Умная подшивка

2018 й. / СБХ 34 /

Божхона

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

ИМОН БУТ БЎЛСА - КОРРУПЦИЯГА

ЎРИН ЙЎҚ


Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг йигирма етти йиллиги байрами арафасида Самарқанд вилояти божхона бошқармаси ташаббуси билан "Имон бут бўлса - коррупцияга ўрин йўқ" шиори остида Самарқанд вилоят мусиқали ва драма театрида маънавий-маърифий тадбир ўтказилди. Унда вилоят прокуратураси, вилоят божхона бошқармаси раҳбарияти, Олий ҳарбий божхона институти курсантлари, янги ишга қабул қилинган ёш божхона ходимлари, уларнинг ота-оналари ва яқинлари ҳамда ОАВлари вакиллари иштирок этди.


Жамият тараққиёти кушандаси бўлган бу иллатга қарши курашиш йўлида аёвсиз кураш олиб борилаётгани ўзининг самарасини бермоқда. Вилоят божхона бошқармаси ходими А.Қиличов бу иллатга қарши курашишда олиб борилаётган амалий ишлар ҳақида тўхталиб ўтди. Хусусан, божхона тизимида шаффофликни таъминлаш механизмини ташкил этиш, божхона хизмати органларини ҳалол, юқори малакали ходимлар билан тўлдириш, соҳада суиистеъмолчилик ҳолатларига барҳам бериш мақсадида ҳар бир ходимнинг иш кўрсаткичларини баҳолайдиган рейтинг тизими жорий этилди. Бундан ташқари, тадбиркорлар ва жисмоний шахслар иқтисодий манфаатларини ҳимоя қилиш мақсадида бошқармада 233-63-00 рақамли "Ишонч телефони" фаолият олиб бормоқда.

Шунингдек, "Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида"ги Қонуннинг 30-моддасига асосан йиғилиш қатнашчилари ўртасида социологик сўровлар ўтказилиб келинмоқда. Бу сўровлар таҳлил қилиниб, аниқланган камчиликларни бартараф этиш ҳамда берилган таклифларни ўрганиб чиқиш мақсадида ДБҚ ва бошқа мутасадди ташкилотларга маълумотлар тақдим этилган.

Тизимда коррупциянинг олдини олиш, қолаверса соҳа вакилларини моддий рағбатлантириш ва ижтимоий ҳимоя қилишни кучайтириш мақсадида давлат божхона хизмати органлари ходимларига имтиёзли шартларда уй-жой сотиб олишга узоқ муддатли ипотека кредитлари бериш тартиби такомиллаштирилди (ВМнинг 18.07.2018 йилдаги 553-сон қ

...
Время: 0.0020
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск