язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Соғлиқни сақлаш. Жисмоний тарбия ва спорт. Туризм/ Туризм/ Алоҳида меҳмонхоналар, сайёҳлик комплекслари бўйича ҳужжатлар/ Ўзбекистон Республикаси Президентининг 16.03.2018 й. ПҚ-3609-сон "2018-2019 йилларда Самарқанд вилоятида туризмни янада ривожлантиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги Қарори

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ҚАРОРИ

16.03.2018 й.

N ПҚ-3609




2018-2019 ЙИЛЛАРДА

САМАРҚАНД ВИЛОЯТИДА ТУРИЗМНИ ЯНАДА

РИВОЖЛАНТИРИШГА ДОИР ҚЎШИМЧА

ЧОРА-ТАДБИРЛАР ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикасининг туризм соҳасидаги халқаро имиджини шакллантиришда айрим ҳудудлар, хусусан, Самарқанд вилояти ва Самарқанд шаҳрининг туризм салоҳияти беқиёс ўрин эгаллайди. Самарқанд вилоятида жами 69 та туризм операторлари ҳамда 107 та жойлаштириш воситалари фаолият кўрсатиб келмоқда.

2001 йилда Самарқанднинг ўрта асрлар меъморчилигининг ноёб архитектура шаклларига эга бўлган ёдгорликлари, маданий мерос объектлари, ўз аҳамиятини йўқотмаган илмий, тарихий ва санъат асарлари ҳақли равишда ЮНЕСКОнинг Бутунжаҳон мероси объектлари рўйхатига киритилган.

Бугунги кунда Самарқанд вилоятининг туризм салоҳиятини ривожлантириш, ундан фойдаланиш самарадорлигини ошириш, туристларни ноёб маданий мерос объектлари билан кенг таништириш учун кулай шарт-шароитлар яратиш, ҳудудда замонавий туризм инфратузилмасининг изчил ривожланишини таъминлаш ҳамда "Samarkand city" туризм зонасини барпо этиш мақсадида тегишли чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.

Шу билан бир қаторда, Самарқанд вилоятига 2016 йилда 76,2 мингта хорижий фуқаро ташриф буюрган бўлса, 2017 йилда бу кўрсаткич 179,6 мингтага етди ва республика бўйича атиги 7,0 фоизни ташкил этди.

Самарқанд вилояти ва Самарқанд шаҳрининг мавжуд туризм имкониятларидан тўлиқ фойдаланилмаяпти, жумладан, ҳудуддаги мавжуд жойлаштириш воситаларининг сиғими, уларда кўрсатилаётган хизматлар тури ва сифати, туризм объектларига олиб борувчи йўллар ҳолати, кўнгилочар объектларнинг сони ва улар томонидан кўрсатилаётган хизматлар, экскурсовод ва гидларнинг касб маҳоратлари талаб даражасида эмас.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг бу борадаги фармон ва қарорлари ижросини таъминлаш доирасида мазкур масалаларни комплекс ёндашув асосида ҳал этиш ҳамда истиқболда ташриф буюрадиган хорижий туристлар учун янада қулай шарт-шароитларга эга туризм инфратузилмасини барпо этиш бўйича амалга оширилиши лозим бўлган қўшимча чора-тадбирларга эҳтиёж сезилмоқда.

Шу муносабат билан Самарқанд вилоятига хорижий ва маҳаллий туристлар оқимини кўпайтириш, уларга кўрсатиладиган хизматлар хилма-хиллигини ошириш ва сифатини таъминлаш, янги туризм инфратузилмаси объектларини барпо этиш юзасидан қўшимча чора-тадбирларни амалга ошириш мақсадида:


1. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг "2017-2019 йилларда Самарқанд шаҳри ва Самарқанд вилоятининг туризм салоҳиятини жадал ривожлантириш чора-тадбирлари дастури тўғрисида" 2017 йил 30 июндаги 450-сон қарори қабул қилингани ва унинг доирасида амалий ишлар олиб борилаётгани инобатга олинсин.


2. Қуйидагилар:

2018-2019 йилларда Самарқанд вилоятида туризмни янада ривожлантириш, хорижий ва маҳаллий туристлар оқимини кўпайтириш, янги инфратузилма объектларини барпо этишга доир қўшимча чора-тадбирлар дастури (кейинги ўринларда Дастур деб аталади) 1-иловага мувофиқ;

2018-2019 йилларда Самарқанд вилоятига хорижий мамлакатлардан жалб қилинадиган туристлар сонини 2017 йилга нисбатан 2018 йилда 1,9 карра ҳамда 2019 йилда 2,8 карра миқдорида ошириш бўйича прогноз параметрлари 2-иловага мувофиқ;

2018-2019 йилларда Самарқанд вилоятига ички туризмни ривожлантириш мақсадида республика ҳудудларидан жалб қилинадиган маҳаллий туристлар сони 2017 йилга нисбатан 2018 йилда 1,7 карра ҳамда 2019 йилда 2,3 карра миқдорида ошириш бўйича прогноз параметрлари 3-иловага мувофиқ тасдиқлансин.


3. Белгилансинки, 1-иловадаги дастурга киритилган тегишли чора-тадбирлар маҳаллий бюджет параметрларида назарда тутилган маблағлар ва ижрочилар маблағлари доирасида молиялаштирилади.


4. Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси (Абдухакимов) ва Самарқанд вилояти ҳокимлиги (Жўраев):

Дастурга киритилган чора-тадбирларнинг давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари ва бошқа ташкилотлар томонидан белгиланган муддатларда амалга оширилишини назорат қилсин ва мувофиқлаштирсин;

Ўзбекистон Республикаси Ташки ишлар вазирлиги (Камилов), Ҳалқ таълими вазирлиги (Иноятов), Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги (Маджидов), Дин ишлари бўйича қўмита (Юсупов), Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси (Нарбаева), Ўзбекистон Касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши (Рафиков), Ўзбекистон ёшлар иттифоқи (Куранбоев), "Маҳалла" хайрия жамоат фонди (Жавлонов), "Нуроний" жамғармаси (Жалилов) ҳамда бошқа вазирликлар, идоралар ва ташкилотлар билан биргаликда ушбу қарорнинг 2-3-иловаларидаги прогноз параметрларда белгиланган кўрсаткичларга эришиш юзасидан таъсирчан чора-тадбирларни амалга оширсин.


5. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 30 шондаги 450-сон қарори билан тасдиқланган 2017-2019 йилларда Самарқанд вилояти ва Самарқанд шаҳрининг туризм салоҳиятини жадал ривожлантириш бўйича чора-тадбирлар Дастури амалга оширилишининг назоратини таъминлаш бўйича Ишчи гуруҳ (Холмурадов) хар чорак якуни бўйича ушбу қарорда ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 30 июндаги 450-сон қарорида белгиланган устувор вазифалар ва чора-тадбирларнинг бажарилиши юзасидан масъул давлат органлари раҳбарларининг ҳисоботини жойига чиққан холда эшитсин ҳамда юклатилган вазифалар ижросининг бузилиши ҳолатлари ва сабабларини аниқлаб, уларни бартараф эгиш чораларини кўрсин.


6. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари - "Ўзбекистон темир йўллари" АЖ бошқаруви раиси А.Ж. Раматов, Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари - Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси раиси С.Р. Холмурадов, Ўзбекистон Республикаси Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси раиси А.А. Абдухакимов ва Самарқанд вилояти хокими Т.И. Жўраев зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикаси Президенти                         Ш. Мирзиёев






Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2018 йил 16 мартдаги

ПҚ-3609-сон қарорига

1-ИЛОВА



2018-2019 йилларда Самарқанд вилоятида

туризмни янада ривожлантириш, хорижий ва маҳаллий

туристлар оқимини кўпайтириш, янги инфратузилма

объектларини барпо этишга доир қўшимча

ЧОРА-ТАДБИРЛАР ДАСТУРИ

N

Чора-тадбирлар номи


Бажариш

муддати


Масъул ижрочилар


I. "SAMARKAND CITY" ТУРИЗМ ЗОНАСИНИ

БАРПО ЭТИШ ИШЛАРИНИ МУВОФИҚЛАШТИРИШ

I.

"Samarkand city" туризм зонасининг батафсил режалаштириш лойиҳасини шакллантириш, туризм инфратузилмаси объектларини жойлаштириш режалари ва лойиҳанинг техник иқтисодий асосини (лойиҳа-смета ҳужжатларини) ишлаб чиқиш ишларини белгиланган муддатларда якунланишини таъминлаш.


2018 йил

май

ТИФ "Миллий банки" (Мирсоатов), Давлат архитектура ва қурилиш қўмитаси (Зокиров)


2.

"Samarkand city" туризм зонасида инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш истагини билдирган хорижий инвесторлар билан белгиланган тартибда келишув ишларини якунлаш.

2018 йил

июнь

Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси (Бекенов), ТИФ "Миллий банки" (Мирсоатов), Самарқанд вилояти ҳокимлиги (Жўраев)


3.

"Samarkand city" туризм зонасида Хитой, Индонезпя, Сингапур, Малайзия, Туркия, Осиё ва Европанинг ривожланган давлатларидаги мавжуд туристлар ташриф масканлари қиёфасини ўзида акс эттирувчи марказларни барпо этиш учун алоҳида майдонлар ажратиш.


лойиҳа

доирасида

ТИФ "Миллий банки" (Мирсоатов), Самарқанд вилояти ҳокимлиги (Жўраев)


4.

"Samarkand city" туризм зонаси атрофида пиёдалар учун мўлжалланган йўллар ва майдонларни яратиш.


лойиҳа

доирасида


Самарқанд вилояти ҳокимлиги (Жўраев), ТИФ "Миллий банки" (Мирсоатов), Давлат архитектура ва қурилиш қўмитаси (Зокиров)


5.

Самарқанд вилояти ҳокимининг туризмни ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари, унинг котибияти ҳамда Туризмни ривожлантириш давлат қўмитасининг Самарқанд вилояти туризмни ривожлантириш департаменти ва "Ипак йўли офиси" учун маъмурий бинони маҳаллий бюджет маблағлари ҳисобидан "Samarkand city" туризм зонасида жойлаштириш.


лойиҳа

доирасида


Самарқанд вилояти ҳокимлиги (Жўраев), Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси (Абдухакимов)


II. САМАРҚАНД ВИЛОЯТИДА ТУРИЗМ

СОҲАСИНИ ЯНАДА РИВОЖЛАНТИРИШ

6.

Самарқанд вилоятида туризмни жадал ривожлантириш ва туристлар учун қулай шарт-шароит яратиш ишлари натижадорлиги, туристлар сонини жадал ошириш кўрсаткичларига эришиш учун вилоят ҳокимлиги раҳбарларининг масъулиятини ошириш.


доимий


Самарқанд вилояти ҳокимлиги (Жўраев), Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси (Абдухакимов)


7.

Туристларнинг кечки вақтларини мазмунли ўтказиш, улар учун доимий намойишни ташкил этиш мақсадида Регистон майдонидаги лазерли 3D шоуни барча ускуналари билан биргаликда Самарқанд шаҳар ҳокимлигига ўтказиш масаласи бўйича асосланган таклиф ишлаб чиқиш ва Вазирлар Маҳкамасига киритиш.


2018 йил

март


Самарқанд вилояти ҳокимлиги (Жўраев)


8.

Самарқанд вилоятидаги барча маданий мерос объектлари ва музейларда "ягона чипта" ва ташриф буюрувчиларни электрон рўйхатга олиш тизимини жорий этиш, аудио ва радиогидларни давлат-хусусий шериклик шартлари асосида ўрнатиш.


2018 йил

декабрь


Маданият вазирлиги (Сайфуллаев), Самарқанд вилояти ҳокимлиги (Жўраев), Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги (Ахмедходжаев), Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси (Абдухакимов)


9.

Wi-Fi га бепул уланиш нуқталари ўрнатилиши лозим бўлган жамоатчилик жойлари, шу жумладан автобекатлар, аэропорт, вокзал ва туризм объектлари рўйхатини Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси билан келишган ҳолда шакллантириш ва тасдиқлаш.

Жамоатчилик жойларининг тасдиқланган рўйхатига мувофиқ Wi-Fi технологияси бўйича Интернет жаҳон ахборот тармоғига уланиш ишлари босқичма-босқич равишда ташкил этиш.


2018 йил

апрель

2018-2019

йиллар

Самарқанд вилояти ҳокимлиги (Жўраев), Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси (Абдухакимов), Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги (Ахмедходжаев)


10.

Кафолатланган ютуққа эга лаҳзали лотореяларни ташкил қилиш орқали молиялаштириш манбасини шакллантириб, мақсадли фойдаланиш йўналишларини белгилаган ҳолда Самарқанд вилоятида туризм соҳасини ривожлантириш бюджетдан ташқари жамғармасини ташкил этиш тўғрисида асосланган таклифларни ишлаб чиқиш ва Вазирлар Маҳкамасига киритиш.


2018 йил

май


Самарқанд вилояти ҳокимлиги (Жўраев), Молия вазирлиги (Хайдаров), Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси (Абдухакимов)


11

Самарқанд шаҳри бўйлаб туристлар учун кузатиш-экскурсия сайрларини тақдим этадиган икки қаватли автобуслар ва халқаро аэропортларни темир йўл вокзаллари ва автовокзаллари, шунингдек йирик меҳмонхоналар билан боғлайдиган махсус автобус (shuttle-bus) қатновини йўлга қўйиш мақсадида Самарқанд вилояти ҳокими қарорини қабул қилиш.


бир ҳафта

муддатда


Самарқанд вилояти ҳокимлиги (Жўраев), ташаббускорлар


12.

Вилоятда туристлар ҳаракатланадиган объектлар, шу жумладан туризм объектлари, инфратузилмалари, жамоат жойлари, бино, иншоот ва бошқа объектларда фото ва видео суратга олишлари учун кенг имкониятлар яратиш мақсадида Вилоят ички ишлар бошқармаси ўз шахсий таркиблари орасида тегишли тушунтириш ишларини олиб бориш ва бунда туристларга фото ва видео суратларни олишда тақиқловчи ҳаракатларни амалга оширмаслик юзасидан кўрсатмалар бериш.

Рўйхати қонун ҳужжатларига мувофиқ тасдиқланадиган ҳамда барча турдаги суратга олишлар тақиқланганлиги ҳақидаги тегишли кўрсаткичлар ўрнатилган объектлар бундан мустасно


2018 йил

март ойидан

бошлаб доимий


Ички ишлар вазирлиги (Бобожонов), Самарқанд вилояти ҳокимлиги (Жўраев), Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси (Абдухакимов)


13.

Вилоятда туризм фаолияти субъектлари сонини ошириш, тадбиркорликка кенг имконият ва қўшимча қулайликлар яратиш, шунингдек, Самарқанд вилоятида хорижий ва маҳаллий сайёҳларга кўрсатилаётган хизматлар сифатини туризм фаолияти субъектлари ўртасида рақобатни кучайтириш эвазига эришиш мақсадида янги туроператорлик ташкилотларини ташкил этиш бўйича аҳоли орасида кенг тарғибот ишларини олиб бориш.

Бунда айниқса Хотин-қизлар қўмитаси ва Ўзбекистон ёшлар иттифоқи фаоллари, шунингдек бошқа вазирлик, идоралар ва ташкилотлар томонидан ташкил этиладиган туроператорлик ташкилотларига ҳар томонлама кўмаклашиш назарда тутилади.


2018 йил

март ойидан

бошлаб доимий

Самарқанд вилояти ҳокимлиги (Жўраев), Савдо-саноат палатаси (Икрамов), Ўзбекистон хотин- қизлар қўмитаси (Нарбаева), Ўзбекистон ёшлар иттифоқи (Куранбаев), Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси (Абдухакимов)


14.

Вилоятнинг тиббий туризм имкониятларини ўрганиш мақсадида барча тиббиёт масканлари ва санатория-курорт муассасаларининг рўйхатини хатлов ўтказиш орқали шакллантириш.

Тиббиёт туризмини ривожлантириш, шу жумладан, сиҳатгоҳ, табиий соғломлаштириш ҳудудлари, даволаниш масканларини тарғиб қилиш, уларга хорижий ва маҳаллий туристларнинг, хусусан қўшни давлатлардан туристларнинг ташрифини ташкил этиш.


2018 йил

апрель


Самарқанд вилояти ҳокимлиги (Жўраев), Соғлиқни сақлаш вазирлиги (Шадманов), Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси (Абдухакимов), Ташқи ишлар вазирлиги (Камилов)


15.

Корхона ва технологик жараёнлар тарихини акс эттирувчи тегишли экспозицияларни яратган ҳолда хорижий ва маҳаллий туристларни йирик саноат корхоналари фаолияти билан таништиришга йўналтирилган индустриал туризм турларини, шунингдек ташриф буюрувчиларга эсдалик сертификатларни тақдим этган холда алоҳида технологик жараёнларда иштирок этишларини ташкил қилиш.

Бунда, йирик саноат корхоналарининг рўйхатини шакллантириш, корхоналар ҳузурида музей, томоша майдонлари ва тегишли экспозицияларни ташкил этиш ҳамда улар бўйлаб ҳаракатланиш режасини (тур-маршрут) ишлаб чиқиш назарда тутилади.


2018 йил

август


Самарқанд вилояти ҳокимлиги (Жўраев), Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси (Абдухакимов)

16.

Қуйидаги аҳоли қатламлари учун республикадан Самарқанд вилояти бўйлаб туризм- экскурсия турлари ташкил этилишини кўзда тутувчи "Ўзбекистон бўйлаб саёҳат қил!" дастурини режалаштириш ва тасдиқлаш:

таълим муассасалари ўқувчилари учун - таътил даври ва дам олиш кунларида; ташкилотлар ходимлари учун - дам олиш кунларида, умуммиллий байрамлар ва таътил кунларида, айниқса, туризм мавсуми суст даврда;

аҳолининг ижтимоий заиф қатламлари, пенсионерлар, уруш ва меҳнат фахрийлари учун - саиаторий-курортларда дам олишдан фаол фойдаланган ҳолда йил давомида;

кексалар, ёш оилалар, фуқаролар йиғинлари фаоллари, хотин-қизлар ва бошқа жамоат бирлашмалари вакиллари учун - туризм мавсуми суст даврда.

Бунда Касаба уюшмалари федерацияси кенгаши, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи, Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси, Ўзбекистон "Маҳалла" хайрия жамоат фонди ва бошқа ташкилот ва идоралар ҳузурида, шунингдек, хусусий туроператорлик ташкилотлари билан яқиндан ҳамкорлик қилиш назарда тутилади.


2018 йил

апрель ойидан

бошлаб


Халқ таълими вазирлиги (Иноятов), Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги (Мажидов), Ўзбекистон ёшлар иттифоқи (Куранбаев), Ўзбекистон Касаба уюшмалари федерацияси кенгаши (Рафиков), Ўзбекистон хотин- қизлар қўмитаси (Нарбаева), Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси (Абдухакимов), Самарқанд вилояти ҳокимлиги (Жўраев), вазирлик, идора ва ташкилотлар


III. ХОРИЖИЙ ВА МАҲАЛЛИЙ ТУРИСТЛАР

ОҚИМИНИ КЎПАЙТИРИШ

17.

Самарқанд халқаро аэропортида, вокзалида, туризм намойиши объектларида, туризм инфратузилмаларида, умумий фойдаланишдаги туристлар жамланадиган бошқа объект ва ҳудудларда:

туну-кун фаолият юритадиган туризм ахборот марказлари фаолиятини тўлақонли йўлга қўйиш, Самарқанд вилоятининг ва Самарқанд шаҳрининг туризм харитаси, маданий-кўнгилочар тадбирлар (театр, очиқ томоша, кўргазма, галерея, ярмарка ва бошқалар) учун чипталар олиш ҳамда тадбирлар тақвими тўғрисидаги маълумотларнинг бепул тарқатилишини таъминлаш;

мобил алоқа операторларини жалб этган холда туристлар учун интернет сим карталар сотиш ҳамда мобил телефон аппаратларини ижарага беришни ташкил этиш;

эсдалик совғалари сотиладиган шохобчаларни ташкил этиш, бунда ҳар бир эсдалик совғаларида Ўзбекистон туризм бренди тасвирланган бўлиши лозим; велосипедларни ижарага бериш хизматларини йўлга қўйиш.


2018 йил

август

Самарқанд вилояти ҳокимлиги (Жўраев), "Ўзбекистон ҳаво йўллари" МАК (Хакимов), Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси (Абдухакимов), мобил алоқа операторлари


18.

Шаҳар ва туманларнинг марказий кўчаларида, туристлар жамланадиган жой ва майдонларда, Туризм намойиши объектлари ва уларга яқин жойларда Самарқанд вилоятининг туризм салоҳиятини намойиш ва тарғиб қилувчи баннерларни жойлаштириш учун алоҳида жойларни белгилаш, баннерларни Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси билан келишилган дизайн асосида чоп эттириш ва белгиланган нуқталарда жойлаштирилишини таъминлаш.

Бунда баниерларда тегишли туризм намойиш объектлари ва туристлар учун мўлжалланган жамоат жойлари ҳақида қўшимча маълумотлар жойлаштирилиши назарда тутилади.


2018 йил

июнь


Самарқанд вилояти ҳокимлиги (Жўраев), Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси (Абдухакимов), вазирлик ва идоралар


19.

Турли концерт дастурлари, театрлаштиришлар томошалар ва хорижий ва маҳаллий туристларнинг ўзбек халқининг тарихи, маданияти ва анъаналари билан таништиришга йўналтирилган бошқа тадбирлар ўтказилишини кўзда тутадиган "Туризм ҳафталиги" маданий-маърифий фестиваллар ўтказилишини таъминлаш.


2018 йил

апрель ойидан

бошлаб доимий


Самарқанд вилояти ҳокимлиги (Жўраев), Маданият вазирлиги (Сайфуллаев), Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси (Абдухакимов)


20.

Хорижий ва маҳаллий туристларнинг Самарқанд вилоятида қолиш муддатларини узайтириш мақсадида Самарқанд вилоятидаги туристларга хизмат кўрсатишга ихтисослаштирилган умумий овқатланиш шохобчалари, клублар, кўнгилочар ва бошқа шунга ўхшаш муассасаларнинг соат 00.00 га кадар фаолият кўрсатишини таъминлаш.

Хавфсизликни таъминлаш юзасидан тегишли чораларни кўриб (кузатув камераларини ўрнатиш, хавфсизликни таъминловчи ходимлар ёллаш), овқатланиш шохобчалари, клублар, кўнгилочар ва бошқа шунга ўхшаш муассасаларнинг "Tourist friendly" талабларига риоя этган ҳолда узлуксиз фаолият юритишини ташкил этиш ҳамда уларнинг тасдиқланган тартиби ва рўйхатини Самарқанд вилояти ҳокимлигининг расмий интериет саҳифаси ва бошқа манбаларда жойлаштириш.


2018 йил

март


Самарқанд вилояти ҳокимлиги (Жўраев), Ички ишлар вазирлиги (Бобожонов), Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси (Абдухакимов)


21.

Самарқанд вилоятининг туризм салоҳиятини намойиш этувчи, вилоятда бўладиган туристларнинг саёҳат қилишлари учун барча зарур маълумотларни ўз ичига қамраб олган ягона веб-сайтни йўлга қўйиш ва доимий равишда саҳифани янгилаб бориш.


2018 йил

апрель


Самарқанд вилояти ҳокимлиги (Жўраев), Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси (Абдухакпмов), Самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти (Пўлатов)


22.

Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси, Самарқанд вилояти ҳокимлиги ва бошқа манфаатдор томонлар тақдим этадиган, Самарқанд вилоятининг туризм салоҳиятини тарғиб этишга қаратилган видеороликларни республика ва маҳаллий телеканаллар орқали намойиш этиш ҳамда туркум кўрсатув ва эшиттиришлар тайёрлаш, мақолалар чоп этиш.


2018-2019

йиллар


Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси (Ходжаев), Ўзбекистон миллий ахборот агентлиги (Кучимов)


23.

"Самарқанд - Шарқ цивилизацияси маркази" мавзусида ўзбек, рус ва инглиз тилларида тарихий фактларга асосланган ҳужжатли видеофильмлар яратиш ҳамда миллий ва хорижий телеканалларда намойиш этилишини таъминлаш.


2018 йил

декабрь


"Ўзбеккино" миллий агентлиги (Зокиров), Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси (Ходжаев), Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси (Абдухакимов), Самарқанд вилояти ҳокимлиги (Жўраев)


24.

Қадимий шарқ бозори анъаналарини намойиш этиш мақсадида Самарқанд шаҳридаги И. Каримов кўчасида "Silk Road Bazaar" ҳафталик фестивалини ташкил этиш.


хар йили

август ойида


Самарқанд вилояти ҳокимлиги (Жўраев), Маданият вазирлиги (Сайфуллаев), Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси (Абдухакимов)


25.

Ҳар йили анъанавий тарзда Қўшработ туманида етиштирилган узум маҳсулотларини териш, улардан майиз маҳсулотини тайёрлаш жараёнларини ўз ичига қамраб олган "Кишмиш" фестивалини ўтказиш. Бунда маданий-кўнгилочар тадбирлар, узумчилик анъаналарига бағишланган кўргазмалар, турли навдаги узум, майиз ҳамда миллий таомлар дегустациялари ташкил этишни назарда тутиш.


ҳар йили

сентябрь

ойининг

биринчи ўн

кунлигида


Самарқанд вилояти ҳокимлиги (Жўраев), Маданият вазирлиги (Сайфулласв), Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси (Абдухакимов)


26.

Шарқ тароналари халқаро мусиқа фестивалини ёпилиш маросимидан сўнг камида 3-5 кун давомида маҳаллий ва хорижий меҳмонлар учун концерт дастурларини ташкил этиш. Бунда ҳар бир концерт дастуридан кейин лазерли 3D шоу намойиш этилишини таъминлаш.


2019 йилдан

бошлаб


Маданият вазирлиги (Сайфуллаев), "Шарқ тароналари" ХМФ дирекцияси (Джураев), Самарқанд вилояти ҳокимлиги (Жўраев), Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси (Абдухакимов)


27.

Россия Федерациясидан туристларни кўпайтириш мақсадида, Мустақил давлатлар ҳамдўстлиги давлатлари темир йўл мухтор вакиллари кенгаши йиғилишларида Россия Федерацияси ва Қозоғистон Республикаси темир йўл тизимлари билан келишилган қолда янги қатновларни жорий этиш.

Маҳаллий туристларни Самарқанд вилоятига олиб келиш бўйича мунтазам ҳаракатланувчи йўловчи поездларга қўшимча йўловчи вагонларни улашни ташкил этиш амалиётини кенг қўллаш.


2018 йил

доимий

равишда


"Ўзбекистон темир йўллари" АЖ (Шукуров), Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси (Абдухакимов), Самарқанд вилояти ҳокимлиги (Жўраев)


28.

Самарқанд шаҳрининг "Гала Осиё" маҳалласи ҳудудида Самарқанд вилояти ва республиканинг бошқа ҳудудларида тайёрланадиган нон маҳсулотларининг тайёрлаш жараёнларини намойиш қилиш ҳамда сотишга мўлжалланган "Нон маркази"ни ташкил этиш.


2019 йил

май

Самарқанд вилояти ҳокимлиги (Жўраев), тадбиркорлик субъектлари


29.

Тайлоқ туманида жойлашган вино заводи ва виночиликка ихтисослашган узумзорларда сайёҳлар ташрифларини уюштириш, бунда туристларга узумзорлардаги иш жараёнлари, узум етиштириш ҳамда вино тайёрлаш жараёнларини намойиш этиш, шунингдек вино маҳсулотлари учун дегустация залларини ташкил этиш.


хар йили

август ойида


Самарқанд вилояти ҳокимлиги (Жўраев), тадбиркорлик субъектлари


30.

"Халол", "Кошер" ва "Веган" стандарти талабларига мувофиқ бўлган умумовқатланиш шохобчалари, хусусан, кафетерий, ресторан, чойхона ва бошқа объектларнинг фаолиятини ташкил этиш ва тарғибот ишларини амалга ошириш, шу жумладан, тадбиркорларга хорижий туристларни жалб қилишда кўмаклашиш.


2018 йил

сентябрь


Самарқанд вилояти ҳокимлиги (Жўраев), Савдо-саноат палатаси (Икрамов), "Ўзстандарт" агентлиги (Каримов), Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси (Абдухакимов)


31.

Хориждаги дўстлик жамиятлари ва Самарқанддаги хориж мамлакатлари диаспоралари орқали тарғибот ишларини, шу жумладан режалаштирилаётган тадбирларнинг аниқ муддатларини кўрсатган қолда тарих, маданият, миллий анъана ва урф-одатларни тартиб қилишни фаоллаштириш бўйича 2018-2019 йилларга мўлжалланган чора-тадбирлар режасини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш.

Белгиланган чора-тадбирларнинг бажарилиши бўйича доимий назоратни ўрнатиш.


2018 йил

май


Самарқанд вилояти ҳокимлиги (Жўраев), Миллатлараро муносабатлар ва хорижий мамлакатлар билан дўстлик алоқалари қўмитаси (Ишанходжаев), Ташқи ишлар вазирлиги (Камплов), Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси (Абдухакимов)


32.

Самарқанд вилояти ҳокимининг туризмни ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари томонидан туризм мавсуми давомида ойда бир марта ва қолган даврда ҳафтада бир марта маҳаллий оммавий ахборот воситалари ва бошқа ахборот тарқатувчи ташкилотлар вакиллари иштирокида матбуот анжуманлари ва брефинглар ташкил этиш.

Бунда Самарқанд вилоятига тегишли барча статистика маълумотлари, хусусан, ташриф буюрган туристлар сони, туристларнинг тунаб қолган кунлари сони, мавжуд меҳмонхона, туризм фаолияти субъектлари, умумовқатланиш шохобчалари, савдо ва ўйин-кулги мажмуалари сони, туризм инфратузилмасини барпо этиш учун ажратилган ер майдонлари, олиб борилаётган туризм объектлари бўйича қурилиш ишлари ва яқин кунларда ташкил этилиши кутилаётган ёки ташкил этилган туризм намойиши объектлари ҳамда бошқа маълумотлар юзасидан ахборот бериш назарда тутилади.


2018 йил

апрель ойидан

бошлаб доимий


Самарқанд вилояти ҳокимлиги (Жўраев), Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги (Кўчимов), Ўзбекистон электрон оммавий ахборот воситалари миллий агентлиги (Абдухалиқов)


IV. ЯНГИ ИНФРАТУЗИЛМА ОБЪЕКТЛАРИНИ БАРПО ЭТИШ

33.

Вилоятда туристларга шарт-шароит ва қулайликлар яратиш мақсадида санитария- гигиена шохобчаларини барпо этиш, мавжудларини реконструкция қилиш ва доимий санитария талабларига жавоб беришини таъминлаш мақсадида Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси томонидан ишлаб чиқилган талабларни инобатга олинган ҳолда вилоят ҳокимлиги қарорини қабул қилиш.


2018 йил

апрель


Самарқанд вилояти ҳокимлиги (Жўраев), Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси (Абдухакимов)


34

Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси билан келишган ҳолда, туризмни ривожлантириш учун юқори салоҳиятга эга туман ва шаҳарларда жойлашган ҳамда муҳандислик коммуникациялар билан таъминланган фойдаланилмаётган ер участкаларини хатловдан ўтказиш ва ажратиш ҳамда туризм соҳасидаги лойиҳаларни (меҳмонхоналар, меҳмонхона уйлари, кемпинглар, мотеллар ва бошқа жойлаштириш воситалари, хиёбонлар, музейлар, галереялар ва бошқа иншоотлар қуриш) амалга ошириш мақсадида тадбиркорлик субъектлари ҳамда салоҳиятли инвесторлар учун тегишли маълумотларни, шу жумладан инвестиция киритиш мажбуриятлари тўғрисида Самарқанд вилояти ҳокимлиги ҳамда масъул вазирлик ва идораларнинг расмий веб-саҳифаларига жойлаштириш.

Бунда тегишли объектлар қурилиши учун туризмни ривожлантириш учун юқори салоҳиятга эга туман ва шаҳарларда ажратиладиган ер майдонлари сони ва ҳажми қуйидагича тақсимотда белгиланиши назарда тутилади: тематик парклар учун 3 та 5-20 га ер майдонлари; жойлаштириш воситалари учун камида 20 та 1-5 га ер майдонлари, ресторанлар учун камида 30 та 0,1-0,3 га ер майдонлари;

кафетерий, чойхона ва тез тайёрланадиган таомлар ошхонаси учун 30 та 0,01-0,05 га ер майдонлари.

Туризм намойиши объектлари, хусусан, музейлар, галереялар, кўргазма заллари ва бошқа объектлар учун 10 та 0,1-0,3 га ер майдонлари.


2018 йил

июнь


Самарқанд вилояти ҳокимлиги (Жўраев), "Ергеодезкадастр" давлат қўмитаси (Абдуллаев), Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси (Бекенов), Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси (Абдухакимов)


35

Вилоятда меҳмон-уйларини ташкил этиш истагини билдирган тадбиркорлик субъектларига тегишли қурилиш ишлари учун зарур кредит маблағларини ажратилишини таъминлаш.


2018 йил

март ойидан

бошлаб доимий


Самарқанд вилояти ҳокимлиги (Жўраев), Савдо-саноат палатаси (Икрамов), Микрокредитбанк (Маматкулов), тадбиркорлик субъектлари


36.

Самарқанд халқаро аэропорти қувватини ошириш мақсадида:

бир пайтнинг ўзида 4-5 авиақатновни қабул қилиш имкониятига эга бўлган учиб келиш залини реконструкция қилиш. Бунда, багажларни автоматик тарзда ташиш ва текшириш мумкин бўлган механизмларни ташкил этишни инобатга олиш;

хорижий инвесторларни жалб этган ҳолда зарур техник ва технологик қайта жиҳозлаш ва реконструкция қилишни таъминлаш;

маҳаллий ва хорижий туроператорларнинг талабномасига мувофиқ Джакарта - Самарқанд - Джакарта йўналишида чартер авиақатновларини белгиланган тартибда ташкил этиш ва йил якунида амалга оширилган чартер рейслар натижасига кўра Джакарта - Самарқанд - Джакарта йўналишида доимий авиақатновларини жорий этиш масаласини кўриб чиқиш.


2018-2019

йиллар

2019 йил

январь


"Ўзбекистон ҳаво йўллари" МАК (Хакимов), Самарқанд вилояти ҳокимлиги (Жўраев), Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси (Абдухакимов)


37.

Самарқанд шаҳрида, Пайариқ туманидаги Имом ал-Бухорий мажмуасига туташ ҳудудларда меҳмонхоналарни (20 тадан ортиқ) барпо этиш учун зарур миқдорда ер майдонларини белгилаб, маҳаллий ва хорижий инвесторларни жалб қилган ҳолда замонавий меҳмонхоналар қуриш бўйича инвестиция таклифларини шакллантириш


2018 йил

март


Самарқанд вилояти ҳокимлиги (Жўраев), Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси (Абдухакимов), Давлат архитектура ва қурилиш қўмитаси (Зокиров), "Ергеодезкадастр" давлат қўмитаси (Абдуллаев)


38

Самарқанд вилоятига ташриф буюрадиган хорижий ва маҳаллий туристларнинг саёҳатларини янада қизиқарли бўлишини ташкил этиш, сайёҳларнинг ҳудудда қолиш муддатларини узайтириш мақсадида Самарқанд шаҳридаги:

Алишер Навоий кўсаси ва Университет хиёбонида тарихий бинолар жойлашганлиги, кўчаларнинг кенглиги ва шаҳарнинг асосий кўчаларига олиб чиқишини инобатга олиб, ушбу кўча ва хиёбонни туристлар сайр қилувчи кўчага;

Пушкин кўчасини Европа, ва Россия Федерациясидан ташриф буюрувчи туристлар дам олиши учун мўлжалланган масканга айлантириш бўйича алоҳида чора-тадбирлар ва кўчалар лойиҳасини ишлаб чиқиб, Вазирлар Маҳкамасига киритиш.


2018 йил

август


Самарқанд вилояти ҳокимлиги (Жўраев), Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси (Абдухакимов), Самарқанд шаҳар ҳокимлиги (Рахимов)


39.

Самарқанд шаҳри янги маъмурий марказининг батафсил лойиҳалаштириш режасини ишлаб чиқишда халқаро кўргазмалар, шу жумладан халқаро туристик кўргазмаларни ўтказиш имкониятига эга замонавий "Экспо маркази"ни ташкил этишни назарда тутиш.


2018 йил

декабрь


Самарқанд вилояти ҳокимлиги (Жўраев), Давлат архитектура ва қурилиш қўмитаси (Зокиров), "Ергеодезкадастр" давлат қўмитаси (Абдуллаев)


40.

Самарқанд шаҳри янги маъмурий марказида халқаро туристик кўргазмаларни ўтказиш имкониятига эга замонавий "Экспо маркази"ни барпо этиш мақсадида инвесторларни жалб этиш чораларини кўриш.


2019 йил

январь


Самарқанд вилояти ҳокимлиги (Жўраев), Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси (Бекенов)


41.

Самарқанд шаҳрида усти ёпиқ, Ўзбекистонда ишлаб чиқарилаётган ҳунармандчилик, кийим-трикотаж, сувенир ва бошқа маҳсулотлар сотуви учун мўлжалланган, янги маҳсулотлар турини намойиш этиш учун "шоу рум" (show room) залларини ичида мужассам этган, анъанавий шарқона меъморчилик услубидаги савдо мажмуасини барпо этиш ва ишга туширилишини таъминлаш.


2019 йил

декабрь


Самарқанд вилояти ҳокимлиги (Жўраев), Савдо-саноат палатаси (Икрамов), "Ҳунарманд" уюшмаси (Хакимов)


42.

Хорижий ва маҳаллий сайёҳларнинг ташриф кунларини узайтириш мақсадида Самарқанд шаҳридаги қадимий Амир Темур боғларидан бирининг ҳудудида тадбиркорлик субъектларини жалб қилган холда, мавзуга мос равишда театрлаштирилган томошаларни ташкил этишни назарда тутувчи тематик парк барпо этиш бўйича чора-тадбирлар режасини ва уларнинг тармоқ жадвалларини тасдиқлаш.


2018 йил

апрель


Самарқанд вилояти ҳокимлиги (Жўраев), Маданият вазирлиги (Сайфуллаев), тижорат банклари


43.

Туркиялик инвестор томонидан қурилиши режалаштирилган 130 ўринга мўлжалланган 4 юлдузли меҳмонхона учун ер майдони ажратиш ишларини тезлаштириш.

Смета-лойиҳа ҳужжатларини тезкор ишлаб чиқиш ва аниқланган ер майдонида қурилиш ишларини зудлик билан бошлаш


2018 йил

март


2018 йил

май


Самарқанд вилояти ҳокимлиги (Жўраев), Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси (Абдухакимов), хорижий инвестор - ташаббускор


44

Самарқанд шаҳар Бўстонсарой кўчасида 100 ўринга мўлжалланган тўрт юлдузли меҳмонхона ташкил этиш.


2019 йил

ноябрь


Самарқанд вилояти ҳокимлиги (Жўраев), лойиҳа ташаббускори


45.

Самарқанд шаҳар эски шаҳар қисмида 50 ўринга мўлжалланган уч юлдузли миллий услубдаги меҳмонхона ташкил этиш.


2019 йил

сентябрь

Самарқанд вилояти ҳокимлиги (Жўраев), лойиҳа ташаббускори


46

Самарқанд вилоятининг Ургут туманида экотуризмни ривожлантириш мақсадида хар бир туманда камида 5 та меҳмон уйлари ташкил этиш.


2018 йил

декабрь


Самарқанд вилояти ҳокимлиги (Жўраев), Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси (Абдухакимов), "Асака банк" АТБ (Муллажонов), лойиҳа ташаббускорлари


47

Самарқанд шаҳридаги Саттепо туризм коллежи ҳудудида Ўзбекистон ёшлар иттифоқи маблағлари ҳисобидан 100 ўринли хостел ташкил этиш.


2019 йил

апрель


Ўзбекистон ёшлар иттифоқи (Куранбаев), Самарқанд вилояти ҳокимлиги (Жўраев)


48

Буюк алломалар Бурхонпддин Марғиноний ва Абу Лайс Самарқандийларнинг дафн қилинган масканлари ҳудудида зиёратчилар учун барча шарт-шароитларни назарда тутувчи комплекс лойиҳаларни ишлаб чиқиш, бунда тасдиқланган лойиҳалар асосида олиб бориладиган ишларни молиялаштириш манбаларини аниқлаш.


2018 йил

апрель


Самарқанд вилояти ҳокимлиги (Жўраев), Маданият вазирлиги (Сайфуллаев), Дин ишлари бўйича қўмита (Юсупов), Ўзбекистон мусулмонлари идораси (Алимов), Давлат архитектура ва қурилиш қўмитаси (Зокиров), Молия вазирлиги (Хайдаров)


49.

Нуробод туманидаги "Хазрати Довуд" зиёратгоҳида мажмуа жойлашган тепаликка чиқишни енгиллаштириш (1,2 кмдан ортиқ) ҳамда ташриф буюрувчилар учун қулайлик яратиш мақсадида фуникулер (осма ва рельсли транспорт воситаси) қуриш масаласини техник жиҳатдан ўрганиб чиқиш ва уни ташкил этиш юзасидан Вазирлар Маҳкамасига таклиф киритиш.


2018 йил

апрель


Самарқанд вилояти ҳокимлиги (Жўраев), "Ўзбекистон темир йўллари" (Шукуров)


50

Регистон майдони, Амир Темур мақбараси, Шоҳи зинда мажмуаси, Самарқанд халқаро аэропорти, темир йўл вокзали, йирик меҳмонхоналар, ресторанлар, истироҳат боғлари каби хорижий туристлар кўп ташриф буюрадиган ва жамланадиган объектларда хорижий валюта қабул қилиш терминаллари, валюта айирбошлаш шохобчалари ва банкоматларини (Visa Card, Master card, American Express ва бошқалар) ўрнатиш ва мунтазам фаолият кўрсатишини таъминлаш.


2018 йил

июнь


Марказий банк (Нурмуратов), Маданият вазирлиги (Сайфуллаев), Самарқанд вилояти ҳокимлиги (Жўраев), тижорат банклари


51.

Самарқанд вилоятининг Ургут туманида "Uzbek Нouse" этник-анимацион марказини ташкил этиш.

Бунда марказни Самарқанд вилоятининг Ургут тумани тоғли ҳудудида 6 гектар ер майдонида (тоғли ҳудудга тугаш жойлашган жойда) қуришни назарда тутиш. Лойиҳа доирасида миллий кўринишдаги овқатланиш комплекси, XVI-XVI11 асрларни ўзида мужассам этган кўргазмали саҳна, устахоналар, саҳна атрофида жойлашган ўтириш учун ўриндиқлар, махсус анимацион дастурлар тақдимоти учун қурилган майдон, томорқа, ошхона, санитар хоналари, тажриба майдончалари ҳамда туташ ҳудудга маҳсулотларни етиштиришга мўлжалланган кичик кўринишдаги иссиқхона қурилишини назарда тутиш.


2018 йил

ноябрь


Самарқанд вилояти ҳокимлиги (Жўраев), лойиҳа ташаббускори


     





Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2018 йил 16 мартдаги

ПҚ-3609-сон қарорига

2-ИЛОВА



2018-2019 йилларда Самарқанд вилоятига хорижий

мамлакатлардан жалб қилинадиган туристлар сонини

2017 йилга  нисбатан  2018 йилда  1,9  карра  ҳамда

2019 йилда 2,8 карра миқдорида ошириш бўйича

ПРОГНОЗ ПАРАМЕТРЛАРИ


(минг бирликда)

Давлатлар

Давр

(йил)

Умумий

ташриф

буюрувчи-

лар сони


Шундан:


Я

н

в

а

р

ь


Ф

е

в

р

а

л

ь


М

а

р

т


А

п

р

е

л

ь

М

а

й


И

ю

н

ь


И

ю

л

ь


А

в

г

у

с

т


С

е

н

т

я

б

р

ь


О

к

т

я

б

р

ь


Н

о

я

б

р

ь


Д

е

к

а

б

р

ь


2018


342 375



28 290

43 560

44 040

31 510

26 060

31 875

43 560

42 360

28 835

22 285

2019


502 200

23 950

24 060

40 205

56 815

57 315

42 355

37 760

41 775

56 290

55 590

35 130

30 955

Россия

2018


102 500



8500

13000

13000

10500

8000

10500

13000

13000

8500

4500

2019


153 000

8000

8000

13500

17000

17000

13500

12000

13500

17000

17000

8500

8000

Туркия

2018


36 000



3500

4500

4500

3400

2500

3400

4500

4500

3200

2000

2019


46 800

2100

2200

3600

5500

5500

4500

3600

3800

5500

5000

3300

2200

Корея

2018


28 000



2500

3500

4000

2500

2000

2500

3500

2500

2500

2500

2019


46 700

2300

2300

3500

5500

6000

3500

3100

3500

5000

5000

3500

3500

Малайзия

2018


18 500



1400

2500

2500

1400

1400

1400

2500

2500

1500

1400

2019


27 500

1300

1300

1900

3400

3400

1900

1900

1900

3400

3400

1900

1800

Япония

2018


17 800



1400

2400

2400

1400

1400

1400

2400

2400

1400

1200

2019


28 500

1300

1300

2000

3500

3500

2000

2000

2000

3500

3500

2000

1900

Ҳиндистон

2018


18 400



1600

2200

2200

1600

1600

1600

2200

2200

1600

1600

2019


24 600

1300

1300

2000

2500

2500

2000

2000

2000

2500

2500

2000

2000

Исроил

2018


6 800



600

800

800

600

600

600

800

800

600

600

2019


11 200

500

500

900

1200

1200

900

900

900

1200

1200

900

900

Германия

2018


8 100



700

1000

1000

800

700

700

1000

1000

600

600

2019


9 700

500

500

900

1000

1000

900

800

900

1000

1000

700

500

Хитой

2018


7 500



600

900

900

600

600

900

900

900

600

600

2019


9 200

400

400

700

1000

1000

700

700

1000

1000

1000

700

600

Франция

2018


7 500



600

1000

1000

600

500

600

1000

1000

600

600

2019


9 400

400

400

900

1100

1100

900

600

600

1100

1100

600

600

Италия

2018


6 400



500

800

800

600

500

800

800

600

500

500

2019


8 000

300

300

600

900

900

700

600

900

900

700

600

600

Индонезия

2018


3 500



300

500

500

300

200

300

500

500

200

200

2019


5 200

200

200

500

600

600

500

400

500

600

600

250

250

Англия

2018


2 900



200

400

400

250

200

250

400

400

200

200

2019


3 600

100

100

250

450

450

300

250

300

450

450

250

250

АҚШ

2018


1 800



200

200

200

200

150

200

200

200

150

100

2019


2 400

100

100

220

250

250

250

180

220

240

240

200

150

Испания

2018


1 400



100

200

200

100

100

100

200

200

100

100

2019


1 700

90

100

120

210

210

110

110

110

210

210

110

110

Сингапур

2018


420



30

50

30

50

50

50

50

50

30

30

2019


630

30

30

40

70

70

60

60

60

60

60

50

40

Швейцария

2018


400



30

50

50

50

30

30

50

50

30

30

2019


500

15

15

40

60

60

60

30

30

60

60

40

30

Бельгия

2018


170



15

20

20

20

15

20

20

20

10

10

2019


210

5

5

15

25

25

25

15

25

25

25

10

10

Австрия

2018


160



10

20

20

20

10

20

20

20

10

10

2019


200

5

5

10

25

25

25

10

25

25

25

10

10

Польша

2018


125



5

20

20

20

5

5

20

20

5

5

2019


160

5

5

10

25

25

25

5

5

20

20

10

5

Озарбайжон,

Қозоғистон,

Қирғизистон,

Тожикистон,

Туркманистон


2018


55 000



4000

7000

7000

5000

4000

5000

7000

7000

5000

4000

2019


80 000

3000

3000

6000

9000

9000

7000

6000

7000

9000

9000

7000

5000

Бошқалар

2018


19 000



1500

2500

2500

1500

1500

1500

2500

2500

1500

1500

2019


33 000

2000

2000

2500

3500

3500

2500

2500

2500

3500

3500

2500

2500

   





Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2018 йил 16 мартдаги

ПҚ-3609-сон қарорига

3-ИЛОВА



2018-2019 нилларда Самарқанд вилоятига

ички туризмин ривожлантириш мақсадида республика

ҳудудларидан жалб қилинадиган маҳаллий туристлар

сони 2017 йилга нисбатан 2018 йилда 1,7 карра ҳамда

2019 йилда 2,3 карра миқдорида ошириш бўйича

ПРОГНОЗ ПАРАМЕТРЛАРИ


(минг бирликда)

Республика

ҳудудларидан

Самарқанд вилоятига

ташриф буюрадиган

туристлар

Давр

(йил)


Жами


Қ

о

р

а

қ

а

л

п

о

ғ

и

с

т

о

н

Р

е

с

п

у

б

л

и

к

а

с

и


А

н

д

и

ж

о

н

в

и

л

о

я

т

и


Б

у

х

о

р

о

в

и

л

о

я

т

и


Ж

и

з

з

а

х

в

и

л

о

я

т

и


Қ

а

ш

қ

а

д

а

р

ё

в

и

л

о

я

т

и


Н

а

в

о

и

й

в

и

л

о

я

т

и


Н

а

м

а

н

г

а

н

в

и

л

о

я

т

и


С

у

р

х

о

н

д

а

р

ё

в

и

л

о

я

т

и


С

и

р

д

а

р

ё

в

и

л

о

я

т

и


Т

о

ш

к

е

н

т

в

и

л

о

я

т

и


Ф

а

р

ғ

о

н

а

в

и

л

о

я

т

и


Х

о

р

а

з

м

в

и

л

о

я

т

и


Т

о

ш

к

е

н

т

ш

а

ҳ

р

и


Маҳаллий сайёҳлар сони (прогноз)


2018


1 520,0


17,6

151,7

80,2

129,2

101,2

220,1

133,0

66,0

67,9

73,7

161,9

45,8

271,6

2019


2 000,0


23,2

199,6

105,5

170,0

133,2

289,6

175,0

86,9

89,3

96,9

213,1

60,3

357,3

Қўшимча уюштириладиган ташрифлардаги сайёҳлар сони, шундан:


2018


440,0

5,3

45,9

24,3

39,1

30,6

66,6

40,3

20,0

20,5

22,3

49,0

13,9

82,2

2019


586,5

7,0

60,6

32,0

51,6

40,4

87,9

53,1

26,4

27,1

29,4

64,7

18,3

108,5

Касаба уюшмалари ва йирик иш берувчилар орқали вазирлик, идора, ҳўжалик бирлашмалари ва йирик корхоналар ишчи ходимлари ташрифи


2018


160,0

1,9

16,0

8,4

13,6

10,7

23,2

14,0

7,0

7,1

7,8

17,0

4,8

28,6

2019


211,2

2,4

21,1

П,1

18,0

14,1

30,6

18,5

9,2

9,4

10,2

22,5

6,4

37,7

Ўзбекистон Ешлар иттифоқи орқали мактаб ўқувчилари, коллеж ва лицей талабалари ташрифи


2018


98,0

1,1

9,8

5,2

8,3

6,5

14,2

8,6

4,3

4,4

4,8

10,4

3,0

17,5

2019


129,4

1,5

12,9

6,8

11,0

8,6

18,7

п,з

5,6

5,8

6,3

13,8

3,9

23,1

Ўзбекистон Ешлар иттифоқи орқали олий таълим муассасалари талабалари ташрифи


2018


45,0

0,5

4,5

1,4

3,5

2,3

7,2

3,7

1,8

1

1,2

4,9

1

12

2019


65,1

1

6,6

2,5

5,3

3,7

9,4

5,5

2,7

2

2,2

6,9

2

15,3

"Маҳалла" жамғармаси ва Хотин-қизлар қўмитаси орқали ёш ва намунали оилалар ташрифи


2018


57,0

0,7

5,7

3,0

4,8

3,8

8,3

5,0

2,5

2,5

2,8

6,1

1,7

10,2

2019


75,2

0,9

7,5

4,0

6,4

5,0

10,9

6,6

3,3

3,4

3,6

8,0

2,3

13,4

Дин ишлари бўйича қўмита орқали Ҳаж ва Умра зиёратига боришдан олдин Самарқанд вилоятига уюштириладиган ташрифлар


2018


10,0

0,1

1,0

0,5

0,9

0,7

1,4

0,9

0,4

0,4

0,5

1,1

о,з

1,8

2019


13,2

0,2

1,3

0,7

1,1

0,9

1,9

1,2

0,6

0,6

0,6

1,4

0,4

2,4

"Нуроний" ва "Маҳалла" жамғармалари ва Дин ишлари бўйича қўмита орқали кексалар ва нуронийлар ташрифлари


2018


45,0

0,5

4,5

2,4

3,8

з,о

6,5

3,9

2,0

2,0

2,2

4,8

1,4

8,0

2019


59,4

0,7

5,9

3,1

5,1

4,0

8,6

5,2

2,6

2,7

2,9

6,3

1,8

10,6

Ҳудудлардаги тадбиркорлик субъектлари ва бошқалар ташрифлари


2018


25,0

0,3

2,5

1,3

2,1

1,7

3,6

2,2

1,1

1,1

1,2

2,7

0,8

4,5

2019


33,0

0,4

3,3

1,7

2,8

2,2

4,8

2,9

1,4

1,5

1,6

3,5

1,0

5,9

        


Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2018 йил 17 март