язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Иқтисодиётнинг айрим соҳалари/ Қўшимчалар ва ўзгартиришлар киритилган ҳужжатлар/ Транспорт/ Парвозлар хавфсизлигини назорат қилиш давлат инспекциясининг 43-сон, Давлат хавфсизлик хизматининг 5-сон "Ўзбекистон Республикасининг фуқаро авиациясида радио, телеаппаратура, аудио ва видео техника, компьютер, планшет ва мобиль телефонларни авиация хавфсизлиги бўйича текшириш қоидаларининг 4-бандига ўзгартириш киритиш тўғрисида"ги 26.06.2018 й. Қарори (АВ томонидан 19.07.2018 й. 2617-2-сон билан рўйхатга олинган)

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

19.07.2018 й.

N 2617-2

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПАРВОЗЛАР ХАВФСИЗЛИГИНИ

НАЗОРАТ ҚИЛИШ ДАВЛАТ

ИНСПЕКЦИЯСИНИНГ

26.06.2018 й.

N 43


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ДАВЛАТ ХАВФСИЗЛИК

ХИЗМАТИНИНГ

26.06.2018 й.

N 5


ҚАРОРИ



Ўзбекистон Республикасининг фуқаро

авиациясида радио, телеаппаратура, аудио

ва видео техника, компьютер, планшет ва мобиль

телефонларни авиация хавфсизлиги бўйича текшириш

қоидаларининг 4-бандига ўзгартириш киритиш тўғрисида



Ўзбекистон Республикасининг "Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизмати тўғрисида"ги Қонуни ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 14 мартдаги ПФ-5379-сон "Ўзбекистон Республикасининг давлат хавфсизлиги тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Фармонига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Парвозлар хавфсизлигини назорат қилиш давлат инспекцияси ва Давлат хавфсизлик хизмати ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Парвозлар хавфсизлигини назорат қилиш давлат инспекцияси ва Ўзбекистон Республикаси Миллий хавфсизлик хизматининг 2014 йил 27 августдаги 33 ва 87-сон қарори (рўйхат рақами 2617, 2014 йил 24 сентябрь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2014 йил., 39-сон, 495-модда) билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасининг фуқаро авиациясида радио, телеаппаратура, аудио ва видео техника, компьютер, планшет ва мобиль телефонларни авиация хавфсизлиги бўйича текшириш қоидаларининг 4-бандидаги "Миллий" деган сўз "Давлат" деган сўз билан алмаштирилсин.


2. Мазкур қарор "Ўзбекистон ҳаво йўллари" Миллий авиакомпанияси билан келишилган.


3. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

Парвозлар хавфсизлигини назорат

қилиш давлат инспекцияси бошлиғи

Т. Ўлжаев

Давлат хавфсизлик хизмати раиси

И. Абдуллаев

Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2018 йил 20 июль


"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2018 йил 23 июль, 29-сон, 616-модда