Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Таълим. Фан. Маданият / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Таълим /

Тошкент давлат юридик университети магистратурасига ўқишга қабул қилиш тартиби тўғрисида Низом (ЎзР ВМ 04.07.2018 й. 502-сон қарорига 1-илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

2018 йил 4 июлдаги

502-сон қарорига

1-ИЛОВА



Тошкент давлат юридик университети

магистратурасига ўқишга қабул қилиш

тартиби тўғрисида

НИЗОМ


1-БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Ушбу Низом Тошкент давлат юридик университети (кейинги ўринларда ТДЮУ деб юритилади) магистратурасига ўқишга қабул қилиш тартибини белгилайди.

Ўзбекистон Республикаси фуқароларини мутахассисликлар бўйича ТДЮУ магистратурасига ўқишга қабул қилиш қабул квоталарига мувофиқ давлат грантлари ва тўлов-контракт асосида амалга оширилади.

ТДЮУ магистратурасига хорижий фуқароларни ўқишга қабул қилиш қабул квоталаридан ташқари Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан белгиланадиган ўринлар сонига мувофиқ тўлов-контракт асосида амалга оширилади.


2. Ушбу Низомда қуйидаги асосий тушунчалардан фойдаланилади:


абитуриент - ТДЮУ магистратурасига ўқишга қабул қилиш учун ҳужжат топширган жисмоний шахс (Ўзбекистон Республикаси фуқароси ёки хорижий фуқаро);


апелляция комиссияси - ёзма имтиҳон натижалари бўйича абитуриентларнинг шикоятларини кўриб чиқиш учун ТДЮУ ректорининг буйруғи билан университет профессор-ўқитувчилари, шунингдек, тегишли фанлар бўйича экспертлардан ташкил этиладиган комиссия;


хорижий фуқаро - хорижий давлат фуқароси бўлган жисмоний шахс, шунингдек, хорижий давлат ҳудудида доимий равишда истиқомат қиладиган фуқаролиги бўлмаган шахслар;


суҳбат бўйича комиссия - ТДЮУ ректорининг буйруғи билан ташкил этиладиган ТДЮУ магистратурасига ўқишга қабул қилиш учун хорижий фуқаролар билан суҳбат ўтказадиган комиссия;


аудитория кузатувчиси - ёзма имтиҳон ўтказиш вақтида ушбу Низом талаблари бажарилишини таъминлаш мақсадида аудиторияда абитуриентлар устидан назоратни амалга ошириш, шунингдек ёзма имтиҳон ўтказиш тартибини тушунтириш бўйича абитуриентларга амалий ёрдам кўрсатиш учун масъул бўлган шахс;


ТДЮУ қабул комиссияси - ТДЮУ ректорининг буйруғи билан ҳар йили ташкил этиладиган ТДЮУ магистратурасига ўқишга қабул қилишни ташкил этадиган, шунингдек абитуриентлардан ҳужжатларни қабул қилиш ва уларга маслаҳат хизматлари кўрсатадиган комиссия;


аудитория раҳбари - аудиторияда ёзма имтиҳонни ушбу Низом талабларига қатъий мувофиқ равишда ташкил этиш ва ўтказиш, шунингдек, аудиториядаги кузатувчилар ва абитуриентларнинг фаолиятига умумий раҳбарлик қилиш ва назоратни амалга ошириш учун масъул бўлган шахс;


махсус комиссия - ёзма имтиҳон жавоблари холис текширилиши ва баҳоланиши учун ТДЮУ ректорининг буйруғи билан ташкил этиладиган комиссия;


эксперт гуруҳи - ёзма имтиҳон, шунингдек, суҳбат саволларини тузиш мақсадида ТДЮУ қабул комиссиясининг қарори билан тегишли соҳа малакали мутахассисларидан ташкил этиладиган гуруҳ;


имтиҳон комиссияси - ёзма имтиҳонни ўтказиш учун университет ходимлари, шунингдек, бошқа ташкилотлар раҳбарлари билан келишилган ҳолда ушбу ташкилотларнинг вакилларидан иборат ТДЮУ ректорининг буйруғи билан ташкил этиладиган комиссия.


3. ТДЮУ қабул комиссиясининг жорий ишлари ТДЮУ қабул комиссиясининг масъул котиби (кейинги ўринларда масъул котиб деб юритилади) ва ТДЮУ магистратурасига ўқишга қабул қилиш ишлари бўйича масъул котиб ўринбосари (кейинги ўринларда масъул котибнинг ўринбосари деб аталади) томонидан амалга оширилади.


4. ТДЮУ магистратурасига ўқишга қабул қилиш абитуриентлар учун тенг ҳуқуқлилик, қабулнинг ягона қоидалари ва танлов асосида амалга оширилади.

Кириш имтиҳонларида энг юқори балл тўплаган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари давлат грантлари бўйича биринчи навбатда, қолганлар рейтинг баллари асосида тўлов-контракт квоталари асосида ТДЮУ магистратурасига ўқишга қабул қилинади.

Хорижий фуқаролар рейтинг баллари асосида белгиланган ўринлар сонига мувофиқ ТДЮУ магистратурасига ўқишга қабул қилинади.


5. ТДЮУ магистратурасига кириш имтиҳонлари 1 августдан 20 августгача бўлган давр оралиғида қуйидаги шаклда олиб борилади:

Ўзбекистон Республикаси фуқаролари учун - ёзма имтиҳон;

хорижий фуқаролар учун - суҳбат.


6. Ёзма имтиҳон мутахассислик фанлари ва чет тили фани бўйича ўтказилади.

Ёзма имтиҳон:

мутахассислик фанлари бўйича таҳлил, ҳуқуқий манбалар билан мустақил ишлаш ҳамда ҳуқуқий масалалар бўйича хулосаларни баён этиш борасида қобилиятларни аниқлашга йўналтирилган;

чет тили фани бўйича чет тилларини билишнинг тегишли даражасини аниқлашга қаратилган.


7. Хорижий фуқароларни ТДЮУ магистратурасига ўқишга қабул қилиш учун суҳбат (кейинги ўринларда суҳбат деб аталади):

юриспруденция соҳасида профессионал билим ва кўникмаларини (назарий билимлар ва амалий кўникмаларни тизимлаштиришга, мустаҳкамлашга ва кенгайтиришга, ҳуқуқий манбалар билан ишлаш, норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни шарҳлаш ва қўллаш кўникмалари, аниқ ҳуқуқий қарорларни қабул қилиш учун мавжуд далиллар ва ҳолатларни юридик жиҳатдан тўғри баҳолашга бўлган қобилиятнинг мавжудлиги);

илмий тадқиқот олиб боришга бўлган қобилиятни (таҳлил қилиш, фикрлаш, шунингдек, юриспруденцияга оид муаммоларни аниқлай олиш, илмий-тадқиқот фаолияти олиб бориш, асосий илмий тушунчалар ва илмий-тадқиқот ишлари усулларини тушуниш қобилият);

салоҳият даражасини (билим ва уқувни такомиллаштириш, муаммоларни ҳал қилишга ноанъанавий ёндашуви, ўз устида ишлаш ва малакани оширишга бўлган интилиш, касбий камолотга эришиш мақсадида шахсий имкониятларини максимал даражада кенгайтириш қобилиятининг мавжудлиги, шунингдек, жамоада ишлай олиши ва етакчилик сифатларининг мавжудлиги);

одоб-ахлоқ қоидалари ва принципларини (ижтимоий-иқтисодий муаммолар ва масалаларга қизиқиш, ўз позицияси ва фикрини кўрсата олиш ва шу асосда ҳаракат қилиш қобилияти, ёлғон ва ҳуқубузарликларга нисбатан муросасизлик, бағрикенглик, юксак одоб-ахлоқ меъёрларини, қадриятларни намоён қилишнинг мавжудлиги) аниқлаш учун ўтказилади.


8. ТДЮУ магистратурасига ўқишга қабул қилиш учун кириш имтиҳонлари талаба магистратурада ўқийдиган тилда топширилади ва бу ҳақида магистратурага кириш тўғрисидаги аризада кўрсатилиши лозим.

Кириш имтиҳонлари магистратура мутахассисликлари ва ўқитиш тилларига кўра алоҳида ўтказилади.


9. ТДЮУ магистратурасига кўзи ожиз абитуриентларни ўқишга қабул қилиш Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 20 июндаги 393-сон қарори билан тасдиқланган Олий таълим муассасаларининг бакалавриатига талабаларни ўқишга қабул қилиш тартиби тўғрисидаги низомга 3-иловада белгиланган тартибга мувофиқ амалга оширилади.


10. ТДЮУ магистратурасига ўқишга қабул қилиш юриспруденция йўналиши бўйича ёки ТДЮУ қабул комиссияси томонидан белгиланадиган унга мос келувчи бошқа йўналишларда таълим олган бакалаврлар орасидан ўтказилади.


11. ТДЮУ магистратурасига ўқишга қабул қилишни ташкил этиш ушбу Низомга 1-иловага мувофиқ схема бўйича амалга оширилади.



2-БОБ. ҲУЖЖАТЛАРНИ ҚАБУЛ ҚИЛИШ


12. ТДЮУ қабул комиссияси, қоида тариқасида, ҳужжатларни қабул қилиш бошланишидан бир ой олдин абитуриентларни қабул қилиш муддатлари, мутахассислик номлари, квоталар (ўринлар сони) ҳақидаги маълумотлар ҳақида хабардор қилади.


13. ТДЮУ магистратурасига ўқишга қабул қилиш учун ҳужжатлар Интернетнинг халқаро ахборот тармоғи орқали 15 мартдан 30 июлгача тақдим қилинади.


14. ТДЮУ магистратурасига ўқишга қабул қилиш учун абитуриентлар онлайн-режимда ушбу Низомга 2 ва 3-иловаларга мувофиқ, ТДЮУ ректори номига мутахассисликни кўрсатган ҳолда электрон шаклдаги қабул қилиш тўғрисидаги аризани тўлдиради.


15. Ўқишга қабул қилиш тўғрисидаги аризага электрон шаклда қуйидагилар илова қилинади:

паспорт ёки унинг ўрнини босувчи ҳужжат;

олий маълумот тўғрисидаги диплом (ёки дипломдан кўчирма - Ўзбекистон Республикаси олий таълим муассасаларини давлат гранти бўйича ўқиб тугатганлар учун) ҳамда унга илова;

3,5 х 4,5 см ўлчамли рангли фотосурат.

Аризага илова қилинаётган ҳар бир ҳужжат ҳақиқийлиги сақланишини таъминловчи (ҳар бир дюймга 200 нуқтадан кам бўлмаган) алоҳида файл кўринишида бўлиши керак. Ҳар бир файл ўлчами 10 Мбдан ошмаслиги лозим.

Аризани ҳужжатлар "PDF" (portable document format) форматида сканер қилинган нусхалари шаклида илова қилинган ҳолда беришга йўл қўйилади.


16. Ушбу Низомнинг 13, 14 ва 15-бандларида назарда тутилган талабларга мувофиқ барча ҳужжатлар тақдим этилган тақдирда, 72 соат ичида ноёб рақам бериш орқали ариза рўйхатга олинади ва абитуриентга билдиришнома юборилади.

Аризага ноёб рақам бериш пайти ТДЮУ қабул комиссияси томонидан ҳужжатлар қабул қилинган вақт ҳисобланади.


17. Тақдим қилинган ҳужжатлар ушбу Низомнинг 13, 14 ва 15-бандларида назарда тутилган талабларга мувофиқ бўлмаган тақдирда, 72 соат ичида аризада кўрсатилган электрон почта манзили бўйича абитуриентга тегишли хабарнома юборилади. Бунда абитуриентга кўрсатиб ўтилган камчиликларни тузатиш ва ҳужжатларни қабул қилишнинг белгиланган муддати тугагунга қадар уларни такроран тақдим этиш имконияти берилади.

Ҳужжатларни қабул қилишнинг белгиланган муддати тугагандан сўнг уларга ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш қатъиян тақиқланади.


18. Рўйхатга олинган қабул қилиш тўғрисидаги аризалар сони ҳар куни ТДЮУ веб-сайтига жойлаштирилади.


19. Кириш имтиҳонлари натижалари ва таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш бўйича давлат комиссиясининг (кейинги ўринларда Давлат комиссияси деб аталади) ТДЮУ магистратурасига ўқишга қабул қилиш бўйича тавсия этилганлиги тўғрисидаги қарорига асосан абитуриентлар Давлат комиссияси қарори қабул қилингандан кейин 3 кун мобайнида ҳужжатларнинг асл нусхаларини тақдим этадилар.

Ҳужжатларда қалбакилаштириш ёки сохталаштириш ҳолатлари аниқланганда, шу жумладан, электрон шаклдаги маълумотларда ҳам, абитуриент кириш имтиҳонларидан четлаштирилади (талаба ТДЮУдан ҳайдалади), ҳужжатлар эса белгиланган тартибда ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларига юборилади.



3-БОБ. ЁЗМА ИМТИҲОННИ

ЎТКАЗИШ ТАРТИБИ


§ 1. Умумий шартлар


20. Ёзма имтиҳонларни ушбу Низомга қатъий риоя қилган ҳолда ташкил этиш ва уни ўтказиш масъулияти масъул котиб, унинг ўринбосари, аудитория раҳбарлари ва кузатувчилари, имтиҳон комиссияси ва махсус комиссия аъзоларига юкланади.


21. Ёзма имтиҳонларни ўтказиш жадвали масъул котибнинг тақдимномасига мувофиқ ТДЮУ ректорининг буйруғи билан тасдиқланади. Буйруққа ёзма имтиҳонда иштирок этиш ҳуқуқига эга бўлган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари рўйхати илова қилинади.



§ 2. Ёзма имтиҳонларни ўтказишга

тайёргарлик кўриш


22. Ёзма имтиҳонни ташкил этиш ва ўтказиш ТДЮУ қабул комиссияси раиси томонидан тасдиқланадиган қабул комиссиясининг иш режаси асосида амалга оширилади.


23. Қуйидагилар ТДЮУ қабул комиссиясининг асосий вазифалари ҳисобланади:

ёзма имтиҳон ўтказиш жараёнининг холисона ва адолатли ўтишини таъминлаш;

ёзма имтиҳон ўтказиш учун бино ва аудиторияларни тайёрлаш;

ёзма имтиҳонни ўтказиш билан боғлиқ барча зарур шароитларни яратиш;

абитуриентларга уларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятларини тушунтириш, шунингдек, ёзма имтиҳон натижалари тўғрисида уларга тўлиқ маълумотларни тақдим этиш;


24. Ёзма имтиҳонни ўтказиш жараёни видеотасвирга олиш орқали амалга оширилади. Ёзма имтиҳон тугагач 1 соат ичида видеотасвирлар ТДЮУ қабул комиссияси раисига топширилади. Видеотасвирдан нусха кўчириш тақиқланади.


25. Ёзма имтиҳон олинадиган фанлар дастури, қоида тариқасида, имтиҳон бошланишидан бир ой олдин ТДЮУ веб-сайтига жойлаштирилади.


26. Ёзма имтиҳонлар ўтказилишига қадар ТДЮУ қабул комиссияси раиси томонидан тасдиқланган жадвалга мувофиқ қабул комиссияси томонидан консультациялар ташкил этилади.


27. Ёзма имтиҳон, қоида тариқасида, ТДЮУга тегишли биноларда ўтказилади.

Ёзма имтиҳон ўтказиладиган бинолар ва аудиторияларни тайёрлаш бўйича жавобгарлик масъул котиб ўринбосари зиммасига юкланади.


28. ТДЮУ қабул комиссияси ёзма имтиҳон ўтказиладиган кунда соат 7:00 гача назорат-пост хизматларига ТДЮУ ректори тасдиқлаган бино ҳудудига киришга рухсат берилган шахслар рўйхатини топширади.


29. Ҳар бир бинога кириш эшиги олдида абитуриентларни тартибли ва ўз вақтида бинога киритиш учун назорат-рухсат пунктлари ўрнатилиши лозим.


30. Ёзма имтиҳонлар ўтказиладиган бинода имтиҳон материалларини тарқатиш ва йиғиб олиш учун имтиҳон вақтида ушбу материалларни сақлаш учун сейфлар билан жиҳозланган махсус хона (кейинги ўринларда штаб деб аталади) тайёрланиши лозим.


31. Ёзма имтиҳон ўтказиладиган бинода уни ўтказиш учун санитария ва ёнғин хавфсизлиги қоидаларига тўлиқ жавоб берадиган зарур техник, тиббий ва маиший шароитлар яратилиши керак.


32. Аудиторияларни тайёрлашда ёруғлик тушиш, шамоллатиш, абитуриентларни тикка тушувчи қуёш нуридан ҳимоялаш имкониятлари ҳисобга олиниши лозим.


33. Ҳар бир аудитория камида 15 нафар абитуриентни жойлаштириш имкониятига эга бўлиши керак. Барча аудиториялардаги ўринлар рақамланган бўлиши лозим.


34. Аудиторияларнинг эшикларида абитуриентлар жойлаштириладиган гуруҳ мутахассислиги шифри ва мутахассислик номи ёзилган кўрсаткичлар бўлиши лозим.


35. Ҳар бир аудитория соат, бўр ёки маркер, доска ва елим билан таъминланган бўлиши шарт.


36. Аудиторияларда ёзма имтиҳонлар ўтказиладиган фанларга тааллуқли бўлган кўргазмали воситалар бўлмаслиги лозим.


37. Ёзма имтиҳон ўтказиладиган биноларда имтиҳон жараёнида фойдаланилмайдиган, шу жумладан нусха кўчириш воситалари мавжуд жойлар, шунингдек қаватларнинг кириш-чиқиш эшиклари 1 кун олдин масъул котиб ўринбосари томонидан ёпиб чиқилиши ва муҳрланиши лозим.


38. Ёзма имтиҳон ўтказиладиган аудиториялар сифатида ошхона, йўлак ва шунга ўхшаган хоналардан фойдаланиш тақиқланади.


39. Аудитория раҳбарлари ва кузатувчиларини бириктириш ҳар 15 абитуриент ҳисобига амалга оширилади.



§ 3. Ёзма имтиҳонлар саволларини

шакллантириш


40. ТДЮУнинг тегишли магистратура мутахассисликлари бўйича ёзма имтиҳон саволлари эксперт гуруҳи томонидан тузилади:

мутахассислик фанлари бўйича - ҳар бир мутахассислик бўйича саволлар шаклида;

чет тили бўйича - илмий матнларни тушуниш ва билиш, шунингдек ёзма нутқ кўникмалари даражасини аниқлайдиган вазифалар шаклида.


41. Саволларни тузишда қуйидаги талабларга алоҳида эътибор қаратилади:


а) мутахассислик фанлари бўйича:

саволлар абитуриентларда таҳлилий фикрлаш даражасини, ҳуқуқий манбалар билан мустақил ишлаш, шунингдек, ҳуқуқий масалалар бўйича хулосаларни баён этиш қобилиятини аниқлашга қаратилган бўлиши лозим;

саволлар тегишли фан ўқув дастурига, шунингдек, тегишли соҳада қабул қилинган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга мувофиқ бўлиши лозим;

саволлар мамлакатда ўтказилаётган ислоҳотларнинг мақсадлари ва вазифаларини акс эттириши лозим;

саволлар лўнда, оддий ва равон тилда баён этилиши лозим;

саволларда фойдаланилган тушунчалар ва атамалар турлича изоҳлаш имкониятини истисно этиши, шунингдек, уларнинг қонун ҳужжатларида ва фанда қабул қилинган маъносига мувофиқ ягона шаклда қўлланилиши лозим;

саволлар умумқабул қилинган грамматик, орфографик, пунктуация қоидаларига мувофиқ расмий тил услублари ва юридик терминологиядан фойдаланган ҳолда тузилиши лозим;


б) чет тили бўйича:

саволлар абитуриентларда илмий матнлар ва махсус атамаларни тушуниш ва фойдалана олиш даражасини, шунингдек, чет тилида таҳлил қилиш ва ўз фикрини баён этиш қобилиятини аниқлашга қаратилган бўлиши лозим;

саволлар мамлакатда ўтказилаётган ислоҳотларнинг мақсадлари ва вазифаларини акс эттириши ва В2 даражасига мувофиқ келиши лозим;

саволлар қисқа, аниқ ва тушунарли тил билан ифодаланиши лозим;

саволлар умумқабул қилинган грамматик, орфографик ва пунктуация қоидаларига мувофиқ тузилиши лозим.


42. Тузиладиган саволларнинг сифати ва мазмуни бўйича масъулият эксперт гуруҳи аъзоларига юкланади. Эксперт гуруҳи фаолиятини ТДЮУ қабул комиссияси раиси бошқаради.


43. Эксперт гуруҳи томонидан тузилган ёзма имтиҳон саволлари ТДЮУ қабул комиссияси раисига топширилади ва имтиҳон билетлари шакллантирилгунига қадар унда сақланади.


44. Тузилган саволлар ёзма имтиҳон ўтказилишидан бир кун олдин ёзма имтиҳон билетларини шакллантириш учун масъул котибга топширилади.

Ҳар бир билет:

мутахассислик фанлари бўйича 3 та саволдан (битта назарий ва иккита амалий);

чет тили фани бўйича учта саволдан (ўқиш даражасини аниқлаш учун 1 вазифа ва ёзма нутқ кўникмаларини аниқлаш учун 2 вазифа) иборат бўлиши лозим.

Шакллантирилган имтиҳон билетлари конвертларга солинади, улар ўз навбатида тегишли мутахассисликлар бўйича аудиториялар сонини ҳисобга олган ҳолда алоҳида пакетларга солинади. Конвертлар ва пакетлар ТДЮУ қабул комиссиясининг муҳри билан тасдиқланади ва штабда сақланади.



§ 4. Ёзма имтиҳонларни ўтказишда аудитория

раҳбарлари ва кузатувчиларнинг вазифалари


45. Ёзма имтиҳонлар ўтказиладиган куни аудитория раҳбарлари ва кузатувчилар ўзлари бириктирилган бинога соат 7:30 дан кечикмасдан паспорти билан етиб келишлари шарт.


46. Аудитория раҳбари ва кузатувчилар томонидан ёзма имтиҳон ўтказиладиган бинога алоқа ва телекоммуникация воситалари, китоб, шпаргалка ва шу кабиларни олиб кириш тақиқланади.


47. Аудитория раҳбарлари ва кузатувчилар ёзма имтиҳонлар ўтказиладиган куни соат 7:30 дан 7:50 гача штабдан тегишли рухсатномаларни олиб, бириктирилган аудиторияга боради ҳамда ўзларининг исми, отасининг исми ва фамилияларини доскага ёзиб қўяди.

Кузатувчилар соат 7:50 дан 8:00 гача аудиториянинг имтиҳонларга тайёрлик ҳолатини текширади, имтиҳон жараёнига салбий таъсир этувчи омиллар аниқланганда, зудлик билан уларни бартараф этиш чораларини кўради. Шунингдек, кузатувчилар аудиториядаги ўриндиқларнинг тўғри рақамланганини ҳам текширади.


48. Аудитория раҳбари соат 8:00 дан 8:15 гача штабда имтиҳон комиссияси раисидан абитуриентларнинг гуруҳлар бўйича рўйхатини қабул қилиб олади, имтиҳон билетлари бўлган пакетларнинг муҳри бузилмаганлигини текширади ва имтиҳон комиссияси аъзоларидан бирининг иштирокида аудиторияга олиб келади.


49. Кузатувчилар соат 8:30 гача аудитория раҳбаридан гуруҳ бўйича рўйхатни олади, шунингдек, абитуриентларни гуруҳлар рўйхати асосида паспорти билан текшириб, аудиторияга киритади. Абитуриентлар рўйхатда кўрсатилган жойга бориб ўтиради.

Ёзма имтиҳонга келмаган абитуриентларнинг ўрни ёзма имтиҳон ўтказиш жараёнида бўш қолдирилади.


50. Кузатувчилар икки абитуриент гувоҳлигида имтиҳон билетлари солинган пакетлар муҳрланганига ишонч ҳосил қилгач, конвертларни очади.

Кузатувчилар имтиҳон билетлари ҳамда саволларга жавоб ёзиш учун мўлжалланган қатъий ҳисобда турувчи рақамланиб муҳрланган дафтарларни тартиб билан тарқатади.

Бунда дафтарларнинг варақлари алмаштириш имконини истисно қиладиган тарзда ТДЮУ қабул комиссия раисида сақланадиган муҳр ва унинг имзоси билан тасдиқланган бўлиши лозим.


51. Аудитория раҳбари абитуриентларга дафтар муқовасида ўз фамилияси, исми, отасининг исмини кўрсатиши, дафтар варақларини букмаслик, фарқ қилувчи белгилар қўймаслик, ёзувлар тагига чизмаслик, жавобларни белгилашда кўк ҳаворанг шарикли ручкадан бошқа ручкадан фойдаланмаслик ҳақида тушунтириш бериши, шунингдек, ушбу талабларни бузиш ёзма имтиҳон ўтказиш талабларини бузиш деб ҳисобланиши ҳақида абитуриентларни огоҳлантириши лозим.


52. Кузатувчилар соат 9:00 гача абитуриентларнинг тартиб рақамини кўрсатган ҳолда дафтарларни қабул қилиб олганлиги тўғрисида имзо қўйишини таъминлайди.

Ёзма имтиҳонларга келмаганлар ҳақида гуруҳ рўйхатига "қатнашмади" деган ёзув киритилади.


53. Аудитория раҳбари соат 9:00 да ёзма имтиҳон бошланганлигини эълон қилади ҳамда ёзма имтиҳоннинг бошланиш ва тугаш вақтини доскага ёзиб қўяди.


54. Аудитория раҳбари соат 11:00 да ёзма имтиҳон саволларига жавоб ёзиш учун ажратилган вақт тугаганлигини эълон қилади ва кузатувчиларга дафтарларни жавоби билан йиғиб олиш бўйича кўрсатма беради.

