ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА
ЎзР Конунчилиги / Солиқлар. Мажбурий тўловлар / Услубий, тушунтирув, маълумот тусидаги материаллар / Жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиги хисоб-китоби / 2018 йил учун солиқ ставкалари / Солиқни ҳисоблаш услубияти (экспертлик материаллари) /2018 йилнинг август ойи учун жисмоний шахслар даромадидан олинадиган солиқ ва бошқа мажбурий тўловлар ҳисоб-китоби услубияти
Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172
2018 йилнинг август ойи учун жисмоний
шахслар даромадидан олинадиган солиқ ва
бошқа мажбурий тўловлар ҳисоб-китоби
УСЛУБИЯТИ
q Август ойида иш соатлари сони:
5 кунлик (40 соатлик) иш ҳафтасида - 167;
6 кунлик (40 соатлик) иш ҳафтасида - 166;
36 соатлик иш ҳафтасида - 149.
q Иш кунлари сони:
5 кунлик иш ҳафтасида - 21;
6 кунлик иш ҳафтасида - 25.
q 2018 йил 1 январдан бошлаб ЖШДСнинг қуйидаги ставкалари амал қилмоқда: ноль ставкали; энг кам ставка - 7,5%; ўртача ставка - 16,5%; энг юқори ставка - 22,5% (Президентнинг 29.12.2017 йилдаги ПҚ-3454-сон қарорига 8-илова).
q 1 январдан 15 июлгача энг кам иш ҳақи (ЭКИҲ) миқдори 172 240 сўмни (20.11.2017 йилдаги ПФ-5245-сон), 15 июлдан эса 184 300 сўмни (2.07.2018 йилдаги ПФ-5469-сон) ташкил этади.
q Бутун йил давомида ЖШДСни ва ЭКИҲ бараварида назарда тутилган имтиёзларни ҳисоблаб чиқаришда 2018 йилнинг 1 январь ҳолатига кўра белгиланган ЭКИҲ - 172 240 сўм қўлланади (Солиқ кодекси 186-моддасининг 1-қисми). Январь-август ойлари учун солиқ солиш мақсадида ЭКИҲ 1 377 920 сўмни (172 240 х 8) ташкил қилади.
q 2018 йилда фуқароларнинг ШЖБПҲга мажбурий ойлик бадаллари ставкаси ходимга ҳисобланган иш ҳақи (даромад) солиқ солинадиган суммасининг 2%ини, ноль ставкасида (ЭКИҲ 1 баравари) солиқ солинадиган даромад чегирилган ҳолда, ташкил этади (ПҚ-3454-сон қарорга 8-илова).
q ШЖБПҲга мажбурий бадаллар ҳисоблаб ёзилган ЖШДСдан чегирилади (АВ томонидан 6.10.2005 йилда 1515-сон билан рўйхатдан ўтказилган Низомнинг
...