Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Соғлиқни сақлаш. Жисмоний тарбия ва спорт. Туризм / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Жисмоний тарбия ва спорт /

Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги ҳузуридаги Жисмоний тарбия ва спортни ривожлантириш жамғармаси тўғрисида Низом (ЎзР ВМ 05.07.2018 й. 507-сон қарорига 1-илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

2018 йил 5 июлдаги

507-сон қарорига

1-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия

ва спорт вазирлиги ҳузуридаги Жисмоний тарбия

ва спортни ривожлантириш жамғармаси тўғрисида

НИЗОМ


1-БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Ушбу Низом Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги ҳузуридаги Жисмоний тарбия ва спортни ривожлантириш жамғармасининг (кейинги ўринларда Жамғарма деб аталади) ҳуқуқий мақоми, асосий вазифалари, ҳуқуқ ва мажбуриятларини, фаолиятини ташкил этиш, шунингдек, унинг маблағларини шакллантириш ва улардан фойдаланиши тартибини белгилайди.


2. Жамғарма ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Конституцияси, Ўзбекистон Республикаси қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қарорларига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишларига, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорларига, бошқа қонун ҳужжатларига, Жамғарма Кузатув кенгаши қарорларига, шунингдек, ушбу Низомга амал қилади.


3. Жамғарма давлат муассасаси шаклидаги юридик шахс ҳисобланади, ўзининг мустақил балансига, Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Ғазначилигида ғазначилик ҳисобрақамларига, шунингдек, тижорат банкларида ҳисобрақамларига, шу жумладан хорижий валютадаги ҳисобрақамларига, Ўзбекистон Республикаси Давлат герби тасвири туширилган ва ўз номи давлат тилида ёзилган муҳрга эга.



2-БОБ. ЖАМҒАРМАНИНГ АСОСИЙ ВАЗИФАЛАРИ


4. Қуйидагилар Жамғарманинг асосий вазифалари ҳисобланади:

жисмоний тарбия ва спортни ривожлантиришнинг моддий базасини шакллантириш учун зарур маблағлар ва моддий воситаларни жамлаш;

жисмоний тарбия ва спортни ривожлантириш тадбирларини, шунингдек, жисмоний тарбия-соғломлаштириш ҳамда спорт иншоотларини қуриш, реконструкция қилиш ва капитал таъмирлашни, жумладан, ушбу мақсадларда тижорат банклари томонидан бериладиган кредитлар қопланишини кафолатлаш йўли билан молиялаштириш;

туманлар (шаҳарлар) жисмоний тарбия ва спорт бўлимлари фаолиятини молиялаштириш;

ўзига юкланган вазифаларни бажариш учун тадбиркорлик субъектлари, нодавлат нотижорат ва бошқа ташкилотлар, инвесторлар, ҳомийлар ва донорларнинг, шу жумладан чет эллик ҳомийлар ва донорлар маблағларини жалб қилиш;

спортчилар, тренерлар ва спорт соҳасининг бошқа мутахассислари иштирок этадиган спорт тадбирларини молиялаштириш;

спорт таълим муассасалари ва ташкилотларини жаҳон стандартлари ҳамда халқаро спорт ташкилотлари талабларига жавоб берадиган профессионал спорт анжомлари ва ускуналари, шунингдек, спорт экипировкаси ва кийим-бош билан таъминлаш;

Жисмоний тарбия ва спортни ривожлантириш жамғармаси маблағлари ҳисобидан спорт объектларини қуришда ривожланган хорижий давлатлар тажрибасини ўрганиш ва республика ҳудудларида қуриладиган объектлар лойиҳаларига татбиқ этиш, шунингдек, спорт объектларидан самарали фойдаланишни ташкил этиш мақсадида Жамғарма ҳамда қурилиш ва лойиҳа ташкилотларининг малакали мутахассисларини хорижий давлатларга юборишни ҳамда тажриба алмашиш учун хориждан мутахассисларни жалб этишни ташкил этиш;

спорт таълим муассасалари ва ташкилотлари, бошқа таълим муассасаларининг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш учун Жамғарма маблағларини йўналтириш;

спорт таълим муассасалари ва ташкилотларини, бошқа таълим муассасаларини спорт анжомлари ва ускуналари билан жиҳозлаш ҳамда қўшимча жиҳозлаш ишларини ташкил этиш;

истеъдодли ёш спортчиларни, тренерлар ва спорт соҳасидаги бошқа мутахассисларни қўллаб-қувватлаш ҳамда рағбатлантириш;

қонунчиликда белгиланган тартибда фуқаролар йиғинлари раисларининг ўринбосарлари - ёшлар масалалари бўйича маслаҳатчиларини моддий рағбатлантириш билан боғлиқ харажатларни молиялаштиришда иштирок этиш;

жисмоний тарбия ва спорт соҳасини ривожлантириш, спорт кадрларини тайёрлашнинг ўқув-машғулот жараёнини такомиллаштириш масалаларида халқаро ҳамкорликни йўлга қўйиш мақсадида мутахассисларнинг (тренерлар, олимлар, ўқитувчилар, шифокорлар, физиологлар, диетологлар ва спорт соҳасидаги бошқа мутахассислар) хорижий давлатларга ташрифларини ташкил этишга кўмаклашиш;

Ўзбекистон футбол ассоциациясининг фаолиятини ва унга юкланган вазифаларни амалга оширишда иштирок этиш;

Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги марказий аппаратининг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш ҳамда ходимларини моддий рағбатлантириш билан боғлиқ харажатларни молиялаштиришга маблағларни мақсадли ажратиш.



3-БОБ. ЖАМҒАРМА ФАОЛИЯТИНИ

ТАШКИЛ ЭТИШ ТАРТИБИ


5. Жамғарма Кузатув кенгаши Жамғарманинг юқори органи ҳисобланади ва унинг шахсий таркиби Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланади.

Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳрида Жамғарма ҳудудий бўлинмаларининг ҳудудий Жамоат кенгашлари тузилади ва уларнинг шахсий таркиби тегишли равишда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари томонидан тасдиқланади.

Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Жамғарма Кузатув кенгашининг раиси, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашининг Раиси ҳамда вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимлари тегишли равишда Жамғарма ҳудудий бўлинмаларининг ҳудудий Жамоат кенгашлари раислари ҳисобланадилар.

6. Жамғарма Кузатув кенгаши:

Жамғарманинг даромад ва харажатлар сметасини белгиланган тартибда тасдиқлайди;

чорак якунлари бўйича Жамғарманинг даромадлари ва маблағлари сарфланиши тўғрисидаги ҳисоботларни кўриб чиқади ва тасдиқлайди;

Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги билан келишилган ҳолда, тренерлик фаолияти билан шуғулланиш учун аттестациядан ўтказиш ва рухсатномалар бериш, шунингдек, жисмоний тарбия-соғломлаштириш ва спорт иншоотларини паспортлаштириш учун тушадиган ва молиявий-хўжалик фаолияти якунларига кўра Жамғармага ўтказиладиган маблағлар ҳажмини белгилайди;

Жамғарма маблағларидан мақсадли ва самарали фойдаланилишини назорат қилади;

Жамғарма Ижро этувчи дирекцияси ходимларининг меҳнатга ҳақ тўлаш шартларини ва Жамғармани сақлаш учун маблағларни чекланган миқдорини белгилайди;

қонунчиликда белгиланган бошқа ваколатларни амалга оширади.


7. Жамғарма Кузатув кенгаши Жамғарма ижро этувчи директори тақдимномасига асосан даромадлар ва харажатлар сметасига ўзгартиришлар киритиши мумкин.


8. Жамғарма фаолиятини Жамғарманинг ижро этувчи директор бошқаради.

Жамғарманинг ижро этувчи директори Ўзбекистон Республикаси жисмоний тарбия ва спорт вазири томонидан, Кузатув кенгаши раиси билан келишилган ҳолда лавозимга тайинланади ва лавозимдан озод этилади.

9. Жамғарманинг ижро этувчи директори:

Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги билан келишилган ҳолда, Жамғарма даромадлари ва харажатлари сметасини тайёрлайди ва тасдиқлаш учун Жамғарма Кузатув кенгашига тақдим этади;

қонун ҳужжатлари ва мазкур Низом талабларига мувофиқ Жамғарма фаолиятини ташкил этади, ходимларнинг чекланган умумий сони доирасида Ижро этувчи дирекция штатлар жадвалини шакллантиради, Жамғарма номидан шартнома ва бошқа ҳужжатларни имзолайди;

Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги билан биргаликда Жамғарма маблағларидан мақсадли ва самарали фойдаланилишини текширишни ташкил этиш ҳамда аниқланган камчиликларни бартараф этиш бўйича зарур чоралар кўради;

ҳар чоракда Жамғарма Кузатув кенгашига Жамғарма маблағларининг сарфланиши ҳақида ҳисобот тақдим этади;

Жамғарма маблағлари тушумларини кўпайтириш ва улардан самарали фойдаланиш бўйича таклифлар тайёрлайди;

Жамғарманинг ҳудудий бўлинмалари билан биргаликда Жамғармага юкланган вазифалар ва функциялар сифатли ҳамда ўз вақтида бажарилишини таъминлаш учун жавоб беради;

Жамғарманинг ҳудудий бўлинмаларнинг штатлар жадвали ва харажатлар сметасини тасдиқлайди;

қонунчиликка мувофиқ бошқа ваколатларни ҳам амалга оширади.


10. Жамғарма Ижро этувчи дирекцияси Жамғарма Кузатув кенгашига ва Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлигига ҳисобот беради.

Жамғарманинг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳридаги ҳудудий бўлинмалари икки томонлама бўйсунади - Жамғарманинг Ижро этувчи дирекциясига ва Қорақалпоғистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар жисмоний тарбия ва спорт бошқармаларига.

Жамғарманинг ҳудудий бўлинмалари раҳбарлигига номзодлар Қорақалпоғистон Республикаси жисмоний тарбия ва спорт вазири, вилоятлар ва Тошкент шаҳар жисмоний тарбия ва спорт бошқармалари бошлиқлари томонидан тавсия этилади ва Жамғарманинг ижро этувчи директори томонидан лавозимга тайинланади.


4-БОБ. ЖАМҒАРМА МАБЛАҒЛАРИНИ

ШАКЛЛАНТИРИШ ТАРТИБИ


11. Қуйидагилар Жамғарма маблағларини шакллантириш манбалари ҳисобланади:

хайрия ташкилотлари, хусусий тадбиркорлар, жисмоний ва юридик шахслар, шу жумладан Ўзбекистон Республикаси норезидентлари томонидан ўтказиладиган ҳомийлик ўтказмалари;

Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлигини ташкил этиш тўғрисида" 2018 йил 5 мартдаги ПҚ-3583-сон қарорига мувофиқ жисмоний тарбия ва спортни ривожлантириш учун 2018 йил 1 июндан киритиладиган йиғимлар;

Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари;

молия-хўжалик фаолият натижаларига кўра 2018 йил 1 июндан бошлаб, тренерлик фаолияти билан шуғулланиш учун аттестациядан ўтказиш ва рухсатномалар бериш, шунингдек, жисмоний тарбия-соғломлаштириш ва спорт иншоотларини паспортлаштириш ҳисобидан тушадиган маблағларнинг бир қисми;

қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа тушумлар.


12. Жамғарманинг келгуси йилда режалаштирилаётган чора-тадбирлар бўйича даромадлари ва харажатлари сметаси Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги билан келишилган ҳолда, Жамғарма ижро этувчи директори тақдимномасига биноан Жамғарма Кузатув кенгаши томонидан жорий йилнинг 25 декабрга қадар тасдиқланади.



5-БОБ. ЖАМҒАРМА МАБЛАҒЛАРИДАН

ФОЙДАЛАНИШ ТАРТИБИ


13. Жамғарма ижро этувчи директори Жамғарма маблағлари тасарруф этувчи ҳисобланади.


14. Жамғарма маблағларидан Жамғарма Кузатув кенгаши томонидан тасдиқланган Жамғарма даромадлари ва харажатлари сметасига мувофиқ фойдаланилади.

Бунда Ўзбекистон Республикасининг давлат ривожланиш дастурларига киритилган объектларни қуриш, реконструкция қилиш ва капитал таъмирлаш ишлари Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ўзбекистон Республикасини ривожлантириш давлат дастурларини молиялаштириш жамғармаси орқали молиялаштирилади.


15. Жамғарма маблағларидан жисмоний тарбия ва спортни ривожлантириш соҳасидаги дастурлар ва лойиҳаларни молиялаштириш (биргаликда молиялаштириш) учун фойдаланилиши мумкин.

Жамғарманинг ҳудудий бўлинмалари томонидан режадан ортиқ йиғилган маблағлар, бўш маблағларни депозит ҳисобрақамларига жойлаштиришдан олинган даромад ва бошқа маблағлар Жамғарма билан келишилган ҳолда ишлатилади.


6-БОБ. ЖАМҒАРМАНИНГ ҲУҚУҚЛАРИ

ВА МАЖБУРИЯТЛАРИ


16. Жамғарма ўзига юкланган вазифаларни бажариш учун қуйидаги ҳуқуқларга эга:

давлат бошқаруви органлари ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимияти органларидан Жамғарма ваколатларига кирувчи масалаларни ҳал этиш учун зарур ахборотларни белгиланган тартибда сўраш ва олиш;

ўз ғазначилик ҳисобрақамларида, шунингдек, тижорат банкларидаги ҳисобрақамларида ушбу Низомнинг 10-бандида белгиланган манбалардан келиб тушадиган маблағларни жамғариш;

Жамғарма томонидан ажратиладиган маблағлардан мақсадли фойдаланилишини назорат қилиш, қоидабузарликлар аниқланган тақдирда молиялаштиришни тўхтатиш ёки ажратилган маблағларни қайтариб олиш;

вақтинчалик бўш маблағларни ликвидли молиявий воситаларга (депозитлар, қимматли қоғозлар, облигациялар ва шу кабиларга) жойлаштириш;

жисмоний тарбия ва спортни ривожлантириш соҳасидаги аниқ лойиҳалар учун маблағлар ажратилишида шартларни белгилаш;

олдига қўйилган вазифаларни амалга ошириш учун шартномаларни, шу жумладан хорижий ҳамкорлар билан тузиш;

жисмоний тарбия ва спортни ривожлантиришнинг долзарб масалалари бўйича ташаббусларни Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлигига белгиланган тартибда киритиш;

Жамғарма ваколатига кирувчи масалалар бўйича халқаро ҳамкорликни амалга ошириш.

Жамғарма қонунчиликка мувофиқ бошқа ҳуқуқларга ҳам эга бўлиши мумкин.


17. Жамғарма қуйидагиларга мажбур:

қонун ҳужжатларида ва мазкур Низомда белгиланган вазифаларни бажарилишини таъминлаш;

ўз фаолияти тўғрисида, шу жумладан оммавий ахборот воситалари орқали хабардор қилиш;

Жамғарма маблағларидан мақсадли ва самарали фойдаланишини назорат қилиш;

Жамғарма даромадларининг истиқболли кўрсаткичларини бажариш самарадорлигини таҳлил қилиш, аниқланган камчиликларни бартараф этиш бўйича тегишли чоралар кўриш.

Жамғарма қонунчиликда белгиланган бошқа мажбуриятларга ҳам эга бўлиши мумкин.



7-БОБ. ҲИСОБГА ОЛИШ, ҲИСОБОТ ВА НАЗОРАТ


18. Жамғарма ҳар йили қонунчиликка мувофиқ молиявий ҳисобот тайёрлайди. Жамғарманинг молиявий ҳисоботи молиявий йил якунлангандан сўнг аудиторлик ташкилотлари томонидан мажбурий тартибда текширилади. Молиявий ҳисобот, аудиторлик хулосаси ва раҳбариятга хат ҳар йили 1 майдан кеч бўлмаган муддатда Жамғарма кузатув Кенгашига тақдим этилади. Жамғарманинг молиявий ҳисоботи ва аудиторлик хулосаси Жамғарма кузатув Кенгаши томонидан тасдиқланганидан сўнг Жамғарманинг расмий веб-сайтида жойлаштирилади.

Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги Жамғарма раҳбарияти ва унинг ҳудудий бўлинмаларининг ўзларига юкланган вазифаларни самарали бажариш бўйича фаолиятининг доимий мониторингини олиб боради.

Жамғарма маблағларидан мақсадли фойдаланиш қонунчиликка ва мазкур Низомга мувофиқ назорат қилинади.



8-БОБ. ЯКУНЛОВЧИ ҚОИДАЛАР


19. Жамғарма қонунчиликда белгиланган тартибда қайта ташкил этилади ва тугатилади.


20. Мазкур Низом талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчиликка мувофиқ жавоб берадилар.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2018 йил 6 июль











































Время: 0.0082
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск