язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Турли соҳалар бўйича ўзгартиш ва қўшимчалар тўғрисида ҳужжатлар/ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси қарорлари/ 2018 й./ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 06.08.2018 й. 620-сон "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига Ўзбекистон Республикаси бюджет тизими бюджетларининг хорижий валютадаги маблағларини самарали бошқаришга йўналтирилган ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги Қарори

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

06.08.2018 й.

N 620



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ҲУКУМАТИНИНГ АЙРИМ ҚАРОРЛАРИГА

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ БЮДЖЕТ ТИЗИМИ

БЮДЖЕТЛАРИНИНГ ХОРИЖИЙ ВАЛЮТАДАГИ

МАБЛАҒЛАРИНИ САМАРАЛИ БОШҚАРИШГА

ЙЎНАЛТИРИЛГАН ЎЗГАРТИРИШ ВА

ҚЎШИМЧАЛАР КИРИТИШ

ТЎҒРИСИДА



Ўзбекистон Республикаси бюджет тизими бюджетларининг хорижий валютадаги маблағларини самарали бошқаришни таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг иловага мувофиқ айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.


2. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари - Молия вазири Ж.А. Қўчқоров зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                        А. Арипов






Вазирлар Маҳкамасининг

2018 йил 6 августдаги

620-сон қарорига

ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг

айрим қарорларига киритилаётган

ўзгартириш ва қўшимчалар


1. Вазирлар Маҳкамасининг 2001 йил 10 июлдаги 294-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2001 й., 7-сон, 38-модда) билан тасдиқланган Биржадан ташқари валюта бозорида хорижий валютани харид қилиш ва сотиш операцияларини ўтказиш тартиби тўғрисидаги Низомда:


а) қуйидаги мазмундаги 7-1-банд қўшилсин:

"7-1. Ўзбекистон Республикаси бюджет тизими бюджетларининг хорижий валютасига Ягона ғазна ҳисобварағидан фойдаланган ҳолда Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Ғазначилиги орқали ғазначилик хизмати кўрсатиш Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Ўзбекистон Республикаси Марказий банки томонидан белгиланган тартибда амалга оширилади";


б) 30-банд ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


2. Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 30 сентябрдаги 416-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2003 й., 9-сон, 92-модда) билан тасдиқланган Ташқи савдо операциялари устидан мониторинг олиб бориш тартиби тўғрисидаги Низомда:


а) 6-бандга қуйидаги мазмундаги хатбоши қўшилсин:

"Бунда Ягона ғазна ҳисобварағи билан қамраб олинган бюджет ташкилотлари ва бюджет маблағлари олувчиларнинг ташқи савдо контрактлари бўйича тўловларнинг амалга оширилиши бўйича тегишли маълумот ТСОЯЭАТга ғазначилик бўлинмалари томонидан киритилади";


б) 8-банддаги "Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлигида экспертизадан ўтказилиши керак бўлган контрактлар бўйича контракт шартларига Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлигининг" сўзлари "қонун ҳужжатларига мувофиқ тегишли вазирлик ва идораларнинг" сўзлари билан алмаштирилсин;


в) қуйидаги мазмундаги 8-1-банд қўшилсин:

"8-1. Бюджет ташкилотлари ва бюджет маблағлари олувчиларнинг ташқи савдо амалиётлари мониторингини амалга ошириш мақсадида ғазначилик бўлинмалари тўловларни амалга оширишда ёки аккредитив очишда ТСОЯЭАТдаги маълумотларни контракт шартлари билан солиштиришни амалга оширадилар.

Бюджет ташкилотлари ва бюджет маблағлари олувчилар томонидан ТСОЯЭАТга киритилган маълумотлар ўртасида фарқлар мавжуд бўлмаган тақдирда ғазначилик бўлинмалари қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ушбу контракт бўйича операцияларни амалга оширадилар";


г) 18-банддаги "тижорат банклари" сўзларидан кейин "бюджет ташкилотлари, бюджет маблағлари олувчилар, ғазначилик бўлинмалари" сўзлари қўшилсин;


д) 1-иловада:

1-босқичнинг "Субъектлар" устунидаги "Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги" сўзлари "тегишли вазирликлар ва идоралар" сўзлари билан алмаштирилсин;

1-босқичнинг "Тадбирлар" устуни қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"Импорт контрактларини қонун ҳужжатларига мувофиқ экспертизадан ўтказиш";

1-босқичнинг "Бажариш муддатлари" устуни қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"қонун ҳужжатларида белгиланган муддатларда";

2-босқичнинг "Бажариш муддатлари" устунидаги "ТИАИСВ" сўзи "қонун ҳужжатларига мувофиқ" сўзлари билан алмаштирилсин;

3-босқичнинг "Субъектлар" устунидаги "Ваколатли банклар" сўзлари "Тижорат банклари, бюджет ташкилотлари, бюджет маблағлари олувчилар, ғазначилик бўлинмалари" сўзлари билан алмаштирилсин.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2018 йил 8 август