ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Ҳуқуқ-тартиботни муҳофаза қилиш. Хавфсизлик. Маъмурий ва жиноий жавобгарлик / Маъмурий жавобгарлик /

Маъмурий қамоққа олинган шахсларни махсус қабулхонада сақлаш билан боғлиқ харажатларни ундириш тартиби тўғрисида Низом (ЎзР ВМ 13.07.2018 й. 535-сон қарорига илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

2018 йил 13 июлдаги

535-сон қарорига

ИЛОВА



Маъмурий қамоққа олинган шахсларни махсус

қабулхонада сақлаш билан боғлиқ харажатларни

ундириш тартиби тўғрисида

НИЗОМ


1-БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Ушбу Низом маъмурий қамоққа олинган шахсларни махсус қабулхонада сақлаш билан боғлиқ харажатларни ундириш тартибини белгилайди.


2. Ушбу Низомда қуйидаги асосий тушунчалар қўлланилади:


махсус қабулхона - ички ишлар органлари тизимига кирадиган, маъмурий қамоққа олинган шахсларни қабул қилиш ва сақлаш учун мўлжалланган махсус муассаса;


махсус қабулхона маъмурияти - махсус қабулхонани бошқаришни амалга оширувчи махсус қабулхона бошлиғи ва унинг ўринбосарлари;


маъмурий қамоққа олиш - маъмурий жазо тури бўлиб, у шахсни жамиятдан вақтинча ажратиб қўйиш шароитларида сақлашдан иборат ва уч суткадан ўн беш суткагача бўлган муддатга, фавқулодда ҳолат режими шароитларида эса жамоат тартибига тажовуз қилганлиги учун ўттиз суткагача бўлган муддатга қўлланилади;


маъмурий қамоққа олинган шахс - ўзига нисбатан маъмурий қамоққа олиш тўғрисида қарор чиқарилган фуқаро.


3. Маъмурий қамоққа олинган шахслардан жиноят ишлари бўйича туман (шаҳар) суди судьясининг, шунингдек, фавқулодда ҳолат режими шароитларида эса, ҳарбий комендантнинг ёки ички ишлар органи бошлиғининг қарорига кўра, махсус қабулхонада сақлаш билан боғлиқ харажатлар суткасига базавий ҳисоблаш миқдорининг 15 фоизи миқдорида ундирилади.

Маъмурий қамоққа олинган шахсларни махсус қабулхонада сақлаш билан боғлиқ харажатларни ундириш ушбу Низомга 1-иловадаги схемага мувофиқ амалга оширилади.

4. Маъмурий қамоққа олинган шахс маъмурий қамоқни ўташи вақтида ишлаган ва шу тариқа ўзининг махсус қабулхонада сақланиши билан боғлиқ харажатларнинг ўрнини қоплаган ҳолларда ундан харажатлар ундириб олинмайди. Маъмурий қамоққа олинган, меҳнатга қобилиятсиз шахслар ҳам бу харажатларнинг ундирилишидан озод қилинади.


5. Айрим ҳолларда муайян ҳолатлар, маъмурий қамоққа олинган шахснинг моддий аҳволи ва шахси ҳисобга олинган ҳолда, у махсус қабулхонада сақлаш билан боғлиқ харажатлар ундирилишидан жиноят ишлари бўйича туман (шаҳар) суди судьясининг, шунингдек, фавқулодда ҳолат режими шароитларида эса, ҳарбий комендантнинг ёки ички ишлар органи бошлиғининг қарорига кўра озод қилиниши мумкин.

6. Маъмурий қамоққа олинган шахслардан махсус қабулхонада сақлаш билан боғлиқ ундирилган харажатлар Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети даромадига ўтказилади.



2-БОБ. МАЪМУРИЙ ҚАМОҚҚА ОЛИНГАН

ШАХСЛАРНИ МАХСУС ҚАБУЛХОНАДА САҚЛАШ

БИЛАН БОҒЛИҚ ХАРАЖАТЛАРНИ УНДИРИШНИ

ТАШКИЛ ЭТИШ


7. Маъмурий қамоққа олинган шахс махсус қабулхонага олиб келинган куни унга нисбатан махсус қабулхона навбатчиси томонидан йиғма жилд юритилади.


8. Навбатчи кун давомида қабул қилинган шахсларнинг йиғмажилдлари ва маъмурий қамоққа олинган шахслардан олинган ҳужжатлар, пул маблағлари, қимматбаҳо буюмлар ва бошқа ашёларни жамлаб, махсус қабулхона бошлиғи томонидан тайинланган махсус қабулхонанинг ҳисоб-китоби билан шуғулланувчи масъул ходим (ҳисобчи)га топширади.

9. Масъул ходим (ҳисобчи) йиғмажилдларнинг юритилишини ва маъмурий қамоққа олинган шахслардан олинган ҳужжатлар, пул маблағлари, қимматбаҳо буюмлар ва бошқа ашёларнинг сақланишини таъминлайди ҳамда ушбу Низомга 2-иловага мувофиқ шаклда алоҳида китобда қайд этиб боради.

Олиб қўйилган ҳужжатлар, пул маблағлари, қимматбаҳо буюмлар ва бошқа ашёлар масъул ходим (ҳисобчи) хонасида ўрнатилган, алоҳида ячейкалардан иборат, рақамланадиган ҳамда қулфланадиган шкафларда сақланади.

10. Масъул ходим (ҳисобчи) маъмурий қамоққа олинган шахсларнинг йиғма жилдига меҳнатга жалб этиш варақасини қўшиб юритади ва маъмурий қамоққа олинган шахслар озод бўлгунга қадар меҳнатга жалб этилган кунларини қайд этиб борган ҳолда махсус қабулхонада сақлаш билан боғлиқ харажатларни ҳисоб-китоб қилиб боради.


11. Маъмурий қамоққа олинган шахс маъмурий қамоқни ўташи вақтида ишлаган ва шу тариқа ўзининг махсус қабулхонада сақланиши билан боғлиқ харажатларнинг ўрнини қоплаган ҳолларда ушбу шахс махсус қабулхонадан озод этилаётган вақтда унга махсус қабулхонада сақлаш билан боғлиқ харажатларни тўлиқ қоплаганлиги тўғрисида ушбу Низомга 3-иловага мувофиқ шаклда маълумотнома берилади.

12. Маъмурий қамоққа олинган шахс маъмурий қамоқни ўташи вақтида ишламаган ёки ишлаган бўлса-да, махсус қабулхонада сақлаш билан боғлиқ харажатларнинг бир қисмини қоплаган бўлса, қолган қисмини бир банк иш куни мобайнида махсус қабулхонанинг ҳисобрақамига тўлаши лозимлиги тўғрисида ушбу Низомга 4-иловага мувофиқ шаклда ёзма билдириш берилади.

Маъмурий қамоққа олинган шахслар томонидан тўловлар тегишли хизмат кўрсатувчи банкка тўланади.

13. Маъмурий қамоққа олинган шахсни махсус қабулхонада сақлаш билан боғлиқ харажатлар маъмурий қамоққа олинган шахснинг яқин қариндошлари ёки бошқа шахслар томонидан ҳам қопланиши мумкин. Бундай холларда, яъни махсус қабулхона маъмуриятига маъмурий қамоққа олинган шахсни махсус қабулхонада сақлаш билан боғлиқ харажатларни қоплаш истаги билдирилганда ушбу шахсдан мазкур Низомга 5-иловага мувофиқ шаклда ариза олинади ва ёзма билдириш ушбу шахсга берилади.

14. Маъмурий қамоққа олинган шахс махсус қабулхонадан озод этилганидан сўнг бир банк иш куни мобайнида сақлаш билан боғлиқ харажатларни тўламаган тақдирда махсус қабулхона маъмурияти ушбу харажатларни суд тартибида ундириш бўйича шахсни маъмурий қамоққа олиш тўғрисида қарор чиқарган судга мурожаат этади.



3-БОБ. МАЪМУРИЙ ҚАМОҚҚА ОЛИНГАН

ШАХСЛАРНИ МАХСУС ҚАБУЛХОНАДА САҚЛАШ

БИЛАН БОҒЛИҚ ХАРАЖАТЛАР ҲИСОБИ


15. Маъмурий қамоққа олинган шахсларни махсус қабулхонада сақлаш билан боғлиқ харажатлар ҳисобини юритиш учун Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги, Тошкент шаҳар ва Тошкент вилояти ички ишлар бош бошқармалари ҳамда вилоятлар ички ишлар бошқармаларининг молиявий таъминот хизматлари томонидан махсус қабулхона учун алоҳида ҳисобрақами очилади.

16. Маъмурий қамоққа олинган шахслардан ундирилган махсус қабулхонада сақлаш билан боғлиқ харажатлар ҳамда уларнинг меҳнатидан фойдаланиш натижасида ташкилотлардан олинган пул маблағлари махсус қабулхонанинг ҳисобрақамига тушади.


17. Махсус қабулхонанинг ҳисобрақамига тушган пул маблағлари (маъмурий қамоққа олинган шахснинг меҳнатидан фойдаланиш натижасида олинган ва маъмурий қамоққа олинган шахсни махсус қабулхонада сақлаш билан боғлиқ харажатлардан ортиқ бўлган ҳамда маъмурий қамоққа олинган шахснинг йўл ҳужжатлари учун сарфланган суммадан ташқари) бир банк иш куни мобайнида Давлат бюджети даромадига ўтказилади.


18. Маъмурий қамоққа олинган шахснинг меҳнатидан фойдаланиш натижасида олинган ва маъмурий қамоққа олинган шахсни махсус қабулхонада сақлаш билан боғлиқ харажатлардан ортиқ бўлган сумма уларнинг номига очиладиган махсус банк ҳисобварақларига ўтказилади.


19. Маъмурий қамоққа олинган шахсларни махсус қабулхонада сақлаш билан боғлиқ харажатлар тушуми ва ушбу маблағларни Давлат бюджетига ўтказиш бўйича бухгалтерия ҳисобини юритиш ва ҳисоботларни тузиш тегишли махсус қабулхонанинг масъул ходими (ҳисобчи) томонидан амалга оширилади.


20. Махсус қабулхона маблағлари тушуми ва харажатлари ҳисобини юритиш ва харажатлар сметасини тузиш қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга оширилади.



4-БОБ. ЯКУНЛОВЧИ ҚОИДАЛАР


21. Махсус қабулхона маблағларидан мақсадли фойдаланилишини ва тушумни назорат қилиш Ички ишлар вазирлигининг Назорат тафтиш инспекциясига юклатилади.


22. Ушбу Низом талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб берадилар.






Низомга

1-ИЛОВА


Маъмурий қамоққа олинган шахсларни

махсус қабулхонада сақлаш билан боғлиқ

харажатларни ундириш

СХЕМАСИ

          

Босқичлар

Субъектлар

Амалга ошириладиган чора-тадбирлар

Бажариш муддати



1-босқич

Туман (шаҳар) маъмурий суди

Фуқароларга нисбатан маъмурий қамоққа олиш тўғрисида қарор чиқариш билан бирга маъмурий қамоққа олинган шахслардан махсус қабулхонада сақлаш билан боғлиқ харажатларни суткасига энг кам ойлик иш ҳақининг 15 фоизи миқдорида ундирилишини белгилаб беради.

Айрим ҳолларда муайян ҳолатлар, маъмурий қамоққа олинган шахснинг моддий аҳволи ва шахси ҳисобга олинган ҳолда, у махсус қабулхонада сақлаш билан боғлиқ харажатлар ундирилишидан озод қилиниши мумкин.

Доимий





2-босқич

Туман (шаҳар) ҳокимликлари

Маъмурий қамоққа олинган шахсларнинг ёзма розилигига кўра уларни ҳақ тўланадиган меҳнатга жалб этади. Уларнинг меҳнатидан фойдаланиш натижасида олинган пул маблағлари ушбу шахсларни махсус қабулхоналарда сақлаш ва овқатлантиришга йўналтирилади.

