ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Суд хокимияти. Одил судлов / Қўшимчалар ва ўзгартиришлар киритилган ҳужжатлар / Одил судловга жўнатиш. Процессуал қонунчилик /

Олий суднинг 56-сон, Ички ишлар вазирлигининг 47-сон "Судлар, суд процесслари ва улар иштирокчиларининг хавфсизлигини таъминлаш тартиби тўғрисидаги йўриқномага ўзгартиришлар ва қўшимча киритиш ҳақида"ги 25.06.2018 й. Қарори (АВ томонидан 25.07.2018 й. 2981-1-сон билан рўйхатга олинган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

25.07.2018 й.

N 2981-1

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ОЛИЙ СУДИНИНГ

25.06.2018 й.

N 56


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ИЧКИ ИШЛАР ВАЗИРЛИГИНИНГ

25.06.2018 й.

N 47


ҚАРОРИ




Судлар, суд процесслари ва улар

иштирокчиларининг хавфсизлигини таъминлаш

тартиби тўғрисидаги йўриқномага ўзгартиришлар

ва қўшимча киритиш ҳақида



Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 12 майдаги ПФ-5441-сон "Адвокатура институти самарадорлигини тубдан ошириш ва адвокатларнинг мустақиллигини кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Фармонига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Олий суди ҳамда Ички ишлар вазирлиги ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Олий суди ва Ички ишлар вазирлигининг 2018 йил 23 февралдаги 11-87, 20-сон қарори (рўйхат рақами 2981, 2018 йил 15 март) (Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 16.03.2018 й., 10/18/2981/0900-сон) билан тасдиқланган Судлар, суд процесслари ва улар иштирокчиларининг хавфсизлигини таъминлаш тартиби тўғрисидаги йўриқномага иловага мувофиқ ўзгартиришлар ва қўшимча киритилсин.


2. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

Олий суд раиси

К. Камилов

Ички ишлар вазири

П. Бобожонов






Қарорга

ИЛОВА



Судлар, суд процесслари ва улар

иштирокчиларининг хавфсизлигини таъминлаш

тартиби тўғрисидаги йўриқномага киритилаётган

ўзгартиришлар ва қўшимча


1. 13 ва 14-бандлар қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"13. Суд мажлисини фототасвирга тушириш, аудио ва видеоёзувини амалга ошириш, шунингдек оммавий ахборот воситаларида трансляция қилиш қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга оширилади.

14. Суд биносига мобиль телефон, фото ва видео қайд этиш воситаларини суд мажлисида раислик қилувчининг (бундан буён матнда раислик қилувчи деб юритилади) рухсатисиз олиб кириш тақиқланади, мазкур Йўриқноманинг 14-1-бандида назарда тутилган ҳоллар бундан мустасно.".


2. Қуйидаги мазмундаги 14-1-банд билан тўлдирилсин:

"14-1. Адвокат ўз профессионал фаолиятини амалга ошириши учун, Ўзбекистон Республикаси Жиноят-процессуал кодексининг 19-моддасига қатъий риоя этган ҳолда, суд биносига компьютер, мобиль ва бошқа алоқа воситаларини монеликсиз олиб кириш ҳуқуқига эга, ёпиқ суд мажлислари бундан мустасно. Бунда қайд этилган қурилмалардан суд биноси ичкарисида фойдаланиш суд жараёнини ўтказиш тартибини бузмаслиги керак.".


3. 16-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"16. Судга ташриф буюрувчи шахслар ўзлари томонидан олиб келинган суд биносига олиб кириш тақиқланган буюмларни суд маъмурияти томонидан махсус ажратилган жойларда қолдириб кириши ҳамда суд биносидан чиқишида ўзи билан олиб кетиши лозим.".


4. 25-банднинг ўнинчи хатбошисидаги "Миллий" деган сўз "Давлат" деган сўз билан алмаштирилсин.


5. Мазкур ўзгартиришлар ва қўшимча Ўзбекистон Республикаси Адвокатлар палатаси билан келишилган.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2018 йил 26 июль


"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2018 йил 30 июль, 30-сон, 633-модда










































Время: 0.1883
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск