язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Халқаро алоқалар/ Ўзбекистон Республикаси халқаро шартномаларини тасдиқлаш ёки уларга қўшилиш ҳақидаги масъул органлар ҳужжатлари/ Ҳукуматлараро битимларни тасдиқлаш ҳақидаги қарорлар/ 2018 й./ Ўзбекистон Республикаси Президентининг 14.02.2018 й. ПҚ-3531-сон "Халқаро шартномаларни тасдиқлаш тўғрисида"ги Қарори

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ҚАРОРИ

14.02.2018 й.

N ПҚ-3531



ХАЛҚАРО ШАРТНОМАЛАРНИ

ТАСДИҚЛАШ ТЎҒРИСИДА



1. 2017 йил 5 декабрь куни Тошкент шаҳрида имзоланган:

Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати ҳамда Афғонистон Ислом Республикаси Ҳукумати ўртасидаги Хавфсизлик масалалари бўйича ўзаро комиссия ташкил этиш тўғрисидаги Протокол;

Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати ҳамда Афғонистон Ислом Республикаси Ҳукумати ўртасидаги "Мазори-Шариф-Хирот" темир йўл линиясини молиялаштириш, лойиҳалаштириш ва қуриш" лойихасини амалга оширишда ҳамкорлик қилиш тўғрисидаги Битим;

Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати ҳамда Афғонистон Ислом Республикаси Ҳукумати ўртасидаги "Сурхон-Пули-Хумри" 500 кВ электр узатиш линиясини қуриш" лойиҳасини амалга оширишда ҳамкорлик қилиш тўғрисидаги Битим;

Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати ҳамда Афғонистон Ислом Республикаси Ҳукумати ўртасидаги юкларнинг транзити соҳасида ҳамкорлик қилиш тўғрисидаги Битим;

Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати ҳамда Афғонистон Ислом Республикаси Ҳукумати ўртасидаги савдо-иқтисодий ҳамкорлик тўғрисидаги Битим;

Ўзбекистон Республикаси Хукумати ҳамда Афғонистон Ислом Республикаси Ҳукумати ўртасидаги "Термиз-Хайратон" кўпригини қўриқлаш тартиби тўғрисидаги Битим;

Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати ҳамда Афғонистон Ислом Республикаси Ҳукумати ўртасидаги божхона ишларида ҳамкорлик қилиш ва ўзаро кўмаклашиш тўғрисидаги Битим;

Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати ҳамда Афғонистон Ислом Республикаси Ҳукумати ўртасидаги Давлат чегарасидан ўтиш пунктлари тўғрисидаги Битим тасдиқлансин;


2. Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги мазкур халқаро шартномалар кучга кириши учун Ўзбекистон Республикаси томонидан зарур бўлган давлат ички тартиб-таомиллари бажарилгани тўғрисидаги тегишли билдиришномани йўлласин.


3. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳамда тегишли вазирлик ва идораларнинг раҳбарлари ушбу халқаро шартномалар кучга киргандан кейин белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикасининг мажбуриятлари бажарилиши устидан назоратни таъминласинлар.


4. Мазкур Қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А.Н. Арипов, Ўзбекистон Республикаси Президента ҳузуридаги Хавфсизлик кенгаши котиби В.В. Махмудов ва Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар вазири А.Х. Камилов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Президенти                        Ш. Мирзиёев



"Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси",

2018 йил, 2-сон, 89-модда