ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Божхона қонунчилиги / Божхона органлари фаолиятини тартибга солиш /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 07.08.2018 й. 630-сон "Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона хизмати органларининг байроғи ва фарқлаш белгиси намуналарини, шунингдек, уларни тайёрлаш, ишлатиш, сақлаш ва йўқ қилиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

07.08.2018 й.

N 630



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ДАВЛАТ БОЖХОНА ХИЗМАТИ ОРГАНЛАРИНИНГ

БАЙРОҒИ ВА ФАРҚЛАШ БЕЛГИСИ НАМУНАЛАРИНИ,

ШУНИНГДЕК,   УЛАРНИ   ТАЙЁРЛАШ,   ИШЛАТИШ,

САҚЛАШ ВА ЙЎҚ ҚИЛИШ ТАРТИБИ ТЎҒРИСИДАГИ

НИЗОМНИ ТАСДИҚЛАШ ҲАҚИДА


Ўзбекистон Республикаси Божхона кодексига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона хизмати органлари фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2018 йил 12 апрелдаги ПФ-5414-сон Фармонига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Қуйидагилар:

Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона хизмати органларининг байроғи ва фарқлаш белгиси намуналари 1 ва 2-иловаларга мувофиқ;

Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона хизмати органларининг байроғи ва фарқлаш белгисини тайёрлаш, ишлатиш, сақлаш ва йўқ қилиш тартиби тўғрисидаги низом 3-иловага мувофиқ тасдиқлансин.


2. Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси ўзи қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.


3. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Н.С. Отажонов ва Давлат божхона қўмитаси раиси М.Б. Азимов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                           А. Арипов






Вазирлар Маҳкамасининг

2018 йил 7 августдаги

630-сон қарорига

1-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона

хизмати органларининг байроғи

ТАВСИФИ

Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона хизмати органларининг байроғи (кейинги ўринларда байроқ деб аталади) тараққиёт ва барқарорликни ифода этувчи тўқ кўк рангли тўғри бурчакли мато кўринишига эга.

Байроқнинг узунлиги - 250 см, эни - 125 см.

Байроқ марказида Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона органларининг фарқлаш белгиси (кейинги ўринларда фарқлаш белгиси деб аталади) тасвирланган.

Масофаси:

байроқнинг тепа ва пастки чеккасидан фарқлаш белгисигача - 9 см;

байроқнинг чап ва ўнг чеккасидан фарқлаш белгисигача - 73,2 см;

Ўлчами:

фарқлаш белгисининг баландлиги ва эни - 100,48 см;

фарқлаш белгиси оқ ҳалқанинг эни - 1,2 см;

фарқлаш белгиси яшил рангли доирасимон чизиғининг эни - 7,5 см;

фарқлаш белгисининг "O`ZBEKISTON RESPUBLIKASI" ва "DAVLAT BOJXONA XIZMATI" ёзувларининг ҳажми - 3,4 см;

глобус диаметри - 60 см;

фарқлаш белгиси картасининг баландлиги - 33,1 см, эни - 50,7 см;

фарқлаш белгисининг Меркурий таёғи қанотлари эни - 43,7 см ва таёқнинг узунлиги - 48,7 см;

фарқлаш белгисининг саккиз қиррали иккита юлдузи диаметри - 5,4 см;

Байроқ бошқа ўлчамларда бўлиши мумкин, аммо ҳамма ҳолларда байроқнинг эни унинг узунлигига нисбати 1:2 ни ташкил этиши шарт.






Вазирлар Маҳкамасининг

2018 йил 7 августдаги

630-сон қарорига

2-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона

хизмати органларининг фарқлаш белгиси

ТАВСИФИ

Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона хизмати органларининг фарқлаш белгиси (кейинги ўринларда фарқлаш белгиси деб аталади) мустаҳкамлик ва доимийликни ифода этувчи кумуш рангли саккиз қиррали шаклга эга бўлиб, унинг ички қисмида саккиз қирраликдан оқ рангли ҳалқа билан ажратилган яшил рангдаги доирасимон чизиқ билан ўралган кумуш рангли глобус тасвирланган.

Доирасимон чизиқнинг юқори қисмида оқ рангли бош ҳарфлар билан лотин алифбосида "O`ZBEKISTON RESPUBLIKASI", пастки қисмида "DAVLAT BOJXONA XIZMATI" сўзлари ёзилган. Ёзувлар саккиз қиррали олтинсимон рангли иккита юлдуз билан ажратилган.

Глобуснинг марказида Ўзбекистон Республикасининг иқтисодий манфаатларини биргаликда ҳимоя қилишни ва иқтисодий хавфсизлигини таъминлашни, шунингдек, жаҳоннинг барча мамлакатлари билан савдо муносабатларини ривожлантириш ва мустаҳкамлаш маъносини англатувчи бронза рангидаги Ўзбекистон Республикаси харитаси тасвирланган, унинг марказида ўткир тиғи билан пастга қараган вертикал ҳолатдаги тилла рангли икки томонидан илонлар билан ўралган қанотли таёқ (Меркурий таёғи) тасвирланган.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2018 йил 8 август


"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2018 йил 13 август, 32-сон, 661-модда


























Время: 0.1985
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск