ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА
ЎзР Конунчилиги / Давлат ҳуқуқий тизими асослари / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Норматив-ҳуқуқий актларни тайёрлаш, қабул қилиш ва тизимлаштириш /АВ 25.12.2015 й. 2745-сон билан рўйхатга олинган адлия вазирининг Буйруғи билан тасдиқланган Услубиётнинг олдинги таҳрири
АВ 25.12.2015 й. 2745-сон билан рўйхатга
олинган адлия вазирининг Буйруғи
билан тасдиқланган Услубиётнинг
олдинги таҳрири
АВ 01.06.2018 й. 2745-1-сон билан рўйхатга олинган
адлия вазирининг Буйруғидан олдинги таҳрири
Мазкур Услубиёт Ўзбекистон Республикасининг "Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар тўғрисида"ги Қонуни 22-моддаси ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2011 йил 23 августдаги ПҚ-1602-сонли "Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарорига мувофиқ мазмунида ҳуқуқни қўллаш жараёнида коррупцион кўринишларга олиб келиши мумкин бўлган коррупциявий омилларни аниқлаш юзасидан Ўзбекистон Республикасининг қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қарорлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишлари, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг қарорлари лойиҳаларининг, шунингдек вазирликлар, давлат қўмиталари ва идораларнинг норматив-ҳуқуқий ҳужжатларининг (бундан буён матнда лойиҳалар деб юритилади) коррупцияга қарши экспертизасини ўтказишнинг тартибини белгилайди.
17. Ўтказилган лойиҳаларнинг коррупцияга қарши экспертизаси натижалари бўйича мулоҳаза ва таклифлар тавсиявий тусга эга, бундан идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар мустасно.
20. Амалдаги норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг коррупцияга қарши экспертизаси натижалари бўйича адлия органлари томонидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2011 йил 23 августдаги ПҚ-1602-сонли қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги тўғрисидаги низомнинг 10-бандига мувофиқ давлат бошқаруви органларига, маҳаллий давлат ҳокимияти органларига, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ва назорат тузилмаларига тегишли тақдимномалар киритилиши мумкин.