Доимий




Махсус қабулхона

Масъул ходим (ҳисобчи) томонидан маъмурий қамоққа олинган шахсларга нисбатан меҳнатга жалб этиш варақаси юритилади ва маъмурий қамоққа олинган шахслар озод бўлгунга қадар меҳнатга жалб этилган кунлари қайд этиб борилган ҳолда махсус қабулхонада сақлаш билан боғлиқ харажатлар ҳисоб-китоб қилиб борилади.

15 кунгача

муддатда


  

  

3-босқич

Махсус қабулхона

Маъмурий қамоққа олинган шахс маъмурий қамоқни ўташи вақтида ишлаган ва шу тариқа ўзининг махсус қабулхонада сақланиши билан боғлиқ харажатларнинг ўрнини қоплаган ҳолларда ушбу шахс махсус қабулхонадан озод этилаётган вақтида унга махсус қабулхонада сақлаш билан боғлиқ харажатларни тўлиқ қоплаганлиги тўғрисида маълумотнома берилади.

Доимий



Махсус қабулхона


  

Маъмурий қамоққа олинган шахснинг меҳнатидан фойдаланиш натижасида олинган ва маъмурий қамоққа олинган шахсни махсус қабулхонада сақлаш билан боғлиқ харажатлардан ортиқ бўлган сумма уларнинг номига очиладиган махсус банк ҳисобварақларига ўтказилади.

Зудлик билан

Махсус қабулхона

Маъмурий қамоққа олинган шахс маъмурий қамоқни ўташи вақтида ишламаган ёки ишлаган бўлсада, махсус қабулхонада сақлаш билан боғлиқ харажатларнинг бир қисмини қоплаган бўлса, қолган қисмини махсус қабулхонанинг ҳисобрақамига тўлаши лозимлиги тўғрисида ёзма билдириш берилади.

Доимий



Махсус қабулхона


Маъмурий қамоққа олинган шахс махсус қабулхонадан озод этилганидан сўнг бир банк иш куни мобайнида сақлаш билан боғлиқ харажатларни тўламаган тақдирда махсус қабулхона маъмурияти томонидан ушбу харажатларни суд тартибида ундириш бўйича шахсни маъмурий қамоққа олиш тўғрисида қарор чиқарган судга мурожаат этади.

     

24 соатдан сўнг

          





Низомга

2-ИЛОВА


Маъмурий қамоққа олинган шахслардан олинган

ҳужжатлар, пул маблағлари, қимматбаҳо

буюмлар ва бошқа ашёларни қайд этиш

ДАФТАРИ

Т/р

Шахснинг

Ф.И.О.

Шахсдан

олиб

қўйилган

муҳим

нарсалар

қайд этилган

ҳужжат тури

ва санаси


Сақлаш учун

қабул қилинган

муҳим

нарсаларнинг

сони, тури,

тавсифлари ва

идентификация

рақамларининг

ҳужжатда улар

ҳақида қайд

этилган

маълумотлар

билан мослиги

ёки тафовутлар

мавжудлиги


Қабул

қилиб

олинган

сана ва

вақт


Сақлашга

топширган

масъул

ходимнинг

лавозими,

унвони,

Ф.И.О.


Сақлаш

учун

жойлаш-

тирилган

ячейка-

нинг

рақами


Маъмурий қамоққа

олинган шахснинг

муҳим нарсалари

тўлиқ қабул қилиб

олинганлиги

тўғрисида тилхати,

қабул қилиб олиш

санаси ва имзоси


...









       





Низомга

3-ИЛОВА


МАЪЛУМОТНОМА

Берилди ушбу маълумотнома

__.__.______

йилда туғилган,



(кун, ой, йил)




яшовчи

(яшаш манзили тўлиқ кўрсатилади)


фуқаро


га,


(Ф.И.О. тўлиқ ёзилади)


ҳақиқатдан ҳам туман (шаҳар)



нинг

(жиноят ишлари бўйича суди судьяси, ҳарбий комендант, ички ишлар органи бошлиғи)


         

қарорига асосан Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг ________________-моддаси(лари)да назарда тутилган маъмурий ҳуқуқбузарликни содир этганлиги учун тайинланган "____" сутка маъмурий қамоқ жазосини ўташ давомида "____" кун мобайнида ҳақ тўланадиган меҳнатга жалб этилиши орқали махсус қабулхонада сақлаш билан боғлиқ бўлган


сўм миқдоридаги харажатларни

(сумма рақам ҳамда ҳарфларда акс эттирилади)


махсус қабулхонанинг


ҳисобварағига тўлиқ миқдорда қоплади.


