язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Турли соҳалар бўйича ўзгартиш ва қўшимчалар тўғрисида ҳужжатлар/ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси қарорлари/ 2018 й./ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 09.08.2018 й. 638-сон "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек, баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш ҳақида"ги Қарори

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

09.08.2018 й.

N 638



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ҲУКУМАТИНИНГ АЙРИМ ҚАРОРЛАРИГА

ЎЗГАРТИРИШ ВА ҚЎШИМЧАЛАР КИРИТИШ,

ШУНИНГДЕК, БАЪЗИЛАРИНИ ЎЗ КУЧИНИ

ЙЎҚОТГАН ДЕБ ҲИСОБЛАШ ҲАҚИДА


(Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Давлат ҳуқуқий

сиёсатини амалга оширишда адлия органлари ва муассасалари

фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"

2018 йил 13 апрелдаги ПФ-5415-сон Фармони ва Ўзбекистон

Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикаси

Адлия вазирлиги фаолиятини янада такомиллаштиришга

доир ташкилий чора-тадбирлар тўғрисида"2018 йил

13 апрелдаги ПҚ-3666-сон қарори)



Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Давлат ҳуқуқий сиёсатини амалга оширишда адлия органлари ва муассасалари фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2018 йил 13 апрелдаги ПФ-5415-сон Фармони, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги фаолиятини янада такомиллаштиришга доир ташкилий чора-тадбирлар тўғрисида" 2018 йил 13 апрелдаги ПҚ-3666-сон қарорига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг иловага мувофиқ айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.


2. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Хўжалик юритувчи субъектларнинг иқтисодий ночорлиги ва шартнома мажбуриятларининг бажарилиши учун мансабдор шахсларнинг жавобгарлигини кучайтириш тўғрисида" 1998 йил 4 мартдаги ПФ-1938-сон Фармонининг бажарилишини таъминлаш чора-тадбирлари ҳақида" 1998 йил 24 апрелдаги 177-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 1998 й., 4-сон, 17-модда) ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


3. Вазирлик ва идоралар бир ой муддатда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ушбу қарорга мувофиқлаштирсинлар.


4. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг адлия вазири Р.К. Давлетов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                                  А. Арипов






Вазирлар Маҳкамасининг

2018 йил 9 августдаги

638-сон қарорига

ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг

айрим қарорларига киритилаётган

ўзгартириш ва қўшимчалар



1. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси судьяларини, адлия органлари ходимларини ижтимоий ҳимоя қилишни кучайтириш тўғрисида" 1993 йил 9 июлдаги 343-сон қарорида:


а) 1-бандда:

учинчи хатбошидаги "адлия органларининг" сўзлари "адлия органлари ва муассасаларининг" сўзлари билан алмаштирилсин;

тўртинчи хатбошидаги "адлия органлари" сўзлари "адлия органлари ва муассасалари" сўзлари билан алмаштирилсин;


б) 3-иловада:


номидаги "адлия органларининг" сўзлари "адлия органлари ва муассасаларининг" сўзлари билан алмаштирилсин;


матнидаги "адлия органларидаги" сўзлари "адлия органлари ва муассасаларидаги" сўзлари билан алмаштирилсин;


в) 4-илованинг номидаги "адлия органлари" сўзлари "адлия органлари ва муассасалари" сўзлари билан алмаштирилсин.


2. Вазирлар Маҳкамасининг 2001 йил 16 августдаги 343-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Давлат стандарти Ўзбекистон узлуксиз таълимининг Давлат таълим стандартлари Олий таълимнинг Давлат таълим стандарти Олий таълим йўналишлари ва мутахассисликлари классификаторининг 5-бўлими "Олий таълим йўналишлари ва мутахассисликлари классификатори", "Ижтимоий соҳа, иқтисод ва ҳуқуқ" блоки "Ҳуқуқ" бўлимининг "Таълим йўналиши: Юриспруденция (фаолият турлари бўйича)" кичик бўлими қуйидаги мазмундаги позициялар билан тўлдирилсин:

     

"

Ҳуқуқ ва бизнес


5А240118



Ҳуқуқ ва ахборот технологиялар


5А240119



Молиявий-ҳуқуқий мониторинг


5А240120

".

  

3. Вазирлар Маҳкамасининг "Қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқаришида шартномавий муносабатларни такомиллаштириш ва мажбуриятлар бажарилиши учун томонларнинг жавобгарлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2003 йил 4 сентябрдаги 383-сон қарорида (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2003 йил, 9-сон, 81-модда):


а) 2-банднинг биринчи хатбошисидан "Адлия вазирлиги" сўзлари чиқариб ташлансин;


б) 3-банд ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин;


в) 1-иловада:


83-банднинг учинчи хатбошисидан "ҳамда ҳудудий адлия органларига" сўзлари чиқариб ташлансин;


84-банддан "Адлия органлари ҳамда" сўзлари чиқариб ташлансин.


4. Вазирлар Маҳкамасининг "2004-2006 йилларда фермер хўжаликларини ривожлантириш концепциясини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2003 йил 30 октябрдаги 476-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2003 й., 10-сон, 105-модда) 10-12-иловалари номларининг изоҳидан "ва Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги билан келишилади" сўзлари чиқариб ташлансин.


5. Вазирлар Маҳкамасининг 2005 йил 14 февралдаги 62-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2005 й., 2-сон, 8-модда) билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Регламентида:


а) қуйидаги мазмундаги 21-1-банд қўшилсин:

"Барча норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари лойиҳани ишлаб чиқувчи ташкилотлар томонидан Ўзбекистон Республикаси Ягона интерактив давлат хизматлари порталига жамоатчилик муҳокамаси ўтказилиши учун жойлаштирилади";


б) қуйидаги мазмундаги 28-1-банд қўшилсин:

"Норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг лойиҳалари Вазирлар Маҳкамасига, фақат ҳуқуқий экспертиза якуни бўйича уларни қабул қилишнинг мақсадга мувофиқлиги ҳақидаги Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг хулосаси мавжуд бўлгандагина киритилади";


в) қуйидаги мазмундаги 31-1-банд қўшилсин:

"Вазирлар Маҳкамаси Аппарати таркибий бўлинмаларида норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларининг концептуал қоидалари ўзгартирилганида Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан улар мазкур Регламентда белгиланган тартибда такроран ҳуқуқий экспертизадан ўтказилади";


г) 32-3-банднинг тўртинчи хатбошисидаги "Адлия вазирлигининг" сўзларидан кейин "лойиҳа қабул қилиниши мақсадга мувофиқлиги ҳақидаги" сўзлари қўшилсин;


д) 37-банднинг биринчи хатбошисидаги "мақсадга мувофиқлигини асослашдан иборат бўлган" сўзлари "қабул қилиниши мақсадга мувофиқлиги ҳақидаги Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг хулосаси" сўзлари билан алмаштирилсин;


е) 71-2-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"71-2. Ҳукумат баённома қарорлари лойиҳаларини ҳуқуқий экспертизадан ўтказиш ва уларни тасдиқлангандан сўнг ҳисобга олиниши тартиби мазкур Регламентга иловадаги схемага мувофиқ амалга оширилади";


ж) қуйидаги мазмундаги илова қўшилсин:



"Ўзбекистон Республикаси

Вазирлар Маҳкамасининг

Регламентига

ИЛОВА


Ҳукумат баённома қарорлари лойиҳаларини

ҳуқуқий экспертизадан ўтказиш ва уларни

тасдиқлангандан сўнг ҳисобга олиш

СХЕМАСИ

                  

Босқичлар

Масъул ижрочилар

Масъул ижрочилар

Ижро муддати

1-босқич

Ишлаб чиқиш

Масъул орган ёки Вазирлар Маҳкамаси Аппаратининг таркибий бўлинмаси

1. Вазирлар Маҳкамасининг баённома қарорлари лойиҳалари ишлаб чиқилади (кейинги ўринларда лойиҳа деб аталади), Вазирлар Маҳкамаси Раёсатининг баённомалари бундан мустасно.


2. Лойиҳа Адлия вазирлигига ҳуқуқий экспертизадан ўтказиш учун юборилади.

Вазирлар Маҳкамаси йиғилиши ўтказилганидан сўнг бир кун давомида



2-босқич

Ҳуқуқий экспертиза

Адлия вазирлиги

1. Умуммажбурий кўрсатмалар мавжуд бўлган, шу жумладан якка тартибдаги имтиёз ва преференциялар беришни назарда тутувчи нормаларнинг мавжудлиги нуқтаи назаридан ҳуқуқий экспертизадан ўтказади.


2. Ҳуқуқий экспертизадан ўтказиш натижалари юзасидан ишлаб чиқувчига лойиҳа бўйича хулосани юборади.

Лойиҳани олган кундан бошлаб бир кун давомида

3-босқич

Лойиҳани тасдиқлаш учун тайёрлаш

Масъул орган ёки Вазирлар Маҳкамаси Аппаратининг

таркибий бўлинмаси

1. Адлия вазирлигидан таклиф ва эътирозлар келиб тушганда лойиҳани қайта ишлаб чиқади ва Вазирлар Маҳкамасига киритади.


2. Лойиҳани тасдиқлаш учун тайёрлайди.

1. Ҳуқуқий экспертиза ўтказилгандан сўнг бир кун давомида.


2. Лойиҳа Вазирлар Маҳкамасига киритилгандан сўнг бир кун давомида.

4-босқич

Тасдиқлаш

Вазирлар Маҳкамаси Аппарати

1. Лойиҳани тасдиқлаш учун Ўзбекистон Республикасининг Бош вазирига ёки унинг ўринбосарларига киритилишини таъминлайди.


2. Вазирлар Маҳкамасининг тасдиқланган баённома қарорини ҳисобга олиш учун Адлия вазирлигига юборилишини таъминлайди.

1. Белгиланган муддатларда



2. Тасдиқланган-дан

сўнг бир кун давомида.

5-босқич

Ҳисобга олиш

Адлия вазирлиги

Тасдиқланган баённома қарорини ҳисобга олади.

Вазирлар Маҳкамасининг баённома қарори келиб тушганидан сўнг бир кун давомида

".


6. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасидан кенг фойдаланишни таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида" 2009 йил 31 декабрдаги 340-сон қарорининг (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2009 й., 12-сон, 83-модда) 3-банди ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


7. Вазирлар Маҳкамасининг 2010 йил 2 апрелдаги 62-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2010 й., 4-сон, 14-модда) билан тасдиқланган Вазирликлар, давлат қўмиталари ва идораларнинг бюджетдан ташқари жамғармаларига йўналтирилаётган давлат божлари, йиғимлар ва солиқ бўлмаган тўловлардан, маъмурий ва молиявий жазолардан ажратмалар миқдорларининг 12-1-банди "Ажратмалар миқдори (фоизларда)" устунидаги "8" рақами "12" рақами билан алмаштирилсин.


8. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикасида нотариат институтини янада такомиллаштириш чоралари тўғрисида" 2010 йил 5 майдаги ПФ-4216-сон Фармонини амалга ошириш чора-тадбирлари ҳақида" 2010 йил 2 июндаги 104-сон қарорида (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2010 й., 6-сон, 25-модда):


а) 2-бандда:

иккинчи хатбошидаги "82" рақами "78" рақами билан алмаштирилсин;

учинчи хатбошидаги "8" рақами "12" рақами билан алмаштирилсин;


б) 7-банднинг учинчи хатбошисидаги "15" рақами "10" рақами билан алмаштирилсин;


в) 1-иловада:


3-бандда:

"а" кичик банддаги "350-500" рақамлари "300-400" рақамлари билан алмаштирилсин;

"б" кичик банднинг иккинчи хатбошисидаги 15" рақами "10" рақами билан алмаштирилсин;


7-бандга қуйидаги мазмундаги хатбоши қўшилсин:

"Адлия вазири Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги билан келишган ҳолда нотариал ҳаракатларни амалга оширганлик учун нотариуслар томонидан ундириладиган давлат божи суммаларидан ажратмалар ва нотариуслар томонидан амалга ошириладиган ҳуқуқий ва техник тусдаги қўшимча ҳаракатлар учун тушумлар ҳисобидан нотариал идораларда қўшимча таржимон, оператор, курьер ва аҳолига нотариал ва у билан боғлиқ комплекс хизматларни кўрсатиш учун бошқа ишчилар штат бирлигини киритиши мумкин".


9. Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 29 мартдаги 93-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2011 й., 3-сон, 22-модда) билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси адлия органлари ва муассасалари ходимларининг мартаба даражалари тўғрисида низомнинг 4-банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"4. Ўзбекистон Республикаси адлия органлари ва муассасалари ходимларига тегишли лавозимларга мувофиқ қуйидаги мартаба даражалари берилади:

        

Ўзбекистон Республикаси Ҳақиқий давлат адлия маслаҳатчиси

-

Ўзбекистон Республикаси адлия вазирига


1-даражали давлат адлия маслаҳатчиси

-

Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг биринчи ўринбосарига


2-даражали давлат адлия маслаҳатчиси

-

Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг ўринбосарларига; Давлат хизматлари агентлиги директорига


3-даражали давлат адлия маслаҳатчиси

-

Қонунчилик бош бошқармаси бошлиғига, Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳайъати аъзолари бўлган бошқарма бошлиқларига; Қорақалпоғистон Республикаси адлия вазирига, вилоятлар ва Тошкент шаҳар адлия бошқармалари бошлиқларига; Давлат хизматлари агентлиги директори ўринбосарига


1-даражали адлия маслаҳатчиси

-

Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги бошқармалари ва мустақил бўлимлари бошлиқларига; Давлат хизматлари агентлиги бошқармалари бошлиқларига; Қорақалпоғистон Республикаси адлия вазири ҳамда вилоятлар ва Тошкент шаҳар адлия бошқармалари бошлиқларининг биринчи ўринбосарларига; Х.Сулаймонова номидаги Республика суд экспертиза маркази директорига; Республика юристлар малакасини ошириш маркази директорига; Ҳуқуқий сиёсат тадқиқоти институти директорига, Тошкент давлат юридик университети проректорларига



2-даражали адлия маслаҳатчиси

-

Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ва Давлат хизматлари агентлиги бошқарма бошлиқларининг ўринбосарларига, бошқармалар бўлимлари бошлиқларига; Қорақалпоғистон Республикаси Адлия вазирининг ҳамда вилоятлар ва Тошкент шаҳар адлия бошқармалари бошлиқларининг ўринбосарларига; Тошкент давлат юридик университети ҳузуридаги академик лицей директорига; Х.Сулаймонова номидаги Республика суд экспертиза маркази директорининг ўринбосарига; Республика юристлар малакасини ошириш маркази директорининг ўринбосарларига; Ҳуқуқий сиёсат тадқиқоти институти директори ўринбосарига; "Адлия органлари ва муассасаларида ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантириш маркази" ДУК директорига; "Адолат" ҳуқуқий ахборот маркази" ДУК директорига; "Инсон ва қонун" газетаси таҳририяти ДУК бош муҳарририга


3-даражали адлия маслаҳатчиси

-

Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ва Давлат хизматлари агентлигининг бош маслаҳатчиларига; Қорақалпоғистон Республикаси Адлия вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар адлия бошқармалари бўлим бошлиқларига; Давлат хизматлари агентлигининг ҳудудий бошқармаларининг бўлим бошлиқларига; давлат нотариал идораларининг катта нотариусларига; Тошкент юридик коллежи директорининг ўринбосарига; Тошкент давлат юридик университети ҳузуридаги академик лицей директорининг ўринбосарига


1-даражали юрист

-

Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ва Давлат хизматлари агентлигининг етакчи маслаҳатчиларига; Қорақалпоғистон Республикаси Адлия вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар адлия бошқармаларининг бош маслаҳатчиларига; Давлат хизматлари агентлигининг ҳудудий бошқармаларининг бош маслаҳатчиларига; туман (шаҳар) адлия бўлимларининг бошлиқларига; давлат хизматлари марказлари директорларига; давлат нотариал идораларининг катта нотариуслари ўринбосарларига; нотариал архивлар мудирларига; ФҲДЁ органлари архивлари мудирларига



2-даражали юрист

-

Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ва Давлат хизматлари агентлиги катта маслаҳатчиларига; Қорақалпоғистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳамда вилоятлар ва Тошкент шаҳар адлия бошқармаларининг етакчи маслаҳатчиларига;Давлат хизматлари агентлигининг ҳудудий бошқармаларининг етакчи маслаҳатчиларига, туман (шаҳар) адлия бўлимларининг бош маслаҳатчиларига, давлат хизматлари марказлари бўлим бошлиқлари ва бош маслаҳатчиларига, давлат нотариал идораларининг нотариусларига


3-даражали юрист

-

Қорақалпоғистон Республикаси Адлия вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар адлия бошқармаларининг катта маслаҳатчилари ва маслаҳатчиларига; Давлат хизматлари агентлигининг ҳудудий бошқармаларининг катта маслаҳатчиларига; туман (шаҳар) адлия бўлимларининг етакчи ва катта маслаҳатчиларига; нотариуслар ёрдамчиларига

";

       

10. Вазирлар Маҳкамасининг "Фуқаролик ҳолати далолатномаларини ёзиш органлари фаолиятини такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" 2011 йил 30 декабрдаги 346-сон қарорида:


а) муқаддима қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Фуқаролик ҳолати далолатномаларини ёзиш органлари (кейинги ўринларда ФҲДЁ деб аталади) фаолиятини янада такомиллаштириш ва фуқароларнинг малакали юридик ёрдам олишлари учун қулай шарт-шароитлар яратиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:";


б) 3-банддан "ҳамда бюджетдан ташқари Адлия органлари ва муассасаларини ривожлантириш жамғармаси" сўзлари чиқариб ташлансин;


в) 1-иловада:


2-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

ҲДЁ органлари қуйидагилар ҳисобланади:

туман ва шаҳар ФҲДЁ бўлимлари (кейинги ўринларда ФҲДЁ бўлимлари деб аталади) ҳамда туман ва шаҳар ҳокимликларининг никоҳ уйлари;

Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлигининг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳудудий бошқармаларининг (кейинги ўринларда ҳудудий бошқармалар деб аталади) ФҲДЁ архивлари (кейинги ўринларда ФҲДЁ архивлари деб аталади)";


4-банднинг биринчи ва иккинчи хатбошилари қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"4. ФҲДЁ бўлимлари ва никоҳ уйлари ходимлари сони Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари томонидан белгиланади, ФҲДЁ архивлари ходимлари сони эса Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлиги (кейинги ўринларда Агентлик деб аталади) томонидан Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги билан келишилган ҳолда белгиланади.

ФҲДЁ органлари ходимлари сони кўпи билан бир йилда бир марта белгиланади";


11-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"11. ФҲДЁ бўлимлари ва никоҳ уйлари ходимлари сони тўғрисидаги таклифлар Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларига туман (шаҳар) ҳокимликлари ва Агентлик ҳудудий бошқармалари томонидан кўриб чиқиш учун киритилади.

ФҲДЁ архивлари ходимлари сони тўғрисидаги таклифлар Агентлик ҳудудий бошқармалари томонидан Агентликка киритилади";


14-бандда "Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги" сўзлари "тегишлича Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, Агентлик" сўзлари билан алмаштирилсин;


15-бандда "Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги" сўзлари "Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари ҳамда Агентлик" сўзлари билан алмаштирилсин.


11. Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 23 декабрдаги 337-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚҲТ, 2013 й., 52-сон, 691-модда) билан тасдиқланган Тошкент давлат юридик университетида ўқув юкламасининг ҳажмининг рус тилидаги матнида:


а) 1-бўлимда:

еттинчи хатбошидаги "18" рақами "25" рақами билан алмаштирилсин;

тўққизинчи хатбошидаги "8" рақами "4" рақами билан алмаштирилсин;

қуйидаги мазмундаги ўн бешинчи - йигирма олтинчи хатбошилар қўшилсин:

"При нормативном сроке обучения в 3 года продолжительность учебного процесса должна составлять 150 недель.

Общий объем учебного времени должен распределяться на:

теоретическое обучение - 40-55%;

аттестацию - 10-20%;

каникулы - 12-22%;

самостоятельную подготовку - 6-12%;

квалификационную практику - 5-12%;

выпускную работу - 2-5%.

Объем времени теоретического обучения должен распределяться по блокам дисциплин следующим образом:

непрофильные дисциплины - 10-30%;

профильные дисциплины - 60-80%;

дополнительные дисциплины - 5-10%";

ўн бешинчи хатбоши йигирма еттинчи хатбоши деб ҳисоблансин;


б) 2-бўлим қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"2. Магистратура

Максимальный объем аудиторных занятий при очной форме обучения должен быть установлен в объеме 30 часов в неделю.

При нормативном сроке обучения 1 год продолжительность учебного процесса должна составлять 50 недель.

Общий объем учебного времени должен распределяться на:

теоретическое обучение - 48-64%;

аттестацию - 8-16%;

самостоятельную подготовку - 6-14%;

каникулы - 8-16%.

Виды научной деятельности - научно-исследовательская работа и подготовка магистерской диссертации осуществляются студентом самостоятельно без учета объёма нагрузки в учебном плане.

Объем теоретического обучения в зависимости от специальности магистратуры должен распределяться по блокам дисциплин следующим образом:

обязательные дисциплины - 50-70%;

дисциплины по выбору - 30-50%".


12. Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 2 мартдаги 36-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2015 й., 3-сон, 12-модда) билан тасдиқланган Магистратура тўғрисидаги низомнинг 1-бандига қуйидаги мазмундаги хатбоши қўшилсин:

"Тошкент давлат юридик университетининг магистратурасига қабул қилиш ва ўқитиш тартиби Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги билан келишилган ҳолда Тошкент давлат юридик университети томонидан белгиланади".


13. Вазирлар Маҳкамасининг "Фуқаролик ҳолати далолатномаларини қайд этиш қоидаларини тасдиқлаш тўғрисида" 2016 йил 14 ноябрдаги 387-сон қарорида (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2016 й., 11-сон, 104-модда):


а) муқаддима қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Фуқаролик ҳолати далолатномаларини қайд этиш тартибини такомиллаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:";


б) 1-иловада:


1-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"1. Ушбу Қоидалар фуқаролик ҳолати далолатномаларини ёзиш органлари (кейинги ўринларда ФҲДЁ органлари деб аталади), шаҳарчалар, қишлоқлар ва овуллар фуқаролар йиғинлари (кейинги ўринларда фуқаролар йиғини деб аталади) раислари (оқсоқоллари) ва Ўзбекистон Республикасининг консуллик муассасалари томонидан фуқаролик ҳолати далолатномаларини қайд этиш тартибини белгилайди.

Қуйидагилар ФҲДЁ органлари ҳисобланади:

туманлар ва шаҳарлар ФҲДЁ бўлимлари (кейинги ўринларда ФҲДЁ бўлимлари деб аталади),шунингдек, туман ва шаҳар ҳокимликларининг никоҳ уйлари;

Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлигининг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳридаги ҳудудий бошқармаларининг (кейинги ўринларда ҳудудий бошқармалар деб аталади) ФҲДЁ архивлари (кейинги ўринларда Агентлик бошқармаларининг ФҲДЁ архивлари деб аталади)";


3-бандда:

биринчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

ҲДЁ органлари ва никоҳ уйларининг фаолиятига умумий раҳбарлик қилиш, моддий-техника базасини мустаҳкамлаш, уларнинг ходимларини меҳнатига ҳақ тўлаш ва моддий рағбатлантириш туман (шаҳар) ҳокимликлари томонидан амалга оширилади";

қуйидаги мазмундаги иккинчи хатбоши қўшилсин:

ҲДЁ бўлимларининг ҳуқуқни қўллаш амалиётини мувофиқлаштириш, фаолиятини методик таъминлаш, "ФҲДЁнинг ягона электрон архиви" ахборот тизимини юритиш ва ФҲДЁ архивларига раҳбарлик қилиш Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлигининг ҳудудий бошқармалари томонидан амалга оширилади (кейинги ўринларда Агентликнинг бошқармалари деб аталади)";

иккинчи ва учинчи хатбошилар тегишлича учинчи ва тўртинчи хатбошилар деб ҳисоблансин;


10-банддаги "адлия бошқармаларига, Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигига" сўзлари "Агентликнинг бошқармалари, Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлиги (кейинги ўринларда Агентлик деб аталади)" сўзлари билан алмаштирилсин;


60-банднинг иккинчи хатбошисида, 71-бандда, 94-банднинг иккинчи хатбошисида, 131-банднинг учинчи хатбошисида, 135-бандда, 139-банднинг учинчи хатбошисида, 143-банднинг учинчи хатбошисида, 144-банднинг учинчи хатбошисида, 154 ва 171-бандларда, 182-банднинг биринчи ва иккинчи хатбошиларида, 183-бандда, 193-банднинг иккинчи хатбошисида, 198-банднинг еттинчи хатбошисида, 199-банднинг биринчи хатбошисида, 207-банднинг иккинчи хатбошисида, 208-бандда, 209-банднинг биринчи ва иккинчи хатбошиларида, 212, 213, 216 ва 217-бандларда, 218-банднинг биринчи хатбошисида, 220 ва 221-бандларда, 222-банднинг биринчи ва иккинчи хатбошиларида, 223-банднинг биринчи ва иккинчи хатбошиларида, 224-бандда, 228-банднинг биринчи ва учинчи хатбошиларида, 229-231-бандлардаги тегишли сон ва келишикдаги "адлия бошқармаси" сўзлари тегишли сон ва келишикдаги "Агентлик бошқармаси" сўзлари билан алмаштирилсин;


204-бандда:

иккинчи хатбошидаги "Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги" сўзлари "Агентлик" сўзлари билан алмаштирилсин;

тўртинчи хатбошидаги "адлия бошқармалари" сўзлари "Агентлик бошқармалари" сўзлари билан алмаштирилсин;


205-бандда:

биринчи хатбошидаги "адлия бошқармалари" сўзлари "Агентлик бошқармалари" сўзлари билан алмаштирилсин;

учинчи хатбошидаги "Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан яратилган" сўзлари "Агентлик тасарруфида бўлган" сўзлари билан алмаштирилсин;


206-банднинг иккинчи хатбошидаги, 225 ва 234-бандлардаги "Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги" сўзлари "Агентлик" сўзи билан алмаштирилсин;


232 ва 233-бандлар қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"232. Агентлик бошқармалари ФҲДЁ органларидан олинган 1 ва 12-шакллар бўйича ҳисоботларни ҳар чорак ўтиши билан кейинги ойнинг 10-кунидан кечиктирмай умумлаштиради.

233. Агентлик бошқармалари йиллик ҳисоботларни ҳисобот йилидан кейинги йилнинг 10 январидан кечиктирмай Агентликка топшириши керак";


238-бандда:

биринчи хатбошидаги Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги" сўзлари "Агентлик" сўзи билан алмаштирилсин;

иккинчи хатбошидаги "адлия бошқармаси" сўзлари "Агентлик бошқармаси" сўзлари билан алмаштирилсин;


241 ва 242-бандлар қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"241. Агентлик ФҲДЁ органларининг ҳуқуқни қўллаш амалиётини ўрганади.

242. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари ҳамда Агентлик бошқармалари ФҲДЁ бўлимлари ва никоҳ уйларининг фаолиятини ҳар икки йилда камида бир марта текшириши лозим".


14. Вазирлар Маҳкамасининг "Адлия органлари ва муассасаларининг бюджетдан ташқари жамғармаларига маблағлар ажратишни тартибга солиш чора-тадбирлари тўғрисида" 2016 йил 23 декабрдаги 413-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚҲТ, 2016 й., 52-сон, 603-модда) 1-банди "а" кичик бандида:

иккинчи хатбошидаги "82" рақами "78" рақами билан алмаштирилсин;

учинчи хатбошидаги "8" рақами "12" рақами билан алмаштирилсин;


15. Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 20 июндаги 393-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2017 й., 6-сон, 108-модда) билан тасдиқланган Олий таълим муассасалари талабалари ўқишини кўчириш, қайта тиклаш ва ўқишдан четлаштириш тартиби тўғрисида низомнинг 37-банди иккинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Академик қарздорлиги туфайли курсдан қолдирилган талаба тўлов-контракт асосида ўқишини қуйи курсдаги ўқув семестри бошидан бошлаши мумкин. Қонун ҳужжатларига мувофиқ ўқув жараёни ўқитишнинг модул тизимига асосланган олий таълим муассасаларида академик қарздорлиги туфайли курсдан қолдирилган талабалар қуйи курсдаги ўқув семестридан бошлаб ўзлаштира олмаган фанларини такроран ўқийди".


16. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг Тошкент юридик коллежида ўқув-тарбия жараёнини ташкил этиш ва унинг мазмунини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2017 йил 10 ноябрдаги 901-сон қарорида:


а) 4-банднинг биринчи хатбошиси чиқариб ташлансин;


б) 6-банднинг биринчи хатбошисидаги "ТДЮУ" кисқартмаси "Тошкент давлат юридик университети (кейинги ўринларда ТДЮУ деб аталади)" сўзлари билан алмаштирилсин;


в) 12-банд ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин;


г) 13-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"13. Мазкур қарорнинг 11-бандининг амал қилиши ТДЮУ ҳузуридаги академик лицейга, ТДЮУга қуйидаги ҳуқуқлар тақдим қилинган ҳолда, татбиқ этилсин:

ТДЮУнинг бюджетдан ташқари маблағлари (фақат ўқитишнинг базавий қиймати миқдоридан ошадиган қисмида тўлов-контракт асосида ўқишдан тушадиган тушумлар) ҳисобидан лицей учун ўқув-лаборатория ускуналари, сарфлаш материаллари, компьютер техникаси, дарсликлар ва ўқув қўлланмалари, енгил автотранспорт воситалари сотиб олиш, шунингдек, лицей ўқувчиларини моддий қўллаб-қувватлаш;

бюджетдан ташқари маблағлар (тўлов-контракт маблағлари) ҳисобидан лицейга унинг ходимларига тариф ставкасининг 100 фоизигача миқдорида ҳар ойлик устамалар белгилаш учун моддий ёрдам кўрсатиш";


д) 2-илованинг 15-позициясида:

"Тадбирлар номи ва уларни амалга ошириш механизми" устунидаги "ТДЮУ бюджетдан ташқари маблағлари ҳисобидан (фақат ўқитишнинг базавий қиймати миқдоридан ошадиган қисмида тўлов-контракт асосида ўқишдан тушадиган тушумлардан)" сўзлари "адлия органлари ва муассасаларининг бюджетдан ташқари маблағлари ҳисобидан" сўзлари билан алмаштирилсин;

"Масъул бажарувчилар" устунидан "Тошкент давлат юридик университети" сўзлари чиқариб ташлансин.


17. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлиги фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари ҳақида" 2018 йил 31 январдаги 70-сон қарорида (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2018 й., 1-сон, 26-модда):


а) 8-банддаги "бепул фойдаланиш" сўзлари "оператив бошқарув" сўзлари билан алмаштирилсин;


б) 1-иловада:


11-бандга қуйидаги мазмундаги хатбоши қўшилсин:

ҲДЁнинг ҳудудий архивлари";


13-бандда:

1-кичик бандда:

иккинчи хатбошидаги "бошқа ташкилотлар" сўзларидан кейин "шу жумладан, ФҲДЁ органлари" сўзлари қўшилсин;

олтинчи хатбошидаги "давлат хизматлари марказлари" сўзларидан кейин "ва ФҲДЁнинг ҳудудий архивлари" сўзлари қўшилсин;

4-кичик бандга қуйидаги мазмундаги хатбоши қўшилсин:

ҲДЁнинг ягона электрон архиви" ахборот тизимини юритилишини таъминлайди";


38-банднинг учинчи-бешинчи хатбошилари қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Агентлик марказий аппарати бошқарув ходимлари ва техник ва хизмат кўрсатувчи ходимлари - Директор томонидан;

ҳудудий бошқармаларнинг бошқарув ходимлари, шунингдек давлат хизматлари марказларининг директорлари ва ФҲДЁнинг ҳудудий архивлари мудирлари - Агентлик билан келишилган ҳолда ҳудудий бошқармалар бошлиқлари томонидан;

ҳудудий бошқармаларнинг техник ва хизмат кўрсатувчи ходимлари, шунингдек давлат хизматлари марказлари ва ФҲДЁнинг ҳудудий архивларининг бошқа ходимлари - ҳудудий бошқармалар бошлиқлари томонидан".


18. Вазирлар Маҳкамасининг "Адлия органлари ва муассасаларининг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш чора-тадбирлари тўғрисида" 2018 йил 15 февралдаги 124-сон қарорига 1-илованинг матни қуйидаги таҳрирда баён этилсин:


"2018-2019 йилларда адлия органлари

ва муассасаларининг биноларини

қуриш ва таъмирлаш

ДАСТУРИ

     

Т/р

Тадбирлар номи

Қиймати (млн. сўм)

2018 йил

2019 йил

I. ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ,

ҚОРАҚАЛПОҒИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ,

ВИЛОЯТЛАР ВА ТОШКЕНТ ШАҲАР АДЛИЯ

БОШҚАРМАЛАРИНИНГ БИНОЛАРИНИ ҚУРИШ

ВА ТАЪМИРЛАШ

1.

Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги марказий аппарати биносининг фасад қисмини таъмирлаш

1 450

-

2.

Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги марказий аппарати биноси ички хоналарини таъмирлаш ва иситиш тизимини янгилаш (капитал таъмирлаш 2018-2019 йилларда амалга оширилади)

15 000

-

3.

Қорақалпоғистон Республикаси Адлия вазирлиги биносини капитал таъмирлаш

-

2 000

4.

Бухоро вилояти адлия бошқармаси биносини қуриш

1 000

3 500

5.

Навоий вилояти адлия бошқармаси биносини қуриш

-

6 500

6.

Сурхондарё вилояти адлия бошқармаси биноси қурилишини якунлаш

6 500

-

7.

Хоразм вилояти адлия бошқармаси биносини қуриш

8 000

-

8.

Тошкент вилояти адлия бошқармаси биносини қуриш

7 000

-

9.

"Адолат" ҳуқуқий ахборот маркази" ДУКнинг биносини таъмирлаш

800


10.

Ахборот-таҳлил мультимедиа маркази биносини капитал таъмирлаш ва жиҳозлаш

7000


11.

Юристлар коворинги маркази биносини таъмирлаш

200


Жами:

46 950

12 000

II. ФУҚАРОЛИК ҲОЛАТИ ДАЛОЛАТНОМАЛАРИНИ

ҚАЙД ЭТИШ ОРГАНЛАРИ БИНОЛАРИНИ

ҚУРИШ ВА ТАЪМИРЛАШ

1.

Бухоро тумани ФҲДЁ бўлими биносини қуриш

-

2 000

2.

Олмалиқ шаҳри ФҲДЁ бўлими биносини қуриш

2 000


Жами:

2 000

2000

Ҳаммаси:

48 950

14 000

     

Изоҳлар:


1. Ушбу Дастур тадбирларини амалга оширишнинг якуний қиймати объектларнинг лойиҳа-смета ҳужжатларини ишлаб чиқиш ва экспертизадан ўтказиш, тендер (танлов) савдолари натижалари бўйича, шунингдек реал шаклланадиган нархдан келиб чиққан ҳолда аниқлаштирилади.


2. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги, зарурат бўлганда, ушбу Дастурга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шу жумладан давлат-хусусий шерикчиликни жорий этиш бўйича вазифалардан келиб чиққан ҳолда, объектларни ўзгартириш ҳуқуқига эга".



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2018 йил 11 август