ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Божхона қонунчилиги / Қўшимчалар ва ўзгартиришлар киритилган ҳужжатлар / Умумий қоидалар. Божхона органлари фаолиятини тартибга солиш /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 17.08.2018 й. 672-сон "Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси тўғрисидаги низомга ўзгартиришлар киритиш ҳақида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

17.08.2018 й.

N 672



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ДАВЛАТ

БОЖХОНА ҚЎМИТАСИ ТЎҒРИСИДАГИ

НИЗОМГА ЎЗГАРТИРИШЛАР

КИРИТИШ ҲАҚИДА



Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона хизмати органлари фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2018 йил 12 апрелдаги ПФ-5414-сон Фармонига мувофиқ, шунингдек, божхона органларига юкланган уларга хос бўлмаган вазифа ва функцияларни бекор қилиш орқали уларнинг фаолиятини янада оптималлаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1997 йил 30 июлдаги 374-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 1997 й., 7-сон, 26-модда) билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси тўғрисидаги Низомга иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.


2. Вазирликлар ва идоралар ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсинлар.


3. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Н.С. Отажонов ва Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси раиси М.Б. Азимов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                                 А. Арипов






Вазирлар Маҳкамасининг

2018 йил 17 августдаги

672-сон қарорига

ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Давлат

божхона қўмитаси тўғрисидаги низомга

киритилаётган ўзгартиришлар


1. 7-бандда:

ўн еттинчи хатбошидаги "давлат органлари, корхоналар, муассасалар ва ташкилотлар учун божхона расмийлаштируви бўйича мутахассислар тайёрлаш ва уларнинг малакасини оширишни ташкил этиш" сўзлари чиқариб ташлансин;

ўн саккизинчи хатбошидаги "божхона брокерлари" сўзлари чиқариб ташлансин;


2. 8-бандида:

йигирма биринчи хатбошидаги ", шунингдек давлат органлари, корхоналар, муассасалар ва ташкилотлар учун божхона расмийлаштируви бўйича мутахассисларини" сўзлари чиқариб ташлансин;

йигирма иккинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"божхона ва эркин омборлар, божсиз савдо дўконлари, божхона ташувчилари, товарларга божхона ҳудудидан ташқарида, божхона ҳудудида ишлов бериш юзасидан назоратни амалга оширади, шунингдек қонунчиликда белгиланган тартибда божхона ва эркин омборлар, божсиз савдо дўконлари, божхона ташувчилари фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқига рухсатнома беради".


3. 9-банднинг ўн саккизинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"божхона ва эркин омборларни, божсиз савдо дўконларини очиш, божхона ташувчилари сифатидаги фаолиятни амалга ошириш ҳуқуқига рухсатномалар бериш".



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2018 йил 18 август










































Время: 0.1543
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск