язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Турли соҳалар бўйича ўзгартиш ва қўшимчалар тўғрисида ҳужжатлар/ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси қарорлари/ 2018 й./ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 17.07.2018 й. 544-сон "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига судларга аризалар берганда давлат божи миқдорларини ошириш, шунингдек, судлар ходимларини моддий рағбатлантиришга йўналтирилган ўзгартиришлар ва қўшимча киритиш тўғрисида"ги Қарори

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

17.07.2018 й.

N 544



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ҲУКУМАТИНИНГ АЙРИМ ҚАРОРЛАРИГА

СУДЛАРГА АРИЗАЛАР БЕРГАНДА ДАВЛАТ БОЖИ

МИҚДОРЛАРИНИ ОШИРИШ, ШУНИНГДЕК, СУДЛАР

ХОДИМЛАРИНИ МОДДИЙ РАҒБАТЛАНТИРИШГА

ЙЎНАЛТИРИЛГАН ЎЗГАРТИРИШЛАР ВА

ҚЎШИМЧА КИРИТИШ ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Суд-ҳуқуқ тизимини янада такомиллаштириш ва суд ҳокимияти органларига ишончни ошириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2018 йил 13 июлдаги ПФ-5482-сон Фармони ҳамда "Низоларнинг олдини олишга қаратилган институт сифатида нотариат тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2018 йил 25 майдаги ПҚ-3741-сон қарорига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг иловага мувофиқ айрим қарорларига ўзгартиришлар ва қўшимча киритилсин.


2. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари - молия вазири Ж.А. Қўчқоров зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                             А. Арипов






Вазирлар Маҳкамасининг

2018 йил 17 июлдаги

544-сон қарорига

ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг

айрим қарорларига киритилаётган

ўзгартиришлар ва қўшимча


1. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси судьяларини, адлия органлари ходимларини ижтимоий ҳимоя қилишни кучайтириш тўғрисида" 1993 йил 9 июлдаги 343-сон қарорида:


а) 1-илованинг матни қуйидаги таҳрирда баён этилсин:


"Малака даражалари учун судьяларнинг лавозим

маошларига қўшиладиган қўшимча ҳақ

МИҚДОРЛАРИ

Лавозимларнинг номи

Лавозим маошларига қўшиладиган

қўшимча ҳақ миқдори (фоизларда)


5-малака даражасига эга бўлган судья


24

4-малака даражасига эга бўлган судья


28

3-малака даражасига эга бўлган судья


32

2-малака даражасига эга бўлган судья


36

1-малака даражасига эга бўлган судья


40

Олий малака даражасига эга бўлган судья


50

";


б) 3-илованинг матни қуйидаги таҳрирда баён этилсин:


"Судлар ва адлия органларининг малака

даражалари ва мартаба даражаларига эга бўлган

ходимларига узоқ муддат хизмат қилганлиги учун

бериладиган ҳар ойлик устама ҳақ миқдорлари

(лавозим маошига нисбатан фоизларда)


Суд ва адлия органларидаги умумий иш стажи:


2 йилдан 5 йилгача бўлганда


- 5%

5 йилдан 10 йилгача бўлганда


- 10 %

10 йилдан 15 йилгача бўлганда


- 15 %

15 йилдан 20 йилгача бўлганда


- 20%

20 йилдан 25 йилгача бўлганда


- 25%

25 йилдан 30 йилгача бўлганда


- 30 %

30 йилдан ортиқ бўлганда


- 40 %

  

Изоҳ.

Қуйидагилар:

Ўзбекистон Республикаси Президента девонида бошқарув ходими сифатидаги ишлаш даври кўп йил ишлаганлиги учун устамалар тўлаш учун зарур бўлган иш стажига қўшилади;

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Ҳуқуқий экспертиза, халқаро шартномалар ва ташқи алоқаларни ривожлантириш бошқармасида, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси аппарата бошқарувчисининг ҳуқуқий экспертиза масалалари бўйича ўринбосари ва унинг аппарати етакчи мутахассиси, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисидаги ваколатли вакили ва унинг аппарати мутахассислари сифатидаги ишлаш даври кўп йил ишлаганлиги учун устама тўлаш учун зарур бўлган иш стажига қўшилади";


в) 4-илованинг матни қуйидаги таҳрирда баён этилсин:


"Судлар ва адлия органлари ходимларининг

лавозим маошларига мартаба даражалари

учун қўшиладиган қўшимча ҳақ

МИҚДОРЛАРИ

Номи


Лавозим маошларига нисбатан

фоизларда қўшимча ҳақ миқдори


3-даражали юрист


20

2-даражали юрист


24

1-даражали юрист


28

3-даражали адлия маслаҳатчиси


32

2-даражали адлия маслаҳатчиси


36

1-даражали адлия маслаҳатчиси


40

3-даражали давлат адлия маслаҳатчиси


44

2-даражали давлат адлия маслаҳатчиси


47

1-даражали давлат адлия маслаҳатчиси


50

Ҳақиқий давлат адлия маслаҳатчиси


50

Изоҳ.

Қуйидагилар:

Ўзбекистон Республикаси Президенти девонида бошқарув ходими сифатидаги ишлаш даври мартаба даражалари олиш учун зарур бўлган иш стажига қўшилади;

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Ҳуқуқий экспертиза, халқаро шартномалар ва ташқи алоқаларни ривожлантириш бошқармасида, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси аппарати бошқарувчисининг ҳуқуқий экспертиза масалалари бўйича ўринбосари ва унинг аппарати етакчи мутахассиси, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисидаги ваколатли вакили ва унинг аппарати мутахассислари сифатидаги ишлаш даври мартаба даражалари олиш учун зарур бўлган иш стажига қўшилади".

3. Вазирлар Маҳкамасининг "Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари, суд органлари ва нотариал идоралар ходимлари меҳнатига ҳақ тўлашнинг тариф сеткасини жорий этиш тўғрисида" 1996 йил 12 апрелдаги 147-сон қарорида:


а) 16-илованинг матни қуйидаги таҳрирда баён этилсин:


"Ўзбекистон Республикаси Олий суди ходимларининг

меҳнатга ҳақ тўлашнинг Ягона тариф сеткаси бўйича

РАЗРЯДЛАРИ

Лавозим номи


Разряди


Раис


21

Раиснинг биринчи ўринбосари


20

Раис ўринбосари


19

Судья


18

Бошқарма бошлиғи, бош бухгалтер


17

Бўлим бошлиғи, Олий суд Пленуми ва Раёсати котибияти бошлиғи, Малака ҳайъати котибияти бошлиғи, раис ёрдамчиси


16

бош консультант, бош мутахассис


14

Катта консультант, катта мутахассис, архив мудири


13

";


б) 17-илованинг матни қуйидаги таҳрирда баён этилсин:


"Ўзбекистон Республикаси Ҳарбий суди,

Қорақалпоғистон Республикаси фуқаролик ишлари

ва жиноят ишлари бўйича судлари, вилоятлар ва Тошкент

шаҳар фуқаролик ишлари ва жиноят ишлари бўйича судлари,

Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар

иқтисодий ва маъмурий судлари ходимлари меҳнатига

ҳақ тўлашнинг Ягона тариф сеткаси бўйича

РАЗРЯДЛАР

Лавозим номи

Вилоятлар гуруҳлари бўйича разрядлар


гуруҳдан

ташқари


1-гуруҳ

2-гуруҳ

3-гуруҳ

разряд


разряд

разряд

разряд

Раис


20

19

18

18

Раис ўринбосари


18

18

17

17

Судья


17

17

16

16

Бўлим бошлиғи


14

14

13

13

Девонхона мудири, бош мутахассис


12

12

11

11

Катта мутахассис, судья катта ёрдамчиси, малака ҳайъати котиби


11

11

10

10

Архив мудири


10

10

9

9

";


в) 17а-илованинг матни қуйидаги таҳрирда баён этилсин:


"Ҳудудий ҳарбий судлар, фуқаролик ва жиноят ишлари

бўйича шаҳар судлари, вилоятлар маркази бўлган шаҳарлар

(шаҳар, туманлараро) иқтисодий ва маъмурий судлари ходимлари

меҳнатига ҳақ тўлашнинг Ягона тариф сеткаси бўйича

РАЗРЯДЛАР

Лавозим номи

Шаҳарлар гуруҳлари

бўйича разрядлар


1-гуруҳ


2-гуруҳ


Разряд


Разряд


Раис


17

16

Судья


15

14

Судья ёрдамчиси


10

10

Девонхона мудири, архив мудири


9

9

";


г) 18-илованинг матни қуйидаги таҳрирда баён этилсин:


"Фуқаролик ишлари бўйича туманлараро, туман (шаҳар)

судлари, жиноят ишлари бўйича туман (шаҳар) судлари,

туманлараро, туман (шаҳар) иқтисодий судлари ва туман

(шаҳар) маъмурий судлари ходимлари меҳнатига ҳақ

тўлашнинг Ягона тариф сеткаси бўйича

РАЗРЯДЛАР

Лавозим номи


Разряд


Раис


16

Судья


14

Судья ёрдамчиси


10

Девонхона мудири, архив мудири


9

";


4. Вазирлар Маҳкамасининг "Вазирликлар, давлат қўмиталари ва идораларнинг бюджетдан ташқари жамғармаларига маблағлар ажратишни тартибга солиш чора-тадбирлари тўғрисида" 2010 йил 2 апрелдаги 62-сон қарорида (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2010 й., 4-сон, 14-модда) 1-илованинг 12-позицияси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

12

Суд ҳокимияти органларини ривожлантириш жамғармаси (Олий суд, Судьялар олий кенгаши, Олий суд ҳузуридаги Судлар фаолиятини таъминлаш департамента, Судьялар олий кенгаши ҳузуридаги Одил судлов муаммоларини ўрганиш тадқиқот маркази)

Жиноий, фуқаролик, маъмурий, иқтисодий ва ҳарбий судлар томонидан кўриб чиқиладиган ишлар бўйича давлат божлари ва жарималар суммаси.


40

Ижро этиш бўйича бюджетга ундирилган суммалар, қарздорнинг мол-мулкини сотиш ҳисобига солиқ қарздорлигини ундириш бундан мустасно.


40

Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2018 йил 18 июль