язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Пенсиялар. Нафақа. Ижтимоий ҳимоя/ Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар/ Аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш/ Ўзбекистон Республикаси Президентининг 07.02.2018 й. ПФ-5328-сон "Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари пенсионерларини ижтимоий қўллаб-қувватлашни янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2017 йил 17 февралдаги ПФ-4960-сонли Фармонига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги Фармони

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ФАРМОНИ

07.02.2018 й.

N ПФ-5328



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ "ЎЗБЕКИСТОН

РЕСПУБЛИКАСИ ҚУРОЛЛИ КУЧЛАРИ

ПЕНСИОНЕРЛАРИНИ ИЖТИМОИЙ ҚЎЛЛАБ-

ҚУВВАТЛАШНИ ЯНАДА ТАКОМИЛЛАШТИРИШ

ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА" 2017 ЙИЛ 17

ФЕВРАЛДАГИ ПФ-4960-СОНЛИ ФАРМОНИГА

ЎЗГАРТИШ ВА ҚЎШИМЧАЛАР КИРИТИШ

ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 12 декабрдаги ПФ-5282-сонли Фармонига мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги, Фавкулодца вазиятлар вазирлиги, Миллий гвардия, Ўзбекистон Республикаси Президентининг Давлат хавфсизлик хизмати, Миллий хавфсизлик хизмати ва Давлат божхона қўмитасининг ҳарбий хизматчилари ва ходимлари сафидаги пенсионерларни ижтимоий қўллаб-қувватлашни янада такомиллаштириш мақсадида:


1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари пенсионерларини ижтимоий кўллаб-қувватлашни янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2017 йил 17 февралдаги ПФ-4960-сонли Фармонига иловага мувофик ўзгартиш ва қўшимчалар киритилсин.


2. Манфаатдор вазирлик ва идоралар бир ой муддатда илгари кабул қилинган норматив-ҳуқукий ҳужжатларини ушбу Фармонга мувофиқлаштирсин.


3. Мазкур Фармоннинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А.Н. Арипов ва Ўзбекистон Республикаси Президента ҳузуридаги Хавфсизлик кенгаши котиби В.В. Махмудов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Президенти                     Ш. Мирзиёев






Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2018 йил 7 февралдаги

ПФ-5328-сонли Фармонига

ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Президентининг

"Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари

пенсионерларини ижтимоий қўллаб-қувватлашни

янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"

2017 йил 17 февралдаги ПФ-4960-сонли Фармонига

киритиладиган ўзгартиш ва қўшимчалар


1. 1-банднинг ўнинчи хатбоши ва 1-1-банднинг иккинчи хатбоши чиқариб ташлансин.


2. Қуйидаги мазмундаги 1-2- ва 1-3-бандлари билан тўлдирилсин:

"1-2. Белгилансинки, 2018 йилнинг 1 мартидан бошлаб, Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Миллий гвардия, Ўзбекистон Республикаси Президентининг Давлат хавфсизлик хизмати, Миллий хавфсизлик хизмати ва Давлат божхона қўмитасининг:

Қуролли Кучлар таркибида ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари тизимида (Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Миллий гвардия. Ўзбекистон Республикаси Президентининг Давлат хавфсизлик хизмати, Миллий хавфсизлик хизмати ва Давлат божхона қўмитаси), шу жумладан, хизматда ёш чегарасига етиб пенсияга чиққанлиги шарти билан (соғлиғи туфайли пенсияга чиққан шахслар бундан мустасно) нафақаси расмийлаштирилган идорадан қатъи назар, маслаҳатчилар сифатида фаолият олиб бораётган;

умумтаълим мактаблари, касб-ҳунар коллежлари ва академик лицейлар директорлари, уларнинг ўринбосарлари, шунингдек, (ҳарбий) чақириққача бошланғич тайёрлов ўқитувчилари, мудофаага кўмаклашувчи "Ватанпарвар" ташкилотларида;

олий таълим муассасаларида ҳарбий тайёргарлик ўкув бўлинмаларида ўқитувчи бўлиб;

ҳарбий бошқарма (бошқарма) бўлимлар) ишлари (мудофаа) бўйича маҳаллий органларда, шунингдек, ветеранлар ишлари кенгашларида;

Ўзбекистон Республикаси Президентининг вилоят, туманлар (шаҳарлар) Халқ қабулхоналарида;

Ўзбекистон Республикаси Мудофаа саноати давлат қўмитасининг ижро аппаратида;

ҳарбий қисмлар ва муассасаларда Ёшлар Иттифоқининг бошланғич ташкилотлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўлимларида;

Қоракалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларининг ҳарбий мобилизация қилиш ва фавқулодда вазиятлар бошқарув аппарати, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар фаолиятини мувофиқлаштириш масалалари гуруҳларида;

мобилизация қилиш ишлари ва фавқулодда вазиятлар шаҳарлар ҳокимликлари (вилоят марказлари)нинг бошқарув аппаратларининг мутахассислари, шунингдек, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва Жўқорғи Кенгеси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимлиги раҳбарларининг маслаҳатчилари сифатида фаолият юритаётган ҳарбий хизматчилар ва ходимлар сафидаги пенсионерларга нафақалари тўлиқ миқдорда тўланади.

1-3. Пенсиялар, агарда юқоридаги 1, 1-1- ва 1-2-бандларда қайд этилиб, мазкур бандларда кўрсатилган фаолият турлари пенсионернинг ягона иш жойи бўлсагина тўланади".



"Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси",

2018 йил, 2-сон, 81-модда