(махсус ҳисобварақ акс эттирилади)


_____________ вилояти ИИБ

Махсус қабулхона бошлиғи





(имзо, муҳр)


(Ф.И.О.)

- - - - - - - - - - - - - - - - - - - - - - - - - - - - - - - - - - - - - - - - - - - - - - - - -

(маълумотноманинг қирқиб олинадиган қисми)

Махсус қабулхонада сақлаш билан боғлиқ



(сумма сақланган шахс томонидан тўлдирилади)

сўм миқдоридаги харажатларни тўлиқ қопланганлигим тўғрисидаги маълумотномани қабул қилиб олдим.

(имзо)


(Ф.И.О.)

            





Низомга

4-ИЛОВА


Фуқаро __________________________________га

         (маъмурий қамоқни ўтаган шахснинг Ф.И.О.)

БИЛДИРИШНОМА



Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг _____________-моддаси(лари)да назарда тутилган маъмурий ҳуқуқбузарликни содир этганлик учун жиноят ишлари бўйича _______________________ туман (шаҳар)


нинг

(жиноят ишлари бўйича суди судьяси, ҳарбий комендант, ички ишлар органи бошлиғи)


қарорига асосан 20___ йил "___" ___________ дан 20___ йил "___" __________ га қадар махсус қабулхонада сақланганлигингиз учун ______________________

              

(суд, ҳарбий комендант, ички ишлар органи бошлиғи)

томонидан ундирилиши белгиланган _____________________ сўмнинг _________________ сўм миқдорини Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 13 июлдаги 535-сон қарори билан тасдиқланган Маъмурий қамоққа олинган шахсларни махсус қабулхонада сақлаш билан боғлиқ харажатларни ундириш тартиби тўғрисидаги низомнинг 12-банди талабларига мувофиқ бир банк иш куни мобайнида қопланиши лозимлиги маълум қилинади.

_____________ вилояти ИИБ

Махсус қабулхона бошлиғи





(имзо)


(Ф.И.О.)

- - - - - - - - - - - - - - - - - - - - - - - - - - - - - - - - - - - - - - - - - - - - - - - - -

(билдиришноманинг қирқиб олинадиган қисми)

Махсус қабулхонада сақлаш билан боғлиқ харажатлардан тўланмай қолган ________________________________________________ сўмни бир банк иш куни мобайнида қоплаш тўғрисида расман огоҳлантирилдим.

(имзо)


(Ф.И.О.)

        





Низомга

5-ИЛОВА


_____________________ вилояти ИИБ ЖХХ ЖТСБ Маъмурий қамоққа олинган шахсларни қабул қилиш ва сақлаш учун мўлжалланган махсус қабулхона бошлиғи

(Ф.И.О.)га


фуқаро (Ф.И.О., туғилган санаси, доимий яшаш манзили, уяли телефон рақами, паспорт серияси ва берилган вақти кўрсатилади)

АРИЗА


_____________ вилояти ИИБ ЖХХ ЖТСБ Маъмурий қамоққа олинган шахсларни қабул қилиш ва сақлаш учун мўлжалланган махсус қабулхонада сақланган фуқаро ______________


га

(Ф.И.О., туғилган санаси, ойи, йили кўрсатилади)


__________ туман (шаҳар)



(жиноят ишлари бўйича суди судьяси, ҳарбий комендант, ички ишлар органи бошлиғи)

томонидан ундирилиши белгиланган махсус қабулхонада сақлаш билан боғлиқ __________________________ сўм миқдоридаги харажатларни бир банк иш куни мобайнида ўз маблағим ҳисобидан қоплашга рухсат беришингизни сўрайман.



(ариза ёзилган сана)


(имзо)


(Ф.И.О)

Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2018 йил 17 июль


"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2018 йил 16 июль, 28-сон, 581-модда








































Время: 0.1845
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск