Умная подшивка

"Соликлар ва божхона хабарлари" газетаси / 2018 йил / 2018 йил N 31 (1251) 31 июль /

Божхона

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Божхона бошқармасида



САЙЁР СУДДАН МАҚСАД -

ЖАЗОЛАШ ЭМАС


Самарқанд вилояти божхона бошқармасида бўлиб ўтган вилоят маъмурий судининг сайёр суд мажлисида асосан "Самарқанд аэропорти" чегара божхона постида ва "Самарқанд" ҳамда "Улуғбек" ТИФ божхона постларида аниқланган 20 га яқин маъмурий ҳуқуқбузарлик ишлари кўриб чиқилди.


Вилоят маъмурий суди судьялари С.Юсупов ва Р.Очилов раислик қилган сайёр суд ишида Самарқанд вилояти божхона бошқармаси бошлиғи ўринбосари А.Ахлимирзаев, соҳавий бўлим ва гуруҳ бошлиқлари ҳамда ТИФ божхона постлари ходимлари, Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи Самарқанд вилоят Кенгаши вакиллари, божхона расмийлаштируви бўйича мутахассислар ва маъмурий ҳуқуқбузарликни содир этган шахслар иштирок этди. Суд мажлисини бундай сайёр тарзда ўтказишдан мақсад давлатимиз раҳбарининг Парламентга Мурожаатномасида белгиланган вазифалардан келиб чиққан ҳолда маъмурий ишларни тез кўриб чиқиш ва бу билан фуқароларга қулайликлар яратиш ҳамда энг асосийси, қонунбузарларни жазолаш эмас, тарбиялашдан иборат эканлиги эслатилди.

Ҳуқуқбузарларга амалдаги қонунчилик талаблари тушунтирилди ва уларга нисбатан тегишли жазо чоралари тайинланган ҳолда қарорлар қабул қилинди.


Исомиддин ТУРАПОВ,

Самарқанд вилояти

божхона бошқармаси

катта суриштирувчиси.


--------------------




Ҳисобот



ШИКОЯТ ҚИЛСАМ МАЙЛИМИ?

   

Ўзбекистонликлар қайси ташкилот, тизимлардан кўпроқ

норози эканлигини улардан келаётган шикоят

ва аризалар оқимидан ҳам билса бўлади


Ўзбекистон Истемолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш федерацияси мурожаатларни ўрганиш борасидаги 2018 йилнинг 6 ойи давомидаги маълумотларини эълон қилди.


Ҳисобот даврида Федерация ва унинг ҳудудий тузилмалари ҳамда туман (шаҳар) жамиятларига истеъмолчилардан жами 6 713 та мурожаат келиб тушган. Мазкур ариза ва шикоятлар сони

...
Время: 0.0047
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск