язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Таълим. Фан. Маданият/ Қўшимчалар ва ўзгартиришлар киритилган ҳужжатлар/ Фан/ Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Олий аттестация комиссияси Раёсатининг 28.06.2018 й. 254/9-сон "Илмий унвонлар бериш тартиби тўғрисидаги низомга қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги Қарори (АВ томонидан 14.07.2018 й. 2793-5-сон билан рўйхатга олинган)

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

14.07.2018 й.

N 2793-5




ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИ ҲУЗУРИДАГИ

ОЛИЙ АТТЕСТАЦИЯ КОМИССИЯСИ

РАЁСАТИНИНГ

28.06.2018 й.

N 254/9


ҚАРОРИ




Илмий унвонлар бериш тартиби тўғрисидаги

низомга қўшимчалар киритиш тўғрисида



Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 16 августдаги ПҚ-3219-сон "Ўзбекистон Бадиий академияси фаолиятини ривожлантириш ва янада такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги қарорига асосан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Олий аттестация комиссияси Раёсати ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Олий аттестация комиссияси Раёсатининг 2016 йил 28 апрелдаги 224/8-сон қарори (рўйхат рақами 2793, 2016 йил 3 июнь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2016 й., 22-сон, 260-модда) билан тасдиқланган Илмий унвонлар бериш тартиби тўғрисидаги низомга иловага мувофиқ қўшимчалар киритилсин.


2. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.



Олий аттестация комиссияси раиси                                        А. Юсупов





Қарорга

ИЛОВА



Илмий унвонлар бериш тартиби тўғрисидаги

низомга киритилаётган қўшимчалар


1. 10-банд қуйидаги мазмундаги тўртинчи хатбоши билан тўлдирилсин:

"ОТМда тасвирий ва амалий санъат ҳамда дизайн йўналишлари бўйича муваффақиятли фаолият кўрсатаётган мутахассисларнинг ижодий ишлари илмий унвон олиш учун талаб этиладиган илмий мақолаларга ҳамда ижодий ишлари каталоги ўқув қўлланмага тенглаштирилади.".


2. Қуйидаги мазмундаги 15-1-банд билан тўлдирилсин:

"15-1. Профессор илмий унвони истисно тариқасида, ОТМда тасвирий ва амалий санъат ҳамда дизайн йўналишлари бўйича муваффақиятли фаолият кўрсатаётган, қуйидаги талабларни бажарган мутахассисларга ҳам берилиши мумкин:

а) камида икки ўқув йили давомида ОТМда педагогик фаолият кўрсатаётган;

б) ижодий ишлари бўлган;

в) халқаро ва республика миқёсидаги нуфузли кўргазмаларда муносиб иштирок этган;

г) республика ва халқаро танловларда нуфузли ўринларни эгаллаган шогирдларни тайёрлаган;

д) миллий тасвирий ва амалий санъат, дизайн соҳаларини ўзининг йирик асарлари билан бойитган;

е) Ўзбекистон Бадиий академияси академиги, Ўзбекистон халқ рассоми, Халқ устаси, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган санъат арбоби унвонларига эга бўлган.".


3. Мазкур қўшимчалар Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Инновацион ривожланиш вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Маданият вазирлиги, Ташқи ишлар вазирлиги, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Фанлар академияси ҳамда Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги билан келишилган.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2018 йил 16 июль


"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2018 йил 23 июль, 29-сон, 605-модда