Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Таълим. Фан. Маданият / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Таълим / Урта таълим /

Оилавий нодавлат мактабгача таълим ташкилотлари фаолияти бўйича рухсатнома бериш тартиби тўғрисида Низом (ЎзР ВМ 30.07.2018 й. 595-сон қарорига 2-илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

2018 йил 30 июлдаги

595-сон қарорига

2-ИЛОВА



Оилавий нодавлат мактабгача таълим

ташкилотлари фаолияти бўйича рухсатнома

бериш тартиби тўғрисида

НИЗОМ


1-БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Ушбу Низом оилавий нодавлат мактабгача таълим ташкилотлари фаолияти бўйича рухсатнома бериш тартибини белгилайди.

Оилавий нодавлат мактабгача таълим ташкилотлари давлат-хусусий шерикчилик шартлари асосида ташкил этилади.

2. Оилавий нодавлат мактабгача таълим ташкилотлари фаолияти бўйича рухсатнома бериш туман (шаҳар) ҳокимликлари томонидан амалга оширилади.

3. Ушбу Низомда қуйидаги асосий тушунчалар қўлланилади:


рухсатнома - ваколатли орган томонидан якка тартибдаги тадбиркорга бериладиган, тадбиркорлик фаолияти соҳасида ҳаракатларни бажариш ва (ёки) муайян фаолиятни амалга ошириш ҳуқуқини берадиган ҳужжат;


талабгор - якка тартибдаги тадбиркор ёхуд уларнинг рухсатнома олиш учун тегишли ариза билан белгиланган тартибда орқали мурожаат қиладиган ваколатли шахси.


4. Оилавий нодавлат мактабгача таълим ташкилотлари фаолияти бўйича мазкур низомга иловадаги шаклга мувофиқ рухсатнома (кейинги ўринларда рухсатнома деб аталади) чекланмаган муддатга берилади.

Талабгор аризасига кўра, рухсатнома муайян муддатга берилиши мумкин.


5. Рухсатнома якка тартибдаги тадбиркорга оилавий нодавлат мактабгача таълим ташкилотларини ташкил этиш ва уларнинг фаолиятини юритиш ҳуқуқини беради.


2-БОБ. ОИЛАВИЙ НОДАВЛАТ МАКТАБГАЧА

ТАЪЛИМ ТАШКИЛОТИГА РУХСАТНОМА

БЕРИШ ТАЛАБЛАРИ ВА ШАРТЛАРИ

6. Қуйидагилар рухсат беришга доир қоидаларга мувофиқ оилавий нодавлат мактабгача таълим ташкилотларини ташкил этиш ва уларнинг фаолиятини амалга ошириш бўйича талаблар ва шартлар ҳисобланади:

нодавлат мактабгача таълим ташкилотлари тўғрисидаги қонун ҳужжатларига қатъий риоя қилиш;

нодавлат мактабгача таълим ташкилотларида мулкка эгалик қилиш ҳуқуқи ёки бошқа мол-мулк ҳуқуқи асосида тегишли бўлган бинолар, иншоотлар ва шароитларнинг мавжудлиги;

ўқув ва тарбия жараёнини давлат талабларига, ўқув режаларига ва таълим дастурларига мувофиқ ташкил этиш;

оилавий нодавлат мактабгача таълим ташкилоти, унинг тарбияланувчилари, педагоглари ва таълим-тарбия жараёни тўғрисидаги ишончли ахборотни ёзма шаклда туман (шаҳар) мактабгача таълим бўлимига тақдим этиш ёки Мактабгача таълимни бошқаришнинг ахборот тизимига киритиш.

7. Рухсатнома бериш учун мазкур низомнинг 6-бандида назарда тутилмаган бошқа талаб ва шартлар белгиланиши мумкин эмас.



3-БОБ. ОИЛАВИЙ НОДАВЛАТ МАКТАБГАЧА

ТАЪЛИМ ТАШКИЛОТИ ФАОЛИЯТИ БЎЙИЧА

РУХСАТНОМА ОЛИШ УЧУН ЗАРУР

БЎЛГАН ҲУЖЖАТЛАР

8. Рухсатномани бериш ушбу низомга 1-иловага мувофиқ схема бўйича амалга оширилади


9. Оилавий нодавлат мактабгача таълим ташкилоти фаолияти бўйича рухсатнома олиш учун талабгор томонидан туман (шаҳар) мактабгача таълим бўлимига ариза билан мурожаат қилинади ва аризада якка тартибдаги тадбиркорнинг исми, фамилияси, отасининг исми кўрсатилади ва унга қуйидагилар илова қилинади:

паспортининг кўчирма нусхаси;

оилавий нодавлат таълим фаолиятини амалга ошириш жойининг манзили;

банк муассасасининг номи ва банкдаги ҳисоб рақами;

оилавий нодавлат мактабгача таълим ташкилотини ташкил этиш тўғрисидаги Ўзбекистон Республикаси Мактабгача таълим вазирлиги билан талабгор ўртасида белгиланган тартибда имзоланган давлат-хусусий шерикчилик тўғрисида битим нусхаси;

ёнғин ва санитария-эпидемиология назорати органларининг мавжуд бинолар ва хоналарнинг ёнғин хавфсизлиги талабларига ва санитария нормалари, қоидалари ва гигиена нормативларига мувофиқлиги тўғрисидаги хулосалари нусхалари;

олий ёки ўрта махсус педагогик маълумотига эга эканлигини тасдиқловчи ҳужжат (тегишли ҳудудларда олий ёки ўрта махсус педагогик маълумотли талабгорлар мавжуд бўлмаган ҳолларда Ўзбекистон Республикаси Мактабгача таълим вазирлиги томонидан оилавий нодавлат мактабгача таълим йўналиши бўйича қайта тайёрловдан ўтказилганлигини тасдиқловчи ҳужжат) нусхаси.


10. Оилавий нодавлат мактабгача таълим ташкилоти фаолияти бўйича рухсатнома олиш учун талабгор томонидан ҳужжатлар туман (шаҳар) мактабгача таълим бўлимига бевосита ёхуд уларнинг олинганлиги тўғрисидаги билдиришнома билан почта алоқа воситаси орқали етказиб берилади.

11. Оилавий нодавлат мактабгача таълим ташкилоти фаолияти бўйича рухсатнома олиш учун ҳужжатлар туман (шаҳар) мактабгача таълим бўлимининг масъул шахси томонидан рўйхат бўйича қабул қилинади, рўйхатнинг нусхаси ҳужжатлар қабул қилиб олинган сана тўғрисида белги қўйилган ҳолда аризачига юборилади (тақдим этилади).

12. Ишончсиз ёки нотўғри маълумотлар тақдим этилганлиги учун рухсатнома талабгори қонун ҳужжатларига мувофиқ жавоб беради.



4-БОБ. АРИЗАЛАРНИ КЎРИБ ЧИҚИШ ВА

РУХСАТНОМА БЕРИШ ЁКИ РУХСАТНОМА

БЕРИШНИ РАД ЭТИШ ТЎҒРИСИДА

ҚАРОР ҚАБУЛ ҚИЛИШ


13. Рухсатнома талабгорининг аризаси кўриб чиқилгани учун йиғим ундирилмайди.


14. Оилавий нодавлат мактабгача таълим ташкилоти фаолияти бўйича рухсатнома бериш бўйича туман (шаҳар) ҳокимлиги ҳузурида комиссия тузилади ва у туман (шаҳар) молия бўлими, иқтисодиёт бўлими, адлия бўлими, қурилиш бўлими ҳамда мактабгача таълим бўлими бошлиқларидан иборат таркибда шакллантирилади.

15. Комиссия тоқ сонли аъзолардан ва камида етти кишидан иборат бўлиши керак. Туман (шаҳар) мактабгача таълим бўлими бошлиғи комиссия котиби ҳисобланади.

Комиссиянинг ишчи органи туман (шаҳар) мактабгача таълим бўлими ҳисобланади. Туман (шаҳар) мактабгача таълим бўлими қабул қилинган ҳужжатларни ҳаққонийлигини ўрганиб чиқиб, Комиссия йиғилиши муҳокамасига киритади.


16. Комиссия йиғилишида талабгор томонидан оилавий нодавлат мактабгача таълим ташкилоти фаолияти бўйича рухсатнома олиш юзасидан тақдим этилган ҳужжатлар муҳокама қилинади ва йиғилиш натижасида талабгорга рухсатнома бериш ёки рухсатнома беришни рад этиш масаласи баённома билан уч иш куни мобайнида расмийлаштирилади.

17. Оилавий нодавлат мактабгача таълим ташкилоти фаолияти бўйича рухсатнома бериш тўғрисидаги туман (шаҳар) ҳокимининг қарори талабгорнинг аризаси олинган кундан бошлаб уч иш куни мобайнида қабул қилинади.

Оилавий нодавлат мактабгача таълим ташкилоти фаолияти бўйича рухсатнома беришни рад этиш комиссия баённомасида асосланган ҳолда талабгорга комиссия йиғилиши бўлиб ўтган кундан бошлаб уч иш куни мобайнида ушбу баённоманинг нусхаси тақдим этилади.

18. Туман(шаҳар) ҳокимлиги рухсатнома бериш бўйича қарор қабул қилганда талабгорга мазкур низомнинг 2-иловасига мувофиқ шаклдаги таълим фаолиятини амалга ошириш учун рухсатнома расмийлаштирилади.

Рухсатнома икки нусхада - талабгор ва туман(шаҳар) ҳокимлиги учун бир нусхадан тузилади.


19. Рухсатнома бериш қуйидаги асосларга кўра рад этилиши мумкин:

мурожаат этувчи томонидан мазкур низомнинг 9-бандида назарда тутилган ҳужжатларнинг тўлиқ бўлмаган ҳажмда тақдим этилиши;

талабгор томонидан тақдим этилган ҳужжатларда нотўғри маълумотлар мавжудлиги.

Рухсатнома беришни бошқа асослар бўйича рад этиш қатъиян тақиқланади.


20. Рухсатнома беришни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилинган ҳолатларда мурожаат этувчига ёзма шаклда, шу жумладан, ахборот тизими орқали электрон шаклда рад этиш сабаблари, қонун ҳужжатларининг аниқ нормалари ва мурожаат этувчи кўрсатилган камчиликларни бартараф этиб, такроран мурожаат қилиши мумкин бўлган муддат кўрсатилган рад этиш ҳақидаги хабарнома юборилади (тақдим этилади).


21. Рухсатнома беришда рад учун асос бўлган сабаблар мурожаат этувчи томонидан бир ой муддатда бартараф этилган тақдирда, ҳужжатларни такроран кўриб чиқиш, рухсатнома бериш ёки унинг берилишини рад этиш туман (шаҳар) ҳокимлиги томонидан мурожаат этувчининг рад этиш сабабларини бартараф этганлиги тўғрисидаги аризаси ва рад этиш сабаблари бартараф этилганлигини тасдиқловчи тегишли ҳужжатлар олинган кундан эътиборан 10 кундан ортиқ бўлмаган муддатда амалга оширилади.



5-БОБ. ЯКУНЛОВЧИ ҚОИДА


22. Мазкур Низомнинг қоидалари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонун ҳужжатларига мувофиқ жавоб беришади.






Низомга

1-ИЛОВА



Оилавий нодавлат мактабгача таълим ташкилотлари

фаолияти бўйича рухсатнома бериш

СХЕМАСИ

Босқичлар

Субъект

Тадбирлар

Бажариш муддатлари




1-босқич

Талабгор

Оилавий нодавлат мактабгача таълим ташкилоти фаолияти бўйича рухсатнома олиш учун туман (шаҳар) мактабгача таълим бўлимига ариза ва белгиланган ҳужжатлар билан мурожаат қилади.

Талабгор хоҳишига кўра

  



2-босқич

Туман (шаҳар) мактабгача таълим бўлими

Талабгордан ҳужжатларни рўйхат бўйича қабул қилади, рўйхатнинг нусхасини ҳужжатлар қабул қилиб олинган сана тўғрисида белги қўйилган ҳолда аризачига юборади (тақдим этади).


Қабул қилинган ҳужжатлар туман (шаҳар) ҳокимлиги ҳузуридаги комиссия йиғилиши муҳокамасига киритади.

Ҳужжат қабул қилинган куни




Ҳужжат қабул қилинган кундан

бошлаб 3 иш куни мобайнида

  

  


3-босқич

Комиссия

Талабгор томонидан оилавий нодавлат мактабгача таълим ташкилоти фаолияти бўйича рухсатнома олиш юзасидан тақдим этилган ҳужжатларни муҳокама қилади ва йиғилиш натижасида талабгорга рухсатнома бериш ёки рухсатнома беришни рад этиш масаласини баённома билан расмийлаштиради.

Комиссия йиғилиши бўлиб ўтган кундан бошлаб 3 иш куни мобайнида

  

    

  

4-босқич

Туман (шаҳар) ҳокимлиги

Оилавий нодавлат мактабгача таълим ташкилоти фаолияти бўйича рухсатномани бериш тўғрисида туман (шаҳар) ҳокими қарорини қабул қилади.

Комиссия баённомаси тақдим этилган кундан бошлаб 3 иш куни мобайнида

Комиссия

Оилавий нодавлат мактабгача таълим ташкилоти фаолияти бўйича рухсатнома беришнинг рад этилишини комиссия баённомасида асосланган ҳолда йиғилиш баённомаси нусхасини талабгорга тақдим этади.

Комиссия баённомаси тасдиқланган кундан бошлаб3иш куни мобайнида

  

  

  

5-босқич

Талабгор

Рухсатнома беришда рад жавоби учун асос бўлган сабаблар 1 ой муддатда бартараф этилган тақдирда рухсатнома берилиши учун ҳужжатларни такроран тақдим этиш ҳуқуқига эга.

Рухсатнома бериш рад этилганлиги тўғрисидаги билдиришномада кўрсатилган муддатда (камида 10 иш куни)


  

6-босқич

Комиссия

Рухсатнома беришда рад учун асос бўлган сабаблар мурожаат этувчи томонидан 1 ой муддатда бартараф этилган тақдирда, рухсатнома бериш ёки унинг берилишини рад этиш учун ҳужжатларни такроран кўриб чиқади.


Рад этиш сабаблари бартараф этилганлигини тасдиқловчи ҳужжатлар олинган кундан бошлаб 10 иш куни мобайнида


  

  

   

7-босқич

Туман (шаҳар) ҳокимлиги

Туман (шаҳар) ҳокимлиги рухсатнома бериш бўйича қарор қабул қилганда талабгорга таълим фаолиятини амалга ошириш учун белгиланган шаклдаги рухсатнома расмийлаштирилади. Рухсатнома икки нусхада тузилади.

Рухсатномани бериш тўғрисида туман (шаҳар) ҳокими қарори қабул қилинган кундан бошлаб 3 иш куни мобайнида





Низомга

2-ИЛОВА

_____________ туман/шаҳар ҳокимлиги томонидан берилган

Оилавий нодавлат мактабгача таълим ташкилотини ташкил

этиш ва таълим фаолиятини амалга ошириш учун

РУХСАТНОМА

(намунавий шакл)

201___ йил "______" "______"


____________тумани (шаҳри)


Мазкур рухсатнома ____________________ манзилида жойлашган _______________ туман/шаҳар ҳокимлигидан ________-сон билан рўйхатдан ўтган якка тартибдаги тадбиркор _____________________________________га Оилавий нодавлат мактабгача таълим ташкилотини ташкил этиш ва оилавий нодавлат таълим фаолиятини амалга ошириш учун берилди.

Оилавий нодавлат таълим фаолиятини амалга ошириш манзили (почта манзили, телефон рақами):____________________________________


Оилавий нодавлат мактабгача таълим ташкилоти ташкил этиш тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Мактабгача таълим вазирлиги билан якка тартибдаги тадбиркор ўртасида имзоланган давлат-хусусий шерикчилик тўғрисидаги битимнинг санаси ва рақами:______________________

Солиқ тўловчининг идентификация рақами:_________________________________


Банк муассасасининг номи ва банкдаги ҳисоб рақами:_______________________



Ваколатли шахс имзоси                                                                   Муҳр ўрни



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2018 йил 1 август

















































Время: 0.1531
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск