ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА
ЎзР Конунчилиги / Меҳнат ва аҳолининг бандлиги / Аҳоли бандлиги / Аҳоли бандлиги соҳасидаги бошқарув ва назорат /Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 18.07.2018 й. 548-сон "Фарғона вилояти Ўзбекистон тумани аҳолисининг бандлигини таъминлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги Қарори
Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ
ҚАРОРИ
18.07.2018 й.
N 548
ФАРҒОНА ВИЛОЯТИ ЎЗБЕКИСТОН
ТУМАНИ АҲОЛИСИНИНГ БАНДЛИГИНИ
ТАЪМИНЛАШГА ДОИР ҚЎШИМЧА ЧОРА-
ТАДБИРЛАР ТЎҒРИСИДА
Фарғона вилоятининг Ўзбекистон туманида ижтимоий-иқтисодий ислоҳотлар амалга оширилишини ўрганишда Республика ишчи гуруҳи томонидан аниқланган муаммоларни бартараф этиш, аҳолининг ҳаёт даражасини янада ошириш, янги иш ўринлари ташкил қилиш ва аҳолини ишга жойлаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:
1. Фарғона вилоятининг Ўзбекистон туманида 2018-2019 йилларда кафолатли иш ўринларини ташкил этиш ҳамда саноат, хизматлар соҳаси ва қишлоқ хўжалигини ривожлантириш лойиҳаларининг манзилли рўйхати иловага мувофиқ тасдиқлансин.
2. Фарғона вилояти ҳокимлиги:
Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси, манфаатдор давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, тижорат банклари, лойиҳаларнинг ташаббускорлари билан биргаликда тасдиқланган манзилли рўйхат параметрлари сўзсиз бажарилишини таъминласин ва бу борада инвестиция лойиҳаларининг ўз вақтида ва сифатли амалга оширилишини, ишлаб чиқаришнинг мўлжалланган ҳажмлари ўзлаштирилишини ва янги иш ўринлари ташкил этилишини назарда тутсин;
муаммоли масалаларни мунтазам равишда кўриб чиқиб, уларни ҳал этиш юзасидан тезкор ва амалий зарур чора-тадбирларни амалга оширган ҳолда, лойиҳалар бажарилиши юзасидан тизимли мониторинг олиб борсин.
3. Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар бўйича давлат қўмитасига Фарғона вилояти ҳокимлиги ва хизмат кўрсатувчи тижорат банклари билан келишган ҳолда, лойиҳанинг қийматини ва иш ўринлари сонини сақлаб қолиш шарти билан лойиҳаларнинг тасдиқланган манзилли рўйхатига заруратга кўра, ўзгартиришлар киритиш ҳуқуқи берилсин.
4. Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги Фарғона вилояти ҳокимлиги билан биргаликда Ўзбекистон тумани секторлари ва маҳаллалари бўйича 2018-2019 йилларда ҳақ тўланадиган жамоат ишларини, банд бўлмаган аҳолини касбга қайта тайёрлашни ташкил этиш бўйича манзилли дастурни бир ой муддатда ишлаб чиқиб, тасдиқласин ва ижросини таъминласин.
5. Ўзбекистон Республикаси Уй-жой-коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги Иқтисодиёт вазирлиги, Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси билан биргаликда Фарғона вилоятининг Ўзбекистон туманида тажриба тарзида аҳолини ичимлик суви билан таъминлаш соҳасида давлат-хусусий шерикликни жорий этиш тўғрисида уч ой муддатда Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.
6. "Асака" акциядорлик тижорат банки ва Фарғона вилояти ҳокимлигининг "Асака" акциядорлик тижорат банки тасарруфидаги Ўзбекистон тумани Бўстон маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида жойлашган собиқ паррандачилик фабрикасининг мулкий мажмуасини унинг негизида паррандачилик комплекси ва янги иш ўринларини ташкил этиш шарти билан тўғридан-тўғри музокаралар ўтказиш орқали сотиш тўғрисидаги таклифи маъқуллансин.
Мазкур лойиҳани 2018-2019 йилларда амалга оширишда Фарғона вилояти ҳокимлиги масъул эканлиги белгилаб қўйилсин.
7. Ўзбекистон Республикаси Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси, Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси, Фарғона вилояти ҳокимлиги Ўзбекистон туманидаги муҳандислик-коммуникациялари мавжуд бўлган, фойдаланилмасдан бўш турган бино ва иншоотларни, шунингдек, ер участкаларини бир ой муддатда хатловдан ўтказсинлар ва кейинчалик замонавий ишлаб чиқаришлар ташкил этиш ҳамда янги иш ўринлари ташкил этиш шарти билан тадбиркорлик субъектларига ва салоҳиятли инвесторларга белгиланган тартибда бериш ҳамда мулкдорлар томонидан ишлаб чиқаришни (хизмат кўрсатишни) йўлга қўйиш орқали улардан самарали фойдаланишни таъминласинлар.
8. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари - "Ўзбекистон темир йўллари" АЖ бошқаруви раиси А.Ж. Раматов, Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари - молия вазири Ж.А. Қўчқоров ва Фарғона вилояти ҳокими Ш.М. Ғаниев зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. Арипов
2018 йил 18 июлдаги
548-сон қарорига
ИЛОВА
Фарғона вилоятининг Ўзбекистон туманида
2018-2019 йилларда кафолатли иш ўринларини ташкил
этиш ҳамда саноат, хизматлар соҳаси ва қишлоқ
хўжалигини ривожлантириш лойиҳаларининг
МАНЗИЛЛИ РЎЙХАТИ
Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),
2018 йил 18 июль