язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Прокуратура. Адлия органлари. Нотариат. Адвокатура. Юридик хизмат / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар/ Нотариат/ Адлия вазирининг 22.08.2017 й. 250-мҳ-сон "Нотариуслар томонидан нотариал ҳаракатларни амалга ошириш тартиби тўғрисидаги йўриқномага ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида"ги Буйруғи (АВ томонидан 22.08.2017 й. 2090-15-сон билан рўйхатга олинган)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

22.08.2017 й.

N 2090-15




ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРИНИНГ

22.08.2017 й.

N 250-мҳ


БУЙРУҒИ



Нотариуслар томонидан нотариал ҳаракатларни

амалга ошириш тартиби тўғрисидаги йўриқномага

ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида


Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 19 июлдаги 527-сон "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига қўшимчалар киритиш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 7 февралдаги ПФ-4947-сон Фармони билан тасдиқланган 2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини "Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили"да амалга оширишга оид Давлат дастури)"ги қарорига мувофиқ БУЮРАМАН:


1. Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2010 йил 30 мартдаги 64-мҳ-сон буйруғи (рўйхат рақами 2090, 2010 йил 30 март) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2010 й., 13-сон, 99-модда) билан тасдиқланган Нотариуслар томонидан нотариал ҳаракатларни амалга ошириш тартиби тўғрисидаги йўриқномага иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.


2. Мазкур буйруқ давлат рўйхатидан ўтказилсин ва бу ҳақда Идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни давлат рўйхатидан ўтказиш бошқармаси Идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг давлат реестрига тегишли ёзув киритсин.


3. Нотариат, адвокатура ва ФҲДЁ органлари бошқармаси ҳамда Ҳуқуқий тарғибот ва ахборот бошқармаси ушбу идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатни барча манфаатдор шахсларга етказилиши ва "Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами" - "Собрание законодательства Республики Узбекистан"да нашр этилишини таъминласин.


4. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.


5. Мазкур буйруқ ижросини назорат қилиш вазир ўринбосари М. Истамов зиммасига юклансин.



Вазир                                                            Р. Давлетов






Буйруққа

ИЛОВА



Нотариуслар томонидан нотариал ҳаракатларни

амалга ошириш тартиби тўғрисидаги йўриқномага

киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар


1. 3-боб қуйидаги мазмундаги 2-2-параграф билан тўлдирилсин:


"2-2-§. Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида жойлашган кўчмас

мулкни бошқа шахсга ўтказиш бўйича битимларни тасдиқлаш


50-9. Тошкент шаҳрида жойлашган уй, квартира, уйнинг ёки квартиранинг бир қисми бўйича олди-сотди, айирбошлаш, рента, умрбод таъминлаш шарти билан ўзгага бериш ва ҳадя шартномаларини, шунингдек Тошкент шаҳридаги турар жой ёхуд турар жой бўлмаган бино шаклидаги кўчмас мулкни гаровга (ипотекага) қўйиш, кўчмас мулкдан (кўчмас мулкнинг бир қисмидан) воз кечиш ва кўчмас мулкни ўзгага беришнинг бошқа усулларини нотариал тасдиқлаш, агар сотиб олувчи томон Тошкент шаҳрида доимий пропискага эга бўлган жисмоний шахс ҳисобланса (Ўзбекистон Республикаси фуқароси, чет эл фуқароси ёки фуқаролиги бўлмаган шахс бўлса) амалга оширилади.

Бунда нотариал ҳаракатни амалга оширишни сўраб мурожаат қилган шахснинг паспортида "Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида доимий прописка қилиниши лозим бўлган шахслар - Ўзбекистон Республикаси фуқаролари тоифаларининг рўйхати тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни билан тасдиқланган Рўйхатнинг (кейинги ўринларда Рўйхат деб юритилади) 2, 5, 9 - 11-бандлари асосида ёки Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 16 февралдаги 41-сон қарори билан тасдиқланган Чет эл фуқаролари ҳамда фуқаролиги бўлмаган шахсларни Тошкент шаҳрида ва Тошкент вилоятида доимий ва вақтинча прописка қилиш тўғрисидаги низомнинг иловасидаги Тошкент шаҳрида ва Тошкент вилоятида доимий прописка қилиниш ҳуқуқига эга бўлган шахслар - чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахслар тоифалари рўйхатининг (кейинги ўринларда Чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахслар тоифалари рўйхати деб юритилади) 2, 3 ва 6-бандлари асосида қўйилган доимий прописка штампи мавжуд бўлса, нотариус ички ишлар органининг доимий прописка борлиги тўғрисидаги маълумотномасини талаб қилади.

Бунда нотариус:

Рўйхатнинг 2 ва 5-бандлари ёки Чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахслар тоифалари рўйхатининг 2 ва 3-бандлари асосида шахснинг паспортига доимий прописка штампи қўйилганлигига уч йил тўлганлигини;

Рўйхатнинг 9 - 11-бандлари ёки Чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахслар тоифалари рўйхатининг 6-банди асосида доимий прописка қилинган шахслар битим расмийлаштирилган кунга қадар Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 7 октябрдаги 336-сон қарорининг 1-иловасида кўрсатилган давлат ҳокимияти органлари, давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, республика аҳамиятига молик бошқа давлат ташкилотларининг маълумотномалари асосида уч йил давомида лавозимда бўлганлигини текширади.

50-10. Тошкент вилоятида жойлашган уй, квартира, уйнинг ёки квартиранинг бир қисми бўйича олди-сотди, айирбошлаш, рента, умрбод таъминлаш шарти билан ўзгага бериш ва ҳадя шартномаларини, шунингдек Тошкент вилоятидаги турар жой ёхуд турар жой бўлмаган бино шаклидаги кўчмас мулкни гаровга (ипотекага) қўйиш, кўчмас мулкдан (кўчмас мулкнинг бир қисмидан) воз кечиш ва кўчмас мулкни ўзгага беришнинг бошқа усулларини нотариал тасдиқлаш, агар сотиб олувчи томон Тошкент шаҳри ёки Тошкент вилоятида доимий пропискага эга бўлган жисмоний шахс ҳисобланса (Ўзбекистон Республикаси фуқароси, чет эл фуқароси ёки фуқаролиги бўлмаган шахс бўлса) амалга оширилади.

Бунда нотариал ҳаракатни амалга оширишни сўраб мурожаат қилган шахснинг паспортида Рўйхатнинг 2, 5, 9 - 11-бандлари асосида ёки чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахслар тоифалари рўйхатининг 2, 3 ва 6-бандлари асосида қўйилган доимий прописка штампи мавжуд бўлса, нотариус ички ишлар органининг доимий прописка борлиги тўғрисидаги маълумотномасини талаб қилади.

Бунда нотариус:

Рўйхатнинг 2 ва 5-бандлари ёки Чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахслар тоифалари рўйхатининг 2 ва 3-бандлари асосида шахснинг паспортига доимий прописка штампи қўйилганлигига уч йил тўлганлигини;

Рўйхатнинг 9 - 11-бандлари ёки Чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахслар тоифалари рўйхатининг 6-банди асосида доимий прописка қилинган шахслар битим расмийлаштирилган кунга қадар Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 7 октябрдаги 336-сон қарорининг 1-иловасида кўрсатилган давлат ҳокимияти органлари, давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, республика аҳамиятига молик бошқа давлат ташкилотларининг маълумотномалари асосида уч йил давомида лавозимда бўлганлигини текширади.

50-11. Рўйхатнинг 8-бандида назарда тутилган фуқаролар, яъни илгари Тошкент шаҳрида ва Тошкент вилоятида доимий прописка қилинган - ўқишни, ишни, узоқ муддатли хизмат сафарини тугатганидан, шунингдек озодликдан маҳрум этиш жойларидан озод этилганидан кейин доимий яшаш учун тегишинча Тошкент шаҳрига ва Тошкент вилоятига қайтиб келган фуқаролар уй, квартира, уйнинг ёки квартиранинг бир қисмини сотиб олиш мақсадида нотариусга мурожаат қилганда, нотариус ички ишлар органларининг доимий прописка қилиш ҳуқуқи тўғрисидаги маълумотномасини талаб қилади.

Бунда ушбу маълумотнома нотариал идорага ички ишлар органларининг расмий алоқа йўллари орқали келиб тушган бўлиши лозим.

50-12. Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида доимий пропискага эга бўлмаган жисмоний шахс томонидан Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида жойлашган кўчмас мулкни сотиб олиш битимларини нотариал тасдиқлаш ва давлат рўйхатидан ўтказиш:

республиканинг бошқа минтақаларида доимий пропискага эга бўлган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари, чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахслар томонидан қиймати энг кам ойлик иш ҳақининг 2500 бараваридан кам бўлмаган янги қурилган кўчмас мол-мулкни ҳисоб-китобни банк ҳисобварақлари орқали амалга оширган ҳолда сотиб олганда;

яшаш гувоҳномасига эга бўлган чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахслар томонидан шартнома тузилган санадаги Ўзбекистон Республикаси Марказий банки курси бўйича қиймати 150 минг АҚШ долларидан кам бўлмаган янги қурилган кўчмас мол-мулкни ҳисоб-китобни банк ҳисобварақлари орқали Ўзбекистон Республикаси миллий валютасида сотиб олганда амалга оширилади.

Бунда янги қурилган кўчмас мол-мулк деганда мулк ҳуқуқи туман (шаҳар) ҳокимининг қурилиши тугалланган бинони, иншоотни, турар жойни фойдаланишга қабул қилиш тўғрисидаги комиссия далолатномасини тасдиқлаш ҳақидаги қарори қабул қилинган пайтдан эътиборан уч йил ўтмаган мол-мулк тушунилади.

50-13. Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида доимий пропискага эга бўлмаган жисмоний шахс томонидан Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида жойлашган янги қурилган кўчмас мулкни сотиб олиш битимларини тасдиқлашда, қуйидаги ҳужжатлар тақдим этилади:

республиканинг бошқа минтақаларида доимий пропискага эга бўлган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари, чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахслар томонидан қиймати энг кам ойлик иш ҳақининг 2500 бараваридан кам бўлмаган кўчмас мулк учун пул маблағларини сотувчининг банк ҳисобварағига ўтказилганлигини тасдиқловчи ҳужжат, агар ушбу кўчмас мулк банк кредити ҳисобига сотиб олинганда кредит шартномаси, бундан кўчмас мулк тўлов мажбурияти кечиктирилган ҳолда сотиб олинган ҳоллар мустасно;

яшаш гувоҳномасига эга бўлган чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахслар томонидан қиймати шартнома тузилган санадаги Ўзбекистон Республикаси Марказий банки курси бўйича 150 минг АҚШ долларидан кам бўлмаган кўчмас мулк учун хорижий валютани Ўзбекистон Республикасининг ваколатли банкига сотганлиги ҳақидаги ҳамда ушбу хорижий валютани сотиш орқали олинган миллий валютадаги пул маблағлари сотувчининг банк ҳисобварағига ўтказилганлигини тасдиқловчи ҳужжатлар.

50-14. Мазкур Йўриқноманинг 50-13-банди иккинчи хатбошида назарда тутилган битимлар тарафлар ўртасида тўлов мажбуриятларини кечиктириш шарти билан тузилган тақдирда, ушбу битимларни тасдиқлаган нотариус томонидан мол-мулкни бошқа шахсга ўтказишни тақиқлаш ҳақидаги маълумотлар Тизимга киритилади.

Бунда мол-мулкни бошқа шахсга ўтказишга қўйилган тақиқ кўчмас мулк учун шартномада назарда тутилган пул маблағлари сотувчининг банк ҳисобварағига тўлиқ ўтказилганлигини тасдиқловчи ҳужжат тақдим этилган тақдирда бекор қилинади.".


2. Қуйидаги мазмундаги 57-1-банд билан тўлдирилсин:

"57-1. Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида жойлашган кўчмас мулкни бошқа шахсларга ўтказиш бўйича битимларни нотариал тасдиқлашда мазкур Йўриқноманинг 3-боб 3-параграфида кўрсатилган қоидаларга ҳам амал қилинади.".


3. 58, 58-1, 58-2, 80-1, 80-2, 80-3-бандлар ўз кучини йўқотган деб топилсин.


4. 86, 92 ва 132-1-бандлардаги "Йўриқноманинг 57, 58, 58-1 ва 58-2-бандлари" деган сўзлар "Йўриқноманинг 50-9, 50-10, 50-11 ва 57-бандлари" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


5. Иловада:


а) 4-банднинг "Туман (шаҳар) номи" ва "Давлат нотариал идора номи" устунларидаги "Жиззах тумани" ва "Жиззах туман" деган сўзлар тегишлича "Шароф Рашидов тумани" ва "Шароф Рашидов туман" деган сўзлар билан алмаширилсин;


б) 5-бандда:

"Давлат нотариал идора номи" устунининг 12-қаторидаги "2" рақами "1" рақами билан алмаштирилсин;

"Туман (шаҳар) номи" ва "Давлат нотариал идора номи" устунлари қуйидаги мазмундаги 13-қатор билан тўлдирилсин:

"

Шаҳрисабз шаҳри


Шаҳрисабз шаҳар 1-сон ДНИ

";

в) 12-бандда:

"Давлат нотариал идора номи" устунининг 8-қаторидаги "2-сон" деган сўзлар чиқариб ташлансин;

"Туман (шаҳар) номи" ва "Давлат нотариал идора номи" устунлари қуйидаги мазмундаги 9-қатор билан тўлдирилсин:

"

Хива шаҳри


Хива шаҳар 2-сон ДНИ

".

"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2017 йил 28 август, 34-сон, 900-модда