Умная подшивка
"Норма маслахатчи" газетаси / 2018 йил / 2018 йил N 31 (680) 31 июль /Кадрлар бўлими
ИШ БЕРУВЧИ ЙЎЛ ҚЎЯДИГАН 5 ТА ХАТО
Ҳозир таътил мавсуми авж паллага чиққан. Шунинг учун биз ходимларни таътилга жўнатаётган иш берувчилар ҳар гал йўл қўядиган қоидабузарликлар ҳақида сўз юритиб, айрим долзарб масалалар - таътиллар жадвалини юритмаслик мумкинми-йўқми, таътилдан чақириб олиш қандай расмийлаштирилиши, қайси ходимлар ўзлари учун қулай вақтда таътилга чиқишлари мумкинлиги ва бошқалар юзасидан тушунтириш берамиз.
1. Таътиллар жадвали нотўғри расмийлаштирилади ёхуд умуман мавжуд бўлмайди
Таътиллар жадвали - йиллик таътиллар бериш навбати белгиланадиган локал норматив ҳужжат. У мулкчилик шаклидан қатъи назар, барча корхоналар, муассасалар, ташкилотларда мавжуд бўлиши шарт. Ушбу ҳужжат бўлмаса, меҳнат ҳуқуқ инспекцияси иш берувчини жавобгарликка тортиши мумкин.
Жадвал кўпинча амалиётда рўй берганидек кейин эмас, балки календарь йил бошлангунга қадар тасдиқланган бўлиши шарт.
Ушбу ҳужжатни расмийлаштириш тартиб-таомилида ҳам муҳим жиҳат мавжуд - у касаба уюшмаси қўмитаси ёки ходимларнинг бошқа вакиллик органи билан келишилиши шарт. Бу Меҳнат кодексининг 144-моддасида назарда тутилган. Вакиллик органининг тегишли қарорисиз жадвал юридик кучга эга бўлмайди, бунда у мавжуд эмас деб қабул қилинади.
Жадвалнинг келишилиши деганда вакиллик органининг уни тасдиқлашга розилигини олиш назарда тутилади. Баъзан амалиётда бунинг учун вакиллик органи раҳбари (касаба уюшмаси қўмитаси раиси) унга имзо қўйиши кифоя деб хато ўйлайдилар. Бу нотўғри, сабаби вакиллик органи - коллегиал орган, тегишинча, кўпчилигининг розилик бериши талаб этилади.
Вакиллик органининг қарори одатда баённома тарзида расмийлаштирилади. Унинг рақами ва санаси жадвалнинг титул варағи юқори чап бурчагида қайд этилади, бу унинг келишилганлигидан далолат
...