язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Иқтисодиётнинг айрим соҳалари/ Саноат/ Енгил саноат/ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 25.03.2004 й. 141-сон "Ўзбекенгилсаноат" давлат-акциядорлик компанияси бошқарув тузилмасини такомиллаштириш ва республика енгил саноатини янада ривожлантиришни рағбатлантириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

25.03.2004 й.

N 141



"ЎЗБЕКЕНГИЛСАНОАТ"

ДАВЛАТ-АКЦИЯДОРЛИК КОМПАНИЯСИ

БОШҚАРУВ ТУЗИЛМАСИНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ

ВА РЕСПУБЛИКА ЕНГИЛ САНОАТИНИ ЯНАДА

РИВОЖЛАНТИРИШНИ РАҒБАТЛАНТИРИШ

ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА


(Кўчирма)


Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Хўжалик бошқарув органлари тизимини такомиллаштириш тўғрисида" 2003 йил 22 декабрдаги ПФ-3366-сон Фармонини бажариш юзасидан ҳамда бозор иқтисодиёти талабларига мувофиқ енгил саноатни бошқаришни янада эркинлаштириш, ишлаб чиқаришларни замонавийлаштириш ва тугалланган циклга эга бўлган янги ишлаб чиқаришларни яратиш, биринчи навбатда экспорт потенциалини кенгайтириш ва рақобатбардошли маҳсулотлар ишлаб чиқариш учун тармоққа инвестицияларни жалб этиш бўйича рағбатлар ва преференцияларни чуқурлаштириш ва кенгайтириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:

3. "Ўзбекенгилсаноат" давлат-акциядорлик компанияси бир ой муддатда Компания уставига тегишли ўзгартириш ва қўшимчалар киритсин ҳамда уни белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида қайта рўйхатдан ўтказсин.


4. "Ўзбекенгилсаноат" давлат-акциядорлик компаниясининг 2004-2006 йиллар учун Инвестиция дастури 3-иловага* мувофиқ маъқуллансин.

"Ўзбекенгилсаноат" давлат-акциядорлик компаниясининг янги корхоналар қурилиши ва ишлаб турганларининг реконструкция қилиниши фақат янги, илгари ишлатилмаган технология асбоб-ускуналарини ўрнатиш асосида амалга оширилиши тўғрисидаги баёноти маълумот учун қабул қилинсин.


5. "Ўзбекенгилсаноат" давлат-акциядорлик компанияси корхоналарига контракт тузиш пайтида вужудга келган жаҳон нархларидан паст бўлмаган нархлар бўйича эркин муомаладаги валютага (қўшилган қиймат солиғини нул ставка бўйича ҳисоблаган ҳолда) ички бозорда ярим тайёр тўқимачилик маҳсулотларини (калава, газмол, трикотаж полотно ва пахтани йигириш чиқиндилари, аксессуарлар ва фурнитурани) 2007 йил 1 январгача харид қилишига истисно тариқасида рухсат берилсин.

6. Енгил саноат маҳсулотлари сифатини ва рақобатбардошлигини ошириш, шунингдек ассортиментини кенгайтириш учун "Ўзбекенгилсаноат" давлат-акциядорлик компанияси корхоналари томонидан олиб келинаётган 4-иловага* мувофиқ химикатлар, бўёқлар, фурнитура ва аксессуарлар, шунингдек республикада ишлаб чиқарилмайдиган бошқа ёрдамчи материаллар 2007 йил 1 январгача импорт божхона божлари тўлашдан озод қилинсин.

Белгилаб қўйилсинки, бўшайдиган маблағлар тармоқ корхоналарини замонавийлаштириш ва техника билан қайта жиҳозлашда мақсадли фойдаланилади.

7. Тайёр тикувчилик ва трикотаж буюмлар ишлаб чиқарувчи ва экспорт қилувчи енгил саноат корхоналарига тўловнинг аккредитив шакли тасдиқланган тақдирда аккредитивнинг амал қилиш муддатини 90 кунгача этиб белгилашга истисно тариқасида рухсат берилсин.

Республика тижорат банкларига енгил саноат корхоналарига экспортбоп маҳсулот ишлаб чиқариш ва сотиш учун муддати 180 кунгача бўлган қисқа муддатли кредитлар, шу жумладан валюта кредитлари бериш тавсия қилинсин.


11. 2005 йилдан 1 январдан бошлаб икки йил муддатга хорижий инвестициялар иштирокидаги корхоналарга, пахта толасининг барча ҳажми улар томонидан тайёр товаргача (тикувчилик, трикотаж, чулки-пайпоқ маҳсулотлари) тўлиқ қайта ишланиши ҳамда ишлаб чиқариш ҳажмининг камида 80 фоизи экспорт қилиниши шарти билан, эркин муомаладаги валютага харид қилинадиган пахта толаси учун 5 фоиз миқдорида қўшимча чегирма берилсин.

Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги "Ўзпахтасаноат" уюшмаси, "Ўзбекенгилсаноат" давлат-акциядорлик компанияси ва бошқа манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда хорижий инвестициялар иштирокидаги корхоналарга пахта толаси учун қўшимча чегирма бериш тартибини икки ой муддатда ишлаб чиқсин ва тасдиқласин.


12. "Ўзбекенгилсаноат" давлат-акциядорлик компанияси 2004 йил 1 июлгача енгил саноат корхоналари учун Кадрлар (менежерлар ва технологлар) малакасини ошириш ва уларни қайта тайёрлаш марказини ташкил этсин.


13. Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 29 октябрдаги 636-ф-сон фармойиши ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.

14. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосарлари М.З. Усмонов ва Р.С. Азимов зиммасига юклансин.



Вазирлар Маҳкамасининг Раиси                                       И. Каримов



*) 3 ва 4-иловалар рус тилидаги матнида берилган.


"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2004 йил, 12-сон, 145-модда.