Умная подшивка

2018 й. / СБХ 32 /

Биз яшайдиган уй

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

БИЗ ЯШАЙДИГАН УЙ*


"Obod uy": сараги - саракка, пучаги - пучакка

"Obod uy" ғоясига нималар тўсқинлик қилмоқда

Муҳрсиз муносабатлар

Ташвишга тушманг: "тариф режаси" "ҳаводан" олинган




"OBOD UY": САРАГИ - САРАККА,

ПУЧАГИ - ПУЧАККА


Пойтахтимизнинг Мирзо Улуғбек туманида уй-жой мулкдорлари ва ХУМШ онлайн-маълумотлар базаси ишламоқда


Йил бошида пойтахтимизнинг Мирзо Улуғбек туманидаги тўртта даҳа (Қорасув-1, 2, 3, 4) аҳолиси "Obod uy" дея ном олган янгиликнинг гувоҳи бўлди. Унинг ўзи нима эканлиги ва қай мақсадда ташкил этилганлиги ҳақида ХУМШнинг кўпчилик раҳбарлари ва аъзоларида ҳанузгача тўлиқ тушунча йўқ. Уни Мирзо Улуғбек тумани ХУМШ уюшмаси илгари сурмоқда. Умуман олганда, бу умумий мол-мулкни сақлашга мажбурий бадаллар тўланишини ҳисобга олувчи ахборот тизимидир. Унинг кетидан ширкатлардаги муҳрлар билан бирга мазкур даҳалардаги ХУМШнинг бутун бухгалтериясини ўз қўлига олиб, кўп норозиликларни келтириб чиқарган яна бир янгилик амалга киритилди. Кимдир Ягона ҳисоб-китоб маркази (ЯҲМ) бухгалтерия ҳисобини юритиш билан боғлиқ хизматларни кўрсатмоқда, деб ҳисоблаяпти. Уй-жой соҳасида амалга оширилаётган ислоҳот доирасида ана шундай марказлар ташкил этилиши назарда тутилган. Кимдир - шаҳар ЯҲМнинг (дарвоқе, у ҳали ташкил этилгани йўқ) туман филиали деб, учинчиси - штаб деб қабул қилмоқда. Аксарият қисми - ривожланиш босқичидаги "Obod uy" деб ҳисобламоқда. Қисқаси, аниқлик йўқ. Бу эса ҳар хил ўй-хаёллар, миш-мишларни юзага келтиради, норозиликка, ижтимоий тармоқларда қизғин фикр-мулоҳазалар билдирилишига, таҳририятга мурожаат қилинишига сабабчи бўлади. Биз Тошкент шаҳар ХУМШ уюшмаси раиси Кристина Тантибоева билан биргаликда Мирзо Улуғбек туманидаги янгиликлар билан танишишга киришдик. Пойтахтимизнинг барча туманларида ушбу пилот лойиҳалар татбиқ этилиши назарда тутилаётганлиги боис бу маълумотлар келгусида ҳамма учун фойдали бўлади.


"Obod uy" нима ўзи?


Бу ХУМШ аъзоларининг мажбурий бадаллари тўланишини ҳисобга олувчи интеграцияланган тизим, уй эгасининг электрон картасидир. "Obod uy" ВМнинг "2017-2019 йилларда Тошкент шаҳрининг Мирзо Улуғбек туманини комплекс ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарори (12.12.2016 йилдаги 400-сон) доирасида амалга оширилмоқда. Лойиҳа ижрочиси - Ахборот коммуникациялари вазирлиги, унинг қиймати - 1 200 млн сўм. У ширкатлар аъзолари ва раҳбарларига мўлжалланган. У 32 та ХУМШ, 179 та кўп квартирали уйда яшовчи 9 075 та мулкдорни қамраб олган. Уй-жой мулкдорлари ва ХУМШни онлайн-маълумотлар базасига улаш бепул.

"Obod uy" тизими нима учун керак? Аҳолига қулайлик яратиш, уларнинг маблағлари ҳаракати шаффофлигини таъминлаш учун. Ўз балансларини исталган пайтда онлайн режимда текшириб, пуллари ҳисоб-китоб счётига тушгани, белгиланган мақсадга, уйдаги умумий мол-мулкни яхшилаш ишларини бажаришга йўналтирилганлигига ишонч ҳосил қилсинлар. ХУМШ аъзолари ва раҳбарияти ўртасида юзага келадиган асосий савол ана шу.

Уй аҳли ушбу жараённи ўзлари, "Obod uy"сиз назорат қилишларига нима халақит беради? ХУМШ иши тўғрисида ахборотнинг йўқлиги ва ушбу маълумотларни ошкор қилишдан манфаатдор бўлмаган раҳбариятнинг суиистеъмолчиликлари. Ўз ширкати фаолиятидан норози бўлган кўп фуқаролар масалага ойдинлик киритишни, бунга вақтлари, асабларини кетказишни истамайдилар - шикоят билан чекланиб қўя қоладилар. Уларнинг бехабарлиги ва сусткашлиги масъулиятсиз раҳбарга қўл келади. Бу ҳолатда ахборот ололмасликлари аниқ. Одатда икки хил бухгалтерия юритувчи ширкатлар аслида бошқа мақсадни кўзлаб, кредит кетидан яна кредит олаверадилар (уларни қайтариш ҳақида ўйлаб ҳам ўтирмайдилар). Буларнинг бари ХУМШ аъзоларини хабардор қилмай, умумий йиғилишларда уларнинг фикрини олмай туриб амалга оширилади. Оқибатда - бадаллар жуда ошиб кетади, пул эса доим йўқ бўлади.

Муваффақиятли фаолият юритаётган ширкатларда "шаффофлик - ишонч - бошқарув кўмаги - тўлов интизомини ошириш - уй аҳли фаоллигининг ошиши" занжири натижани таъминлайди. Пуллари четга кетмай, ишлар амалда бажарилаётганининг гувоҳи бўлган одамлар бадалларни бажонидил тўлайдилар. Шу сабабли ХУМШ очи

...
Время: 0.0031
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск