ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Турли соҳалар бўйича ўзгартиш ва қўшимчалар тўғрисида ҳужжатлар / Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси қарорлари / 2017 й. /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 30.12.2017 й. 1039-сон "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

30.12.2017 й.

N 1039



Мазкур Қарор рус тилида тасдиқланган.

Ҳужжатнинг матни Норма газетаси  ва  ахборот-қидирув

тизими   экспертлари  томонидан  ўзбек  тилига  таржима

қилинган  ва ахборот  тусига  эга.   Ноаниқликлар   келиб

чиққанида  меъёрий-ҳуқуқий  ҳужжатнинг  рус   тилидаги

матнига қаранг.



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ҲУКУМАТИНИНГ АЙРИМ ҚАРОРЛАРИГА

ЎЗГАРТИРИШ ВА ҚЎШИМЧАЛАР

КИРИТИШ ТЎҒРИСИДА


(Ўзбекистон Республикаси Президентининг

2017 йил 21 августдаги ПҚ-3231-сон "Таълим ва

тиббиёт муассасаларини молиялаштириш механизмини

ҳамда давлат молиявий назорати тизимини янада

такомиллаштириш тўғрисида"ги қарори)

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 21 августдаги ПҚ-3231-сон "Таълим ва тиббиёт муассасаларини молиялаштириш механизмини ҳамда давлат молиявий назорати тизимини янада такомиллаштириш тўғрисида"ги қарорига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.


2. Вазирликлар ва идоралар бир ой муддатда илгари қабул қилган меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларини мазкур қарорга мувофиқлаштирсинлар.


3. Мазкур қарор ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари  молия вазири Д.А. Кучкаров зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикаси Бош вазири                                              А. Арипов






Вазирлар Маҳкамасининг

2017 йил 30 декабрдаги

1039-сонли қарорига

ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг

айрим қарорларига киритиладиган

ўзгартириш ва қўшимчалар


1. Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 20 июлдаги 341-сон "Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги фаолиятини такомиллаштириш тўғрисида"ги қарорида (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2004 йил, 7-сон, 69-модда):


а) 2-банд қуйидаги таҳрирдаги хатбоши билан тўлдирилсин:

"бюджет маблағларининг ноқонуний сарфланиши ва талон-торож қилиниши ҳолатларини профилактика қилиш, уларнинг олдини олиш ва аниқлаш.";


б) 3-илованинг 7-банди қуйидаги мазмундаги хатбоши билан тўлдирилсин:

"бюджет маблағларининг ноқонуний сарфланиши ва талон-торож қилиниши ҳолатларини профилактика қилиш, уларнинг олдини олиш ва аниқлаш.";


в) 8-банд қуйидаги мазмундаги хатбошилар билан тўлдирилсин:

"харажатлар сметаларини режалаштириш ва ижро этиш, бюджет ҳисобини юритиш, тендер (танлов) савдоларини ўтказиш ва идораларнинг бўйсунувидаги муассасаларда шартномалар тузиш мониторингини ўтказиш;

бўйсунувидаги муассасалар ва марказлаштирилган молия-бухгалтерия хизматлари раҳбарларига бюджет ҳисоби ва ҳисоботи тизимини такомиллаштириш, асоссиз дебитор ва кредитор қарздорликларга йўл қўймаслик, бюджет интизомини мустаҳкамлаш, бюджет маблағларидан фойдаланиш, шу жумладан товарлар, иш ва хизматларни харид қилиш самарадорлигини ошириш, шунингдек, марказлаштирилган молия-бухгалтерия хизматларининг ходимлари таркибини мустаҳкамлаш масалалари бўйича тавсиялар тайёрлайди;

қонунни бузиш ҳолатларини, уларни содир этишга имконият яратувчи сабаблар ва шарт-шароитларни бартараф этиш тўғрисида қуйи муассасаларга бажарилиши мажбурий бўлган тақдимномалар киритади.".


3. Вазирлар Маҳкамасининг 2008 йил 18 мартдаги 48-сон "Ҳудудий соғлиқни сақлаш муассасаларининг ташкилий тузилмасини ва фаолиятини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарорида (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2008 йил, 2-3-сон, 11-модда):


а) 4-илованинг 6-банди тўққизинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"марказлаштирилган тартибда қуйи муассасаларнинг харажатлар сметаси тузилиши ва ижро этилишини, иш ҳақининг ҳисобланиши ва тўланишини, товар, иш ва хизматларнинг харид қилинишини, бюджет ва бюджетдан ташқари маблағлар ҳисобининг юритилишини таъминлаш, шунингдек, уларнинг фаолияти профили бўйича товарлар (ишлар, хизматлар) реализациясидан тушадиган даромадлар мониторингини юритиш";


б) 4а-иловада "Молия-бухгалтерия хизмати" блоки "Марказлаштирилган молия-бухгалтерия хизмати" блоки билан алмаштирилсин.


4. Вазирлар Маҳкамасининг 2009 йил 18 майдаги 139-сон "Халқ таълими муассасалари харажатларини молиялаштириш механизмини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарорида (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2009 йил, 21-сон, 251-модда):


а) 1-банддан "уларда бухгалтер лавозимини киритган ҳолда" сўзлари чиқариб ташлансин;


б) 2-банд ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


5. Вазирлар Маҳкамасининг 2010 йил 19 февралдаги 30-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2010 йил 2-сон, 11-модда) билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси тўғрисидаги низомда:


а) 7-банд қуйидаги таҳрирдаги хатбоши билан тўлдирилсин:

"бюджет маблағларининг ноқонуний сарфланиши ва талон-торож қилиниши ҳолатларини профилактика қилиш, уларнинг олдини олиш ва аниқлаш.";


б) 8-банднинг "в" кичик банди қуйидаги мазмундаги хатбошилар билан тўлдирилсин:

"бўйсунувидаги муассасаларда харажатлар сметаларини режалаштириш ва ижро этиш, бюджет ҳисобини юритиш, тендер (танлов) савдоларини ўтказиш ва шартномалар тузиш мониторингини олиб боради;

бўйсунувидаги муассасалар ва марказлаштирилган молия-бухгалтерия хизматлари раҳбарларига бюджет ҳисоби ва ҳисоботи тизимини такомиллаштириш, асоссиз дебиторлик ва кредиторлик қарзларига йўл қўймаслик, бюджет интизомини мустаҳкамлаш, бюджет маблағларидан фойдаланиш, шу жумладан товарлар, иш ва хизматларни харид қилиш самарадорлигини ошириш, шунингдек, марказлаштирилган молия-бухгалтерия хизматларининг ходимлари таркибини мустаҳкамлаш масалалари бўйича тавсиялар тайёрлайди;

қонунни бузиш ҳолатларини, уларни содир этишга имконият яратувчи сабаблар ва шарт-шароитларни бартараф этиш тўғрисида қуйи муассасаларга бажарилиши мажбурий бўлган тақдимномалар киритади".

7. Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 12 июлдаги 204-сон "Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими маркази фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарорида:



а) 2-илова матни қуйидаги таҳрирда баён этилсин:


"Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими

маркази марказий аппаратининг

ТУЗИЛМАСИ

            





Ҳайъат



Олий ва ўрта махсус таълим вазирининг

биринчи ўринбосари - Марказ директори



Илмий-методик кенгаш






































































































Директорнинг биринчи

ўринбосари - Бош бошқарма бошлиғи




Директор ўринбосари - бошқарма бошлиғи
















































Касб-ҳунар коллежлари ва академик лицейлар фаолиятини мувофиқлаштириш бош бошқармаси



...
Время: 0.0051
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск