язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Халқаро алоқалар/ Ўзбекистон Республикаси халқаро шартномаларини тасдиқлаш ёки уларга қўшилиш ҳақидаги масъул органлар ҳужжатлари/ Ҳукуматлараро битимларни тасдиқлаш ҳақидаги қарорлар/ 2018 й./ Ўзбекистон Республикаси Президентининг 12.02.2018 й. ПҚ-3521-сон "Халқаро шартномани тасдиқлаш тўғрисида"ги Қарори

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ҚАРОРИ

12.02.2018 й.

N ПҚ-3521



ХАЛҚАРО ШАРТНОМАНИ

ТАСДИҚЛАШ ТЎҒРИСИДА



1. Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати ҳамда Испания Қироллиги Ҳукумати ўртасида 2017 йил 14 ноябрь куни Мадрид шаҳрида имзоланган халқаро автомобиль юк ташуви тўғрисидаги Битим тасдиқлансин.


2. Ўзбекистон Республикаси Ташки ишлар вазирлиги Испания томонига мазкур халқаро шартнома кучга кириши учун Ўзбекистон Республикаси томонидан зарур бўлган давлат ички тартиб-таомиллари бажарилгани тўғрисидаги тегишли билдиришномани йўлласин.


3. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳамда тегишли вазирлик ва идораларнинг раҳбарлари ушбу халқаро шартнома кучга киргандан кейин белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикасининг мажбуриятлари бажарилиши устидан назоратни таъминласинлар.


4. Мазкур Қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А.Н. Арипов ва Ўзбекистон автомобиль ва дарё транспорта агентлиги бошлиғи Д.Т. Деҳқонов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Президенти                        Ш. Мирзиёев



"Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси",

2018 йил, 2-сон, 87-модда