ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Ер ва бошқа табиий ресурслар. Атроф-муҳит муҳофазаси / Атроф табиий муҳитни муҳофаза қилиш / Экологик назорат /

Экологик назоратнинг жамоатчи инспекторлигига номзодларни махсус тайёргарликдан ўтказиш тартиби тўғрисидаги Низом (АВ томонидан 21.07.2018 й. 3041-сон билан рўйхатга олинган Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитасининг 26.06.2018 й. 6-сон қарори билан тасдиқланган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Ўзбекистон Республикаси

Адлия вазирлигида

2018 йил 21 июлда 3041-сон

билан рўйхатга олинган

Ўзбекистон Республикаси

Экология ва атроф-муҳитни

муҳофаза қилиш давлат

қўмитасининг

2018 йил 26 июндаги

6-сон қарорига

ИЛОВА



Экологик назоратнинг жамоатчи инспекторлигига

номзодларни махсус тайёргарликдан

ўтказиш тартиби тўғрисидаги

НИЗОМ


Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 8 октябрдаги 287-сон "Жамоатчилик экологик назоратини амалга оширишга доир намунавий низомларни тасдиқлаш тўғрисида"ги қарорига мувофиқ экологик назоратнинг жамоатчи инспекторлигига номзодларни (бундан буён матнда номзодлар деб юритилади) махсус тайёргарликдан ўтказиш тартибини белгилайди.



1-БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Номзодлар экологик назоратнинг жамоатчи инспектори бўлиш учун махсус тайёргарликдан ўтишлари лозим.


2. Махсус тайёргарликдан ўтказиш номзодларни экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш соҳасида фаолият юритиши учун зарур ва етарли бўлган ҳажмдаги билим ва кўникмаларни ўзлаштиришига кўмаклашиш мақсадида амалга оширилади.


3. 18 ёшга тўлган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари махсус тайёргарлик курсларига қабул қилинади.


4. Номзодлар махсус тайёргарликдан бепул ўтказилади.


5. Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги (бундан буён матнда Вазирлик деб юритилади) номзодларни махсус тайёргарликдан ўтказиш соҳасида:

номзодларни махсус тайёргарликдан ўтказишга доир тадбирларни, таълим мазмуни ва сифатига қўйиладиган талабларни белгилайди;

номзодларни махсус тайёргарликдан ўтказиш бўйича ўқув-режа ва дастурларни тасдиқлайди;

фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ҳамда нодавлат нотижорат ташкилотлари билан жамоатчилик экологик назоратини амалга ошириш масалаларида, экологик назоратнинг жамоатчи инспекторлари тизимини шакллантиришда ҳамкорлик қилади.


6. Номзодларни махсус тайёргарликдан ўтказиш тадбирларини молиялаштириш қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда Вазирликнинг бюджетдан ташқари жамғармалари маблағлари, юридик ва жисмоний шахсларнинг кадрларни махсус тайёрлаш учун мақсадли бадаллари, ҳомийлик хайриялари, номзодларни махсус тайёргарликдан ўтказиш учун жалб этиладиган грантлар ҳисобидан амалга оширилади.


2-БОБ. НОМЗОДЛАРНИ МАХСУС

ТАЙЁРГАРЛИКДАН ЎТКАЗИШ


7. Экологик назоратнинг жамоатчи инспектори бўлиш истагини билдирган номзодлар яшаш жойидаги фуқаролар йиғинларининг экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш, ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш комиссияларига (бундан буён матнда Комиссия деб юритилади) ёки экология ва атроф муҳит муҳофазаси соҳасида фаолият юритувчи нодавлат нотижорат ташкилотига ариза билан мурожаат қилади.


8. Номзоднинг аризаси Комиссия йиғилишида ёки экология ва атроф муҳит муҳофазаси соҳасида фаолият юритувчи нодавлат нотижорат ташкилоти раҳбари томонидан қонун ҳужжатларига мувофиқ экологик назорат соҳасидаги махсус ваколатли давлат органларидан бирининг вакили иштирокида кўриб чиқилади.


9. Фуқаронинг номзоди маъқулланган тақдирда фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органи ёки нодавлат нотижорат ташкилоти (бундан буён матнда буюртмачи деб юритилади) Вазирлик ҳузуридаги Атроф муҳитни муҳофаза қилиш соҳасидаги ходимларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш марказига (бундан буён матнда Марказ деб юритилади) номзодни махсус тайёргарлик курсларига юбориш тўғрисида расмий хат киритади.

10. Расмий хатга қуйидаги ҳужжатлар илова қилинади:

номзодни махсус тайёргарлик курсларига юбориш тўғрисида Комиссия йиғилиши баённомаси ёки нодавлат нотижорат ташкилоти раҳбари буйруғидан кўчирма;

буюртмачининг буюртмаси.


11. Марказ жойлардаги талаб ва эҳтиёждан келиб чиқиб тақдим этилган буюртмалар асосида махсус тайёргарлик курсларидан ўтиши лозим бўлган номзодлар рўйхатини шакллантиради, махсус тайёргарлик курсларини ўтказиш вақти ва жойини белгилайди ҳамда номзодларни ҳудудлар бўйича тақсимлайди.


12. Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида яшовчи номзодларни махсус тайёргарликдан ўтказиш бевосита Марказ томонидан амалга оширилади.

Қорақалпоғистон Республикаси ва қолган вилоятларда яшовчи номзодларни махсус тайёргарликдан ўтказиш Қорақалпоғистон Республикаси Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги, Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги вилоятлар ва Тошкент шаҳар бошқармалари (бундан буён матнда ҳудудий бошқармалар деб юритилади) томонидан амалга оширилади.

13. Марказ буюртмачиларни махсус тайёргарлик курслари бошланишидан 10 кун аввал махсус тайёргарлик курсларини ўтказиш муддатлари тўғрисида хабардор қилиши лозим.


14. Буюртмачилар номзодларнинг ўқишга Марказ томонидан белгиланган муддатларда етиб келишларини таъминлашлари лозим.


15. Махсус тайёргарлик курсларида ўқитиш Вазирлик томонидан тасдиқланган ўқув режа ва дастурлар бўйича амалга оширилади.

16. Махсус тайёргарлик курсларида ўқитиш муддати 1 ҳафта  36 соатни ташкил этади.


17. Махсус тайёргарлик курслари кундузги шаклда амалга оширилади.

Асосий иш жойига эга бўлган номзодлар махсус тайёргарлик курсларига ишдан ажратилган ҳолда жалб қилинади.


18. Махсус тайёргарлик курсларида номзодларга экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш соҳасидаги қонун ҳужжатлари, табиатни муҳофаза қилиш фаолияти самарадорлигини оширишга қаратилган давлат ва жамоатчилик назорати тўғрисидаги билимлар ҳамда давлат экологик дастурлари ва бошқа экологик тадбирларни амалга оширилишида фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари, нодавлат нотижорат ташкилотлари ва фуқароларнинг иштироки юзасидан таянч тушунча ва билимлар берилади.


19. Ўқув жараёни 60 нафаргача бўлган номзодлардан иборат ўқув гуруҳларига бўлинган ҳолда, Марказ раҳбари томонидан тасдиқланган машғулотлар жадвали асосида олиб борилади.


20. Номзодларни махсус тайёргарликдан ўтказиш жараёнига тегишли олий таълим муассасалари ўқитувчилари, Вазирлик тизими ходимлари ва бошқа мутасадди ташкилотларнинг тажрибали мутахассислари жалб қилиниши мумкин.

21. Номзод махсус тайёргарлик курсларига узрли сабабларга кўра кела олмаган тақдирда, у 6 ой ичида навбатдаги махсус тайёргарлик курсларига қабул қилиш тўғрисида ариза билан Марказга мурожаат қилади.

Марказ томонидан номзоднинг аризаси қонун ҳужжатларида белгиланган муддатларда кўриб чиқилиб, навбатдаги махсус тайёргарлик курсларидан ўтиши лозим бўлган номзодлар рўйхатига киритилади ҳамда бу ҳақда буюртмачи 3 кун ичида хабардор қилинади.


22. Номзодлар қуйидаги ҳолларда махсус тайёргарлик курсларидан четлаштирилади:

ўз хоҳишига биноан;

сабабсиз 6 соат дарс қолдирганда;

саломатлиги туфайли (тиббий маълумотнома асосида);

вафот этган тақдирда.


23. Марказ номзодни махсус тайёргарлик курсларидан четлаштирилганлиги тўғрисида буюртмачини 3 кун ичида хабардор қилиши лозим.


24. Номзодлар ўқув режа ва дастурни тўлиқ ўзлаштириб бўлгандан сўнг, уларга махсус тайёргарлик курсларидан муваффақиятли ўтганлиги тўғрисида сертификат берилади ва ушбу сертификат номзодга экологик назоратнинг жамоатчи инспектори гувоҳномаси берилишига асос бўлади.



3-БОБ. ЯКУНИЙ ҚОИДАЛАР


25. Мазкур Низом талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда жавобгар бўлади.


26. Ушбу Низом Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги, Қишлоқ ҳўжалиги вазирлиги, Сув ҳўжалиги вазирлиги, Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси, Давлат ветеринария қўмитаси, "Саноатгеоконтехназорат" давлат инспекцияси, Ўсимликлар карантини давлат инспекцияси, Ўзбекистон экологик ҳаракати, Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича республика кенгаши ва Ўзбекистон Нодавлат нотижорат ташкилотлари миллий ассоциацияси билан келишилган.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2018 йил 23 июль


"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2018 йил 30 июль, 30-сон, 627-модда








































Время: 0.1840
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск