язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Пенсиялар. Нафақа. Ижтимоий ҳимоя/ Қўшимчалар ва ўзгартиришлар киритилган ҳужжатлар/ Аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш/ Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 38-сон, Молия вазирлигининг 111-сон "1941-1945 йиллардаги уруш қатнашчиларига ҳар йили санаторийларда соғломлаштириш курсини олиш ўрнига йўлланманинг ўртача қийматига тенг компенсация бериш тартиби тўғрисидаги низомнинг 15-бандига ўзгартириш киритиш ҳақида"ги 12.07.2018 й. Қарори (АВ томонидан 25.07.2018 й. 2913-1-сон билан рўйхатга олинган)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

25.07.2018

N 2913-1

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

СОҒЛИҚНИ САҚЛАШ ВАЗИРЛИГИНИНГ

12.07.2018 й.

N 38


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

МОЛИЯ ВАЗИРЛИГИНИНГ

12.07.2018 й.

N 111


ҚАРОРИ




1941-1945 йиллардаги уруш қатнашчиларига

ҳар йили санаторийларда соғломлаштириш курсини

олиш ўрнига йўлланманинг ўртача қийматига тенг

компенсация бериш тартиби тўғрисидаги низомнинг

15-бандига ўзгартириш киритиш ҳақида



Ўзбекистон Республикасининг "Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизмати тўғрисида"ги Қонунига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва Молия вазирлиги ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва Молия вазирлигининг 2017 йил 26 июлдаги 101 ва 113-сон қарори (рўйхат рақами 2913, 2017 йил 17 август) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2017 й., 33-сон, 868-модда) билан тасдиқланган 1941-1945 йиллардаги уруш қатнашчиларига ҳар йили санаторийларда соғломлаштириш курсини олиш ўрнига йўлланманинг ўртача қийматига тенг компенсация бериш тартиби тўғрисидаги низомнинг 15-бандидаги "Миллий хавфсизлик хизмати" деган сўзлар "Давлат хавфсизлик хизмати" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


2. Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги, Мудофаа вазирлиги, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Давлат хавфсизлик хизмати, Давлат божхона қўмитаси ва Марказий банки билан келишилган.


3. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.


      

Соғлиқни сақлаш вазири

А. Шадманов

Молия вазири

Д. Кучкаров

Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2018 йил 25 июль


"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2018 йил 30 июль, 30-сон, 632-модда