Дафтарлар йиғиб олингандан сўнг аудитория раҳбари дафтарларнинг ушбу Низом 51-бандида белгиланган талабларга мувофиқлигини текшириб, абитуриентларга аудиториядан чиқишга рухсат беради.


55. Барча дафтарлар, шу жумладан имтиҳон ўтказиш вақтида фойдаланилмай қолган дафтарлар ҳамда ёзма имтиҳондан четлаштириш бўйича тузилган далолатномалар тегишли дафтарларга елимланган ҳолда алоҳида-алоҳида қутига солинади.


56. Аудитория раҳбари соат 11:15 дан кечикмай барча қутиларни имтиҳон комиссияси раисига топширади ҳамда у ушбу қутиларни топширган вақтини тасдиқлатиб, тегишли жойига имзо қўяди.



§ 5. Ёзма имтиҳон жараёнини ташкил этиш


57. Абитуриентлар ёзма имтиҳон ўтказиладиган бинога паспорти билан тегишли тартибда киритилади. Киришда видеокузатув олиб борилади.

Абитуриентлар аудиторияларга мутахассисликларига қараб жойлаштирилади.


58. Ёзма имтиҳон соат 9:00 да бошланади ва 2 соат давом этади.


59. Абитуриентлар ёзма имтиҳон ўтказиладиган бинога соат 8:00 гача, аудиторияга соат 8:30 гача киритилади. Соат 8:30 дан кейин абитуриентлар аудиторияга киритилмайди.


60. Ёзма имтиҳонга келмаган абитуриентлар учун қўшимча имтиҳонлар ўтказилмайди.


61. Ёзма имтиҳон бошланганидан кейин абитуриентлар билан имтиҳон билетлари юзасидан суҳбатлашиш тақиқланади.


62. Имтиҳон билетларига жавоблар дафтарга кўк ҳаворанг шарикли ручкада тушунарли қилиб ёзилиши лозим.


63. Абитурентларга сўзларни қисқартириб ёзиш, сўзларнинг ости ёки устига чизиш, дафтарга, хусусан, ҳошия қисмига тушунарсиз белгилар қўйиш, шунингдек, берилган саволларнинг жавоби билан боғлиқ бўлмаган сўзларни ёзиш, ёзма имтиҳон материалларини бир-бирига узатиш, бошқаларга ёрдам бериш тақиқланади.

Абитуриентлар томонидан уяли телефон ёки бошқа алоқа ва телекоммуникация воситаларини олиб кириш ва фойдаланиш қатъиян тақиқланади.


64. Ёзма имтиҳонга уяли телефон, компьютер ва бошқа алоқа ва телекоммуникация воситаларини, луғат, китоблар, шпаргалкалар олиб киришга ҳаракат қилган ёки олиб кирган, имтиҳон жараёнида имтиҳон материалларини бошқага узатган ёки ёрдам берган, ёзма имтиҳон учун ажратилган вақт тугаганидан кейин имтиҳон материалларини топширмаган, имтиҳон материалларини аудитория ташқарисига олиб чиққан абитуриент ёзма имтиҳон ўтказиш тартибини бузган ҳисобланади.


65. Ёзма имтиҳон давомида абитуриентларга аудиториядан чиқиш тақиқланади. Ўзбошимчалик билан аудиторияни тарк этган абитуриентлар ёзма имтиҳон ўтказиш тартибини бузган ҳисобланади. Соғлиғининг ёмонлашиши ва бошқа зарур ҳолатларда имтиҳон материалларини қолдириб, кузатув остида аудиториядан чиқишга рухсат берилади.


66. Ёзма имтиҳон ўтказишнинг белгиланган тартибини бузган абитуриентлар ёзма имтиҳондан четлаштирилади, ёзма имтиҳондан четлаштириш бўйича мазкур Низомга 4-иловада берилган шаклга мувофиқ аудитория раҳбари ёки кузатувчи томонидан далолатнома расмийлаштирилади.


67. Ёзма имтиҳондан четлаштирилган абитуриентларнинг ёзма ишлари баҳоланмайди ва бундай абитуриентлар ёзма имтиҳонда иштирок этмаган ҳисобланади.


68. Аудитория раҳбари томонидан ёзма имтиҳон учун ажратилган вақт тугаганлиги эълон қилинганда абитуриентлар имтиҳон материалларини топширади. Абитуриентлар белгиланган муддатдан олдин жавоб ёзишни тугатганда ушбу Низомнинг 54-бандида назарда тутилган тартибда муддатидан олдин имтиҳон материалларини топширишлари мумкин.


69. Имтиҳон комиссияси раиси имтиҳон якунлангач дафтарлар солинган қутиларни аудитория раҳбарларидан қабул қилиб олади ва дафтарларнинг муқоваси ва биринчи варағига махсус шифрлар қўйиб, дафтар муқовасини йиртиб олади.

Қўйилган шифрларнинг сир сақланиши учун имтиҳон комиссияси раиси шахсан жавоб беради.



§ 6. Ёзма имтиҳон жавобларини

текшириш ва баҳолаш


70. Махсус комиссия ёзма имтиҳонлар ўтказилишидан бир кун олдин тузилади. Махсус комиссия раиси ТДЮУ ректорининг тавсиясига кўра адлия вазири томонидан, махсус комиссиянинг бошқа аъзолари эса ТДЮУ ректорининг буйруғи билан тайинланади. Махсус комиссия аъзоларининг сони ҳар бир мутахассислик бўйича абитуриентларнинг умумий сонидан келиб чиққан ҳолда ТДЮУ ректори томонидан белгиланади.


71. Махсус комиссия аъзолари ёзма имтиҳон ўтказиладиган куни соат 10:00 дан кечикмай ўз паспортлари билан тегишли мутахассислик бўйича ёзма имтиҳон натижаларини текшириш ва баҳолаш учун ажратилган ва видеокузатиш тизими билан жиҳозланган хонага келишлари лозим.


72. Махсус комиссия аъзолари томонидан ёзма имтиҳон натижаларини текшириш ва баҳолаш учун ажратилган хонага уяли телефонлар ва бошқа алоқа ва телекоммуникация воситаларини олиб кириш тақиқланади.


73. Махсус комиссия раиси дафтарлар солинган қутиларни имтиҳон комиссия раисидан қабул қилиб олади ва махсус комиссия аъзолари иштирокида очади ва дафтарларнинг муқовалари ажратилганлиги ва шифрланганлигини текширади.

Муқоваси ажратилмаган, шифрланмаган ёки абитуриентнинг шахсини аниқлаш имконини берувчи бошқа белгилари мавжуд бўлган дафтарлар аниқланган тақдирда, далолатнома тузилади. Бундай ишлар текширилмайди.


74. Махсус комиссия раиси текшириш ва баҳоларни қўйиш мақсадида имтиҳон натижалари ёзилган дафтарларни комиссия аъзоларига тақсимлаб беради:

мутахассислик фанлари бўйича - тегишли "юриспруденция" соҳасидаги малакали мутахассислар томонидан текширилади;

чет тили бўйича - тегишли чет тили фани бўйича малакали мутахассислар томонидан текширилади.


75. Ёзма жавоблар махсус комиссия аъзолари томонидан ушбу Низомга 5 ва 6-иловаларда назарда тутилган баҳолаш мезонларига мувофиқ текширилади ва баҳоланади.

Ҳар бир жавоб учун баллар қўшилади ва 3 га бўлинади, ҳосил бўлган қиймат ёзма имтиҳондан олинган якуний балл ҳисобланади.


76. Ёзма имтиҳон баллари махсус комиссия томонидан тегишли шифрлар билан қайдномага киритилади. Ҳар бир ёзма имтиҳон фани бўйича қайднома алоҳида тузилади.

Дафтарлар ва ёзма имтиҳон натижалари қайдномаси қутиларга солинади ҳамда махсус комиссия раиси томонидан имтиҳон комиссияси раисига топширилади.



§ 7. Ёзма имтиҳон натижаларини

аниқлаш ва эълон қилиш


77. Ёзма имтиҳон бўйича максимал балл 150 баллни ташкил этади, ушбу баллар қуйидагилардан ташкил топади:

мутахассислик фанлари бўйича - 0 баллдан 100 баллгача;

чет тили фани бўйича - 0 баллдан 50 баллгача.


78. Чет тилини билиш даражасини тасдиқловчи В2 ва ундан юқори даражадаги давлат малака сертификатига ёки халқаро сертификатлардан CEFR (Common European Framework of Reference) бўйича В2, IELTS (International English Language Testing System) бўйича 6.0 балл (бунда writing модулидан 6.0 балл), TOEFL (Test of English as a Foreign Language) бўйича 95 балл (бунда writing модулидан 27 балл) ёки TestDaF (Test Deutsch als Fremdsprache fur auslandische Studienbewerber) бўйича ТD N 3 балл даражасидан кам бўлмаган баллга эга абитуриентлар чет тили фани бўйича ёзма имтиҳонни топширишдан озод қилинадилар. Уларга энг юқори балл (50 балл) қўшилади.


