язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Давлат ҳуқуқий тизими асослари/ Норматив-ҳуқуқий актларни тайёрлаш, қабул қилиш ва тизимлаштириш/ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 16.07.2018 й. 538-сон "Ўз кучини йўқотаётган умуммажбурий идоравий ҳужжатларнинг ўрнига янги норматив-ҳуқуқий ва бошқа ҳужжатларни тайёрлаш бўйича чора-тадбирлар режасини тасдиқлаш тўғрисида"ги Қарори

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

16.07.2018 й.

N 538



ЎЗ КУЧИНИ ЙЎҚОТАЁТГАН УМУММАЖБУРИЙ

ИДОРАВИЙ ҲУЖЖАТЛАРНИНГ ЎРНИГА ЯНГИ

НОРМАТИВ-ҲУҚУҚИЙ ВА БОШҚА ҲУЖЖАТЛАРНИ

ТАЙЁРЛАШ БЎЙИЧА ЧОРА-ТАДБИРЛАР

РЕЖАСИНИ ТАСДИҚЛАШ ТЎҒРИСИДА



Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 13 апрелдаги ПҚ-3666-сон "Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги фаолиятини янада такомиллаштиришга доир ташкилий чора-тадбирлар тўғрисида"ги қарори ижросини таъминлаш, замонавий талабларга жавоб берадиган янги норматив-ҳуқуқий ва бошқа ҳужжатларни қабул қилиш ҳамда умуммажбурий идоравий ҳужжатлар ўз кучини йўқотаётганлиги сабабли қонунчиликда ҳуқуқий бўшлиқ келиб чиқишини олдини олиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 13 апрелдаги ПҚ-3666-сон "Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги фаолиятини янада такомиллаштиришга доир ташкилий чора-тадбирлар тўғрисида"ги қарорига мувофиқ 2019 йил 1 январдан Ўзбекистон Республикаси ҳудудида 1993 йил 17 июнгача қабул қилинган ва Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида рўйхатдан ўтмаган умуммажбурий идоравий ҳужжатлар, шу жумладан собиқ СССРнинг идоравий ҳужжатлари ўз кучини йўқотаётганлиги маълумот учун қабул қилинсин.


2. Ўз кучини йўқотаётган умуммажбурий идоравий ҳужжатларнинг ўрнига янги норматив-ҳуқуқий ва бошқа ҳужжатларни тайёрлаш бўйича чора-тадбирлар режаси (кейинги ўринларда Режа деб юритилади) иловага* мувофиқ тасдиқлансин.


3. Вазирлик ва идораларнинг раҳбарларига Режада кўрсатилган норматив-ҳуқуқий ва бошқа ҳужжатларни ўз вақтида ва сифатли тайёрланиши, экспертиза қилиниши ва келишиши учун шахсий жавобгарлик юклансин.


4. Режада кўрсатилган масъул ижрочилар ҳар ойнинг 25-кунидан кечиктирмасдан Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигига Режанинг ижро ҳолати тўғрисида ахборот киритиб борсин.

Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳисобот ойидан кейинги ойнинг 5-кунидан кечиктирмасдан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига Режанинг ижро ҳолати юзасидан умумлаштирилган ахборот киритиб борсин.


5. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосарлари ва Ўзбекистон Республикаси адлия вазири Р.Қ. Давлетовга юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                                     А. Арипов



*) Илова рус тилидаги матнда берилган.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2018 йил 16 июль