язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Турли соҳалар бўйича ўзгартиш ва қўшимчалар тўғрисида ҳужжатлар/ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси қарорлари/ 2018 й./ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 27.07.2018 й. 585-сон "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги Қарори

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

27.07.2018 й.

N 585



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ҲУКУМАТИНИНГ АЙРИМ ҚАРОРЛАРИГА

ҚЎШИМЧАЛАР КИРИТИШ ТЎҒРИСИДА


(Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг

"Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги

Ўзбекистон Республикасининг ривожланиш давлат дастурларини

молиялаштириш жамғармаси фаолиятини ташкил этиш чора-

тадбирлари тўғрисида" 2018 йил 6 апрелдаги 274-сон қарори)



Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ўзбекистон Республикасининг ривожланиш давлат дастурларини молиялаштириш жамғармаси фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида" 2018 йил 6 апрелдаги 274-сон қарорига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг иловага мувофиқ айрим қарорларига қўшимчалар киритилсин.


2. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари - Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси раиси С.Р. Холмурадов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                        А. Арипов






Вазирлар Маҳкамасининг

2018 йил 27 июлдаги

585-сон қарорига

ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим

қарорларига киритилаётган қўшимчалар


1. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 27 мартдаги 159-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Оролбўйи минтақасини ривожлантириш жамғармаси фаолиятини ташкил этиш тўғрисидаги Низомда (Ўзбекистон Республикаси ҚҲТ, 2017 й., 13-сон, 208-модда):


а) 10-бандга қуйидаги мазмундаги хатбоши қўшилсин:

"ҳар ойда тегишли ойнинг 1-санасигача бўлган муддатда навбатдаги ой учун Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ривожланиш давлат дастурларини молиялаштириш жамғармасига Ривожланиш давлат дастурларига киритилган Оролбўйи ҳудудларини ривожлантириш лойиҳаларини молиялаштиришга ажратиладиган маблағлар доирасида маблағлар ўтказади";


б) қуйидаги мазмундаги 12-1-банд қўшилсин:

"12-1. Молия вазирлиги:

ҳар йили 15 январгача Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ривожланиш давлат дастурларини молиялаштириш жамғармаси билан биргаликда Ривожланиш давлат дастурларига киритилган лойиҳаларни молиялаштиришга мўлжалланган маблағларни ўтказиш жадвалини ишлаб чиқади ва тасдиқлайди;

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ривожланиш давлат дастурларини молиялаштириш жамғармасига Ривожланиш давлат дастурларига киритилган лойиҳаларни шакллантириш ва молиялаштириш учун уч йиллик даврга маблағлар ажратиш прогноз ҳажмларини тақдим этади".


2. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 17 апрелдаги 222-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Республика йўл жамғармаси тўғрисидаги Низомда (Ўзбекистон Республикаси ҚҲТ, 2017 й., 17-сон, 294-модда, 28-сон, 649-модда):


а) 9-банднинг "а" кичик бандига қуйидаги мазмундаги ўнинчи ва ўн биринчи хатбошилар қўшилсин:

"ҳар йили 15 январгача Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ривожланиш давлат дастурларини молиялаштириш жамғармаси билан биргаликда Ривожланиш давлат дастурларига киритилган лойиҳаларни молиялаштириш учун мўлжалланган маблағларни ўтказиш жадвалини ишлаб чиқади ва тасдиқлайди;

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ривожланиш давлат дастурларини молиялаштириш жамғармасига Ривожланиш давлат дастурларига киритилган лойиҳаларни шакллантириш ва молиялаштириш учун уч йиллик даврга маблағлар ажратиш прогноз ҳажмларини тақдим этади".


б) 16-бандга қуйидаги мазмундаги тўртинчи хатбоши қўшилсин:

"ҳар ойда тегишли ойнинг 1-санасигача бўлган муддатда навбатдаги ой учун Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ривожланиш давлат дастурларини молиялаштириш жамғармасига Ривожланиш давлат дастурига киритилган лойиҳаларни молиялаштиришга ажратиладиган маблағлар доирасида маблағлар ўтказади".


3. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 18 сентябрдаги 740-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Таълим ва тиббиёт муассасаларининг моддий-техника базасини ривожлантириш жамғармаси тўғрисидаги Низомга (Ўзбекистон Республикаси ҚҲТ, 2017 й., 38-сон, 1049-модда) қуйидаги мазмундаги 15-1-банд қўшилсин:

"15-1. Ижро этувчи дирекция:

ҳар йили 15 январгача Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ривожланиш давлат дастурларини молиялаштириш жамғармаси билан биргаликда Ривожланиш давлат дастурларига киритилган лойиҳаларни молиялаштириш учун мўлжалланган маблағларни ўтказиш жадвалини ишлаб чиқади ва тасдиқлайди;

ҳар йили август ойигача Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ривожланиш давлат дастурларини молиялаштириш жамғармасига Ривожланиш давлат дастурларига киритилган лойиҳаларни шакллантириш ва молиялаштириш учун уч йиллик даврга маблағлар ажратиш прогноз ҳажмларини тақдим этади;

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ривожланиш давлат дастурларини молиялаштириш жамғармасига ҳар ойда тегишли ойнинг 1-санасигача бўлган муддатда навбатдаги ой учун Ривожланиш давлат дастурига киритилган лойиҳаларни молиялаштиришга ажратилувчи маблағлар доирасида маблағларни ўтказиб беради".



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2018 йил 27 июль