язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Таълим. Фан. Маданият/ Таълим/ Алоҳида ўқув юртларини ташкил этиш ва уларнинг фаолияти/ Олий таълим/ Иқтисодиёт ва молия соҳасидаги олий ўқув юртлари/ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 26.03.2004 й. 144-сон "Самарқанд иқтисодиёт ва сервис институтини ташкил этиш тўғрисида"ги Қарори

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

26.03.2004 й.

N 144


САМАРҚАНД ИҚТИСОДИЁТ ВА СЕРВИС

ИНСТИТУТИНИ ТАШКИЛ ЭТИШ ТЎҒРИСИДА


Республикада бозор иқтисодиёти замонавий талабларига жавоб берадиган юқори малакали мутахассислар тайёрлашни такомиллаштириш, шунингдек менежмент, маркетинг, туризм ва сервис хизмати кўрсатиш соҳасида кадрлар салоҳиятини мустаҳкамлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги ҳамда Самарқанд вилояти ҳокимлигининг Самарқанд кооператив институтини Самарқанд иқтисодиёт ва сервис институтига айлантириш тўғрисидаги таклифи қабул қилинсин.


2. Қуйидагилар Самарқанд иқтисодиёт ва сервис институтининг асосий вазифалари этиб белгилансин:

а) қуйидаги устувор йўналишлар бўйича юқори малакали мутахассислар тайёрлаш:

менежмент ва маркетинг масалалари бўйича ихтисослашган иқтисодиёт;

халқаро туризм, туризм менежменти, туризм бўйича операторлик хизматлари бизнеси;

хизмат кўрсатиш соҳаси тармоқлари иқтисодиёти ва уни ташкил этиш;

молия, банк ва суғурта хизматлари соҳасини ташкил этиш ва бошқариш;

б) институт фаолиятининг асосий устувор йўналишлари бўйича амалий аҳамиятга эга бўлган амалий илмий, қидирув ишларини амалга ошириш учун илмий-тадқиқот базасини шакллантириш;

в) илмий ва педагог кадрларни тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш.


3. Самарқанд иқтисодиёт ва сервис институтининг ташкилий тузилмаси, шунингдек соҳалар бўйича ихтисослашган кафедралар рўйхати 1 ва 2-иловаларга мувофиқ тасдиқлансин.

Самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти ректорига Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги билан келишган ҳолда, зарурият бўлганда, институтнинг ташкилий тузилмасига ҳамда кафедралари рўйхатига тасдиқланган штатлар жадвали доирасида ва белгиланган таълим йўналишларига мувофиқ ўзгартиришлар киритиш ҳуқуқи берилсин.


4. Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ва Иқтисодиёт вазирлиги бир ой муддатда:

олий таълим йўналишлари ва мутахассисликлари классификаторининг "Хизмат кўрсатиш соҳаси 810000" бўлимини қайта кўриб чиқсинлар ҳамда унга белгиланган тартибда, хизмат кўрсатиш соҳаси тармоқлари иқтисодиёти ва уни ташкил этиш бўйича замонавий кадрлар тайёрлаш зарурлигини ҳисобга олган ҳолда ўзгартириш ва қўшимчалар киритсинлар;

Самарқанд иқтисодиёт ва сервис институтининг бакалавриат таълим йўналишлари ва магистратура мутахассисликларини тасдиқласинлар;

Самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти уставини белгиланган тартибда тасдиқласинлар.


5. Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги:

Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги, Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари билан биргаликда, тегишли соҳа мутахассисларига бўлган эҳтиёжни ҳисобга олган ҳолда 2004/2005-ўқув йили ва кейинги ўқув йиллари учун Самарқанд иқтисодиёт ва сервис институтига қабул квоталари бўйича белгиланган тартибда Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин;

2004/2005-ўқув йили бошлангунгача Самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти билан биргаликда республика давлат таълим стандартларига қатъий риоя қилган ҳолда Самарқанд иқтисодиёт ва сервис институтида тегишли таълим йўналишлари ва мутахассисликлари бўйича ўқув режалари ва дастурларини ишлаб чиқсин ва тасдиқласин;

Самарқанд иқтисодиёт ва сервис институтида 2008/2009-ўқув йилидан бошлаб "Туризм" ва "Сервис" йўналишлари мутахассисликлари бўйича магистрлар тайёрлашни ташкил этсин, шу давр мобайнида тегишли моддий-техник базани ва профессор-ўқитувчилар салоҳиятини шакллантирсин;

2004/2005-ўқув йилидан бошлаб "Озиқ-овқат технологияси" (5541100) таълим йўналиши бўйича талабалар қабул қилишни Бухоро озиқ-овқат ва енгил саноат технологияси институтига ўтказсин.

Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги Самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти ҳамда Бухоро озиқ-овқат ва енгил саноат технологияси институти учун 2004 йилга тасдиқланган бюджет маблағларига тегишли ўзгартиришлар киритсинлар.


6. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Олий аттестация комиссияси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти билан биргаликда, мавжуд профессор-ўқитувчилар, илмий кадрлар салоҳияти ва илмий-тадқиқот базасидан келиб чиққан ҳолда Самарқанд иқти содиёт ва сервис институтида тегишли асосий соҳа мутахассисликларига доир диссертациялар ҳимоя қилиш бўйича ихтисослаштирилган кенгаш очиш юзасидан таклифларни кўриб чиқсин ва Вазирлар Маҳкамасига киритсин.


7. Олий иқтисодиёт таълим муассасаларининг ихтисослашган кафедралар мудирларини аттестациядан ўтказиш комиссияси (Р.С. Азимов) 2004 йил апрель ойида Самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти раҳбар ходимларини ва педагог кадрларини аттестациядан ўтказсин.


8. "Истеъдод" жамғармаси Самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти профессор-ўқитувчиларини мақсадли тажриба орттириш орқали қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини оширишни назарда тутсин.


9. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосарлари Р.С. Азимов ва А.А. Азизхўжаев зиммасига юклансин.



Вазирлар Маҳкамасининг Раиси                                           И. Каримов






Вазирлар Маҳкамасининг

2004 йил 26 мартдаги

144-сон қарорига

1-ИЛОВА



Самарқанд иқтисодиёт ва сервис институтининг

ТАШКИЛИЙ ТУЗИЛМАСИ

Илмий кенгаш

Ректор

Ҳомийлик кенгаши

Маънавият ва маърифат ишлари бўйича проректор

Ўқув ишлари бўйича биринчи проректор

Илмий ишлар ва ахборот технологиялари бўйича проректор

Ректорнинг молия-иқтисодиёт ишлари бўйича ўринбосари

Ички инспекция ва мониторинг бўлими

"Маънавият ва маърифат" маркази

Ўқув бўлими

Қайта тайёрлаш ва малака ошириш маркази

Инновациялар ва ахборот технологиялари маркази

Молия- иқтисодиёт бўлими

Халқаро алоқалар бўлими

Кадрлар бўлими

Ўқув-услубий бўлим

Биринчи бўлим

Ахборот-

нашриёт бўлими

Академик лицейлар (2)

Магистратура бўлими

Бухгалтерия

Хўжалик бўлими

Иккинчи бўлим

Ўрта махсус таълим билан алоқалар бўлими

Маркетинг бўлими

Ресурслар маркази (кутубхона)

Аспирантура бўлими

Босмахона

Канцелярия

Рейтинг маркази

Юридик бўлим

ФАКУЛЬТЕТЛАР

Факультетлараро кафедралар

Иқтисодиёт ва менежмент факультети

Сервис ва туризм факультети

Банк-молия хизматлари факультети

Ижтимоий-гуманитар фанлар кафедраси

Иқтисодиёт кафедраси

Халқаро туризм ва туризм сервиси кафедраси

Олий математика кафедраси

Банк ва жамғарма ишлари кафедраси

Менежмент кафедраси

Ахборот технологиялари кафедраси

Хизматлар кўрсатиш соҳаси иқтисодиёти ва уни ташкил этиш кафедраси

Молия ва суғурта хизматлари кафедраси

Маркетинг кафедраси

Тиллар кафедраси

Касб-ҳунар таълими кафедраси

Статистика кафедраси

Бухгалтерия ҳисоби ва аудит кафедраси

Жисмоний тарбия ва спорт кафедраси





Вазирлар Маҳкамасининг

2004 йил 26 мартдаги

144-сон қарорига

2-ИЛОВА



Самарқанд иқтисодиёт ва сервис институтининг

ихтисослашган кафедралари

РЎЙХАТИ

1. Иқтисодиёт ва менежмент факультети:

Иқтисодиёт кафедраси;

Менежмент кафедраси;

Маркетинг кафедраси;

Статистика кафедраси;


2. Сервис ва туризм факультети:

Халқаро туризм ва туризм сервиси кафедраси;

Хизматлар кўрсатиш соҳаси иқтисодиёти ва уни ташкил этиш кафедраси;

Касб-ҳунар таълими кафедраси;


3. Банк-молия хизматлари факультети:

Банк ва жамғарма ишлари кафедраси;

Молия ва суғурта хизматлари кафедраси;

Бухгалтерия ҳисоби ва аудит кафедраси;


Факультетлараро кафедралар:

Ижтимоий-гуманитар фанлар кафедраси;

Олий математика кафедраси;

Ахборот технологиялари кафедраси;

Тиллар кафедраси;

Жисмоний тарбия ва спорт кафедраси;


"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2004 йил, 12-сон, 146-модда.