ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Таълим. Фан. Маданият / Таълим / Алоҳида ўқув юртларини ташкил этиш ва уларнинг фаолияти / Олий таълим / ТАТУ /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 24.07.2018 й. 569-сон "Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги Тошкент ахборот технологиялари университетида кадрлар тайёрлаш тизимини тубдан такомиллаштириш ва самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

24.07.2018 й.

N 569




МУҲАММАД АЛ-ХОРАЗМИЙ НОМИДАГИ

ТОШКЕНТ АХБОРОТ ТЕХНОЛОГИЯЛАРИ

УНИВЕРСИТЕТИДА КАДРЛАР ТАЙЁРЛАШ

ТИЗИМИНИ ТУБДАН ТАКОМИЛЛАШТИРИШ

ВА САМАРАДОРЛИГИНИ ОШИРИШ

ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 19 февралдаги "Ахборот технологиялари ва коммуникациялари соҳасини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" ПФ-5349-сон Фармони, 2018 йил 19 февралдаги "Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги фаолиятини ташкил этиш тўғрисида" ПҚ-3549-сон қарорига мувофиқ, шунингдек, Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги Тошкент ахборот технологиялари университети ва унинг филиалларида кадрлар тайёрлаш тизимини тубдан такомиллаштириш ва самарадорлигини ошириш, ўқув жараёнига таълимнинг кредит тизимини жорий қилиш орқали университетни жаҳоннинг нуфузли университетлари қаторига киришини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 19 февралдаги "Ахборот технологиялари ва коммуникациялари соҳасини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" ПФ-5349-сон Фармонига асосан Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги Тошкент ахборот технологиялари университети (кейинги ўринларда Университет деб юритилади) ва унинг филиалларида 2018/2019 ўқув йилидан бошлаб ахборот технологиялари ва коммуникациялари соҳасида кадрлар тайёрлаш бўйича ўқитишнинг кредит тизимини жорий этиш таклифи маъқулланганлиги маълумот учун қабул қилинсин.

3. Қуйидагилар таълимнинг кредит тизимини жорий этиш орқали Университет ва унинг филиалларини ривожлантиришнинг асосий йўналишлари этиб белгилансин:

Университет ва унинг филиаллари профессор-ўқитувчилари таркибини юқори даражада касбий педагогик маҳоратга эга бўлган мутахассислар билан тўлдириш, шунингдек, нуфузли хорижий олий таълим ва илмий муассасаларда таълим олган, малака оширган, илмий даражаларини ҳимоя қилган иқтидорли педагог кадрлар ҳамда амалий иш тажрибасига эга бўлган мутахассисларни таълим жараёнига кенг жалб қилиш;

халқаро рейтингларда нуфузли ўринларни эгаллаган хорижий олий таълим муассасалари билан талабалар, профессор-ўқитувчилар, илмий-изланувчи олимларнинг алмашинув дастурларини кенг жорий қилиш, етакчи хорижий илмий-таълим муассасалари, илмий-тадқиқот марказлари билан ҳамкорликни мустаҳкамлаш;

ўқув жараёнини ташкил этишнинг самарали усуллари ва замонавий таълим технологияларини ўзлаштириш, малакали педагог кадрлар учун рақобат муҳитини яратиш орқали уларнинг тажрибасини мунтазам ошириб бориш;

талабага ўзининг таълим дастурини мустақил шакллантириш имконини яратиш ва билимини баҳолашда ошкораликни таъминлаш.


4. Университет Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги билан келишган ҳолда, таълим сифатини ошириш мақсадида хорижий давлатларнинг ахборот-коммуникация технологиялари соҳасини ривожлантириш амалиётидан келиб чиқиб, икки ой муддатда халқаро андозаларга мос ва илғор педагогик технологияларга асосланган ўқув режалари ва дастурлари, битирувчиларнинг малака талабларини ишлаб чиқилиши ҳамда тасдиқланишини таъминласин.


5. Белгилаб қўйилсинки:

2018/2019 ўқув йилидан бошлаб Университет ва унинг филиаллари таркибидаги академик лицейларнинг таълим дастурлари замонавий ахборот ва педагогик технологиялардан кенг фойдаланиш асосида математика, физика, чет тили ва ахборот технологияларига оид фанлар чуқур ўқитилиши назарда тутилган ҳолда ишлаб чиқилади;

Университет ва унинг филиаллари таркибидаги академик лицейларнинг педагог кадрлари таркиби 30 фоизгача Университет ва унинг филиалларидан ўриндошлик асосида юқори малакали педагогларни жалб этиш ҳисобига шакллантирилади.


6. Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги Университет билан биргаликда икки ой муддатда Ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантириш жамғармаси маблағлари ҳисобидан Университет профессор-ўқитувчилари таркибини "Scopus" ва "Web of science" тизимига кирувчи халқаро илмий журналларда илмий мақолалар чоп этилишидан, шунингдек, илмий-услубий, илмий-тадқиқот, ташкилий-услубий, маънавий-маърифий ва тарбиявий ишлар бажарилишидан келиб чиққан ҳолда моддий рағбатлантириш тартибини ишлаб чиқсин ва тасдиқласин.


7. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 28 июндаги "Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги Тошкент ахборот технологиялари университети ва унинг ҳудудий филиаллари ташкилий тузилмасини такомиллаштириш тўғрисида" 188-сон қарори ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


8. Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда бир ой муддатда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ва бошқа ҳужжатларни мазкур қарорга мувофиқлаштирсин.


9. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари А.А. Абдухакимов ва Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазири А.И. Ахмедхаджаев зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                                       А. Арипов


Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2018 йил 24 июль











































Время: 0.1685
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск