язык интерфейса

КИЧИК КОРХОНА ЭЛЕКТРОН БУХГАЛТЕРИ

КИЧИК КОРХОНА ЭЛЕКТРОН БУХГАЛТЕРИ/ Меъёрий-ҳуқуқий хужжатлар/ Айрим тармоқларининг фаолияти/ Ёқиллғи-энергетика/ Нефть маҳсулотларини сотиш фаолиятини лицензиялаш (нефть маҳсулотларини автомобилларга ёнилғи қуйиш шохобчалари ва мой алмаштириш пунктлари орқали сотишдан ташқари) тўғрисида Низом (ЎзР ВМ 12.06.2018 й. 444-сон қарорига 3-илова)

Полный текст документа доступен в платной версии

Вазирлар Маҳкамасининг

2018 йил 12 июндаги

444-сон қарорига

3-ИЛОВА



Нефть маҳсулотларини сотиш фаолиятини лицензиялаш

(нефть маҳсулотларини автомобилларга ёнилғи қуйиш

шохобчалари ва мой алмаштириш пунктлари орқали

сотишдан ташқари) тўғрисида

НИЗОМ


1-БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Ушбу Низом нефть маҳсулотларини сотиш бўйича (нефть маҳсулотларини автомобилларга ёнилғи қуйиш шохобчалари ва мой алмаштириш пунктлари орқали сотишдан ташқари) фаолиятни лицензиялаш тартибини белгилайди.


2. Автобензин, авиабензин, экстрабензин, дизель ёқилғиси, авиакеросин, мазут, печь ёқилғиси, нефть битуми, шунингдек, техник мойлар ва мойлаш материалларини сотиш бўйича фаолият лицензияланиши керак, уларнинг заводда идишга қадоқланганлари бундан мустасно.


3. Нефть маҳсулотларини сотиш бўйича фаолият фақат юридик шахслар томонидан амалга оширилади.


4. Нефть маҳсулотларини сотиш бўйича фаолиятни амалга ошириш ҳуқуқига намунавий (оддий) лицензиялар берилади.

Лицензия талабгорининг аризасига кўра лицензия умуман фаолият турига ёхуд унинг бир қисмига берилиши мумкин.


5. Лицензияларни бериш, лицензиянинг амал қилишини тўхтатиб туриш ёки тўхтатиш, шунингдек, уни бекор қилиш ва қайта расмийлаштириш тўғрисидаги қарорлар "Ўздавнефтгазинспекция"нинг Нефть маҳсулотларини сотиш бўйича фаолиятни лицензиялаш (нефть маҳсулотларини автомобилларга ёнилғи қуйиш шохобчалари ва мой алмаштириш пунктлари орқали сотишдан ташқари) комиссияси (кейинги ўринларда Комиссия деб аталади) томонидан қабул қилинади.


6. Комиссия фаолияти Комиссия томонидан тасдиқланадиган низомга мувофиқ ташкил этилади.


7. Ҳужжатларни қабул қилиш, улар бўйича эксперт хулосалари тайёрлаш, лицензияларни бериш, лицензиат билан лицензия битими тузиш ва унинг бажарилишини назорат қилишни "Ўздавнефтгазинспекция" (кейинги ўринларда лицензияловчи орган деб аталади) амалга оширади.


8. Нефть маҳсулотларини сотиш бўйича фаолиятни амалга оширишга лицензия амал қилиши чекланмаган муддатга берилади.



2-БОБ. ЛИЦЕНЗИЯ ТАЛАБЛАРИ

ВА ШАРТЛАРИ


9. Қуйидагилар нефть маҳсулотларини сотиш бўйича фаолиятни амалга оширишнинг лицензия талаблари ва шартлари ҳисобланади:

а) лицензиат томонидан нефть маҳсулотларини қабул қилиш, сақлаш, ҳисобга олиш ва сотиш соҳасидаги Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларига, экология, санитария, метрология, ёнғинга қарши ва техник нормалар, нормативлар  ва қоидаларга риоя этиш;

б) штатда лицензияда кўрсатилган фаолият тури бўйича тегишли маълумотга ва камида уч йил иш стажига эга бўлган камида бир нафар ходимнинг, шунингдек, хизмат кўрсатувчи техник ходимларда махсус тайёргарликнинг мавжуд бўлиши;

в) сотиладиган нефть маҳсулотларига сифат сертификатининг мавжудлиги ва уларнинг сифат сертификатига ҳақиқатда мувофиқлиги;

г) фаолиятнинг лицензияланаётган аниқ турини амалга ошириш, шу жумладан, мавжуд моддий-техника базадан, нефть омборидан ва ёнилғи қуйиш асбоб-ускуналаридан, бошқа техника воситаларидан фойдаланиш учун шароитларнинг яратилганлиги;

д) лицензиат томонидан давлат сири ҳисобланадиган маълумотлардан фойдаланиш билан боғлиқ ишлар бажарилган тақдирда режим органининг мавжудлиги.

е) лицензияланаётган фаолият турини амалга ошириш учун фойдаланиладиган бинолар, иншоотлар, муҳандислик коммуникациялари ва технология асбоб-ускуналарининг мулк ҳуқуқи ёки бошқа ашёвий ҳуқуқ билан лицензия талабгорида мавжудлиги;


10. Лицензия битимида ушбу Низомнинг 9-бандида санаб ўтилганлардан аниқ лицензия талаблари ва шартлари назарда тутилиши мумкин.


11. Нефть маҳсулотларини сотиш бўйича фаолиятнинг тегишли турини амалга ошириш учун зарур бўлган моддий-техник базага, асбоб-ускуналарга ва бошқа техника воситаларига минимал талаблар Комиссия томонидан белгиланади.



3-БОБ. ЛИЦЕНЗИЯ ОЛИШ УЧУН

ЗАРУР БЎЛГАН ҲУЖЖАТЛАР


12. Лицензия олиш учун лицензия талабгори лицензияловчи органга қуйидаги ҳужжатларни тақдим этади:

а) юридик шахснинг номи ва ташкилий-ҳуқуқий шакли, унинг жойлашган жойи (почта манзили), банк муассасасининг номи ва банкдаги ҳисоб рақами, фаолиятнинг (ёхуд унинг бир қисмининг) лицензияланадиган тури кўрсатилган ҳолда лицензия бериш тўғрисидаги ариза;

б) лицензия бериш тўғрисидаги аризанинг лицензияловчи орган томонидан кўриб чиқилиши учун йиғим тўланганлигини тасдиқловчи ҳужжат;

в) фаолиятнинг лицензияланадиган турини амалга ошириш учун фойдаланиладиган муҳандислик коммуникациялари ва технологик асбоб-ускуналарга мулк ҳуқуқининг ёки бошқа ашёвий ҳуқуқнинг мавжудлигини тасдиқловчи ҳужжат;

г) "Ўздавнефтгазинспекция" ҳудудий бўлимининг нефть маҳсулотларини қабул қилиш, сақлаш, ҳисобга олиш ва сотиш учун нефть омбори хўжалигининг асбоб-ускуналар билан таъминланганлиги ҳолати, хизмат кўрсатувчи ходимларнинг махсус маълумотга эгалиги тўғрисидаги хулосаси;

д) "Саноатгеоконтехназорат" давлат инспекцияси тармоқ инспекциясининг нефть омбори хўжалигининг саноат хавфсизлиги талабларига мувофиқлиги тўғрисидаги хулосаси;

е) Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ёнғин хавфсизлиги ҳудудий бошқармаларининг ёнғинга қарши талабларга мувофиқлик тўғрисидаги хулосаси;

ж) Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси ҳудудий бошқармаларининг нефть омбори хўжалигининг табиатни муҳ

...