Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Иқтисодиётнинг айрим соҳалари / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Қишлоқ ва сув хўжалиги /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 29.03.2004 й. 148-сон "Ўсимликларни ҳимоя қилиш хизмати тузилмасини такомиллаштириш ва самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

29.03.2004 й.

N 148



ЎСИМЛИКЛАРНИ ҲИМОЯ ҚИЛИШ ХИЗМАТИ

ТУЗИЛМАСИНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ

ВА САМАРАДОРЛИГИНИ ОШИРИШ

ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА


Қишлоқ хўжалиги экинларини зараркунанда ва касалликлардан химоя қилиш ишлари сифатини яхшилаш, ўсимликларни ҳимоя қилиш хизматини такомиллаштириш, ҳимоя тадбирлари самарадорлигини ошириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Маъмурий ислоҳотларни чуқурлаштириш ва иқтисодиётни бошқариш тузилмасини такомиллаштириш бўйича таклифлар тайёрлаш Республика комиссияси, Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлигининг тугатилган "Ўзқишлоқхўжаликкимё" давлат-акциядорлик компаниясининг қишлоқ хўжалигига агрокимё хизмати кўрсатиш корхоналари ва ташкилотлари негизида Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги ҳузурида Республика ўсимликларни ҳимоя қилиш ва агрокимё маркази ташкил этиш тўғрисидаги таклифи қабул қилинсин.


2. Қуйидагилар:

Республика ўсимликларни ҳимоя қилиш ва агрокимё марказининг ташкилий тузилмаси 1-иловага мувофиқ;

Республика ўсимликларни ҳимоя қилиш ва агрокимё марказини бошқариш ижро этувчи аппаратининг ходимларнинг чекланган умумий сони 20 нафар, шу жумладан бошқарув ходимлари сони 17 нафар бўлган тузилмаси 2-иловага мувофиқ;

Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлар Ўсимликларни ҳимоя қилиш маркази ижро этувчи аппаратининг намунавий тузилмаси 3-иловага мувофиқ;

Республика агрокимё станцияси марказий аппарати, Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлар агрокимё станцияси аппарати тузилмаси 4 ва 5-иловаларга мувофиқ тасдиқлансин.


3. Қуйидагилар Республика ўсимликларни ҳимоя қилиш ва агрокимё марказининг асосий вазифалари этиб белгилансин:

қишлоқ хўжалигида ўсимликларни кимёвий ва биологик ҳимоя қилиш, ўсимликлар касалликлари, қишлоқ хўжалиги зараркунандалари, бегона ўтлар ва чигирткага қарши курашиш ва уларнинг профилактикаси бўйича ягона техника ва технология сиёсатини ўтказиш;

комплекс тадқиқотларни амалга ошириш, зараркунандалар, касалликлар ва бегона ўтларнинг тарқалиши имкониятларини ўрганиш ва прогноз қилиш, қишлоқ хўжалиги товар ишлаб чиқарувчиларини ҳимоянинг кимёвий ва биологик воситалари, стимуляторлар билан таъминлаш;

қишлоқ хўжалиги корхоналари ва аҳолини ўсимликларни ҳимоя қилиш соҳасида методик таъминлаш, қишлоқ хўжалигига агрокимё хизмати кўрсатиш бўйича ишларни шартнома шартларида амалга ошириш;

қишлоқ хўжалиги экинларининг ўта хавфли зараркунандаларини қириб ташлашнинг илмий асосланган тадбирларини ўтказиш;

ўсимликларни ҳимоя қилиш соҳасида раҳбарлар ва мутахассисларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини оширишни ташкил этиш.


4. Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги бир ой муддатда:

Адлия вазирлиги билан биргаликда Республика ўсимликларни ҳимоя қилиш ва агрокимё маркази тўғрисидаги низомни, унинг ҳудудий бўлинмалари тўғрисидаги намунавий низомни, шунингдек Кимёвий ва биологик маҳсулотларга буюртманомаларни шакллантириш ва қишлоқ хўжалиги товар ишлаб чиқарувчиларини улар билан таъминлаш тартибини тасдиқласин;

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ҳокимликлари билан биргаликда Ўсимликларни ҳимоя қилиш ва агрокимё маркази ҳудудий бўлинмаларини ташкил этишга доир ташкилий тадбирларни амалга оширсин.


5. Қуйидагилар:

Республика ўсимликларни ҳимоя қилиш ва агрокимё маркази ҳамда унинг ҳудудий ва тасарруфидаги ташкилотлар фаолиятини бюджет маблағлари ва хўжалик ҳисобидаги фаолиятдан олинадиган даромадлар ҳисобига молиялаштиришнинг амалдаги тартиби;

Ўзбекистон ўсимликларни ҳимоя қилиш илмий-тадқиқот институти ва унинг филиаллари учун - Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги илмий-ишлаб чиқариш марказидаги молиялаштириш ва ходимлар меҳнатига ҳақ тўлашнинг амалдаги шартлари сақлаб қолинсин.


6. Қуйидагиларга:

Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирига зарурат бўлганда Республика ўсимликларни ҳимоя қилиш ва агрокимё марказининг марказий аппарати ва тасарруфидаги ташкилотлар тузилмасига ходимларнинг белгиланган сони доирасида ўзгартиришлар киритиш;

Республика ўсимликларни ҳимоя қилиш ва агрокимё марказига хорижий инвесторлардан тушадиган маблағлар, халқаро грантлар ва бошқа манбалар (бюджет маблағларидан ташқари) ҳисобига белгиланган тартибда махсус инновация жамғармаси ташкил этиш ҳуқуқи берилсин.


7. Тугатилган "Ўзқишлоқхўжаликкимё" давлат-акциядорлик компанияси ва унинг бўлинмалари томонидан бюджет маблағлари ҳисобига сотиб олинган асосий ва айланма воситалар Республика ўсимликларни ҳимоя қилиш ва агрокимё марказига ва унга қарашли ташкилотларга берилсин.


8. Республика ўсимликларни ҳимоя қилиш ва агрокимё маркази учун 2 та енгил автомобиль лимити белгилансин.


9. Республика ўсимликларни ҳимоя қилиш ва агрокимё маркази Тошкент вилояти, Қибрай тумани, Бобур кўчаси, 4-уйдаги Ўзбекистон ўсимликларни ҳимоя қилиш илмий-тадқиқот институти биносига жойлаштирилсин.


10. Ўзбекистон алоқа ва ахборотлаштириш агентлиги Республика ўсимликларни ҳимоя қилиш ва агрокимё марказини телефон алоқаси, шу жумладан Ҳукумат телефон алоқаси билан белгиланган тартибда таъминласин.


11. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги бир ой муддатда амалдаги қонун ҳужжатларига ушбу қарордан келиб чиқадиган ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисида Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.

Вазирликлар ва идоралар бир ой муддатда ўз норматив ҳужжатларини ушбу қарорга белгиланган тартибда мувофиқлаштирсинлар.


12. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш.М. Мирзиёев зиммасига юклансин.



Вазирлар Маҳкамасининг Раиси                                               И. Каримов






Вазирлар Маҳкамасининг

2004 йил 29 мартдаги

148-сон қарорига

1-ИЛОВА



Республика ўсимликларни ҳимоя

қилиш ва агрокимё марказининг

ТАШКИЛИЙ ТУЗИЛМАСИ

Республика ўсимларни ҳимоя қилиш ва агрокимё маркази


Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлар ўсимликларни ҳимоя қилиш марказлари

13 та

Республика агрокимё станцияси

1 та

Чигирткаларга қарши курашиш хизмати**

6 та

Ўзбекистон ўсимликларни ҳимоя қилиш илмий-тадқиқот институти

1 та

  

Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлар марказий биолабораториялари

13 та

Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлар агрокимё станциялари

13 та


"Республика хўжалик ҳисобидаги ўсимликларни ҳимоя қилиш базаси" АЖ

1 та

Институтнинг минтақавий филиаллари

5 та

  

Ўсимликларни ҳимоя қилиш

туман отрядлари*

160 та

Туман агрокимё

лабораториялари*

134 та

Республика ўқув-ишлаб чиқариш биолабораторияси***

  

*) юридик шахс мақомига эга эмас.

**) 6 вилоятда 209 та ходимнинг молиявий таъминоти бюджет маблағлари ҳисобига амалга оширилади.

***) 10 та ходимнинг молиявий таъминоти бюджет маблағлари ҳисобига амалга оширилади.






Вазирлар Маҳкамасининг

2004 йил 29 мартдаги

148-сон қарорига

2-ИЛОВА



Республика ўсимликларни ҳимоя қилиш ва агрокимё

марказининг ижро этувчи аппарати

ТУЗИЛМАСИ

Бош директор

Бош директор ўринбосари - Прогноз ва ўсимликларни ҳимоя қилиш бошқармаси

1 киши

Техника ва агрокимё бўлими

2 киши

Молия ва бухгалтерия бўлими

3 киши

Зараркунандалар, касалликлар ва бегона ўтларни прогноз қилиш бўлими

3 киши

Кадрлар бўйича инспектор

1 киши

Ўсимликларни кимёвий ва биологик  ҳимоя қилиш бўлими

5 киши

Юридик маслаҳатчи

1 киши

Маъмурий-хўжалик бўлими

3 киши

Ходимларнинг чекланган умумий сони - 20 киши,

шу жумладан бошқарув ходимлари - 17 киши






Вазирлар Маҳкамасининг

2004 йил 29 мартдаги

148-сон қарорига

3-ИЛОВА



Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлар

Ўсимликларни ҳимоя қилиш марказлари

ижро этувчи аппаратининг

НАМУНАВИЙ ТУЗИЛМАСИ

Марказ директори

Директор ўринбосари - прогнозлаш ва ўсимликларни ҳимоя қилиш бошқармаси

1 киши

Фермер хўжаликларига шартномалар бўйича хизматлар кўрсатиш бўлими

2 киши



Молия ва бухгалтерия бўлими

2 киши

Заракунандалар, касалликлар ва бегона ўтларни прогноз қилиш бўлими

3-4 киши

Кадрлар бўйича ва юридик хизмат

1 киши



Ўсимликларни кимёвий ва биологик ҳимоя қилиш бўлими

3-4 киши

Хўжалик мудири

1 киши

Ўсимликларни ҳимоя қилиш туман отрядлари

322 киши


Ходимларнинг чекланган умумий сони - 524 киши,

шу жумладан бошқарув ходимлари - 104 киши






Вазирлар Маҳкамасининг

2004 йил 29 мартдаги

148-сон қарорига

4-ИЛОВА



Республика агрокимё станцияси

марказий аппаратининг

ТУЗИЛМАСИ

Директор

Директор ўринбосари

1 киши


Молия ва бухгалтерия бўлими

3 киши

Таҳлил бўлими

2 киши

Агроэкология бўлими

11 киши

Кадрлар бўйича инспектор

1 киши

Агрокимёвий тадқиқотлар бўлими

3 киши

Хўжалик бўлими

3 киши









Қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини сертификатлаш бўлими

4 киши














Ходимларнинг чекланган умумий сони - 28 киши,

шу жумладан бошқарув ходимлари - 17 киши






Вазирлар Маҳкамасининг

2004 йил 29 мартдаги

148-сон қарорига

5-ИЛОВА



Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлар

агрокимё станцияси аппаратининг

ТУЗИЛМАСИ

Директор

Директор ўринбосари

1 киши

Молия ва бухгалтерия бўлими

3-4 киши

Кадрлар бўйича инспектор

1 киши

Агроэкология бўлими

3-5 киши

Хўжалик бўлими

4-5 киши

Тупроқ тадқиқотлари бўлими

4-7 киши

Туман агрокимё лабораториялари

1-2 киши









Тупроқ ва ўғитлар таҳлили бўлими

4-7 киши















Картография бўлими (гугуҳи)

2-4 киши







Республика бўйича ходимларнинг чекланган умумий сони - 686 киши (улардан - 52 кишининг молиявий таъминоти бюджет ҳисобидан амалга оширилади), шу жумладан бошқарув ходимлари - 91 киши (улардан - 13 кишининг молиявий таъминоти бюджет ҳисобидан



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2004 йил, 13-сон, 150-модда.


















































Время: 0.1957
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск