язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Солиқлар. Мажбурий тўловлар/ Солиққа тортишнинг умумий қоидалари/ Солиқ органлари фаолиятини тартибга солиш/ Берилган божхона имтиёзларидан мақсадли фойдаланилишини камерал назорат қилиш бўйича Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси ва Давлат божхона қўмитасининг ўзаро ҳамкорлиги механизми тўғрисида Низом (ЎзР ВМ 03.08.2018 й. 617-сон қарорига илова)

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

Вазирлар Маҳкамасининг

2018 йил 3 августдаги

617-сон қарорига

ИЛОВА



Берилган божхона имтиёзларидан мақсадли

фойдаланилишини камерал назорат қилиш бўйича

Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси

ва Давлат божхона қўмитасининг ўзаро

ҳамкорлиги механизми тўғрисида

НИЗОМ


1-БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Ушбу Низом берилган божхона имтиёзларидан мақсадли фойдаланилишини камерал назорат қилиш мақсадида давлат солиқ ва божхона хизматлари ўртасида ахборот алмашиш тартибини белгилайди.


2. Ушбу Низомнинг амал қилиши Ўзбекистон Республикаси ҳудудида рўйхатдан ўтган, Ўзбекистон Республикаси қонунлари ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг ҳужжатларига мувофиқ божхона имтиёзлари берилган барча юридик ва жисмоний шахсларга (кейинги ўринларда солиқ тўловчилар деб аталади) татбиқ этилади.


3. Камерал назорат солиқ тўловчи томонидан белгиланган тартибда берилган молиявий ва солиқ ҳисоботлари, божхона юк декларациялари, шунингдек, солиқ тўловчининг фаолияти тўғрисида давлат солиқ хизмати органида мавжуд бўлган бошқа ҳужжатларни ўрганиш ва таҳлил қилиш асосида Давлат солиқ қўмитаси томонидан амалга оширилади.


4. Қуйидагилар Давлат солиқ қўмитаси ва Давлат божхона қўмитаси ўртасида ахборот алмашиш предмети ҳисобланади:

Ўзбекистон Республикасининг божхона чегараси орқали ўтадиган товарлар тўғрисидаги маълумотлар;

божхона ҳақидаги қонун ҳужжатларига мувофиқ тақдим қилиниши назарда тутилган божхона юк декларациялари, товарлар тўғрисидаги ҳужжатлар ва маълумотлар;

Ўзбекистон Республикасининг божхона чегараси орқали товарларни олиб кираётган солиқ тўловчилар тўғрисидаги маълумотлар.


5. Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси ва Давлат божхона қўмитасининг ўзаро ҳамкорлиги ушбу Низомга 1-иловага мувофиқ схема бўйича амалга оширилади.



2-БОБ. ДАВЛАТ БОЖХОНА ҚЎМИТАСИ

ТОМОНИДАН БОЖХОНА ИМТИЁЗЛАРИ БЕРИЛГАН

ТЎЛОВЧИЛАР ТЎҒРИСИДАГИ МАЪЛУМОТЛАРНИ

ТАҚДИМ ҚИЛИШ ТАРТИБИ


6. Давлат божхона қўмитаси томонидан божхона имтиёзлари берилган солиқ тўловчилар тўғрисидаги маълумотлар ушбу Низомга 2-иловага мувофиқ шакл бўйича Давлат солиқ қўмитасига онлайн режимда тақдим қилади.


7. Божхона имтиёзлари берилган солиқ тўловчилар тўғрисида олинган маълумотлар ушбу маълумотлардан камерал назорат қилиш жараёнида фойдаланиш учун Давлат солиқ қўмитасининг ягона маълумотлар базасига автоматик тарзда киритилади.



3-БОБ. ДАВЛАТ СОЛИҚ ХИЗМАТИ

ОРГАНЛАРИНИНГ МАЖБУРИЯТЛАРИ


8. Камерал назорат қилиш жараёнида давлат солиқ хизмати органлари:

камерал назорат қилишда солиқ тўловчиларни уларнинг ҳуқуқлари ва мажбуриятлари билан таништиришга;

қонун ҳужжатларига мувофиқ солиқ тўловчи тўғрисидаги маълумотлар сир сақланишига риоя қилишга;

камерал назоратни тартибга солиш бўйича қонунлар ва бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар талабларига риоя қилишга мажбурдир.



4-БОБ. КАМЕРАЛ НАЗОРАТ ҚИЛИШ МЕХАНИЗМИ

ВА УНИНГ НАТИЖАЛАРИНИ ТАҲЛИЛ ҚИЛИШ


9. Давлат солиқ қўмитаси Давлат божхона қўмитаси ва солиқ тўловчилардан олинган маълумотлар асосида давлат солиқ хизмати органлари томонидан камерал назорат қилиниши мониторингини олиб боради.


10. Давлат солиқ хизмати органлари солиқ тўловчилар томонидан белгиланган тартибда тақдим этилган молиявий ва солиқ ҳисоботларини, шунингдек, божхона органларидан олинган хўжалик юритувчи субъектларнинг божхона юк декларацияларини таҳлил қилиш асосида ҳар чоракда божхона тўловлари бўйича имтиёзларни қўллаган барча солиқ тўловчилар бўйича берилган божхона имтиёзларидан фойдаланишни уларнинг фаолиятига аралашмасдан таҳлил қилиш асосида камерал назорат қилади.


11. Камерал назоратни амалга оширишда божхона тўловлари бўйича имтиёзлардан фойдаланишнинг мақсади ва олиб кирилаётган товарлардан амалда фойдаланиш солиштирилади, хусусан, давлат солиқ хизмати органлари томонидан:

унга мувофиқ божхона имтиёзлари берилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатнинг мавжудлиги;

қўлланилган имтиёзларнинг бухгалтерия ҳисоби тўғри юритилиши ва бўшаган маблағлардан норматив-ҳуқуқий ҳужжатларда назарда тутилган мақсадда фойдаланиш;

товар-моддий захиралардан ва асосий воситалардан белгиланган мақсадларда фойдаланиш ва имтиёзли даврнинг божхона тўловлари бўйича имтиёзлар қўлланилишига мувофиқлиги аниқланади.


12. Камерал назорат қилишда давлат солиқ хизмати органи ходими божхона хизмати органидан божхона тўловлари бўйича имтиёзларни қўллашга тааллуқли тегишли ҳужжатларни сўрашга ҳақли.


13. Камерал назорат натижалари бўйича давлат солиқ хизмати органи ходими томонидан ушбу Низомга 3-иловага мувофиқ шакл бўйича далолатнома расмийлаштирилади.

Далолатномада тафовутлар ҳолатлари ва божхона имтиёзларидан белгиланган мақсадлардан бошқа мақсадда фойдаланиш сабаблари кўрсатилади.


14. Далолатноманинг битта нусхаси шу куннинг ўзида божхона имтиёзларидан белгиланган мақсадлардан бошқа мақсадда фойдаланишга йўл қўйган солиқ тўловчига юборилади.


15. Камерал назорат жараёнида солиқ тўловчи аниқланган тафовутлар бўйича ёзма ёки электрон шаклларда тасдиқловчи ҳужжатларни тақдим қилган ҳолда асослашни тақдим қилиш ҳуқуқига эга.



5-БОБ. КАМЕРАЛ НАЗОРАТ НАТИЖАЛАРИНИ

АМАЛГА ОШИРИШ МЕХАНИЗМИ


16. Давлат солиқ қўмитаси берилган божхона имтиёзларидан белгиланган мақсадлардан бошқа мақсадда фойдаланиш бўйича аниқланган ҳолатлар ва қўрилган чоралар тўғрисидаги маълумотларни ҳар чораклик асосида Давлат божхона қўмитасига юборади.


17. Давлат божхона қўмитаси аниқланган ҳолатлар тўғрисида маълумотлар олинганидан сўнг уч иш куни мобайнида ушбу маълумотларни қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда чоралар кўриш учун белгиланган тартибда ҳудудий божхона органларига юборади.



6-БОБ. ЯКУНЛОВЧИ ҚОИДА


18. Ушбу Низом талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонун ҳужжатларига мувофиқ жавоб берадилар.





Низомга

1-ИЛОВА



Берилган божхона имтиёзларидан мақсадли

фойдаланилишини камерал назорат қилиш бўйича

Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси ва

Давлат божхона қўмитасининг ўзаро ҳамкорлиги

СХЕМАСИ

        

Босқичлар


Субъектлар


Чора-тадбирлар

Ижро қилиш муддати




  

1-босқич


Давлат божхона қўмитаси


        

ДСҚга божхона имтиёзлари берилган солиқ тўловчилар ҳақидаги маълумотларни онлайн режимда тақдим қилиш.

          

доимий асосда

































2-босқич


Давлат солиқ қўмитаси


          

ДБҚдан олинган маълумотларни ДСҚ ягона маълумотлар базасига автоматик тарзда киритиш.

        

уч кун муддатда































3-босқич


Давлат солиқ хизмати органлари


         

1. ДБҚ ва солиқ тўловчилардан олинган маълумотлар асосида берилган божхона имтиёзларидан мақсадли фойдаланилишини ҳар чоракда камерал назорат қилиш.



ҳар чораклик асосида








2. Камерал назорат натижалари бўйича далолатномани расмийлаштириш.


уч кун муддатда





3. Далолатноманинг бир нусхасини божхона имтиёзларидан белгиланган мақсадлардан бошқа мақсадда фойдаланишга йўл қўйган солиқ тўловчига юбориш.

    

далолатнома

расмийлаштирилган кунда




































4-босқич


Давлат солиқ қўмитаси


      

Берилган божхона имтиёзларидан белгиланган мақсадлардан бошқа мақсадда фойдаланишнинг аниқланган ҳолатлари ва кўрилган чоралар ҳақидаги маълумотларни ДБҚга юбориш.

        


ҳар чораклик асосида


































5-босқич


Давлат

божхона қўмитаси


        

Берилган божхона имтиёзларидан белгиланган мақсадлардан бошқа мақсадда фойдаланишнинг аниқланган ҳолатлари ҳақидаги маълумотларни қонун ҳужжатларида назарда тутилган тартибда чора кўриш учун ҳудудий божхона органларига юбориш.

        

уч кун муддатда





  

  




Низомга

2-ИЛОВА



Божхона имтиёзлари берилган хўжалик

юритувчи субъектлар ҳақида

МАЪЛУМОТ

    

Т/р

N

СТИР

КТУТ коди

Хўжалик юритувчи субъектнинг номи ва жойлашган жойи (почта манзили)

У асосида

имтиёзлар берилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатнинг номи,

рақами ва санаси


ЮБД

N

ТИФ ТН бўйича товарнинг номи ва коди

Божхона тўловлари турлари бўйича

берилган имтиёзлар суммаси

(сўмда)

божхона божи

акциз

ҚҚС

кузат/

ҳуд. йиғими

жами


























































































  





Низомга

3-ИЛОВА



Берилган божхона имтиёзларидан белгиланган мақсадлардан

бошқа мақсадда фойдаланишни камерал назорат қилишнинг

________ -сон далолатномаси



(сана)

(далолатнома тузилган жой)


(камерал назорат қилган органнинг номи)

(текширувчиларнинг (текширувчининг) лавозими, фамилияси, исми ва отасининг исми)

(текширилаётган юридик шахснинг жойлашган жойи ва бўйсинуви)

(текширилаётган хусусий тадбиркорнинг фамилияси, исми,

отасининг исми (мавжуд бўлса) турар жойи, СТИР рақами)


давр учун

(камерал назорат даври)



масалалари бўйича

(камерал назорат масалалари рўйхати)


Текшириш қуйидаги ҳужжатлар асосида ўтказилди:


(текширилган аниқ ҳужжатлар рўйхати)

Текшириш давомида қуйидаги тадбирлар ўтказилди:

(текшириш чоғида ўтказилган божхона назорати шакллари, бошқа ҳаракатлар тўғрисидаги маълумотлар)

Текширилаётган юридик шахснинг номи ёки текширилаётган хусусий тадбиркорнинг Ф.И.О.:______________________________________________ ___________________________________________________________________________________________________________________________________

___________________________________________________________________________________________________________________________________

___________________________________________________________________________________________________________________________________


Камерал текшириш


бошланди


якунланди.

(текшириш бошланган сана)


(текшириш якунланган сана)


Худди шу масалалар бўйича текширилаётган давр учун олдинги божхона текширувлари___________________________________________________ ___________________________________________________________________________________________________________________________________

                                                                                                              (ким томонидан ва қачон)


ўтказилди.



Божхона текшируви ўтказилиши натижалари бўйича қуйидагилар аниқланди:

(ўрганиш натижаси, қарор қабул қилиш учун зарур бўлган бошқа маълумотлар)


Илова _________ варақда.



Камерал назорат қилган мансабдор шахслар (мансабдор шахс):




(имзо)


(фамилияси, исми ва отасининг исми)

Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2018 йил 6 август