамлакатлардан кириб келиб, унинг ўсимликлар оламига зарар етказиши мумкин бўлган карантиндаги ва бошқа хавфли зараркунандалардан, ўсимлик касалликлари ва бегона ўтлардан муҳофаза этиш мақсадида берилади.


6. Карантин рухсатномаси талаб этиладиган ўсимликлар карантини назоратидаги маҳсулотларнинг рўйхати Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланади.


7. Инспекция юридик ва жисмоний шахслар томонидан карантин рухсатномасини олиш учун зарур бўлган маълумотларни ўзининг расмий веб-сайтига жойлаштиради.


8. Карантин рухсатномасини бериш ушбу Низомнинг 1-иловасига мувофиқ схема бўйича амалга оширилади.



2-БОБ. КАРАНТИН РУХСАТНОМАСИНИ

БЕРИШГА ДОИР ТАЛАБЛАР ВА ШАРТЛАР


9. Қуйидагилар рухсатнома бериш учун риоя этилиши мажбурий талаблар ва шартлар ҳисобланади:

юридик ва жисмоний шахслар томонидан ўсимликлар карантини тўғрисидаги қонун ҳужжатларига, жумладан карантин қоидаларига, шунингдек фитосанитар талабларга риоя этилиши;

ўсимликлар карантини давлат инспектори томонидан ўз ваколати доирасида юборилган зарур фитосанитар талаблар бажарилиши бўйича тақдимномаларни бажариш, ўсимликлар карантини объектлари аниқланганда ўсимликлар карантини қоидаларига мувофиқ ўрнатилган чеклашлар ва кўрсатмаларга риоя қилиш;

Ўзбекистон Республикасига олиб кирилаётган ўсимликлар карантини назоратидаги маҳсулотлар халқаро фитосанитар талабларга, савдо шартномаларида (битимларида) назарда тутилган фитосанитар шартларга жавоб бериши ва Ўзбекистон Республикаси ҳудудига четдан киритилиши мумкин бўлмаган ўсимликларнинг экиш материаллари, ўсимликлар карантини назоратидаги маҳсулотлар ва уларнинг ҳудудлари рўйхатига кирмаган бўлиши;

Ўзбекистон Республикасига олиб кирилаётган ўсимликлар карантини назоратидаги маҳсулотларни экспорт қилувчи мамлакат ҳудудида карантин ҳолати эълон қилинмаган бўлиши;

Ўзбекистон Республикасига олиб кирилаётган ўсимликлар карантини назоратидаги маҳсулотларни экспорт қилувчи мамлакат ҳудудидан Ўзбекистон Республикаси ҳудудига карантиндаги зарарли организмлар кириб келиш хавфи мавжуд бўлмаслиги;

карантин рухсатномасини бериш натижасида ҳаракатларни бажариш ва (ёки) муайян фаолиятни амалга ошириш, фуқароларнинг ҳаёти ва соғлиғига ёки ўсимлик дунёси объектларига ҳамда уларнинг яшаш муҳитига ҳақиқатда хавф солмаслиги;

карантин рухсатномасини олиш учун юридик ва жисмоний шахслар аризани ўсимликлар карантини назоратидаги маҳсулотларни Ўзбекистон Республикасига олиб кириш режалаштирилган кундан камида 30 кун аввал Инспекцияга тақдим қилиши.


10. Ўзбекистон Республикасига олиб кирилаётган ўсимликлар карантини назоратидаги маҳсулотларни фумигация қилиш талаб этилган ҳолларда юридик ва жисмоний шахслар фумигация ишларини ўтказиш учун зарур бино ва иншоотлар билан таъминлайдилар.



3-БОБ. АРИЗАНИ КЎРИБ ЧИҚИШ ВА КАРАНТИН

РУХСАТНОМАСИНИ БЕРИШ ЁКИ КАРАНТИН

РУХСАТНОМАСИНИ БЕРИШНИ РАД ЭТИШ

ТЎҒРИСИДА ҚАРОР ҚАБУЛ ҚИЛИШ


11. Карантин рухсатномасини олиш учун юридик ва жисмоний шахслар (кейинги ўринларда ариза берувчилар деб аталади) Инспекцияга қуйидаги ҳужжатларни тақдим этади:

карантин рухсатномасини бериш тўғрисида мазкур Низомнинг 2-иловасига мувофиқ шакл бўйича ариза;

карантин рухсатномасини бериш тўғрисидаги аризани кўриб чиқиш учун йиғим тўланганлигини тасдиқловчи банк ҳужжати.

Ариза берувчидан ушбу бандда назарда тутилмаган ҳужжатларнинг тақдим этилишини талаб қилишга йўл қўйилмайди.


12. Ариза Инспекцияга ариза берувчилар томонидан бевосита, почта алоқаси воситалари орқали ёки электрон шаклда, улар олинганлиги ҳақидаги хабарнома билан бирга тақдим этилади. Электрон шаклда тақдим этилган ариза ариза берувчининг электрон рақамли имзоси билан тасдиқланади.


13. Карантин рухсатномасини олиш учун Инспекцияга тақдим этилган ҳужжатлар рўйхат бўйича қабул қилинади, рўйхат Инспекция томонидан ҳужжатлар қабул қилинган сана тўғрисида белги қўйилган ҳолда дарҳол ариза берувчига топширилади (юборилади).


14. Ариза берувчилар томонидан тақдим этилган ариза барча ҳолларда, токи ваколатли орган уларнинг ишончсизлигини исботламагунгача ишончли ҳисобланади.


15. Ариза кўриб чиқилганлиги учун қонун ҳужжатларида белгиланган энг кам ойлик иш ҳақининг бир баробари миқдорида йиғим ундирилади.

Ариза кўриб чиқилганлиги учун йиғим суммаси Инспекциянинг ҳисоб рақамига ўтказилади. Ариза берувчи берилган аризасидан воз кечган ёки ариза кўриб чиқилгандан сўнг карантин рухсатномасини бериш рад этилган тақдирда тўланган йиғим суммаси қайтарилмайди.


16. Инспекция аризани кўриб чиқишда карантин рухсатномасини бериши учун бошқа ваколатли органлар томонидан бериладиган рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатларни олиши талаб қилинган ҳолларда, рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатларни бериш соддалаштирилган тартибда "бир дарча" орқали амалга оширилади, бунда Инспекция мазкур ҳужжатларни юридик ва жисмоний шахсларнинг иштирокисиз мустақил равишда олади.


17. Карантин рухсатномасини бериш ёки беришни рад этиш тўғрисидаги қарор ариза берувчилар томонидан ариза Инспекцияга келиб тушган кундан бошлаб етти иш куни давомида қабул қилинади.

Инспекция карантин рухсатномасини бериш ёки беришни рад этиш тўғрисидаги қарор қабул қилинган санадан эътиборан бу ҳақидаги тегишли ҳужжатни бир иш кунидан кечиктирмай ариза берувчиларга бериши (юбориши) ёки бундай ҳужжатни бериш рад этилганлиги тўғрисида уни ёзма шаклда, шу жумладан, ахборот тизими орқали электрон шаклда хабардор қилиши шарт.


18. Карантин рухсатномаси махсус рақамланган, ҳимояланган ҳолатда мазкур Низомга 3-иловага мувофиқ шаклда расмийлаштирилади.

Карантин рухсатномаси берилган кундан бошлаб 30 кунгача амал қилади.


19. Қуйидагилар карантин рухсатномасини беришни рад этиш учун асос ҳисобланади:

карантин рухсатномаси берилиши учун зарур бўлган ҳужжатларнинг ариза берувчилар томонидан тўлиқ бўлмаган ҳажмда тақдим этилганлиги;

ариза берувчиларнинг рухсат беришга доир талаблар ва шартларга мувофиқ эмаслиги;

ариза берувчилар томонидан тақдим этилган аризада нотўғри ёки бузиб кўрсатилган маълумотларнинг мавжудлиги;

ўрганишлар, тадқиқотлар, текширишлар ёки бошқа илмий ва техник баҳолашларнинг якунлари бўйича асослантирилган салбий хулоса олинганлиги.

Ушбу бандда назарда тутилмаган бошқа ҳолатларда карантин рухсатномаси беришни рад этишга йўл қўйилмайди.


20. Карантин рухсатномасини беришнинг рад этилганлиги ҳақидаги хабарнома ариза берувчига ёзма шаклда, рад этиш сабаблари, қонун ҳужжатларининг аниқ нормалари ва ариза берувчи кўрсатилган сабабларни бартараф этиб, такроран кўриб чиқиш учун ҳужжатларни тақдим этиши мумкин бўлган муддат кўрсатилган ҳолда юборилади (топширилади). Ариза берувчи рад этиш сабабларини бартараф этиб ва ҳужжатларни такроран кўриб чиқиш учун тақдим этиши мумкин бўлган муддат рухсатномани бериш рад этилганлиги ҳақидаги ёзма хабарнома олинган кундан эътиборан ўн иш кунидан кам бўлмаслиги керак.


21. Ариза берувчи карантин рухсатномасини беришни рад этиш учун асос бўлган сабабларни белгиланган муддатда бартараф этган тақдирда, ҳужжатлар такроран кўриб чиқиш, рухсатнома бериш ёки уни беришни рад этиш ариза берувчидан рад этиш сабаблари бартараф этилганлигини тасдиқловчи тегишли ҳужжатлар олинган кундан эътиборан беш иш куни ичида Инспекция томонидан такроран кўриб чиқилади. Ариза такроран кўриб чиқилганлиги учун йиғим ундирилмайди.


22. Ҳужжатларни такроран кўриб чиқишда ариза берувчига илгари ёзма хабарномада баён қилинмаган рад этиш сабабларининг Инспекция томонидан келтирилишига йўл қўйилмайди, илгари кўрсатилган сабаблар бартараф этилганлигини тасдиқловчи ҳужжатлар билан боғлиқ рад этиш сабабларининг келтирилиши бундан мустасно.


23. Карантин рухсатномасини бериш рад этилганлиги ҳақидаги хабарномада кўрсатилган муддат ўтгандан кейин ариза берувчи томонидан топширилган ариза янгидан топширилган ҳисобланади ва Инспекция томонидан умумий асосларда кўриб чиқилади.


24. Ариза берувчи карантин рухсатномасини беришнинг рад этилганлиги, шунингдек Инспекция мансабдор (ваколатли) шахсининг ҳаракати (ҳаракатсизлиги) юзасидан белгиланган тартибда шикоят қилиш ҳуқуқига эга.



4-БОБ. КАРАНТИН РУХСАТНОМАСИНИНГ АМАЛ ҚИЛИШ

МУДДАТИНИ УЗАЙТИРИШ, ҚАЙТА РАСМИЙЛАШТИРИШ

ВА ДУБЛИКАТИНИ БЕРИШ


25. Карантин рухсатномасининг амал қилиш муддати тугагач, у юридик ва жисмоний шахсларнинг аризасига кўра узайтирилади. Карантин рухсатномасининг амал қилиш муддатини узайтириш ҳақидаги ариза Инспекцияга мазкур ҳужжатнинг амал қилиш муддати тугагунига қадар топширилиши керак. Карантин рухсатномасининг амал қилиш муддатини узайтириш йиғим ундирилмаган ҳолда амалга оширилади.


26. Карантин рухсатномасини олган юридик шахс қайта рўйхатдан ўтганда, унинг номи ёки жойлашган жойи (почта манзили) ўзгарганда, етти иш куни давомида Инспекцияга карантин рухсатномасини қайта расмийлаштириш тўғрисидаги аризани, кўрсатилган маълумотларни тасдиқловчи ҳужжатларни илова қилган ҳолда топшириши шарт.


27. Карантин рухсатномасини олган жисмоний шахс давлат рўйхатидан ўтказилганлиги ҳақида берилган гувоҳномада кўрсатилган фамилияси, исми, отасининг исми ёки фаолият кўрсатадиган жойи ўзгарган тақдирда етти иш куни давомида Инспекцияга карантин рухсатномасини қайта расмийлаштириш тўғрисидаги аризани, кўрсатилган маълумотларни тасдиқловчи ҳужжатларни илова қилган ҳолда топшириши шарт.


28. Карантин рухсатномаси қайта расмийлаштирилгунига қадар, уни қайта расмийлаштириш тўғрисида ариза берган юридик ва жисмоний шахслар ёки уларнинг ҳуқуқий вориси (меросхўри) карантин рухсатномасини қайта расмийлаштириш тўғрисида берилган, қабул қилиб олинган санаси ҳақида Инспекциянинг белгиси қўйилган ариза асосида унда кўрсатилган ҳаракатни ва (ёки) фаолиятни амалга оширади.


29. Карантин рухсатномаси қайта расмийлаштирилганда Инспекция томонидан Карантин рухсатномалари реестрига тегишли ўзгартиришлар киритилади. Карантин рухсатномасини қайта расмийлаштириш аризага тегишли ҳужжатлар илова қилинган ҳолда Инспекция томонидан қабул қилиб олинган кундан эътиборан беш иш куни давомида амалга оширилади.


30. Карантин рухсатномасини қайта расмийлаштириш учун ариза берувчиларнинг карантин рухсатномасини бериш тўғрисидаги аризаси Инспекция томонидан кўриб чиқилганда ва карантин рухсатномаси қайта расмийлаштириб берилганда мазкур Низомнинг 15-бандида назарда тутилган сумманинг ярим миқдорида йиғим ундирилади.


31. Инспекция карантин рухсатномаси йўқолган ёки яроқсиз ҳолга келган тақдирда, йиғим тўланганлигини тасдиқловчи ҳужжат олинган кундан эътиборан уч иш кунидан ортиқ бўлмаган муддатда карантин рухсатномасининг дубликатини бериши шарт. Инспекция томонидан карантин рухсатномасининг дубликатини берганлик учун мазкур Низомнинг 15-бандида назарда тутилган сумманинг ярим миқдорида йиғим ундирилади.



5-БОБ. КАРАНТИН РУХСАТНОМАСИНИНГ АМАЛ

ҚИЛИШИНИ ТЎХТАТИБ ТУРИШ, ТУГАТИШ

ВА УНИ БЕКОР ҚИЛИШ


32. Карантин рухсатномасининг амал қилишини тўхтатиб туриш, тугатиш ва уни бекор қилиш "Тадбиркорлик фаолияти соҳасидаги рухсат бериш тартиб-таомиллари тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 22, 23 ва 25-моддаларида назарда тутилган тартибда амалга оширилади.



6-БОБ. КАРАНТИН РУХСАТНОМАЛАРИ РЕЕСТРИ


33. Инспекция Карантин рухсатномаларининг реестрини юритади ва уларни ўз расмий веб-сайтига жойлаштиради.


34. Карантин рухсатномалари реестрида юридик ва жисмоний шахслар тўғрисида қуйидаги маълумотлар кўрсатилади:

карантин рухсатномаси берилган юридик шахслар тўғрисидаги асосий маълумотлар: номи, уларнинг ташкилий-ҳуқуқий шакли, жойлашган жойи (почта манзили), телефон рақами;

карантин рухсатномаси берилган жисмоний шахсларнинг фамилияси, исми, отасининг исми, почта манзили, телефон рақами;

карантин рухсатномасининг берилган санаси ва рақами;

карантин рухсатномасининг амал қилиш муддати;

карантин рухсатномасини қайта расмийлаштиришнинг, амал қилиш муддатини узайтиришнинг асоси ва санаси, амал қилишини тўхтатиб туриш ва тиклаш;

карантин рухсатномасининг амал қилишини тўхтатиш учун асос ва сана;

карантин рухсатномасини бекор қилишнинг асоси ва санаси;

карантин рухсатномасини тўхтатиб туриш, тугатиш, қайта расмийлаштириш ҳамда бекор қилишнинг асослари ва санаси;

карантин рухсатномаси дубликатини беришнинг асослари ва санаси.


35. Карантин рухсатномаларининг реестридаги маълумотлар юридик ва жисмоний шахслар учун очиқ ҳисобланади ҳамда Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитасининг "Рухсатнома ҳужжатлари" автоматлаштирилган ахборот тизимига "реал вақт" режимида икки иш кунидан кечиктирилмаган муддатда жойлаштириб борилади.



7-БОБ. ЯКУНЛОВЧИ ҚОИДА


36. Мазкур Низом талаблари бузилишида айбдор шахслар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб берадилар.






Низомга

1-ИЛОВА



Ўсимликлар карантини назоратидаги маҳсулотларни

республикага олиб кириш ва унинг ҳудудидан олиб ўтишда

рухсат бериш тартиб-таомилларидан ўтиш тартиби

СХЕМАСИ

        



Босқичлар

Субъектлар

Тадбирлар

Бажариш муддати

1-босқич

Ариза берувчи - юридик ёки жисмоний шахс

            

Карантин рухсатномасини олиш учун юридик ва жисмоний шахслар томонидан Инспекциясига бевосита ёзма ёки "бир дарча" тамойили асосида белгиланган шаклга мувофиқ аризани тақдим этиш.

           

Ўсимликлар карантини

назоратидаги маҳсулотларни Ўзбекистон Республикасига олиб кириш режалаштирилган кундан камида

30 кун қолганида

2-босқич

      

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ўсимликлар карантини давлат инспекцияси

"Ягона дарча" маркази

Давлат экология қўмитаси ёки унинг ҳўдудий бўлинмаси (2018-йилнинг 1 июлгача)

          

1) Юридик ва жисмоний шахсларнинг карантин рухсатномаси бериш тўғрисидаги аризасини кўриб чиқиш.

        

Етти иш куни

давомида

2) Юридик ва жисмоний шахсларга Карантин рухсатномасини бериш.

             

Қарор қабул қилинган санадан эътиборан бир иш кунидан кечиктирмай

3) Карантин рухсатномасини бериш рад этилган ҳолатларда юридик жисмоний шахсларга бу ҳақидаги маълумотни ёзма шаклда, шу жумладан, ахборот тизими орқали электрон шаклда юбориш.

          






Низомга

2-ИЛОВА



Ўсимликлар карантини назоратидаги маҳсулотларни

республика ҳудудига олиб кириш учун карантин

рухсатномаси бериш тўғрисида

АРИЗА



1. Юридик ва жисмоний шахсларни давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳнома ҳақидаги маълумотлар (кераклисини белгиланг):


q- юридик шахс;


q- жисмоний шахс;


q- якка тартибдаги тадбиркор;

     

Рақами

берилган:

кун


ой

йил

      

Гувоҳнома берган орган номи:


     

    

2. Маҳсулотнинг номи ва миқдори:

      

Т/р

Маҳсулот номи

Ўлчов бирлиги

(кг., тонна, литр, дона,

метр/куб.)

Миқдори

1.





2.





..







      

       

Олиб кирилаётган маҳсулот тўғрисидаги қўшимча маълумотлар


3. Маҳсулотнинг импорт шартномаси тўғрисидаги маълумотлар:

       

а) Рақами

Санаси:

кун


ой

йил

     

б) маҳсулот ишлаб чиқарувчи мамлакат ва ҳудуди: ______________________________________________________________________________

_____________________________________________________________________________________________________________________________

в) экспортёр давлат: __________________________________________________________________________________________________________

_____________________________________________________________________________________________________________________________

г) транспорт воситасининг тури: _______________________________________________________________________________________________

_____________________________________________________________________________________________________________________________.

  

  

4. Ўз омборхонасини зарарсизлантириш далолатномаси тўғрисидаги маълумотлар:

       

а) Рақами

Санаси:

кун


ой

йил

     

    

5. Ўзбекистон Республикаси давлат чегарасигача юк кириб келиши тўғрисидаги маълумотлар:

     

а) йўналиши: _________________________________________________________________________________________________________________

_____________________________________________________________________________________________________________________________

б) чегара масканлари номлари:


1. ___________________________________________________________________________________________________________________________


2. ___________________________________________________________________________________________________________________________


n. ___________________________________________________________________________________________________________________________


Юк келиб тушган карантин ҳужжатлари расмийлаштириладиган божхона масканининг номи ________________________________________


_____________________________________________________________________________________________________________________________.

    

  

6. Маҳсулотдан фойдаланиш мақсадлари:


1.___________________________________________________________________________________________________________________________;


2.___________________________________________________________________________________________________________________________;


n.___________________________________________________________________________________________________________________________.

7. Маҳсулот етиб келиши кутиладиган муддат:

    

Кун



ой



йил





  дан

    

Кун



ой



йил





  гача

      

     

Муҳр               имзо                     ФИО






Низомга

3-ИЛОВА



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИ

ҲУЗУРИДАГИ ЎСИМЛИКЛАР

КАРАНТИНИ ДАВЛАТ

ИНСПЕКЦИЯСИ

"ЎЗДАВКАРАНТИН"

STATE PLANTS QUARANTINE

INSPECTION UNDER THE CABINET

OF MINISTERS OF

THE REPUBLIC OF UZBEKISTAN

"UZSTATEQUARANTINE"

      


КАРАНТИН РУХСАТНОМАСИ

КАРАНТИННОЕ РАЗРЕШЕНИЕ

QUARANTINE LICENSE

UZ-QL N_____________


       

Ушбу билан рухсат берилди:

Настоящим разрешается:/ Allowed heredy:

Ўзбекистон Республикасига/Ввоз в Республику Узбекистан из:

Importation to the Republic of Uzbekistan from:


(мамлакатнинг номи/название страны/name of country):


Қуйидаги маҳсулотларни/ Следующих материалов/ Of the following materials:

(номи, миқдори /наименование, количество/ description, quantity)



1. Олиб кириладиган ўсимликлар карантини назоратидаги маҳсулотлар, транспорт воситалари Ўзбекистон Республикаси учун карантин аҳамиятга эга бўлган ўсимлик зараркунандалари, касалликлари ва бегона ўтлардан, шунингдек бошқа карантин организмлардан холи бўлиши шарт:

Ввозимые подкарантинные грузы, транспортные средства должны быть свободны от вредителей, болезней растений и сорняков, имеющие карантинное значение для Республики Узбекистан, в том числе других не карантинных организмов:

The imported planting under quarantine cargoes, transportation vehicles shall be free of the quarantine pests, diseases of plants and seeds of weeds having quarantine value for Republic of Uzbekistan, including following the quarantine organisms:


2. Қуйидаги қўшимча талабларга жавоб бериши керак /Отвечать следующим дополнительным требованиям/ Shall meet the following additional requirements:


3. Ўзбекистон Республикасига олиб кириладиган ўсимликлар карантини назоратидаги маҳсулотларнинг ҳар бир транспорт бирлиги экспорт қилаётган давлатнинг ўсимликларни ҳимоя қилиш ёки карантини ташкилотлари томонидан расман фитосанитар сертификати билан таъминланган бўлиши ва ушбу рухсатноманинг 1 ва 2-бандларига жавоб бериши шарт:

Каждая партия ввозимых подкарантинных грузов должна сопровождаться фитосанитарным сертификатом, выданными официальными организациями по карантину и защите растений экспортирующей страны, удостоверяющими, что отправляемые в Республику Узбекистан растительные материалы отвечают всем требованиям, указанным в пунктах 1 и 2 настоящего разрешения:

Each consignment of imported planting under quarantine cargoes shall be accompanied with a phytosanitary certificate issued by official authorities for quarantine and protection of plants of the exporting country, proving that the planting materials being exported to the Republic of Uzbekistan meet all requirements set for thin items 1 and 2 above.

4. Олиб кириладиган ўсимликлар карантини назоратидаги маҳсулотлар қуйидаги ўсимликлар карантини чегара масканларида мажбурий экспертиза ва карантин назоратидан ўтказилишига рухсат этилади:

Ввоз подкарантинных растительных грузов разрешается с обязательным карантинным контролем и экспертизой, через следующие пограничные пункты по карантину растений:

Importation of planting under quarantine cargoes is allowed, subject to compulsory quarantine control and examination, via the following custom points on plants quarantine:


5. Олиб кириладиган ўсимликлар карантини назоратидаги маҳсулотлар ушбу рухсатнома бўйича қуйидаги йўналишлар орқали ўтиши керак /Завозимые по настоящему разрешению подкарантинные растительные грузы должны перевозиться по следующиму маршруту:/ The planting under quarantine cargoes brought in as per License shall be transported along the following route:


6. Транспорт воситаси ва ўсимликлар карантини назоратидаги маҳсулотлар белгиланган жойга келтирилиши билан қуйидаги карантин тадбирлари ўтказилиши шарт:

По прибытии к месту назначения подкарантинные растительные грузы и транспортные средства должны быть проведены следующие карантинные мероприятия:

At arriving of the planting materials and transportation vehicles, the following quarantine measures shall be undertaken:


7. Рухсатнома ариза бўйича Ўзбекистон Республикаси "Ўсимликлар карантини тўғрисида"ги қонунига асосан берилган:

Разрешение выдано на основании Закона "O карантине растений" Республики Узбекистана, по заявке:

The License is issued on the basis of the Law "For the quarantine of plants" of Republic of Uzbekistan for the applicant:



Берилди:

"


"


200


й.

Муддати:

"


"


200


й.

Выдано:


Сроком до:

Issued on the date of


Valid until


М.Ў.)

(М.П.)

(Stamp)



Изоҳ.


Примечание.


Notes.

1. Карантин рухсатномаси буюртмачига, ташқи савдо билан шуғулланувчи тегишли вазирлик ва ташкилотларга берилади ҳамда Ўсимликлар карантини давлат инспекцияси, чегара масканлари, инспекцияларига юборилади.

2. Карантин рухсатномаси Ўзбекистон Республикаси ҳудудига четдан олиб кирилаётган юкларга божхона ҳужжатларини расмийлаштиришда асос бўлиб ҳисобланмайди.


1. Карантинное разрешение направляется для руководства и исполнения грузополучателю, соответствующим Внешнеторговым организациям, Министерствам и ведомствам, пограничному пункту по карантину растений и госинспекции по карантину растений.

2. Карантинные разрешения не являются основанием для таможенного оформления грузов ввозимых на территорию Республики Узбекистан.


1. The quarantine license is forwarded for guidance and execution to the Buyer of the cargo relevant foreign trade agencies, Ministrys and departments, custom points for quarantine of plants and State inspection for quarantine of plants.

2. Quarantine license are not the basis for customs registration of cargoes imported on the territory Republic Uzbekistan.


Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2018 йил 1 февраль