79. Ёзма имтиҳон баллари мутахассислик фанлари ва чет тили фанлари бўйича алоҳида-алоҳида қайдномаларга абитуриентнинг исми, отасининг исми ва фамилияси ҳамда дафтарлари муқовасидаги шифр рақамлари кўрсатилган ҳолда имтиҳон комиссияси томонидан киритилади.

Ёзма имтиҳон натижалари ҳар бир фан бўйича имтиҳон комиссияси томонидан умумий қайдномага киритилади ва шу асосида ёзма имтиҳоннинг якуний баллари чиқарилади.


80. Ҳар бир фан бўйича ёзма имтиҳон учун ўрнатилган юқори баллдан 55 фоизини ёки ундан кам тўплаган, шунингдек, белгиланган вақтда ёзма имтиҳонга келмаган абитуриентлар магистратурага қабул қилинмайди.


81. ТДЮУ магистратурасига кириш учун ёзма имтиҳонни қайта ўтказиш тақиқланади.


82. Умумий қайдномада абитуриентлар рўйхати ҳар бир мутахассислик бўйича тўпланган энг юқори баллдан бошлаб камайиб бориш тартибида жойлаштирилади. Бунда давлат гранти ва тўлов-контракт асосида ўқишга қабул қилиш учун тавсия этилган абитуриентларнинг натижалари алоҳида-алоҳида эълон қилинади.


83. Ёзма имтиҳон натижалари ТДЮУнинг веб-сайтига имтиҳонлар ўтказилгандан сўнг кейинги иш кунида жойлаштирилади.



§ 8. Ёзма имтиҳон натижалари

бўйича шикоят қилиш


84. Агар абитуриент ёзма имтиҳон натижаларига рози бўлмаса, ТДЮУ қабул комиссияси томонидан ёзма имтиҳон натижалари эълон қилинган кундан бошлаб 2 иш куни мобайнида апелляция комиссиясига шикоят бериш ҳуқуқига эга ҳамда бу ҳақида унга хабарнома берилади.


85. Зарур ҳолларда апелляцияни кўриб чиқиш жараёнига тегишли масалалар бўйича махсус комиссия аъзолари, аудитория раҳбари ва кузатувчилар жалб қилиниши мумкин.


86. Шикоят тушган куни масъул котиб ўринбосари томонидан шикоят ёзган абитуриентнинг ёзма имтиҳон материаллари апелляция комиссиясига топширилади.


87. Абитуриент хабарномада назарда тутилган вақтда паспорти билан апелляция комиссиясида шикоятини кўриб чиқишда ўзининг иштирокини таъминлаши шарт.


88. Шикоятни кўриб чиқишда абитуриентнинг сўровига асосан унга ёзма иши берилиши мумкин.

Абитуриент ўз эътирозларини ёзма равишда ёзади ва унга берилган материаллар билан бирга апелляция комиссиясига топширади.


89. Апелляция комиссияси томонидан шикоятни кўриб чиқиш муддати шикоят берилган санадан бошлаб 2 иш кунидан ошмаслиги лозим, натижа бўйича қарор қабул қилиниши шарт.


90. Абитуриентнинг шикоятида кўрсатилган важлар ўз тасдиғини топмаган тақдирда, апелляция комиссияси ёзма имтиҳон натижаларини ўзгаришсиз қолдириш ва шикоятни қаноатлантиришни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилади.


91. Абитуриентнинг шикоятида кўрсатилган важлар ўз тасдиғини топган тақдирда, апелляция комиссияси шикоятчининг ёзма имтиҳон ишига узил-кесил балл қўяди ва қабул қилинган якуний қарор ҳақида абитуриентга хабар беради.


92. Ёзма имтиҳон натижалари, апелляция комиссияси қарори асосида, шунингдек чет тилини билиш даражасини тасдиқлаш тўғрисидаги миллий ва халқаро сертификатни ҳисобга олиб, ТДЮУ магистратурасига қабулнинг якуний натижалари аниқланади ва имтиҳон қайдномасига киритилади.

Имтиҳон қайдномаси ТДЮУ ректори томонидан тасдиқланади ва 25 августга қадар ТДЮУ магистратурасига ўқишга қабул қилиш тўғрисида қарор қабул қилиш учун Ўзбекистон Республикаси таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш бўйича Давлат комиссияси (кейинги ўринларда Давлат комиссияси деб аталади)га юборилади.



4-БОБ. СУҲБАТ ЎТКАЗИШ ТАРТИБИ


§ 1. Умумий шартлар


93. Суҳбат бўйича комиссия ўз фаолиятини коллегиаллик, ошкоралик, холислик ва бетарафлик принциплари асосида амалга оширади.

Суҳбат бўйича комиссия таркибига ТДЮУ ходимлари билан бир қаторда бошқа ташкилотларнинг вакиллари ҳам уларнинг раҳбарлари билан келишилган ҳолда киритилиши мумкин.

Суҳбат бўйича комиссияга комиссия аъзолари фаолиятини умумий мувофиқлаштирувчи раис бошчилик қилади. Суҳбат бўйича комиссия фаолиятини ташкилий таъминлаш унинг котибига юкланади.


94. Суҳбат ТДЮУда таълим бериладиган тилларда ўтказилади.


95. Суҳбатнинг ушбу Низомга қатъий риоя этган ҳолда ташкил этилиши ва ўтказилиши учун масъулият масъул котиб ва масъул котиб ўринбосарига, суҳбат бўйича комиссия аъзоларига юкланади.



§ 2. Суҳбатни ўтказишга тайёргарлик кўриш


96. Суҳбатни ташкил этиш ва ўтказиш ТДЮУ қабул комиссияси раиси томонидан тасдиқланадиган режа асосида амалга оширилади.


97. ТДЮУ қабул комиссиясининг суҳбатни ташкил этишдаги асосий вазифалари қуйидагилар ҳисобланади:

суҳбат жараёни адолатли ўтказилишини таъминлаш;

суҳбат ўтказиш учун зарур шароитлар яратиш;

ТДЮУга ўқишга кириш ва унда таълим олиш, шунингдек, ТДЮУда яратилган шароитлар ҳақида хорижий фуқароларга ахборот ва маълумотномалар тақдим этиш, жумладан, Интернетнинг халқаро ахборот тармоғи орқали;

абитуриентларга суҳбат натижалари ҳақида маълумот тақдим этиш.


98. Бинолар ва аудиторияларни суҳбат ўтказиш учун тайёрлаш масъулияти масъул котиб ўринбосари зиммасига юкланади.


99. Суҳбат ўтказиладиган бинода санитария ва ёнғин хавфсизлиги қоидаларига тўлиқ жавоб берадиган зарур техник, тиббий ва маиший шароитлар яратилиши лозим.


100. Суҳбат саволлари эксперт гуруҳи томонидан ушбу Низомнинг 7-бандида кўрсатилган мезонлар бўйича тузилади.


101. Саволларни тузишда қуйидаги талабларга алоҳида эътибор қаратилади:

саволлар лўнда, оддий ва равон тилда баён этилиши ҳамда профессионал билим ва таҳлилий фикрлаш қобилиятини аниқлашга қаратилган бўлиши лозим;

саволлар олий таълим даражасига мос бўлиши лозим;

саволларда фойдаланилган тушунчалар ва атамалар уларни турлича изоҳлаш имкониятини истисно этиши лозим;

саволлар умумқабул қилинган грамматик, орфографик ва пунктуация қоидаларига мувофиқ тузилган бўлиши лозим.


102. Тузиладиган саволларнинг сифати ва мазмуни бўйича масъулият эксперт гуруҳи аъзоларига юкланади. Эксперт гуруҳи фаолиятига ТДЮУ қабул комиссия раиси раҳбарлик қилади.


103. Суҳбат ўтказиш учун эксперт гуруҳи томонидан тузилган саволлар ТДЮУ қабул комиссияси раисига топширилади ва билетлар шакллантирилгунга қадар унда сақланади.


104. Тузилган саволлар суҳбат ўтказилишидан бир кун олдин суҳбат билетларини шакллантириш учун масъул котибга топширилади. Ҳар бир билет тўртта саволдан иборат бўлиши лозим (ушбу Низомнинг 7-бандида кўрсатилган ҳар бир мезон бўйича биттадан).

Шакллантирилган билетлар конвертларга жойлаштирилади ва ТДЮУ қабул комиссиясининг муҳри билан тасдиқланади ҳамда масъул котибда сақланади.



§ 3. Суҳбат жараёнини ташкил этиш

ва унинг натижаларини аниқлаш


105. Абитуриентларнинг суҳбатдан ўтиши мажбурий ҳисобланади.


106. Суҳбат ўтказилишига қадар ТДЮУ қабул комиссияси раиси томонидан тасдиқланган жадвалга мувофиқ маслаҳатлар ташкил этилади.


107. Суҳбат ўтказиш жадвали масъул котибнинг тақдимномасига биноан ТДЮУ ректорининг буйруғи билан тасдиқланади. Буйруққа суҳбатдан ўтувчи абитуриентлар рўйхати илова қилинади.


108. Суҳбат ўтказиш жадвали, қоида тариқасида, суҳбат бошланишидан камида бир ой олдин ТДЮУ веб-сайтига жойлаштирилади.


109. Суҳбат, қоида тариқасида, ТДЮУ биноларида ўтказилади.


110. Абитуриентлар суҳбат ўтказиш учун бинога тегишли навбат бўйича олиб кирилади.


111. Суҳбатга уяли телефон ва бошқа алоқа ва телекоммуникация воситаларининг олиб кирилиши ва улардан фойдаланилиши қатъиян тақиқланади.


112. Абитуриент аудиторияга суҳбат бўйича комиссия котиби томонидан таклиф этилади.


113. Суҳбатдан олдин абитуриент паспорт ёки унинг ўрнини босувчи ҳужжатни кўрсатиши шарт.


114. Суҳбат ўтказишда абитуриент саволлар берилган билетни танлайди ва суҳбатга тайёрланиш учун 20 дақиқа ажратилади. Бунда абитуриент суҳбатга тайёрланиш учун қоғоз варақлардан фойдаланиши мумкин. Қоғоз варақларни тақдим этиш учун масъулият суҳбат бўйича комиссияга юкланади.


115. Суҳбатдан ўтиш жараёнида абитуриентга билет мазмуни бўйича қўшимча саволлар берилиши мумкин. Битта абитуриент билан суҳбат 20 дақиқагача давом этади.


116. Суҳбат натижалари баллар қўйиш йўли билан 100 баллик тизимда баҳоланади. Ушбу Низомнинг 7-бандида кўрсатилган ҳар бир мезон бўйича балларнинг энг юқори миқдори 25 баллни ташкил этади.


117. Жадвал бўйича суҳбатга келмаган абитуриентга 0 балл қўйилади.


118. Суҳбат натижаларини белгилаш учун суҳбат бўйича комиссиянинг ҳар бир аъзоси бошқа аъзолардан мустақил равишда ушбу Низомга 7-иловада келтирилган шаклдаги баҳолаш варағини тўлдириб, уни имзолайди ҳамда суҳбат бўйича комиссиянинг котибига топширади. Котиб хорижий фуқарога суҳбат бўйича комиссия аъзолари томонидан қўйилган ўртача баллни ҳисоблаб чиқади.


119. Абитуриентлар суҳбат натижалари бўйича 55 балл ёки ундан кам балл тўплаган ҳолларда суҳбатдан ўтмаган деб ҳисобланади.


120. Суҳбатдан ўтган абитуриентлар рўйхати улар томонидан тўпланган баллар асосида рейтинг тизимига мувофиқ аниқланади.


121. Суҳбат жараёни ва натижалари суҳбат бўйича комиссиянинг барча аъзолари томонидан имзоланадиган ва ТДЮУ ректори томонидан тасдиқланадиган йиғилиш баённомасида қайд этилади.

Суҳбат жараёни ва натижаларини қайд этиш учун видео ва аудиоёзув қўлланилади ҳамд 24 соат ичида суҳбат бўйича комиссия раисига тақдим этилади.


122. ТДЮУ магистратурасига абитуриентларни қабул қилиш учун суҳбатни қайта ўтказиш тақиқланади.


123. Суҳбат натижалари шикоят қилиниши ва апелляция тартибида кўрилиши мумкин эмас.


124. Суҳбат натижалари 25 августга қадар ТДЮУ магистратурасига абитуриентларни қабул қилиш тўғрисида қарор қабул қилиш учун Давлат комиссиясига юборилади.


125. Суҳбат натижалари ТДЮУ веб-сайтида суҳбат жараёни ўтказилгандан сўнг кейинги иш кунида жойлаштирилади.



5-БОБ. МАГИСТРАТУРАГА ҚАБУЛ ҚИЛИШ


126. Давлат комиссиясининг ТДЮУ магистратурасига қабул қилиш тўғрисидаги қарори 30 августдан кечикмай қабул қилинади.

Давлат комиссияси томонидан қабул қилинган қарор ТДЮУ ректорининг абитуриентларни давлат грантлари ҳисобига ТДЮУ магистратурасига ўқишга қабул қилиш тўғрисида 30 августга қадар буйруқ чиқиши учун асос ҳисобланади.

Тўлов-контракт асосида ТДЮУ ва юридик ёки жисмоний шахслар ўртасида контракт (шартнома) тузиш ва контракт тўлови суммасини 15 сентябргача тўлаш шарти билан расмийлаштирилади.

Белгиланган намунадаги шартнома бланкалари ТДЮУ магистратурасига ўқишга қабул қилиш тўғрисидаги Давлат комиссияси қарори қабул қилинган кундан бошлаб берилади ҳамда ТДЮУ раҳбари ва бош бухгалтери имзоси билан юридик шахслар учун 3 нусхада ва жисмоний шахслар учун 2 нусхада расмийлаштирилади.


127. Ўзбекистон Республикаси Президентининг давлат стипендиялари ва номли давлат стипендиялари билан тақдирланган абитуриентлар, шунингдек, "Мард ўғлон" Давлат мукофоти совриндорлари ТДЮУ магистратурасига давлат гранти асосида умумий қабул квотаси доирасидан ташқарида танланган магистратура мутахассислиги бакалавриатнинг таълим йўналишига мос келган тақдирда, ёзма имтиҳон топширмасдан қабул қилинадилар.



6-БОБ. ЯКУНЛОВЧИ ҚОИДАЛАР


128. ТДЮУ магистратурасига қабул қилинган абитуриентларнинг суҳбат ва ёзма имтиҳон натижаларидан тегишли кўчирмалар уларнинг шахсий ҳужжатлар йиғма жилдларига тикиб қўйилади.

ТДЮУ магистратурасига қабул қилинмаган абитуриентларнинг суҳбат ва ёзма имтиҳон натижалари олти ой давомида сақланади ва кейинчалик белгиланган тартибда йўқ қилинади.


129. Ушбу Низом талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб берадилар.






Низомга

1-ИЛОВА


Тошкент давлат юридик университети магистратурасига

ўқишга қабул қилишни ташкил этиш

СХЕМАСИ

     

Босқичлар

Тадбирлар

Бажариш муддатлари




  

  

  



I босқич

Абитуриентлар томонидан ТДЮУ қабул комиссиясига Интернет орқали ҳужжатларни топшириш


1. Абитуриентлар онлайн-режимда электрон шаклдаги қабул қилиш тўғрисидаги аризани тўлдиради.


2. Қабул қилиш тўғрисидаги электрон аризага тегишли ҳужжатлар электрон шаклда илова қилинади.

15 март - 30 июль




II босқич

Ҳужжатларни текшириш, аризани рўйхатга олиш ёки камчиликлар ҳақида хабар бериш


1. Барча ҳужжатлар тақдим этилгандан сўнг ноёб рақам бериш орқали ариза рўйхатга олинади ва бу ҳақда абитуриентга хабар берилади.


2. Тақдим қилинган ҳужжатлар белгиланган талабларга жавоб бермаган тақдирда абитуриентга кўрсатиб ўтилган камчиликларни тузатиш ва ҳужжатларни қабул қилишнинг белгиланган муддати тугагунга қадар уларни такроран тақдим этиш тўғрисида тегишли хабарнома юборилади.

ариза берилгандан кейин 72 соат ичида



ариза берилгандан кейин 72 соат ичида





III босқич

ТДЮУ қабул комиссиясига ҳужжатларнинг асл нусхаларини тақдим этиш

Давлат комиссиясининг қарори қабул

қилингандан кейин 3 кун мобайнида



IV босқич

Ёзма имтиҳонни ташкил этиш ва ўтказиш


1. Абитуриентларни қабул қилиш квоталари ҳақидаги маълумотни ТДЮУ веб-сайтида жойлаштириш.


2. Ёзма имтиҳонларни ўтказиш жадвалини тасдиқлаш, ТДЮУ веб-сайтида жойлаштириш.


3. Ёзма имтиҳонни ўтказиш



ҳужжатларни қабул қилиш муддатидан

бир ой олдин


ёзма имтиҳон бошланишидан

бир ой олдин


1 - 20 август







V босқич

Ёзма имтиҳон натижалари бўйича

шикоят қилиш


Ёзма имтиҳон натижалари эълон қилинган

кундан бошлаб 2 иш куни мобайнида

  







VI босқич


Суҳбатни ташкил этиш ва ўтказиш


1. Хорижий фуқаролар учун қабул қилиш ўринлар сони ҳақидаги маълумотни ТДЮУ веб-сайтида жойлаштириш.


2. Суҳбат ўтказиш жадвалини тасдиқлаш, ТДЮУ веб-сайтида жойлаштириш.


3. Суҳбатни ўтказиш.

ҳужжатларни қабул қилиш муддатидан

бир ой олдин


суҳбат бошланишидан камида

бир ой олдин


1 - 20 август









VII босқич

Кириш синовлари натижаларини Давлат комиссиясига юбориш


1. Ёзма имтиҳон натижалари рейтинг тизимига мувофиқ аниқланади ва имтиҳон қайдномасига киритилади.


2. Суҳбат натижалари рейтинг тизимига мувофиқ аниқланади ва суҳбат бўйича комиссия баёнида қайд этилади.


3. Имтиҳон қайдномаси ва суҳбат натижалари ТДЮУ магистратурасига абитуриентларни қабул қилиш тўғрисида қарор қабул қилиш учун Давлат комиссиясига юборилади.

25 августга қадар






VIII босқич

Давлат комиссиясининг ТДЮУ магистратурасига абитуриентларни қабул қилиш тўғрисидаги қарорини қабул қилиш

30 августдан кечикмай






IX босқич

Қабул қилишни расмийлаштириш, ўқиш учун тўловни амалга ошириш


1. Давлат гранти асосида ўқишга қабул қилиш тўғрисида ТДЮУ ректорининг буйруғини чиқариш.


2. Абитуриентларни ўқиши учун контрактларни расмийлаштириш.


3. Ўқишга қабул қилиш тўғрисида ТДЮУ ректори буйруғини расмийлаштириш.



30 августдан кечикмай


30 август -5 сентябрь


15 сентябрадан кечиктирмай,

контрактда белгиланган сумма

тўлангандан сўнг







      





Низомга

2-ИЛОВА




Тошкент давлат юридик

университети ректори

______________________________га


манзилида яшовчи

(паспорт бўйича доимий яшаш жойи, телефон рақами)



ни тамомлаган


 

(олий таълим муассасасининг номи, манзили ва тамомлаган йили)

диплом:


(серияси, рақами, имтиёзли бўлса кўрсатилсин)

фуқаро:


дан


(фамилияси, исми, отасининг исми)



 

А Р И З А

Менга



мутахассислиги бўйича магистратурада

ўқиш учун кириш имтиҳонларини топширишга рухсат беришингизни сўрайман.

Хорижий тиллардан:


тилини ўрганганман.


Ўзим ҳақимда қуйидагиларни маълум қиламан:

Паспорт:________________

N __________________

___ йил "___"________________

            (серияси)

(рақами)

(берилган санаси)



(ким томонидан берилган)


Жинси:


туғилган йили ва жойи:




Миллати:


Ушбу таълим муассасасига кириш олдидан бажараётган иши ва умумий иш стажи:

(ташкилотнинг номи ва жойлашган жойи, лавозими, стажи)

Ота-онам ҳақида қуйидагиларни маълум қиламан:


Отам:



(фамилияси, исми ва отасининг исми)

(яшаш жойи)

(иш жойи номи, лавозими, телефон рақами)

Онам:



(фамилияси, исми ва отасининг исми)

(яшаш жойи)

(иш жойи номи, лавозими, телефон рақами)


Ўзим ҳақимда қўшимча равишда қуйидагиларни маълум қиламан:

20 ___ йил "____"___________________



(имзо)





Низомга

3-ИЛОВА



Тошкент давлат юридик

университети ректори


  



га



(Ф.И.О.)







дан



хорижий фуқаронинг Ф.И.О. (тўлиқ ёзилади))


АРИЗА

хорижий фуқарони Тошкент давлат юридик университети

магистратурасига қабул қилиш тўғрисида


Менга


магистратура


(магистратура мутахассислиги номи)


мутахассислиги, таълимнинг


тилига ўқишга кириш учун ўтказиладиган


(ўзбек, рус)


суҳбатда қатнашишга рухсат беришингизни сўрайман.

Маълумотим


,



(олий таълим йўналиши)

(тугатган таълим муассасаси номи)

  

__________________________________ни ______________________ йилда тугатганман.

Маълумотим ҳақидаги ҳужжат (диплом): серияси _______________, рақами _________

Мен


тил(лар)ини ўзлаштирганман.


(хорижий тил(лар)нинг номи)


      

Суҳбатни


тилида ўтказаман.


(ўзбек, рус)


     

Туғилган вақтим ва жойим:

_____ йил __________ _____________________,



   (йил)                      (кун)                                 (ой)

(туғилган жой)

   

Фуқаролигим



(фуқаролик паспорт бўйича ёки унинг ўрнини босувчи ҳужжат бўйича кўрсатилади)


Доимий яшаш жойим:



(мамлакат, вилоят, шаҳар, туман, қишлоқ, кўча, уй ва квартира рақами тўлиқ кўрсатилади)

   

Паспортга оид маълумотлар:

___________________ _____________________, _________________________________________________


                  (серия)                                   (рақам)                                                                   (ким томонидан ва қачон берилган)

   

Халқаро ва миллий олимпиадалар, танловлар ва спорт мусобақаларида иштирок этганлик ҳақида маълумот (иштирок этган бўлса): _____________________________________________________________________________________________________________________________________

   

(олимпиада фани, танлов ихтисослиги, спорт мусобақаси тури, ўтказилган сана, эгалланган ўрин)

   

Суҳбат ўтказиш тартиби ва қоидалари билан танишдим.








(хорижий фуқаронинг Ф.И.О.)


(имзо)


(ариза берилган сана)






Низомга

4-ИЛОВА



Ёзма имтиҳондан четлаштириш

ДАЛОЛАТНОМА


Тошкент шаҳри


20___ йил "_____" ____________


Биз, қуйида имзо чекувчилар шуни тасдиқлаймизки, абитуриент

(Ф.И.О.)

  

қуйидаги сабабларга кўра ёзма имтиҳондан соат ___:___ да четлатилди:

q уяли телефон, компьютер ва бошқа алоқа ва телекоммуникация воситалари, луғат, китоб, шпаргалкадан фойдаланди;


q ёзма имтиҳон материалларини бошқа абитуриентга узатди;


q абитуриентларга ёрдам берди;

  

(Низомда назарда тутилган бошқа ҳолатлар)

Абитуриент томонидан Тошкент давлат юридик университети магистратурасига ўқишга қабул қилиш тартиби тўғрисидаги низомнинг _____-бандлари талаблари бузилди.



1. Аудитория раҳбари




(Ф.И.О.)


(имзо)

2. Кузатувчи




(Ф.И.О.)


(имзо)

3. Кузатувчи





(Ф.И.О.)


(имзо)

    

Изоҳ. Ушбу далолатнома абитуриентга берилган дафтарга елимланади.






Низомга

5-ИЛОВА



Ёзма имтиҳоннинг мутахассислик фанлари

бўйича саволларга ёзган жавобларини

БАҲОЛАШ МЕЗОНЛАРИ

   

Ҳар бир саволга берилган жавоблар қуйидаги мезонлар асосида 100 баллгача баҳоланади:

           

Балл

Жавоб тавсифи

   

Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлардан

фойдаланилганлик даражаси

  

86 баллдан

100 баллгача

мазмунан аниқ ёритилган, моҳияти тўлиқ очиб берилган, мантиқий изчил ифодаланган;

қонун ҳужжатларига ва назарий билимларга асосланган ҳолда тўғри жавоб берилган;

мамлакатда амалга оширилаётган ислоҳотлар таҳлил қилинган ҳамда уларнинг самаралари ва натижалари бўйича мустақил ижодий фикр юритилган;

тегишли масалалар бўйича ривожланган хорижий мамлакатлар тажрибаси эътиборга олинган;

фикр мантиқий изчил баён этилган, савол бўйича тегишли хулосалар чиқарилган;

ҳуқуқий атамалардан тўғри фойдаланилган.

зарур бўлган барча норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга мурожаат қилинган;

норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни қабул қилган орган ёки мансабдор шахс ва унинг ҳавола қилинган нормаси аниқ кўрсатилган;

қонунчиликка киритилган охирги ўзгартириш ва қўшимчалар уларнинг мазмуни ва амалий аҳамиятидан келиб чиқиб таҳлил қилинган;

ушбу соҳада қабул қилиниши назарда тутилаётган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари хусусида етарлича маълумотга эга.

71 баллдан

86 баллгача

мазмунан ёритилган, моҳияти очиб берилган, изчил ифодаланган;

қонун ҳужжатларига ва назарий билимларга асосланган ҳолда яхши жавоб берилган;

мамлакатда амалга оширилаётган ислоҳотлар таҳлил қилинган;

тегишли масалалар бўйича хорижий мамлакатлар тажрибасига мурожаат қилинган;

фикр изчил баён этилган, савол бўйича хулосалар чиқарилган;

ҳуқуқий атамалардан тўғри фойдаланилган.

зарур бўлган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга мурожаат қилинган;

норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни қабул қилган орган ёки мансабдор шахс кўрсатилган;

қонун ҳужжатларига киритилган охирги ўзгартириш ва қўшимчалар эътиборга олинган;

ушбу соҳада қабул қилиниши назарда тутилаётган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари хусусида қисман маълумотга эга.

55 баллдан

71 баллгача

мазмунан қониқарли даражада ёритилган;

қонун ҳужжатларига ва назарий билимларга етарлича асосланмаган ҳолда жавоб берилган;

мамлакатда амалга оширилаётган ислоҳотлар эътиборга олинмаган;

савол бўйича тўлиқ бўлмаган хулосалар чиқарилган;

айрим ҳуқуқий атамалар нотўғри қўлланилган.

айрим норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга мурожаат қилинган;

норматив-ҳуқуқий ҳужжатни қабул қилган орган ёки мансабдор шахс кўрсатилмаган ёки нотўғри кўрсатилган;

қонун ҳужжатларига киритилган охирги ўзгартириш ва қўшимчалар эътиборга олинмаган;

ушбу соҳада қабул қилиниши назарда тутилаётган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари хусусида маълумотга эга эмас.

0 баллдан

55 баллгача

26 баллдан 55 баллгача:

қонун ҳужжатларига ва назарий билимларга асосланмаган ҳолда жавоб берилган;

мамлакатда амалга оширилаётган ислоҳотларга умуман эътибор қаратилмаган.

норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга ҳаволалар мавжуд эмас ёки мавжуд ҳаволалар ҳам ноўрин қўлланилган.

1 баллдан 25 баллгача:

ҳуқуқий атамалар нотўғри қўлланилган;

савол бўйича аниқ тасаввурга эга эмас.

0 балл:

нотўғри жавоб берилган ёки умуман жавоб ёзилмаган;

ўқув адабиётларидан ва қонун ҳужжатларидан сўзма-сўз кўчирилган.




Низомга

6-ИЛОВА



Ёзма имтиҳоннинг чет тили фани бўйича саволларга жавобларни

БАҲОЛАШ МЕЗОНЛАРИ

Ҳар бир саволга берилган жавоблар қуйидаги мезонлар асосида 50 баллгача баҳоланади:

         

Балл

Жавоб тавсифи


Reading (Ўқиш)

43 дан

50 баллгача

матндаги ҳар бир тўғри жавоб учун 2 балл қўйилади. 22-25 та тўғри жавоб берилган.

36 дан

42 баллгача

матндаги ҳар бир тўғри жавоб учун 2 балл қўйилади. 18-21 та тўғри жавоб берилган.

28 дан

35 баллгача

матндаги ҳар бир тўғри жавоб учун 2 балл қўйилади. 14-17 та тўғри жавоб берилган.

0 дан

27 баллгача

матндаги ҳар бир тўғри жавоб учун 2 балл қўйилади. 0-13 та тўғри жавоб берилган.

Writing (Ёзиш) 1-вазифа

43 дан

50 баллгача

ёзма вазифага жавоб ёзишда график ёки жадвални тавсифлаш бўйича вазифанинг барча талабларига мос келади, гаплар грамматик ва мантиқий тўғри тузилган, маъносига кўра параграфларга бўлинган. Турли хил нутқ иборалари ва махсус атамаларни қўллай олиш қобилиятини намоён қилган, унча кўп бўлмаган (2-3) мантиқий ва грамматик хатоларга йўл қўйилган.

36 дан

42 баллгача

ёзма вазифага жавоб ёзишда график ёки жадвални тавсифлаш бўйича вазифанинг талабларини қониқтиради, бироқ гапларнинг тузилишида унча кўп бўлмаган мантиқий хатолар бор. Жавобнинг умумий мазмунига таъсир этмайдиган грамматик ва лексик хатолар мавжуд, нутқ иборалари ва махсус атамалар етарли даражада бўлиб, улар бир қатор (5-7) мантиқий ва грамматик хатолар билан ёзилган.

28 дан

35 баллгача

ёзма вазифага жавоб ёзишда график ёки жадвални тавсифлаш бўйича вазифанинг талаблари тўлиқ очиб бермаган, бироқ қисман вазифада кўрсатилган ахборотни қамраб олган. Гап тузилишда ва параграфларга бўлинишда хатолар бор. Нутқ иборалари ва махсус атамалардан чекланган миқдорда қўлланган, 10 тагача мантиқий ва грамматик хатоларга йўл қўйилган.

0 дан

27 баллгача

15 дан 27 баллгача:

ёзма вазифага жавоб ёзишда жадвал ёки график тавсифлашда берилган вазифанинг талабига мувофиқ келмайди ва тегишли далиллар билан асосланмаган. Аксарият гапларнинг тузилиши стилистик ва грамматик қоидаларга мос келмайди, фойдаланилган сўзлар эса академик ёзув қоидаларига мувофиқ эмас. 150 та сўз ёзилиши керак бўлган ҳолатда 100 дан кам сўз ёзилган. 10 дан ортиқ мантиқий ва грамматик хатолар мавжуд.

1 дан 14 баллгача:

150 та сўз ёзилиши керак бўлган ҳолатда 50 дан кам сўз ёзилган. 15 дан ортиқ мантиқий ва грамматик хатолар мавжуд.

0 балл:

жадвал ёки график тавсифига оид ёзма вазифага жавоб берилмаган.

Writing (Ёзиш) 2-вазифа

43 дан

50 баллгача

баён этилган фикр берилган мавзуга тўлиқ мос келади, ҳар бир тушунча далиллар билан асослантирилган. Мавзу тегишли хулосалар билан тўлиқ очиб берилган. Гаплар грамматик ва мантиқий тўғри тузилган, мантиқан параграфларга бўлинган. Турли хил нутқ иборалари ва махсус атамаларни қўллай олиш қобилиятини намоён қилган, унча кўп бўлмаган (2-3) мантиқий ва грамматик хатоларга йўл қўйилган.

36 дан

42 баллгача

баён этилган фикр берилган мавзуга мос келади, тушунчалар тўлиқ ҳажмда далиллар билан асосланмаган. Мавзу тўлиқ очиб берилмаган. Турли хил нутқ иборалари ва махсус атамалардан тўғри фойдаланилмаган ёки бир қатор (5 - 7) мантиқий ва грамматик хатолар билан ноакадемик сўзлар қўлланилган.

28 дан

35 баллгача

баён этилган фикр берилган мавзуга қисман мос келади, ёзма вазифанинг барча талабларига риоя қилинмаган. Нутқ иборалари ва махсус атамалардан тўғри фойдаланилмаган ёки бир қатор (10 тагача) мантиқий ва грамматик хатолар билан ноакадемик сўзлар қўлланилган.

0 дан

27 баллгача

15 дан 27 баллгача:

баён этилинган фикр берилган мавзуга мувофиқ келмайди. Турли хил нутқ иборалари ва махсус атамалар нотўғри қўлланилган ёки умуман қўлланилмаган. 250 та сўз ёзилиши керак бўлган ҳолатда 200 дан кам сўз ёзилган. 10 дан ортиқ мантиқий ва грамматик хатолар мавжуд.

1 дан 14 баллгача:

250 та сўз ёзилиши керак бўлган ҳолатда 150 дан кам сўз ёзилган. 15 дан ортиқ мантиқий ва грамматик хатолар мавжуд.

0 балл:

берилган мавзу бўйича фикр баён қилинмаган.

     





Низомга

7-ИЛОВА



Тошкент давлат юридик университети магистратурасига

ўқишга қабул қилиш учун ўтказилган суҳбатда

хорижий фуқаронинг жавобларини

БАҲОЛАШ ВАРАҒИ

Сана ______________

Хорижий фуқаронинг Ф.И.О.


    



Т/р

Баҳолаш мезонлари

Баллар

1.

Юриспруденция соҳасидаги профессионал билим ва кўникмалари


2.

Илмий тадқиқот олиб боришга бўлган қобилияти


3.

Салоҳият даражаси


4.

Одоб-ахлоқ қоидалари ва принциплари


  

Изоҳ:




.

Суҳбат бўйича комиссия аъзоси:

  




(Ф.И.О.)


(имзо)



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2018 йил 5 июль













































Время: 0.0340
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск