язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Халқаро алоқалар/ Ўзбекистон Республикаси халқаро шартномаларини тасдиқлаш ёки уларга қўшилиш ҳақидаги масъул органлар ҳужжатлари/ Ҳукуматлараро битимларни тасдиқлаш ҳақидаги қарорлар/ 2018 й./ Ўзбекистон Республикаси Президентининг 02.02.2018 й. ПҚ-3501-сон "Халқаро шартномани тасдиқлаш тўғрисида"ги Қарори

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ҚАРОРИ

02.02.2018 й.

N ПҚ-3501



ХАЛҚАРО ШАРТНОМАНИ

ТАСДИҚЛАШ ТЎҒРИСИДА



1 Ўзбекистон Республикаси ва Қирғиз Республикаси ўртасида чегара ҳудудида ишонч чоралари бўйича 2017 йил 6 октябрда Тошкент шаҳрида имзоланган Битим тасдиқлансин.


2. Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги мазкур халқаро шартнома кучга кириши учун зарур бўлган давлат ички тартиб-таомиллари бажарилгани тўғрисида тегишли билдиришнома йўлласин.


3. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳамда тегишли вазирлик ва идораларнинг раҳбарлари ушбу халқаро шартнома кучга киргандан кейин белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикасининг мажбуриятлари бажарилиши устидан назоратни таъминласинлар.


4. Мазкур Қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Президента ҳузуридаги Хавфсизлик кенгаши котиби В.В. Махмудов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Президенти                     Ш. Мирзиёев



"Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси",

2018 йил, 2-сон, 84-модда